cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Asalari_shifosi✅

Asal aribilan 🌻🐝davolaning albatta professional mutaxasis korigida Boburjon Muminov batafsil malumot olish uchun 👉👨‍⚕️ 998999029799

Show more
Uzbekistan59 188The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
193
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​Қуйида эътиборингизга 7 та энг фойдали ўсимлик ёғини тақдим этамиз Зайтун ёғи. Ушбу ёғнинг этикеткада кўрсатиладиган кислоталиликдаражасига эътибор қаратинг. У қанчалик паст бўлса (0,8%гача), ёғ шунчалик юқори сифатли ҳисобланади. Зайтун ёғини Қадимги Юнонистонда “суюқ олтин” деб аташган. Унда олеин кислотаси жуда катта миқдорда мавжуд. Зайтун ёғи қиздирилганида канцерогенларни деярли ҳосил қилмайди. Кунгабоқар ёғи. Лецитин моддасининг энг яхши манбаи. Ушбу моддаболанинг асаб тизими шаклланишига ёрдам беради, катта ёшда эса ақл фаоллиги варавшанлигини сақлайди. Шунингдек, лецитин анемия ва стрессларда кучларнитиклашга ёрдам беради. Маккажўхори ёғи. У организмдаги холестерин алмашинувини жуда яхшитартибга солади. “Ёмон” қаттиқ ёғларнинг парчаланишига ёрдам беради. Маккажўхори ёғида фосфор ҳосилалари, яъни фосфатидлар бўлиб, улар мия учун жуда фойдали ҳисобланади. Шунингдек, ушбу ёғ таркибидаги никотин кислотаси (РР витамини) юрак-қон томирларининг ўтказиш хусусиятини яхшилайди. Хантал ёғи. Ўзининг бактерицид хусусиятлари сабабли нимагақўшилган бўлса, ўша маҳсулотнинг узоқроқ сақланишига, яралар ва куйган жойларнинг тезроқ битиб кетишига ёрдам беради. Хантал ёғи иситувчи ва юмшатувчи хусусиятларга ҳам эга бўлиб, бронхит ва ангиналар пайтида у билан ингаляциялар қилиш фойдали. Бироқ бу ёғни овқатга кўп ишлатиб бўлмайди. Ўзининг фойдали хусусиятларига қарамасдан, хантал ёғи таркибида организмдаги овқат ҳазм қилиш ферментлари томонидан парчаланмайдиган кислоталар мавжуд. Зиғир ёғи. Ўсимлик ёғлари орасида энг паст калорияли бўлиб,озиш учун мўлжалланган парҳезларда фойдаланилади. Жигардаги токсинларни чиқаришга ёрдам беради. Таркибидаги Омега-3 кислотаси миқдори бўйича балиқ мойини ортда қолдиради. Зиғир уруғида нитратларни (масалан, сотиб олинган мева ва сабзавотлардаги) йўқ қилувчи антиоксидант мавжуд. Кунжутёғи.Таркибидаги кальций моддаси бўйича ёғлар орасида чемпион ҳисобланади. Уни аёллар ёғи ҳам дейишади. Ушбу ёғ, айниқса, ҳомиладорлик даврида ва гормонал ўзгаришлар пайтида жуда фойдали. Қалқонсимон без ва подагра (бўғимлардаги зарарли тузларни чиқаради) касалликларида аҳволни яхшилашга ёрдам беради. Аммо кунжут қоннинг қуйилиш хусусиятини кучайтиради. Шу боис юрак касалликлари ва варикозга чалинган одамлар уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари зарур. Қовоқ ёғи. Рух моддасининг ажойиб манбаи. Ушбу модда эсаэркакларда тестостерон гормонининг ишлаб чиқилишига ёрдам беради. Қовоқ ёғини зайтун ёғи билан аралаштириб, салатларга қўшиш мумкин. Бироқ бу ёғда қовуриш тавсия этилмайди – овқатингиз куйиб кетиши ва ундан ёқимсиз ҳид келиб туриши мумкин. Бундан ташқари, қовоқ ёғида селен моддаси кўп. Йилнинг совуқ даврида у иммунитетни оширади. Каналга мархамат👇 @Asalari_shifosi
Show all...
✍🏻Жалолиддин Румийнинг тиб ҳақида айтганлари. ❗️Ҳар йиғини сўнгида бир ширин ҳанда, Шу «сўнгни» кўролган муборак банда. ❗️Қаерда дард бўлса, даво боради, Заифлик бор ерга наво боради. ❗️Юрак дардли бўлса оғиз ҳам ёмон, Нарсанинг маззасин билмас хеч қачон. ❗️Иллатдан шу куйга тушганди юрак, Чунки еган эди туну кун емак. ❗️Танга берсанг доим ширинлигу ёғ, Жонинг жавҳарини кўрмагайсан соғ. ❗️Яхшидир доимо ишнинг ўртаси, Мўтадил бўлса хилт етар фойдаси. Хилтлардан биттаси ошса ногаҳон, Баданда касаллик юз брар шу он. Якинларингизга хам улашинг! 👇 @Asalari_shifosi
Show all...
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃 •🌹•🌹•Роббимиз - Аллоҳ •🌹•🌹•Динимиз - Ислом •🌹•🌹•Қибламиз - Каъба •🌹•🌹•Айёмимиз - Жума •🌹•🌹•Фарзимиз - Намоз •🌹•🌹•Қарзимиз - Закот •🌹•🌹•Орзуимиз - Ҳаж •🌹•🌹•Амалимиз - Савоб •🌹•🌹•Тилимиз - Тақво •🌹•🌹•Нафратимиз - Зино •🌹•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон •🌹•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ •🌹•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ! 🌸Бугун сокин осмону фалак, 🌸Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак! 🌸Мусулмонмиз бу бахтдир демак, 🌸Қадрдонлар «ЖУМА» муборак! 🌙🎊ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🌙 @Namoz☝️🏻 ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг ➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEvCpOhx4nWO7gnqUA
Show all...
Халқ табобатида оқ тут иситма чиққанда, ичак касалликларида, қонни тозалашда ишлатилади. ❗️Тут пўстлоғи (қайнатмаси ва кунжут ёғида тайёрланган суртма дори) яраларни даволашда ҳамда балғам кўчирувчи, пешоб ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади. Баргидан тайёрланган қайнатма киши шамоллаб, иситмалаб қолганда ҳароратни пасайтирувчи восита ҳисобланади. ❗️Камқонлик, подагра, қандли диабетда янги тутни эзиб, 1 стакан қайнаган сув билан аралаштирилади ва 4 соат тиндирилади. Кунига 4 маҳал, овқатланишдан олдин чорак стакандан ичилади. ❗️Юрак порогида ҳар куни 4-5 маҳал, овқатлангандан сўнг 250-300 г тут ейиш тавсия этилади. Якинларингизга хам улашинг! 👇🏻 @sharq_tabobati
Show all...
​🔴​​Бош оғриғига халқ табобатидан 8 ҳил даво усули • Овқат яхши ҳазм бўлмаганда, сафро тиқилганда, бош оғриганда мойчечакли чой шифо бўлади. • Шамоллаш, тумовдаги оғриқда ялпизли чой айни муддао. • Шунчаки бошни шарф ёки рўмол билан ўраб 10-15 дақиқа тинч ўтириш ҳам оғриқни қолдиради. • Пешонага лимон бўлакларини пўчоғи билан бирга қўйиш ҳам самара беради. • Янги чиқарилган картошка шарбати ҳам оғриқни қолдиради. • Илиқ қайнаган сув ичинг. У ўта иссиқ ҳам совуқ ҳам бўлмасин. У томирлардаги сқилишнинг олдини олади ва томирлардан қой айланиши яхшиланади. • Оддий карам баргидан битта олиб бош устига қўйиш билан оғриқдан холос бўлиш мумкин. • Қовоқ шарбатини пахтага шимдирингда қулоққа қўйинг. Бир неча дақиқадан кейин оғриқ қолганини ҳис қиласиз. @Asalari_shifosi
Show all...
​​Бўғим оғриғини асалари муми ва пиёз тузатади. Бўғимлар оғриғига қарши жуда оддий даволаш усули мавжуд. Бунинг учун ўртача катталикда пиёз, 1 чой қошиқ асалари муми ва 1,5 ош қошиқ ўсимлик мойи керак бўлади. Майдаланган пиёзни ўсимлик мойи солинган товада шаффоф ҳолга келгунча қовурамиз, сўнг асалари мумини қўшиб, пиёз оч малларангга киргунича қовуришда давом этамиз. Аралашмани докадан ўтказиб, шиша банкага соламиз ва музлаткичга қўямиз. Кейин ҳар куни уйқуга ётишдан олдин 5 дақиқа давомида ушбу малҳамни яхшилаб оғриётган бўғимларга суртамиз. Муолажа касаллик даражасига қараб давом эттирилади. Шунинг учун даволанишдан аввал, албатта, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиб кўринг. @sharq_tabobati
Show all...
​​ЗИРК — ЮРАК-ҚОН ТОМИР ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ Фойдали хусусиятлари: юрак-қон томир фаолиятини яхшилашда; асаб фаолияти сустлашганда; ошқозон-ичак, безгак касалликларида; зотилжам, бод хасталикларида қўлланилади. Ножўя таъсири: баъзи вақтларда аллергик тошмалар юзага келади. Кимларга мумкин эмас? Совуқ мижозли, ичи кўп дам бўладиганларга (метеоризм) зиркдан тайёрланган дамламалар тавсия этилмайди. Рецепт: 1. Зиркнинг қуритилган барги чой ўрнида дамлаб ичилса, қон босимини меъёрлаштиради. 2. Холециститни даволаш учун: 2 ош қошиқ зирк уруғини 250 мл. сув билан 20-30 дақиқа паст оловда қайнатилади. Дамламадан кунига 2-3 махал овқатланишдан олдин 1-2 ош қошиқ ичилади. @sharq_tabobati
Show all...

​​ВЕНА ҚОН ТОМИРЛАРИ КЕНГАЙГАНДА... Вена қон томирлари (кўк томир, варикоз)ни даволашда бир неча усуллар мавжуд. Улардан айримларини ҳавола этамиз. Саримсоқпиёз пўсти билан майдаланади. Шуни эътиборга олиш керакки, саримсоқпиёз пўсти оқ тусли бўлиши керак. Бир сиқим саримсоқпиёз бўтқаси икки қисм сариёғ билан омухта қилинади. Аралашма кечаси ётишдан олдин вена қон томири бўртиб чиққан жойга қўйилади. Сўнг пергамент қоғоз билан ёпилади ва бинт билан боғлаб, илиқлик берувчи мато билан ўралади. Эрталаб оёқ ювилади ва эластик бинт билан ўраб юрилади. Вена қон томирлари кенгайганда, хом помидор ҳам ижобий самара беради. Озорланган жойга бир нечта кесилган помидор парраги қўйилади. Муолажа ҳар куни кечаси бир марта тузалгунча давом эттирилади. Мавриди келганда, шуни айтиш жоизки, 70-80 фоиз ҳолатда варикоз хасталиги наслдан ўтиши мумкин. Касалликни ўтказиб юбормай, бошланган вақтда даволанса, тезроқ тузалади. @sharq_tabobati
Show all...
Asalarilar taxminan 9000 metr balandlikka ucha oladilar va bu Everest (8848 m) cho'qqisidan balandroqdir. 👉🏻 @Siz_Bilasizmi - Savoliga javob beruvchi barcha faktlar to'plami.
Show all...