cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Bugun оқшоми

Янгиликлар Bugun’дан бошланади. Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали Таҳририят: @bugunuzaloqabot Реклама: @temur_uzb

Show more
TajikistanThe language is not specifiedNews & Media
Advertising posts
1 620
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Зилзилалар оқшоми. Туркия ва Суриядаги кучли ер силкинишлар @bugunoqshomi — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали Батафсил — bugun.uz/191600 Bugun.uz расмий канали
Show all...
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши Хайрли кеч, ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. Ўзбекистонда ўзи нима гап? Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан биргаликда 26 январь куни давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди. «Манас» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди. Давлат раҳбарларига Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстликни тараннум этувчи мусиқий-фольклор чиқишлар намойиш этилди. 👀Сурхондарёда бир кунда 13 туманида ҳоким алмашди. Лавозимдан озод қилиш ва янги ҳокимлар тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилган мажлисларда вилоят ҳокими в.б. Улуғбек Косимов ва Президент Администрацияси вакиллари иштирок этган. Маълум қилинишича, 11 та туманда республика даражасидаги ташкилот ва Тошкентда фаолият юритган ходимлар ҳоким этиб тасдиқланган бўлса, 2 та туманда ҳокимлар ротация қилинган. 🤦‍♂️Бухорода вилоят прокуратураси 23 нафар бола «Ценепар» сиропини ичиб, вафот этгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган Bukhara News Telegram-канали маъмурларига қарши жиноят иши қўзғатди. Бунга Telegram-канал маъмурлари эълон қилинган маълумотларни ҳаққонийлигини ўрганмасдан тарқатган видеомурожаати сабаб бўлган. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухорода «Цинепар» сиропини ичган 23 бола вафот этгани тўғрисидаги хабарларни рад этиб чиққанди. Марказий банк бошқарувининг йиғилишида асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Мажлисда бу бўйича тегишли қарор қабул қилинган. Пул билан боғлиқ бошқа хабарлар: Марказий банк 2023 йилда ЯИМ 4,5–5 фоизга ўсишини прогноз қилди; Ўзбекистонда Uzcard ва Humo тўлов тизимларининг банкоматлари интеграция қилиниши мумкин; Soliq mobile иловаси орқали ўтган йили 2 миллионга яқин истеъмолчига 773 млрд сўмга тенг кешбэк «қайтган». «Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 28-30 январь кунлари Ўзбекистон жанубий вилоятларида кундуз кунлари ҳарорат +12 даражагача кўтарилади. Шимол ва водий вилоятларида +5 даража, марказий ва Тошкент вилояти ҳудудларида +7 даражагача илиқ ҳароратлар кузатилади. «Муаллифлар мафияси» — Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов «Озодлик» радиосига мактаб дарсликлари билан боғлиқ интервью берди. Биз интервьюнинг қисқача мазмунини ёзиб, эълон қилдик. 🐴🛁Тошкентда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар марказларнинг иш вақтига қўйилган чекловлар олиб ташланди. Ўзбекистондаги яна нима гап? «Зомин» қўриқхонасида Туркистон силовсини ва бўрилар фотоқопқонларга тушиб қолди; Наманганда тадбиркор салкам 200 минг доллардан ортиқ имтиёзли кредит пулини «еб қўйди»; Самарқандда бошқа тадбиркор 416 миллион сўмлик имтиёзли кредит пулларини «ухлатди». 👍Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов кейинг куз—қишги мавсумга тайёргарлик режалари ҳақида маълумот берди: биринчидан, икки мақсадли кўмир қозонларини қуриш; иккинчидан, муқобил энергетика ривожлантиришни жадаллаштириш; учинчидан, корхоналар ва иссиқхоналарни кўмирда ишлашга ўтказиш; тўртинчидан, энергия тежовчи йўналишдаги ишларни яхшилаш. Ҳуллас, режалар ҳақида батафсилроқ бу ерда ўқишингиз мумкин. 🧐Хўш, оламда нима гап? Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда; Украинадаги уруш Россияда ички низоларни келтириб чиқариши мумкин; Зеленский ҳарбий хизматчиларнинг жавобгарлигини кучайтирувчи қонунни имзолади. Юқоридаги хабарлардан ташқари, Kommers’да эълон қилинган Бразилия ва Аргентина ягона валютага ўтиши ва бу қарор икки мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилиши ҳақидаги катта мақолани ўқишни қатъий тавсия қиламиз. Дайжестни тўлиқ шаклда 👉бу ерда👈 ўқишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.
Show all...

Бугун оқшоми. ИИОни назорат қиладиган журналистлар, Россия билан газ бўйича шартнома имзолаган Ўзбекистон, Нидерландияда ёқилган Қуръон Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🥶Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 18 даражагача совиши маълум қилинди Бош вазир Абдулла Арипов раислигида 23 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларига совуқ ҳаво массаси кириб келиб, ҳарорат -5 дан -18 даражагача совиши маълум қилинди. Шунга кўра, 15 кун давомида амалга оширилган ишлар янада кучайтирилган ҳолда давом эттирилиши ва штаблар фаолиятини ҳам тўхтатмаслик бўйича топшириқ берилди. Йиғилишда жамоат транспорти, коммунал соҳа ва чиқинди ташиш махсус техникалари, қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг махсус транспорт воситалари учун алоҳида газ қуйиш шохобчаларини бириктириб бериш керкалиги таъкидланди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда қаз қазиб олиш ҳажмини 2022 йилдаги 51,7 миллиард куб метрдан 56,3 миллиард куб метрга етказиш имконияти мавжуд. Қайта тикланувчи энергияни жорий қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳисобига 1,6 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш мумкин. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти 2023 йилда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини 32,8 миллиард куб метрга етказиш учун қиймати 5,7 триллион сўмга тенг 744 та геологик-техник тадбирларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилган. 👨‍💻Санэпиднинг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига учради ёхуд «инсофли хакер» Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига учради. Сайтни бузиб кирган хакер қолдирган хабарда 4 кун давомида cайт хавфсизлигини кузатганини, эмейл орқали ҳам хат жўнатиб, камчиликдан огоҳлантирганини, бироқ ҳеч ким бунга эътибор бермаганини маълум қилган. Хакер сайтнинг хавфсизлиги абгор аҳволдалигини исботлаб, ҳатто ундаги камчиликларни ҳам тўғрилаганини, сайтга эса ҳеч қандай зарар етказилмаганини қўшимча қилган. 🚙Ўзбекистонда 2022 йили автомобилларга талаб рекорд даражада ошди Ўзбекистонда 2022 йилда автомобиль савдоси 2021 йилга нисбатан 2 баробарга ўсгани маълум бўлди. Савдо ҳажми йил давомида 87 фоизга ўсиб, 1,4 миллион автомобиль сотилган. Ўсиш тенденцияси декабрь ойига келиб бир неча маркалар бўйича шартномалар вақтинча берилмагани сабаб тўхтаган. Шундай қилиб, декабрь ойида ноябрдагига нисбатан 32 фоизга кам ёки 107 мингдан ортиқ автомобиль сотилган. Шунга қарамай, талаб юқорилигича қолган. Иккиламчи бозорда эса 2021 йилга нисбатан 2,4 баробар кўп ёки 1,1 миллион дона автомобиль сотилган. Дунёда нима гап? 🛑Туркия туфайли Швеция НАТОга аъзо бўла олмаслиги мумкин Швециялик сиёсатчи томонидан Стокгольмда Қуръон китобининг ёқиб юборилиши ортидан мамлакатнинг Туркия билан алоқалари таранглашди. Туркия НАТО аъзоси бўлиб, Финландия ва Швеция ушбу ташкилотга қўшилиш учун ариза берганди. Юқоридаги воқеадан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон фақат Финландиянинг ташкилотга қўшилиш ҳақидаги аризасини қўллаб-қувватлаши мумкин. Маълумот учун, НАТО таркибига янги аъзоларни қабул қилиш унинг барча аъзоларининг консенсуси — якдил қарори орқали қабул қилинади. Биргина давлат ҳам қўллаб-қувватламаса, ташкилтга янги аъзо қабул қилиш мумкин бўлмайди. Дайжестни тўлиқ шаклда бу ерда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. @bugunoqshomi — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Show all...
Бугун оқшоми. Рекорд даражада қимматлашган пиёз, Афғонистонга электр етказиб беришни тиклайдиган Ўзбекистон, дунёдаги барча муаммоларга «ечим» бўлиши айтилган ҳайвон Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🔌Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни қайта тиклади Туркманистон «табиий газ конларида юзага келган авариявий ҳолат» туфайли 2023 йилнинг 12 январь санасидан бошлаб Ўзбекистонга газ экспортини тўхтатган эди. Маълум қилинишича, мамлакат «Дарёлиқ» станцияси орқали 21 январдан газ етказиб беришни қайта йўлга қўйган. Ўзбекистонга экспорт қилинадиган кунлик газ ҳажми 21 январда 4,8 миллион куб метрни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб бу миқдор 12,6 миллион куб метрга етган. Шунингдек, аста-секин газ етказиб бериш ҳажмини 16 миллион куб метргача ошириш режалаштирилган. 🧅Ўзбекистонда пиёз нархи олдинги рекорддан 4 баробарга қимматлашди Ўзбекистонда улгуржи савдодаги пиёзнинг нархи 2022 йилнинг мос давридаги рекорд нархдан қарийб 4 баробарга қимматлашгани маълум бўлди. Қайд этилишича, пиёз нархи бир ҳафта ичида 30 фоизга, ўтган ҳафтага нисбатан эса 60 фоизга ошган. Бунга асосий сабаб мамлакатда кузатилган совуқ ҳарорат шароитида маҳсулот захираларининг тўғри сақланмагани ва бунинг оқибатида унинг катта қисми истеъмолга яроқсиз ҳолга келгани бўлган. Шунингдек, Украинада давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар ҳам глобал равишда пиёз нархининг ўсишига олиб келаётгани маълум қилинган. Қайд этилишича, ушбу сабзавот нархидаги бундай тенденция Марказий Осиё бўйича кузатилмоқда ва минтақадаги энг қиммат нарх Ўзбекистонда бўлиб турибди. Дунёда нима гап? 🥵Мутахассислар 2023 йилда бутун дунёда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилишидан огоҳлантирди. Иқлимшунос мутахассислар дунё бўйича 2023 йилда Эль-Ниньо ҳодисаси кузатилиши натижасида ҳаво ҳароратининг цельсий бўйича 1,5 даражага кўтарилишини башорат қилмоқда. Ушбу ҳодиса Тинч океанининг экваториал қисмида сув юзаси ҳароратининг ўзгариши бўлиб, 2016 йил шу ҳодиса туфайли инсоният тарихининг энг жазирама йили сифатида қайд этилган. Прогнозларга кўра, 2023 йил олдинги йилга нисбатан иссиқроқ бўлади. Бироқ, бу ҳодиса шимолий яримшарда қиш фаслида кузатилмоқда ва унинг таъсири бир неча ойдан сўнг сезилши мумкин. Инсон фаолияти туфайли чиқарилган иссиқхона газлари глобал ҳаво ҳароратининг 1,2 даражага кўтарилишига сабаб бўлиб, АҚШ ва Европада жазирамаларни, Покистон ва Нигерияда ҳалокатли сув тошқинларини келтириб чиқарган. Эль-Ниньо ҳодисаси эса ҳароратнинг 1,5 даражага кўтарилишига сабаб бўлиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, Хитойда ҳавонинг ифлосланиши қуёш нурлари ўтишини блоклаб, ҳарорат кўтарилишига олиб келмоқда. Олимлар тахминига кўра, 2024 йил тарихдаги энг иссиғи бўлади. Дайжестни тўлиқ шаклда бу ерда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. @bugunoqshomi — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Show all...
Бугун оқшоми. Фаолиятини давом эттиришга қарор қилган депутат, ис газидан заҳарланган келин-куёв, Тошкентда пайдо бўлган «фаввора» Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 📜Депутатликдан кетишини айтган Нуриддин Зайнитдинов фаолиятини охиргача олиб боришини маълум қилди Декабрь ойида Расул Кушербаевдан сўнг депутатлик фаолиятини муддатидан аввал тугатишини айтган халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов депутатликдан кетмайдиган бўлди. У ўзининг Telegram каналида сайловчилар ва партия унинг бу қарорига қарши эканини ёзган. Зайнитдинов қўштирноқ ичидаги буюртмачиларнинг «заказ»лари туфайли энди фаолиятини охиригача олиб боришини ва «коррупционер муттаҳамларга қарши кураш янги босқичга чиқиши»ни маълум қилган. ⛽️Самарқандда келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 18 январь куни 28 кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Маълум бўлишича, тун ярмида газ ўчиб қолган ва қайта ёнгач хонага сизиб чиққанини ҳеч ким сезмаган. Оқибатда жуфтлик эрталаб ўлик ҳолда топилган. Туман газ идораси эса «аза бошланмасдан хонадон эгаларини техника хавфсизлигига риоя қилмасликда айблаб, далолатнома тўлдириб кетган» Марҳумларнинг яқинлари ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармасига ёки тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилмагани аниқланган. Текшириш давомида Каттақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман оила ва хотин қизлар бўлими ҳамда «Самарқанд ҳудудгаз» корхонасига хизмат текширувлари тайинланган. 🚰Тошкентда сув қувури ёрилиб кетди Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ичимлик суви қувури ёрилиб кетгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ҳолат шаҳарнинг Миробод тумани Содиқ Азимов кўчасида юзага келган. Ҳудуддаги диаметри 300 миллиметр бўлган сув қувури ёрилиб кетиши натижасида йўл ўртасида «фаввора» ҳосил бўлган. Носозлик тезда бартараф этилган. 💸Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга 1 млрд долларлик газ сотгани маълум бўлди Ўзбекистон 2022 йилда қувур орқали Хитойга 1,07 миллиард долларлик газ сотгани маълум бўлди. Маълумотларга кўра, Хитойга қувур орқали газ сотувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаб турибди: 12 ой давомида бу мамлакатдан Хитойга етказиб берилган газ қиймати 10,25 миллиард долларни (ўсиш 51 фоиз) ташкил этган. Иккинчи ўринда Россия (3,98 миллиард доллар, ўсиш 263 фоиз), учинчи ўринда Мьянма (1,43 миллиард доллар, ўсиш 1,3 фоиз), тўртинчи ўринда Қозоғистон (1,08 миллиард доллар, камайиш 4 фоиз) ва бешинчи ўринда Ўзбекистон (1,07 миллиард доллар, ўсиш 33,9 фоиз) қайд этилган. Расмий маълумотларда келтирилишича, Россиядан Хитойга 2021 йилда қувур орқали газ етказиб бериш 2,54 баробарга ошиб, 7,53 миллион тоннани ташкил этган. Хитой томонидан 12 ой давомида газ учун 1,51 миллиард доллар тўланган. Дайжестни тўлиқ шаклда бу ерда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. @bugunoqshomi — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Show all...
Бугун оқшоми. Жаримага тортилган ҳоким ҳайдовчиси, ўқитувчиларни қор курамаганликда айблаган прокурор, овқатдан заҳарланган қурувчилар Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🗣Ўзбекистонга Тожикистондан электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди Сурхондарё вилоятининг бир қатор ҳудудларига Тожикистондан электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди. Хусусан, 18 январдан Шўрчи, Олтинсой, Қумқўрғон, Жарқўрғон туманларининг 70 фоиз, Бандихон, Қизириқ, Шеробод туманларининг 90 фоиз ва Бойсун туманининг тўлиқ электр энергияси истеъмолчиларини Тожикистоннинг «Регар-500» подстанциясидан чиқувчи 220 киловаттли электр кучланиши билан таъминлаш бошланган. Расул Кушербаев ўзининг Тошкент ҳокими этиб тайинланиши ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан олинганидан сўнг ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг янги ҳокими собиқ депутат Расул Кушербаев бўлиши кераклиги ҳақида хабарлар тарқалди. Кушербаевнинг ўзи бунга муносабат билдириб, ушбу қарор катта эҳтимол билан раҳбариятнинг эмас, халқнинг хоҳиши бўлиши кераклигини айтди. Чунки, унинг фикрича, ҳокимликларда ҳокимларга бериладиган қонуний топшириқлардан кўра ноқонуний топшириқлар кўпроқ бўлади. Кушербаев мисол сифатида 2022 йил сентябрь ойидаги ШҲТнинг Самарқанд саммитини келтириб, ўшанда Самарқандга темирйўл орқали борилишини ҳисобга олиб, ҳукумат берган топшириққа кўра, Янгийўл шаҳар ҳокими томонидан темир йўл ёқасидаги уйлар 10-15 кун ичида бузилганини айтган. Ваҳоланки, қонуний йўл бўйича ҳукуматнинг 467-сонли қарори бўйича қурилмани аниқлаб, суд орқали буздиришга 1-1,5 ой вақт кетади. 🧅Ўзбекистон 4 ой давомида пиёз экспорт қилмайди Ўзбекистонда аҳолининг пиёзга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида ушбу маҳсулот экспортига нисбатан 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб 4 ойга вақтинча чеклов ўрнатилди. Маълум қилнишича, мамлакатда 2022 йил давомида жами 1,9 миллион тонна пиёз етишитирилган. Шундан 1,2 миллион тоннаси аҳоли истеъмолига, 203 минг тонна экспортга, 93,2 минг тонна захирага, 210 минг тонна умумий овқатланиш ва қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилган. Табиий йўқотишлар эса 228 минг тоннани ташкил қилган. Ўзбекистонда 9 январидан 17 январгача ҳароратнинг кескин совиши оқибатида бозор расталаридаги пиёзларнинг катта қисми музлаб қолган, бозорга маҳсулот етказиб бериш ҳажми ҳам камайган. Бундай шароитда истеъмол бозоридаги нархларни меъёрлаштириш мақсадида ва 2023 йилнинг 20 январидан 30 апрелига қадар аҳолининг ўртача пиёз истеъмоли ҳажми 346 минг тоннани ташкил этишини ҳисобга олган ҳолда пиёз экспортига чеклов ўрнатилган. Маълумот учун ҳозирда Ўзбекистон бозорларида пиёзнинг ўртача нархи ўртача чакана нархи 6000-8000 сўм, улгуржи нархи ўртача 5500-6500 сўм бўлиб турибди. 🍚Тошкентдаги Nest One'ни қураётган 9 нафар ишчи овқатдан заҳарланди Nest One турар жой мажмуасини қураётган хорижий компаниянинг 9 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди. Маълум бўлишича, қурувчилар озиқ-овқат ташкилотларидан бири томонидан объектга етказиб бериладиган маҳсулотларни истеъмол қилган. Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговолди текширувлари давомида ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Дунёда нима гап? 👀Францияда пенсия ёшини оширишга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда Францияда Эммаунел Макрон пенсияга чиқиш ёши 62 дан 64 га ўзгартирилиши ҳақида эълон қилганидан сўнг мамлакатни намойишлар тўлқини қамраб олди. Маълумотларга кўра, норозилик чиқишларида 1,12 миллиондан ортиқ одам қатнашмоқда. Биргина Парижнинг ўзида 400 минг киши намойишга чиққан. Намойиш қатнашчиларидан 38 нафари ҳибсга олинган. Мамлакат ўқитувчиларининг 65 фоизи ушбу жараёнда фаол қатнашгани учун бир қанча мактаблар ёпилган, Франция транспорт тизимига ҳам иш ташлашлар жиддий таъсир қилган. Дайжестни тўлиқ шаклда бу ерда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. @bugunoqshomi — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Show all...
Бугун оқшоми. Овқатдан заҳарланган 20 нафар ишчи, 7 та автомобиль билан ЙТҲ содир этган автобус ҳайдовчиси, вертолёт ҳалокатида қурбон бўлган вазир Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🚍Жиззахда автобус ҳайдовчиси ухлаб қолиб, 7 та машина билан ЙТҲ содир этди Жиззах шаҳри Мустақиллик шоҳкўчасидаги газ қуйиш шохобчасида ухлаб қолган автобус ҳайдовчиси «заправка»да навбат кутиб турган ҳайдовчиларга тегишли 7 та автомобиль билан тўқнашув содир этди. Автобус биринчи бўлиб урилган Damas ағдарилиб кетган. Ундан ташқари ҳаракатни давом этган автобус 3 та Nexia-2, 1 та Nexia-3, 1 та Cobalt ва 1 та Lacetti билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Автобус ичида йўловчилар бўлмаган. Damas ҳайдовчисига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаниш учун яшаш жойига юборилган. 💸Сингапур корхонаси «Фарғонаазот»ни сотиб олди Сингапурнинг Indorama компанияси «Фарғонаазот» АЖнинг 99,02 фоиз акциясини 140 миллион долларга сотиб олди. Акционерлик жамиятини сотиб олиш учун 10 та талабгор ариза берган. Келиб тушган барча аризалар эълондаги малака мезонларига мувофиқлиги, шу жумладан, халқаро санкциялар рўйхатида йўқлиги бўйича таҳлил қилинган. Малакавий ўрганиш натижаларига кўра, 4 нафар талабгорлар аризалари мезонларга тўлиқ мос деб топилган ва кейинги босқичга ўтказилган. Инвесторга корхонани модернизация қилиш учун яна 100 миллион доллар ажратиш мажбурияти юкланган. Шунингдек, инвесторнинг мажбуриятларига корхонанинг барча жорий ижтимоий дастурларини сақлаб қолиниши, жумладан, ходимлар сонини ва иш ҳақларини қисқартирмаслик, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда замонавий экологик назорат тизимини ишлаб чиқиш киради. 👦Ўзбекистондан топилган неандертал боланинг ташқи қиёфаси намойиш этилди Цзилинь университетининг бир гуруҳ палеоантропологлари 1938 йил А.П. Окладников томонидан Сурхондарёнинг Бойсун тоғларидан топилган 8-9 ёшлардаги неандертал боланинг замонавий ташқи кўринишини тиклади. Ушбу янгилик илк бор 3D-реставрация ёрдамида тошга айланган одам бош суягининг компьютер технологияси воситасида тикланиши ҳисобланади. Олимларнинг фикрига кўра, бу Осиёдан топилган биринчи ва бутунлигича сақланиб қолган ягона неандертал бош чаноғи саналади. Унинг топилиши неандерталларнинг шарққа томон кўчганини исботлайди. Мазкур одам турлари Ўрта палеолит даври (милоддан аввалги 100-40 минг йилликлар)га тегишли бўлиб, илк бор Германиядаги Неандертал ғоридан топилган. Дунёда нима гап? 🚁Украина ички ишлар вазири вертолёт ҳалокатида қурбон бўлди Украинанинг Киев вилояти Бровари шаҳрида 18 январь куни 08:10 да содир бўлган вертолёт ҳалокатида мамлакат ички ишлар вазири Денис Монастирский, унинг биринчи ўринбосари Евгений Енин ҳамда давлат котиби Юрий Лубкович ҳалок бўлди. Ҳодиса оқибатида 18 киши қурбон бўлган, 29 киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлардан 3 нафари, жароҳатланганлардан 15 нафарини болалар ташкил этган. Вертолёт боғча ва турар жой биноси орасига қулаган. Ҳалокатнинг аниқ сабаби маълум эмас. Тахминларга кўра, ҳодиса кучли туман оқибатида содир бўлган бўлиши, учувчи туманда баланд бинони кўрмай қолган бўлиши мумкин. Шу билан бирга Украина ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Антон Герашко қўпорувчилик, техниканинг носозлиги, парвоз хавфсизлигининг бузилиши каби версияларни санаб ўтган. Украина ОАВнинг ёзишича, эҳтимолий версиялар орасида учувчининг хатоси ҳам бор. Россия манбалари эса вертолётни Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уриб туширганини иддао қилмоқда. Дайжестни тўлиқ шаклда бу ерда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. @bugunoqshomi — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Show all...
Бугун оқшоми. «Монтёр»нинг бўйнига пичоқ тираган аёл, «свет» йўқлиги сабаб йўлни тўсиб қўйган аҳоли, ўзини отиб қўйгани айтилган аскар Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 📜Бахтиёр Раҳмонов Ортиқхўжаевнинг ёрдамчисини ишдан олди Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўрнига Тошкент шаҳри ҳокими вазифсини бажарувчи этиб тайинланган Бахтиёр Раҳмоновнинг янги лавозимдаги илк иши собиқ ҳокимнинг ёрдамчиси Музаффар Абдураҳмоновни бўшатиш бўлди. Абдураҳмонов 2021 йилдан буён ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаётганди. Шунингдек, у 2018 йилда Солиқ бош бошқармасида Солиқ ҳуқуқбузарликларининг профилактикаси бўлими бошлиғи, «Фарҳод» деҳқон бозори Кузатув кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият юритган. Музаффар Абдураҳмонов Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг энг яқин кишиларидан бири бўлиб, пойтахт ҳокимлигининг муниципал йўналиши (ер участкалари, бинолар, бозорлар)ни бошқарган эди. 👨‍🚒Ўзбекистонда ёнғинлар сони икки баробар ошди Ўзбекистонда 2023 йилнинг ортда қолган 15 куни давомида содир бўлган ёнғинлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробар кўп экани маълум бўлди. Аксар ҳолларда ёмғинларнинг келиб чиқишига аҳоли томонидан газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланишда техника, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаслиги экани таъкидланган. 🧯Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри «Маърифат» МФЙ, «Ветерок» боғдорчилик-узумчилик ширкати 47-дала ҳовлисида яшаган 70 ёшли А.Ш. ҳамда унинг 60 ёшли турмуш ўртоғи Х.Ш. 2023 йилнинг 12 январь куни уйини иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонасига олиб киргани натижасида, кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган. 🚧Чирчиқда аҳоли «свет» йўқлиги туфайли йўлни ёпиб қўйди Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг 8-кичик туманидаги «Ҳумо» маҳалласида электр энергияси узоқ вақт ёнмаганидан норози бўлган аҳоли автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов кечга бориб воқеа жойига етиб борган ва аҳолидан кечирим сўраб, ҳаво ҳарорати пасайиши натижасида электрга бўлган талабнинг ортгани ва натижада тизимда авариялар содир бўлганини маълум қилган. Маҳаллага янги трансформатор олиб келиниб, муаммо бартараф этилган. Шаҳар ҳокими «свет» энди «умуман ўчмаслиги»ни айтган. Маҳалла аёллари эса ҳокимдан кўчага чиқишга мажбур бўлганликлари учун ҳафа бўлмаслигини сўраган. Дайжестни тўлиқ шаклда бу ерда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. @bugunoqshomi — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Show all...
Бугун оқшоми. Ишдан олинган Ортиқхўжаев, онлайн ишлашга чақирган Энергетика вазирлиги, 4 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашлар Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. ⛔️Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокими лавозимидан олинди Душанба тонги қайноқ хабарлар билан бошанди. Тошкент шаҳри ҳокими лавозимида 5 йил давомида фаолият юритган Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилишда вазифасидан озод қилинди. Мирзиёев Ортиқхўжаевнинг бўшатилиши ҳақида гапирар экан «вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик қилмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаевни ишдан олдим. Кечаси штабда ишдан олдим. Қуруқ гап билан, ёлғон сводка билан пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун ишдан олдим», дея таъкидлаган. 🫵Давлат раҳбари пойтахтнинг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслигини танқид қилди. Ортиқхўжаевдан ташқари энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев, «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти раиси Фарҳод Абдурахмонов, «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Мустафоев, «Узтрансгаз» раҳбари Норматов ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Абдуллаев ҳам ишдан олинди. Мустафоев, Норматов ва Абдуллаевларга вазифасини бажарувчи сифатида 3 ойлик синов муддати белгиланди. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек, Учтепа, Юнусобод туманлари, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳокимларига «ҳайфсан» берилди. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев қатъий огоҳлантирилди. 📰Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев Тошкент шаҳри прокурори этиб тайинланди. Ортиқхўжаевнинг ўрнига унинг биринчи ўринбосари Бахтиёр Абдураҳмонов шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. ✍️Шавкат Мирзиёев лавозимидан озод қилинган раҳбарларнинг фаолиятини текширишни Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага топширди. 👀Бу орада ижтимоий тармоқларда Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 16 январь куни тонгда мамлакатни тарк этмоқчи бўлиб, оиласи билан Туркияга учиб кетаётган вақтда ДХХ томонидан тўхтатиб қолингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Турли Telegram каналларда эса Ортиқхўжаевнинг Тошкент халқаро аэропортида 14 январь куни олинган видеоси ҳам сиздирилди. ⛽️Ўзбекистонга Туркманистондан газ импорти тўлиқ тўхтатилди Энергетика вазирлиги Туркманистонда 12 январь куни аномал совуқ туфайли юзага келган авариавий ҳолат ортидан Ўзбекистонга газ етказиб бериш бутунлай тўхтатилганини маълум қилди. Оқибатда мамлакатга импорт қилинадиган газ ҳажми 20 фоизга камайган. Табиий газ биринчи навбатда аҳоли хонадонларига ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилаётгани сабаб йирик саноат корхоналарига энергия етказиб бериш ҳажми 70-80 фоизга қисқаргани таъкидланди. Аҳолининг электр энергияси истеъмоли энг юқори кўрсаткичга — 250 миллион киловатт/соатга етгани, шу билан бирга, газ истеъмоли умумий қазиб олинаётган табиий газ ҳажмидан юқорилигича қолаётгани айтилган. Иссиқлик электр станцияларида эса табиий газ ўрнига ёқилаётган мазут ҳажми режага нисбатан 3 баравар кўплиги маълум қилинган. 📜Электр энергиясига бўлган талабнинг ортиши сабаб, тизимга нисбатан юкламалар ортиб кетган ва Тошкентнинг ўзида мингдан ортиқ носозликлар юзага келган. Вазирлик бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида корхона ва ташкилотлар ходимларига вақтинчалик онлайн режимга ўтиш, аҳолига биттадан ортиқ электр иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, ортиқча кўча чироқларини, реклама экранлари ва иллюминациялар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бинолардаги чироқларни ўчириш кабиларни тавсия қилган. Дайжестни тўлиқ шаклда бу ерда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. @bugunoqshomi — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Show all...
Бугун оқшоми. Натура шаклида тўланадиган ойликлар, барча халқаро йўналишларда қатнови бекор автобуслар, Ўзбекистонда очиладиган ҳамширалар академияси Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🚍Тошкентдан қатнайдиган барча халқаро автобуслар қатнови бекор қилинди Транспорт вазирлиги ҳозирги вақтда Қозоғистон ва Россияда кузатилаётган кучли совуқни ҳисобга олган ҳолда, 13 январдан бошлаб халқаро йўналишдаги барча автобус қатновлари вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво сабаб йўлларда музламалар ҳосил бўлиши ва бунинг оқибатида автотранспорт воситаларида носозликлар юзага келиши мумкин. Бундан аввал Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ҳавонинг кескин совиши сабаб йўллар ёпилган ва Самара—Чимкент автомобиль йўлида ичида 70 га яқин Ўзбекистон фуқароси бўлган икки автобус тўхтатилиб, эвакуация қилинганди. 12 январь куни эса худди шу трассада ичида 31 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус дизель ёнилғисининг музлаб қолиши сабаб тўхтаб қолганди. 🚌Тошкентдаги айрим автобуслар икки кун аҳолига хизмат кўрсатмайди Тошкент шаҳрида айрим йўналишлардаги микроавтобуслар қатнови 14-15 январь кунлари фаолият олиб бормайди. Бунга сабаб сифатида ҳавонинг совиши натижасида аҳоли хонадонларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятининг вақтинчалик тўхтатилиши келтирилган. 💡Тошкентда «свет» ўчганидан норози аҳоли «элетросет» ёнида тўпланди Ижтимоий тармоқларда электр энергияси ўчганидан норози бўлган аҳоли Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги электр тармоқлари корхонаси ёнида тўплангани акс этган видео тарқалди. Маълумотларга кўра, тумандаги 11-даҳа (Мегапланет орқа тарафидаги маҳалла) 26, 27, 29, 30-уйларда 13 январь соат 7:00 да электр энергияси ва газ таъминоти ўчирилган. 14 январь соат 12:15 ҳолатига кўра ушбу уйларда электр ва газ таъминоти тикланмаган. Масъулларнинг тушунтиришича, Ўзбекистондаги аномал совуқ туфайли аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби кескин ортиб кетган. Бунинг оқибатида тизимдаги кучланиш ортиб кетиши ва авариавий ҳолатларнинг юзага келишини олдини олиш мақсадида тармоқда электр энергияси ўчириб турилади. Таъкидланишича, туман электр тармоқлари корхонаси олдига тўпланган аҳолига тушунтириш берилгач, одамлар тарқалган. 👩‍⚕️Ўзбекистонда ҳамширалар академияси ташкил этилади Тошкентда Туркия Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда Ҳамширалар академияси ташкил этилади. Академияда ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш кўзда тутилган. Ҳамширалар академияси янги ўқув йилидан бошлаб 4 йиллик ўқув дастури асосида фаолиятини бошлайди. Талабалар 2 йил Ўзбекистонда ўқиса, яна 2 йил Туркияда таҳсил олади. Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Туркия универистети ўртасидаги келишувга кўра, тиббиёт соҳасидаги раҳбар кадрлар тайёрлаш мақсадида бакалавриат босқичида «Тиббиёт менежменти» йўналишида ҳам 4 йиллик қўшма ўқув дастури йўлга қўйилади. Дайжестни тўлиқ шаклда бу ерда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. @bugunoqshomi — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Show all...