en
Feedback
Китоб тумани 96-мактаб (1-ДИМИ)

Китоб тумани 96-мактаб (1-ДИМИ)

Open in Telegram

Қашқадарё вилояти ХТБ тасарруфидаги Китоб тумани1- давлат ихтисослаштирилган мактаб - интернати

Show more
892
Subscribers
+424 hours
+117 days
+830 days
Posts Archive
1-DIMI da O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul qilingan kun munosabati bilan tadbir tashkil etildi
+6
1-DIMI da O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul qilingan kun munosabati bilan tadbir tashkil etildi

АҚЛЛИ ВА БИЛИМЛИ КИШИЛАР УЧУН ЖУМБОҚЛИ ҲИКОЯ Йигирма беш йил олдин, Талабалик йилларим, Устозим айтган эди, Ҳозирги ёзганларим. Осиёлик бир сайёҳ, Дунё кезмоқчи бӯпти. Велосипедга миниб, Ғарбга юрмоқчи бӯпти. Ӯзи билан олибди, Зарур буюм, маҳсулот. Биласиз-ку, сафарда, Оғир кечади ҳаёт. Қӯлга олиб бир буюм, Кӯзларига суртибди. Бағрига босиб, қучиб, Тӯйиб - тӯйиб ӯпибди. Сайёҳ олган бу буюм, Ӯйламанг, деманг тумор. Шунчаки ватан ҳисси, Юксак эди ифтихор. Чиройли ӯраб олиб, Сумкасига жойлабди. Унга бӯлган меҳрини,  Юрагига бойлабди. Асрайди, дея мени, Турли фалокатлардан. Бошлабди у сайрини, Қӯшни мамлакатлардан: Россия, Муғул , Хитой, Непал, Бирма , Ҳиндустон. Бутун Шарқни айланиб, Ӯтди Европа томон. Сайри гашти ғаройиб - Ажойиб таассурот, Ҳеч нимадан ками йӯқ, Ғами йӯқ, завқли ҳаёт. Гибралтар бӯғозидан, Ӯтибди Африкага. Бу қитъа аҳволидан, Тушибди таҳликага. Қора юзли одамлар, Ӯзгача тус, тамаддун. Жазирама саҳролар, Кезди мисоли Мажнун : Миср эҳромларию, Марокашу Жазоир, Чад ва Судан, Сомали, Буюк Саҳрои Кабир. Негир, Мали, Сенегал, Того, Конго, Кения. Алқисса, ҳикоямиз, Манзили - Танзания. Сайёҳимиз жуда кӯп, Эл ҳам тил ҳам биларди, Ӯрмон ичра адашгач, Таҳликага тушарди. Ногоҳ турли томондан, Яланғоч найзадорлар. Сайёҳни ӯраб олиб, Роса ӯрди бадкорлар. Кутилмаган бу ҳолдан, Ҳушидан кетди сайёҳ. Ёввойи ваҳшийлардан, Кимдан сӯрайди паноҳ? Шунда бири : "Тӯхтанг !", деб, Ҳар томонин ковлади, Антиқа сумкасидан, Бир нималар овлади. Буюмларин бирма - бир, Синчиклаб кӯришарди. Қӯлдан - қӯлга узатиб, Тамоша қилишарди. Ногаҳон , сумкасидан, Топиб олиб бир мато. Барчага кӯрсатарди, Муқаддас билиб гӯё. Сайёҳни қучиб ӯпиб, Қувончдан суюнарди. Эс- ҳушига келтириб, Сув сепиб, ичирарди. Эъзоз билан кӯтариб, Бордилар қабилага, Барчалари тиз чӯкди, Сиғингандек қиблага. Ажиб элат , қабила, Турли урфу маросим. Боши, бурни, бӯйнига, Турфа пату  пӯстак,  сим. Даҳшатли " худолари", Қӯрқувдан киши ҳайрон, Бундай қабила ичра, Омон қолиш даргумон. Шундай ӯйловлар билан, Хаёллари банд эди. Аммо қабила боши, Сайёҳдан хурсанд эди. Имо - ишора билан, Аҳволини сӯрарди. Икки қӯлида эса, Ӯша мато турарди. Бир таёққа илдириб, Оппоқ мато парчаси. Жуда баланд кӯтариб, Эъзозларди барчаси. Сайёҳ кӯриб бу аҳвол, Қолди лолу ҳангу манг. Бунда, не сир бор, дея, Ҳоли бӯлди жуда танг. Бошлиқ ӯзин тилинда, Шундай қилди ифода. Бу матони таниймиз, Ӯрни катта дунёда. Сен шу ерлик экансан, Бизга бӯлди шу аён. Саёҳатинг давом эт, Сенга қилмаймиз зиён. Сен яшаган мамлакат, Дунё тамаддунига. Ишлаб чиқарганлари, Ярайди ҳар кунига. Бизда ҳаёт тарзи шу, Аждоддан қолган мерос. Шундай урфу одат-ла, Яшаймиз шуларга хос. Шундай дея сайёҳни, Ӯз йӯлига кузатди. Эсдалик учун унга, Битта сурат ӯзатди. Бошлиқни бӯйнидаги, Митти фото аппарат. Ишлаб чиқарган экан, Сайёҳ яшаган давлат. Қиссадан ҳисса шуки, Илму фандадир нажот. Қайда маърифат бӯлса, Ӯша ерда камолот. Ҳатто шундай қабила, Илму фанга берди тан. Олқишлаб, таъриф қилди, Сайёҳ яшаган Ватан. Дунёга ҳар бир киши, Ӯз кӯзича боқади. Ӯйлайман бу ҳикоям, Кимларгадир ёқади. Энди сизга, дӯстларим, Берайин битта савол: "Не матодир бу , давлат - Қаерлигин айта қол?" АШРАФ АДИНАЕВ ( АФСОНА) ( 14 ноябр 2022 йил )

11-noyabr O‘zbekiston Kasaba uyushmalari kuni munosabati bilan 1-DIMI da tayyorlangan videolavha.

Ассалому алайкум, ҳурматли ота-оналар, шундай билимли, тарбияли, масъулиятли ўғил-қизларни тарбиялаб, вояга етказаётганингиз
+2
Ассалому алайкум, ҳурматли ота-оналар, шундай билимли, тарбияли, масъулиятли ўғил-қизларни тарбиялаб, вояга етказаётганингиз учун мактаб маъмурияти ва ўз номимдан ташаккур билдираман

Ассалому алайкум, ҳурматли ота-оналар, шундай билимли, тарбияли, масъулиятли ўғил-қизларни тарбиялаб, вояга етказаётганингиз
+3
Ассалому алайкум, ҳурматли ота-оналар, шундай билимли, тарбияли, масъулиятли ўғил-қизларни тарбиялаб, вояга етказаётганингиз учун мактаб маъмурияти ва ўз номимдан ташаккур билдираман

Kitob tumani 1-DIMI ning Respublika asosiy fan olimpiada birinchi guruh fanlari bo'yicha tuman bosqichi g'oliblari tuman xalq
+4
Kitob tumani 1-DIMI ning Respublika asosiy fan olimpiada birinchi guruh fanlari bo'yicha tuman bosqichi g'oliblari tuman xalq ta'limi tomonidan taqdirlandilar.