cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Бешинчи фасл

Мени қойил қолдириш қийин эмас. Айниқса, қаҳрамонларим билдирган ўзига хос фикрлардан жудаям завқланаман. Улар кўзимга энг ақлли одамлар бўлиб туюлади. Хуллас, менинг дунёимда оқил одамларнинг саноғи йўқ. Дарвоқе, СИЗ УЛАРДАН БИРИСИЗ!

Show more
Advertising posts
505
Subscribers
No data24 hours
-47 days
-6630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Ва биз нима қиламиз? Нима қилиш мумкин бўлса ҳамма нарсани. Ҳеч бўлмаса бирор нима. Шунчаки ҳеч нима қилмасдан ўтирмасак бўлди. Агар бирор нарсада хато қилиб қўйсак, шунчаки ҳамма нарсани бошидан бошлаймиз. Яна нимадир қилиб кўрамиз. Агар ҳамма ноаниқликларни ўз ўзидан ечилишини кутиб ўтирсак, кейин жуда кеч бўлиши мумкин. © Лидо Энтони «Ли» Якокка @Falsafiy_satrlar
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Манглайимга ёзилган хат тугамади, Юрагимни ўртаб борар ёзуқлари. Лоақал бир бор бахтлар мени чулғамади, Эртамни ҳам кўрсатмади оғриқлари. Ёшлигимни ўтказдим, а, умид  ютиб, Йўқотишлар кўзларимни қилди дарё. Ҳисларимни юпатаман тонгни кутиб, Истаганим рўёб эмас, бўлди рўё. Ёлғиз ишонч мардонадир ҳозиргача, Йўқликлардан нурлар излаб толиқмайди. Аввалидан интиҳоси - охиргача, Тоқат қилар, оғринмайди, ҳовлиқмайди. Манглайимга қайта ёзил,  эй қисматим, Омад билан бахтни юбор хизматимга. Тоғлардан-да юксак бўлсин қадр-қимматим, Руҳимни ҳам  бирга қилгин жон,  танимга. Қийнамасин осмонларга кетаман деб, Уни ортиқ тутмоқликка йўқ фурсатим. Амалларим ҳаётимга бўлолсин зеб, Ахир умр бўйи шу якунни истадим... Назокат Баҳодирова 18 май, 2024 йил
Show all...
👍 1
"Кўнгил манзаралари" туркумидан Ёмғирни ёқ- тирмайман...😊 Фақат менмас, ёқтирмайди мени ҳам ёмғир, Юзим, кўзим, демай урар...юрагим оғрир. Осмон қовоқ уйиб қарар иккимизга ҳам, Сўзсиз кузатади бизни донишманд олам... ✍Назокат Баҳодирова 30 апрель, 2024 йил 🎤Мансур Жумаев ўқиди https://t.me/Nazokat_Bahodirova
Show all...
👍 1
«ҲУЛОСА ҚИЛИНГ...» Икки йигит суҳбатлашди. — Қаерда ишлайсан? — Фалон жойда. — Ойлигинг қанча? — 1 млн 700 минг. — Атиги 1 млн 700 мингми? Оз-ку? Шунча пулни қандай етказасан? Бу гапни эшитиб у ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди. Бир аёл бошқасидан сўради. — Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди? — Ҳеч нима. — Шу тўғрими, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми? Бу гаплар унинг юрагига ўқдай қадалди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди. Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди: — Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди? — Иши қийин. Бўш вақти кам. — Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми? Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Ишончи лойқаланди. Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий бир сўз билан инсоннинг ҳаётини, борини барбод қиламиз... ❕Тафаккур қилинг! Исёнга, ношукрликка сабаб бўлманг! Бу инсонга ёмонлик қилиш билан тенг...
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Кетдим, қайтишимдан умид ҳам қилманг, Синган ғуруримни ташлаб кетяпман. Беқарорлик тамом, устимдан кулманг, Кўнглимни тоғларга бошлаб кетяпман. Магар чўққиларда кўриб қолсангиз, Бевақт ёққандайин кўринган қорни. Дуо қилинг, агар қила олсангиз, Ерда яйрамаган мунис баҳорни... Назокат Баҳодирова 19 май, 2024 йил.
Show all...
#МУНОСАБАТ «Меҳмонлар нима дейди?» Наманганда ўтаётган 63-Халқаро «Гуллар фестивали»га ташриф буюрган меҳмонлар таассуротлари #Гулларфестивали #FlowerFestNamangan2024 ➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy 🌐 www.namhaqiqat.uz
Show all...
👍 1
00:38
Video unavailableShow in Telegram
Ўзингизга яхши қаранг! Буни қандай манода тушунсангиз, тушунаверинг... Яқинларингизга юбориб ҳурсанд қилиб қўйинг..
Show all...
Ёлғизликни хоҳлайсан баъзан, Инсон зоти кетади ёқмай. Ғудранасан, асабинг таранг, Гўё томирингда қон қолар оқмай. ✍️Назокат Баходирова 🎙️ Нодира
Show all...
👍 2 2
01:10
Video unavailableShow in Telegram
«Наманганда гулларни доналаб эмас, километрлаб санашади», - 1971 йилгача Бобур шоҳкўчаси ўртаси 10 метр кенгликда 4 километрга чўзилган гулзорга айлантирилган ва бу ҳақда «Гулистон» журнали шундай ёзганди. Машҳур шоира Римма Казакова, АГАР ЕР ЮЗИДА ЖАННАТ БЎЛСА У ҲАМ ШУ ЕРДИР, деб ёзганди. Ғофур Ғулом 1958 йилдаёқ шундай эътироф этади: Наманган деганда ҳар қари ёшнинг, Лабидан бол томар, тиллари ширин. Азалдан файзи бор бунда қуёшнинг, Юзларда қон қаймоқ, ранги яширин. Ер юзинг гирдо гирд кезган сайёҳ ҳам Охирги манзил деб сени танларди. Иқлим бўла олур бунчалар кўркам Иқлимлар ичида шакарванди.
Show all...
👍 3🔥 1