Китоб тумани 96-мактаб (1-ДИМИ)
Open in Telegram
Қашқадарё вилояти ХТБ тасарруфидаги Китоб тумани1- давлат ихтисослаштирилган мактаб - интернати
Show more891
Subscribers
No data24 hours
+117 days
+630 days
Posts Archive
Китоб тумани 1-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатида "Сўнгги қўнғироқ" тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда 6 нафар ўқувчи муддатидан олдин олийгоҳ талабаси бўлганлиги айтиб ўтилиб, Халқаро олимпиада ва танловларда ғолиб бўлганлар тақдирланди. Тадбирда Китоб тумани прокурори Темиров Собиржон Нурбоевич қатнашди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг битирувчиларга юборган мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.
Darslarimiz iyun oyidan boshlanadi. Darslar haftada 3 kun 2 soatdan bo`lib o`tadi. Narx. 150 000 so`m. Joylar aniq chegaralangan.
1-DIMI psixоlоgi Gapparova Yulduzning "SHAXS TIPLARI"mavzusida о'tkazgan treningdan lavhalar
Repost from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари учун турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланади
Халқ таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.
Жорий йилнинг 25 май куни барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирлиги тавсиялар ишлаб чиқиб барча мактабларга юборди. Тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг киритилмаслиги назоратга олинади.
Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар, тавсия этилган сценарий асосида ташкил этилади. Унда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб, рағбатлантирилади.
Шу ўринда барчага “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланганлигини эслатиб ўтамиз.
Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.қ.да банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишни олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш сўралади.
Мактабларнинг “Кузатув кенгаши” аъзоларига юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиниши устидан назорат олиб боради.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️Янги ўқув йилидан ота-онанинг бола тарбиясидаги мажбурияти аниқ билгиланиб, намунали ўқувчиларнинг ота-оналари рағбатлантирилади
Маълумки, жорий йилнинг 11 май куни Президентнинг «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Мазкур қарорга мувофиқ Халқ таълими вазирлиги 2022 йил 1 августга қадар умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини қайта кўриб чиқади ва уларда мактаб ва ота-онанинг бола тарбиясидаги ўрни ва масъулиятини, уларнинг таълим ва тарбия жараёнидаги иштироки ҳамда мажбуриятлари белгилаб беради.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар чоракда намунали ўқувчиларнинг ота-оналарини рағбатлантириш, уларга “миннатдорчилик хати” топширилиб, совғалар тақдим этилади.
Шунингдек, ушбу жараёнлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш амалиётини йўлга қўйилади.
Бизнинг канал
👇👇👇
Xalq ta'limi Info
Kitob tumani 1-DIMI ning 7-"A" sinf o'quvchilaridan iborat "Mehr-saxovat" guruhi a'zolari viloyat "Go'daklar uyi"ga tashrif buyurishdi.
Qashqadaryo viloyati Yoshlar agentligi Kitob tumanidan Yosh Kitobxon Intellektual Shousida Komiljon Hakimov Habibovich faxrli 1-o‘rini egalladi
1-DIMIda "Xotira va qadrlash " kunimunosabati bilan o‘tkazilgan tadbirdan lavhalar.
Aniq fanlar medot birlashmaning navbatdagi yig'ilishida O'zbekistondagi ta'lim sifatini baholashda Pisa testlarini o'rni muhimligi haqida suhbat o'tkazildi va chuqurlashgan matematika fanidan imtixon o'tkazish tartiblari belgilab olindi.
Texnologiya fani o‘qituvchisi Toshpo‘latova Shahloning "Quroqning yo‘l~yo‘l usulidan foydalanib ushlagich tikish mavzusidagi ochiq darsidan lavhalar.
Maktab -internatimiz "Filologiya fanlari" metod birlashmasi tomonidan o‘tkazilgan yig‘ilishda ona tili va adabiyoti fani o‘qituvchisi Adiba Usmonova PISA, TIMES baholash tizimlari haqida ma'ruza qildi.
