cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Konimex tuman xalq ta`limi (rasmiy kanal)

Ushbu kanalda xalq ta'limi tizimidagi yangiliklar, o'zgarishlar va innovatsiyalar yoritib boriladi. Murojaatlar, takliflar va tavsiyalar muhokama guruhi hamda manzili orqali olinadi

Show more
Uzbekistan39 627The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
315
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

2021 йил 1 июнь куни улуғ рус шоири ва мутаффакури Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 222 йиллигага бағишлаб рус тили ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Александр Сергеевич Пушкин ижоди билимдонлари” интеллектуал ўйинининг вилоят босқичида 2 сонли умумтаълим мактабининг рус тили ўқитувчиси Абитова Алия иштирок этиб фахрли 3 ўринни эгаллаганлиги учун вилоят халқ таълими бошқармасининг 3 даражали дипломи билан тақдирландилар.
Show all...
МАКТАБЛАРГА ЁРДАМ УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТГА АЙЛАНМОҚДА Ўқув йили якунланар экан мактаб маъмурияти томонидан мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш ҳаракатлари бошланади. Йил давомида ҳар куни юзлаб болалар келиб таълим олган масканни янгилаб, янги ўқув йилига тайёрлаб қўйиш жуда муҳим. Бугун оммавий ахборот воситаларидан мактабларни жорий таъмирлаш масалаларига аслида ким масъул деган кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тегишли Фармон ва Қарорлари билан умумтаълим мактаблардаги қурилиш таъмирлаш, ободонлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, куз-қиш мавсумига тайёрлаш, халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш, яъни мактабнинг шаклига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланган. Лекин, жойларда мактабларнинг моддий-техник аҳволи қандай эканлигини барча яхши билади. Мактабларда йиллар давомида йиғилиб қоган муаммолар борлиги, мактаб доимий эътибор талаб қиладиган маскан бўлгани сабабли ажратилаётган маҳаллий бюджет маблағлари уларни ҳал қилишга ҳар доим ҳам етмайди. Шу боис мактаб маъмурияти имкони борича ёрдам қила олиши мумкин бўлган ота-оналар ва ҳомийларнинг ёрдамини олишга ҳам ҳаракат қилади. Бироқ мактаб маъмуриятларига ҳаммага бир хил ёндашиб, мажбурий пул йиғиш ҳолатларига йўл қўйилмаслигини, мактабларга ёрдам фақат ихтиёрий бўлиш кераклигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Юртимизда мактабларга ёрдам мавзуси умуммиллий ҳаракатга айланиб улгурган ва бугун ўз фарзанди таҳсил олаётган мактаб шароитини холисона яхшиламоқчи бўлган ота-оналар ва ҳомийлар анчагина. Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги фарзанди таҳсил олаётган мактабларга беэътибор бўлмаётган, мактбалардан холис ёрдамини аямаётган ота-оналарга, ҳомийларга ва барча раҳбарларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради. @uzedu
Show all...
ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ТАЙЁР ✅Президент мактабларига 2021/2022 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 5-25 ИЮНЬ кунлари ОНЛАЙН шаклда portal.piima.uz сайти орқали амалга оширилади. ✅Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади? • туғилганлик тўғрисида гувоҳнома • маълумотнома шакли (директор томонидан тасдиқланган); • 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган); • баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган); • паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари). ✅Президент мактабларига нечанчи синфларга қабул қилинади? 🔸Тошкент, Нукус, Хива, Наманган шаҳридаги Президент мактабларига 5 ва 6 синфларга; 🔸 Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Қарши, Навоий, Нурафшон ва Термиз шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-6-7-8-9-10 синфларга қабул қилинади. ✅Кириш имтиҳонлари қачон бўлиб ўтади? 1️⃣-босқич (саралаш) 2021 йил 20-25 июль 2️⃣-босқич (асосий) 2021 йил 20-23 август кунларига режалаштирилган 🔴Ота-оналар учун имтиҳон жараёнини онлайн трансляцияси: test2021.uz ✅ қўшимча маълумот учун: ☎️“Call-марказ” қисқа рақами: 1206; 71 207-72-22 Интернет: portal.piima.uz Телеграм: @piimauz Facebook: piima.uz
Show all...
ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ Xотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турса, қадр - инсонни юксакликка кўтаради. Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни кенг миқёсда нишонланди. Ушбу байрам мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида ўлкамизни қаҳраманона ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига бағишланган. Ҳудди шундай тадбирлардан бири Саржал овулида жойлашган 38-сонли мактабда "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан ўтказилди. Тадбирга овул фаоллари, ИИБ ходимлари таклиф этилди. Ўқувчилар томонидан намойиш этилган мусиқий чиқишлар тадбир иштирокчиларида байрам кайфиятини улашди.
Show all...
Bugun, 6-may kuni 29- va 39-sonli umumta'lim maktablarida psixologlar uchun hududiy o'quv seminarlari tashkil etildi. Ushbu o'quv seminarlarini tashkil etishdan maqsad ta'lim tizimining ajralmas ikki bo'g'ini pedagogik jamoa va o'quvchilar uchun sifatli psixologik xizmatni tashkil etish uchun psixologlar malakasini yanada rivojlantirish bo'lib, bu borada maktab psixologlariga tegishli tavsiyalar va metodik yordamlar berildi
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.