IMKON -- OLTIN GEN EVOLYUTSIYASI
Open in Telegram
Qalbdan Oltin Genni uyg'ot Energet Nur masteri Gen darajasida transformatsiya o'tkazuvchi Irodaxon Ravshanovna ❤ARIEL❤ https://t.me/Imkon_Irushxon https://t.me/ariel_bepuldarsliklar_maqolalar @ARIEL_IRODA Murojaat uchun @divine_women1983 @Nata9726
Show more242
Subscribers
-124 hours
+47 days
+1730 days
Posts Archive
❤️ Ўзингизни қадрлашни ўрганинг!
Меҳнатингизни қадрсизлантирманг!!!
✅ Кўп аёллардан нима иш қиласиз деб сўрасам, уйда ўтираман, ишламайман, бекорчиман дейди.
Сиз бекорчи эмассиз!
Сиз - ОНА сиз!
✅ Елкангизда миллат ва уммат учун фойдали инсон тарбиялаш вазифаси турибди.
✅ Нега ўзингизни бекорчиман дейсиз?
✅ Пул топмаганингиз учунгина ўз меҳнатингизни қадрсизлантирманг.
✅ Ўзингиз ўзингизни бекорчи деб ҳисобласангиз, атрофдагилар нима десин?
✅ Тунларни кунларга улайсиз, куни билан тиним билмайсиз, яна бекорчиман дейсизми?
✅ Сиздан ким бўлиб ишлайсиз деб сўрашса, асло уй бекасиман деманг.
✅ Мен онаман, миллат ва уммат тарбиячиси бўлиб ишлайман денг!
❗️Ўзингизга ҳеч раҳмат айтганмисиз?
Раҳмат эшитганми сизнинг қалбингиз?
Келинг буни бажариб кўрамиз
✅Ўзимга рахмат
✅Ўзимдан миннатдорман
✅Шунча йўлни босиб ўтганимга
✅Сабрим бардошимга
✅Синиб кетмаганимга
✅Кураша олганимга
✅Бугунги кунимга етиб келганимга
ЎЗИМГА РАҲМАТ
✅руҳимга, қалбимга раҳмат..
✅мени тарк этмагани учун..
✅Танамга раҳмат
шунча менга бардош берганлиги учун..
Рахмат 😊
миннатдорман Аллоҳим ҳаммаси учун😍
СИЗ қанчалик раҳмат ва миннатдорликни кўпайтирар экансиз хаётингиз шунчалик СИЗГА осон ва енгил булиб бораверади, қани кетдик азизлар.
Канийди хамма аёллар уз эрларига стюардессаларга ухшаб хизмат килса😂
ПУЛИНИ ТУЛАБ КУЙИШСИН 😂😂
Инжиқ ва асабий одамлар, ўзгаришим керак дейишади.
Ўзгариш учун:
- Хотиржам бўлиш керак!
Хотиржам бўлиш учун:
- Тақдирга рози бўлиш керак.
Сен ҳоҳлаган нарса бўлса хам, сен ҳоҳламаган нарса бўлса хам!
Шу, ечим.
Содда ва осон.
Қачон асабийлашсанг, билгин:
- Хаётдан норози бўлаётган бўласан.
Рози бўл!
Ўша заҳотиёқ тинчланасан.
Ўлиб кетиладиган дунё асабийлашишга арзимайди.
#Техника
Ҳеч нарса қилишни ўрганиш.
Инсон ҳеч бўлмаганда бир кунда ўн беш дақиқа ҳеч нарса қилмасликни ўрганиши керак.
Яъни умуман ҳеч нарсани ўйламайсиз, ҳеч бир жисмоний ишни бажармайсиз ва имкон борича ҳаракатдан ҳам тўхтайсиз.
Тахминан беш дақиқадан сўнг миянгизга шу даражада ғаройиб фикрлар кела бошлайдики, ўзингизга ўзингиз ҳайрон қоласиз.
Бу ўзига хос медитация вазифасини бажаради. Кунига ўн беш дақиқа ҳеч нарса қилмасдан кўп нарса қилса бўлади.
Ичингиздаги овозни хам эшитасиз. Атиги 15 дақиқа.
Синаб куринг💪🤝
Чакралар ҳақида энг тўлиқ китоб энди ўзбек тилида! 🇺🇿🙋♂️
Ушбу китоб шифокор, табиб ва инсонлар психикаси ва онг даражалари билан ишлайдиган ҳар бир мутахасиснинг доимо ёнида туриши керак бўлган тўлиқ қўлланма китобдир.
Китобда инсоннинг энергия марказлари ва нозик қатламлари ҳақида кенг маълумотлар ва ҳар бир чакраларни очиш ва фаол ушлаб туриш учун кўплаб амалиёт, медитация ва машқлар расмлар асосида берилган.
Эслатма! Китоб фақат инсонларнинг саломатлиги ва психикаси билан ишлайдиган, илмга чанқоқ соҳа мутахассислари учун тавсия эътилади. Онгида турли чегара ва қолиплар мавжуд инсонлар учун эмас 🙋♂
Китоб кўп саҳифали (+400) ва сирли илмларга бой, ноёб китоб бўлса хам нархини атиги 100 минг сўм этиб белгиладик.
3 кун ичида олдиндан тўлов қилганларга чегирмада атиги:
70 минг сўм.
Ушбу эълонни ўз шахсий канали ëки гуруҳида улашганлар учун қўшимча чегирмалар бўлади👍
💾 ПДФ форматда.
Мурожаат учун 📲 @m_vakkosov
👉Бепул китоблар👈
Соғлик ёки молиявий муаммолар билан доимо қийналаётганлар биринчи чакра даражасида қолиб кетишади. Жисмоний, ижтимоий ёки психологик ҳал қилинмаган баъзи зиддиятлар уларнинг онгини шу даражада ушлаб туради. Бу одатда чалкашлик ва ташвиш ҳисси билан бирга келади.
Бу ҳаётнинг бошқа соҳаларига ҳам бостириб кириши мумкин. Бу вазият ҳал қилинмагунча, одам огоҳликни сезиларли даражада юқори даражага кўтара олмайди. Ушбу муаммоларни ҳал қилишда ёрдам берадиган биринчи чакра билан ишлаш машқлари ушбу бобнинг охирида келтирилган. Лекин биринчи навбатда бундай одам онги шу ерда бўлиш ҳуқуқини тушуниш керак.
Агар бу таъриф сизга мос тушса, ўзингиздан сўранг: Шу ерда бўлишни хоҳлашингизга нима тўсқинлик қилмоқда? Ўзингизга ғамхўрлик қилиш учун кимдан рухсат олишингиз керак? Чидамлимисиз? Оёғингизда мустаҳкам туришга қодирмисиз? Сизнинг омон қолишингиз учун ким жавобгар? Атрофингиздаги дунёда ҳеч қандай асосга эга бўлмаган имконсиз орзулар ҳақида қанчалик тез-тез ўйлайсиз? Болалигингизда омон қолишингизни қандай таъминлардингиз? Ким томонидан? Қандай нархда? Сиз танангиз билан боғланганмисиз? Уни тинглаяпсизми? Сиз унинг эҳтиёжларини қондирасизми? Шу ерда бўлишга ҳаққингиз борми? Омон қолишингиз учун нима керак?
Омон қолишни етарли даражада ушлаб туриш нарсаларга эгалик қилиш, эга бўлиш, булар материяни ўз соҳасига жалб қилиш қобилияти билан боғлиқ. Бўлиш ва эга бўлиш биринчи чакранинг ҳуқуқларидир.
📚 Чакралар энциклопедияси
@muzaffar_vakkosov1
Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради.
Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради.
Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз.
Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди.
Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг!
Қалби...
Юзи...
Табассуми...
Сўзлари гўзал инсонларни учратсангиз , уларга уларни кандай яхши инсонлигини айтиб қўйишни унутманг.
"Сиз жуддаям яхши инсонсиз" деган сўзни айтиш учун сония керак бўлади, аммо бу сузларни эшитган инсоннинг бу сўзлар бир умр ёдида қолади.
Ҳатто ўзингиз ҳам.
-Сиз энг яхши инсонсиз!
Ўз раҳматларини ёғдириб, мусаффо тонг ҳавосини туйиш бахтига мушарраф этган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳ барчамизни мустаҳкам саломатлик, кенг ризқ, манфаатли илм ила сийласин. Ва барча ҳожатларимизни раво айлаб, қалбларимизга сакинат солсин.
Сиз - у бизга икки дунё саодати насиб этсин, ҳамиша азизу мукаррам айласин!
#Психофакт
😊БОРЛИҚДA ХAТОЛИК ЙЎҚ!
БAРЧAСИ СЕВГИ УЧУН ХИЗМAТ ҚИЛAДИ!
😊Ҳаётда ёмон ёки яхши деган тушунча йўқ. Ҳамма нарса мутлақо субъективдир.
😊Бизнинг кечаги "ёмон" деган нарсамиз эртага "яхши" нарсага айланиши мумкин.
😊Биз қийин вазиятда бўлганимизда, уни "ёмон" деб ҳисоблаймиз.
Aзоб чекамиз, шикоят қиламиз, вазиятни ечимини кўра олмаймиз ва ҳатто буни бир
кун бошқача кўришимиз мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмаймиз.
😊Бир мунча вақт ўтгач эса,
биз ўша вазият бекорга бўлмаганлигини англаймиз ва ўша тажрибаларимиз учун миннатдорчилик билдирамиз ва
биз ёмон деб ҳисоблаган вазиятимизни кўплаб афзалликларини кўрамиз.
😊Биз қийин вазиятни яшаганимизда, уни қабул қилганимизда, дарсини ўрганганимиздан кейин,
ҳаётимиздаги етишмаётган
жиҳатларни кўрамиз!
Бу дарслар биз учун донолик марваридига айланади .
😊Ҳаётимизда қабул қилмаган, нафратланган, ҳукм қилган кўплаб вазиятлар бўлади ... лекин бир мунча вақт ўтгач,
биз ўзимизни тобора кўпроқ англаймиз,
аслида ўша вазиятлар ўзлигимизга, қалбимизга қайтишга ёрдам бериш учун келганлигини тушунамиз!
Улар бизга ойна каби хизмат қилишади.
😊Бундай мураккаб ва баъзан жуда оғриқли дарслар туфайли биз ўзимизга
бўлган Севги йўлидан юрабошлаймиз!
Энг муҳими ҳам шунда-да!
😊Ҳамма нарса ҳар доим яхшиликка хизмат қилади.
#кун_ҳақиқати
Бир илмли киши Мутанаббийни ноқулай аҳволга солмоқчи бўлиб, «Сизни узоқдан аёл киши деб ўйлабман», деди.
Шунда Мутанаббий ўзини босиб: «Мен эса сизни узоқдан эркак деб ўйлабман», деди..!!
#Хулоса
Илмли киши яхши инсон бўлмаслиги, ёки яхши инсон илмли бўлмаслиги ҳам мумкин...
