cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Qiziriqmuslim

Илмнинг аввали сукут, сўнг эшитиш, сўнг ёд олиш, сўнг амал қилиш, сўнг уни тарқатишдир! Савол ва таклифлар учун: @abduhalilabdunazarov

Show more
Advertising posts
2 519
Subscribers
-424 hours
-147 days
-12330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ҳақиқий шукр - Аллоҳ берган неъматни У ҳаром қилган ишларга ишлатмасликдир. Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллох @qiziriqmuslim
Show all...
👍 9 1
Агар биз дўстларнинг камчилик ва айбларини кўрганимизда, дўстсиз қолар эдик. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳ •┈•┈•┈•┈•❁✿•┈•┈•┈•┈• @qiziriqmuslim
Show all...
👍 3
#Мажолиси_Ҳакимул_умма Замон мужаддиди ва қутби иршоднинг баъзи аломатлари Мавлоно Саййид Муртазо Ҳасан Ҳазрат Таҳонавийга ҳамсабоқ дўст эди. Лекин  Ҳазратнинг камолотларини назарда тутиб у кишининг ҳузурига мўътақидона (эътиқод ва муҳаббат билан) ҳозир бўлар эди. Баъзида мукаммал рамазонни Таҳонавийнинг хонақоҳларида ўткизар эди. Ҳозирги мажлисда ҳам у киши мавжуд эдилар. Бир савол бердилар: «Ҳазрат,биз сизни вақтнинг мужаддиди деб биламиз. Тавозу қилмасдан, ҳақиқатни айтингчи, бизнинг шу хаёлимиз дурустми ё дуруст эмасми? Ҳазрат айтдиларки, мен ортиқча тавозу қилмайман, чунки ортиқча тавозуда бир турлик сохталар бўлади. Сиз айтган гапнинг эҳтимоли бор, лекин яқийний (қатъий аниқ) эмас. Кейин айтдиларки, қутбил иршоднинг аломати шуки, унга мўътақид бўмаган (эътиқод қўймаган), балки эътироз қилган киши хос файзу баракотлардан маҳрум бўлиб қолади. Лекин ҳирмон (маҳрумлик) бўлгани билан хусрон (зиён) бўлмайди. Яъни нажот топиш  унга боғлиқ эмас. Бироқ ботиний тараққиётлар унга насиб бўлмайди. Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси @qiziriqmuslim
Show all...
👍 3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ ҚИЙИН АҲВОЛГА ТУШИБ ҚОЛГАНДА Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг, بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар». Ибн Сунний ривояти. @qiziriqmuslim
Show all...
👍 6
НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @qiziriqmuslim
Show all...
👍 8
Ҳазрати Умарни йиғлатган дуо. Ҳазрати Умар бир куни Пайғамбаримиз саллалоху алайхи васалламнинг Муборак қабрларини зиёрат қилади. Равзаи шариф ёнида бир бадавийнинг дуо қилётганини кўради ва орқасига ўтиб дуосини эшитади. Бадавий шундай дуо қиларди: - “Ё Роббим, бу Сенинг Ҳабибинг, мен ҳам қулингман. Шайтон эса душманинг. Агар мени мағфират қилсанг Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади. Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади. Роббим, Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни ҳам севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, Карами кенг, Марҳамати чексиз Мехрибон Зотсан. Роббим, Араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида қулини озод қилиш урфи бор. Мана Оламларга Раҳмат бўлган зот вафот этди. Қабри олдида мен турибман. Мени жаҳаннамдан озод қил”. Буларни эшитиб турган Ҳазрати Умар овозининг борича: - “Ё Роббим, бу бадавий сўраётган нарсани мен ҳам истайман” - деб соқоллари хўл бўлгунча йиғладилар. @qiziriqmuslim
Show all...
👍 3
🌦 Aссалому алайкум вараҳматуллоҳивабарокатух. ДУШАНБА тонги муборак бўлсин. 🌺Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🌷Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... 🌹Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Кунингиз мазмунли ўтсин! @qiziriqmuslim
Show all...
👍 2
НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @qiziriqmuslim
Show all...
​​НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА АДАШИШ #намоз ❓1255-CАВОЛ: Хуфтон намозида имомга иқтидо қилиб, шом намозига ният килиб қўйибман. Бошқатдан ўқиб олишим керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу ниятда қалбдаги ният эътиборли бўлади. Тилда бошқа намоз, қалбда бошқа намозни ният қилса, қалбдаги ният ҳисобга ўтади. Шунга кўра агар сиз дилингизда хуфтон намозини ўқиш нияти бўлиб, тилингизда шом намозини айтган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Бу ҳолатда намозни қайта ўқимайсиз. Агар дилингизда ҳам шом намози деб ният қилган бўлсангиз, у ҳолда қайта ўқиб оласиз. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидагича иборалар келган: والمعتبر ‌فيها عمل القلب اللازم للارادة فلا عبرة للذكر باللسان إن خالف القلب لانه كلام لا نية، فلو قصدالظهروتلفظ بالعصر سهوا اجزأه “Ниятда эътиборга олинадиган нарса бу бажарилаётган ишни қалбнинг қасд қилишидир. Қалбдаги ниятга тилдаги ният зид бўлса, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки тилда айтиш қасд қилиш эмас, балки гапиришдир. Масалан, бир киши пешин намозини ўқиш учун дилида пешинни ният қилди, аммо адашиб тили билан асрни ният қилиб қўйди. Бундай ният қилиши кифоя қилади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

👍 8
ГИЛАМНИ КАРЧЕР БИЛАН ПОКЛАШ МУМКИНМИ? #поклик ❓1254-CАВОЛ: Нажосат теккан гиламларни карчер билан ювиб покласа бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиқишнинг иложи бўлмаган катта гиламларни сиз айтган услубда ювилганда пок бўлади. Чунки бундай ювиш жараёнида ювиш ускунаси(карчер) сувни гиламга пуркайди ва бу орқали гиламдаги нажосатни чиқариб юборади. Поклашдаги асосий нарса нажосатни йўқотишдир. Фиқҳ китобларимизда гилам каби сиқишнинг иложи бўлмаган нарсаларни оқар сувга бир кеча оқизиб қўйиш орқали покланади деган гап гиламдаги нажосат чиқиб кетиши ва инсондаги васвасани йўқ қилиш учундир. Ҳозирги кундаги карчерлар ҳам мана шу ишни, яъни гиламдаги нажосатни чиқариб юбора олади. Чунки у гиламни ювишда юқори босим билан сув пуркаб ювади. Агар мана шу сув пуркашни уч марта такрорласа, гилам пок бўлади. Бу борада “Ҳошиятут таҳтовий ала мароқил фалоҳ” китобида бундай жумлалар келади: يعني اشتراط الغسل والعصر ثلاثا إنما هو إذا ‌غمسه في إجانة أما إذا ‌غمسه في ماء جار حتى جرى عليه الماء أو صب عليه ماء كثيرا بحيث يخرج ما أصابه من الماء ويخلفه غيره ثلاثا فقد طهر مطلقا بلا اشتراط عصر وتجفيف وتكرار ‌غمس هو المختار ولا فرق في ذلك بين بساط وغيره وقولهم يوضع البساط في الماء الجاري ليلة إنما هو لقطع الوسوسة." “Яъни нажас бўлган нарсани уч марта ювиш ва сиқиш деган шарт шу нарсани бир идишга ботирилган ҳолатга тегишли. Агар нажосат теккан мазкур нарса оқар сувга солинса ва устидан сув оқиб ўтса ёки сув кириб чиқиб кетадиган даражада уч марта кўп сув қуйса, тўлиқ пок бўлади. Бу ҳолатда сиқиш, қуритиш ва такрор сувга ботириш деган шарт бўлмайди. Ихтиёр қилинган гап мана шу. Бунда гилам ва бошқа нарсаларнинг фарқи йўқ. Уламоларнинг “Гиламнинг оқар сувга бир кеча оқизиб қўйиш” деган гаплари васвасани йўқ қилиш учун айтилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

👍 3