cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Islom Media

In Sha Alloh islom diniga davat etuvchi kontentlarni ulashamiz. Bot: @gusl_qilish_tartibi_bot Reklama: @Tuychi_Eshboyev Murojaatlar: @Abu_hadicha1

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
179
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Рамазон ойида кўпчилик бебахра қоладиган ибодат турларидан бири - Кофирларни лаънатлашликдир. وعن داود بن الحصين عن عبدالرحمن بن هُرْمز قال: سمعته يقول: ما أدركت الناس إلاّ وهم يلعنون الكفرة في شهر رمضان. Довуд ибн Хусойн, Абдурроҳман ибн Хурмуздан ривоят қилиб айтадики: " Абдурроҳманни шундай деяётганини эшитдим: "Рамазон ойида қай инсонларни кўрсам, албатта улар намозларида кофирларни лаънатлашётган бўлардидар". 1303 - ( وعن الأعرج ) : من مشاهير التابعين ( قال : ما أدركنا الناس ) ، أي : الصحابة وكبراء التابعين ، ( إلا وهم يلعنون الكفرة في رمضان ) Катта ва машхур тобеъинлардан Аърож: "Рамазон ойида қачонки сахобалар ва катта тобеъинларни кўрсак, албатта улар намозларида кофирларни лаънатлашётган бўлардидар". Жазарийни зикр қилишича бу таровихдан кейинги витрда бўлиб, дуоларнинг базилари қуйидагича: عن ابن مسعود " اللهم اغفر لنا وللمؤمنين والمؤمنات والمسلمين والمسلمات ، وألف بين قلوبهم ، وأصلح ذات بينهم ، وانصرهم على عدوهم ، اللهم العن الكفرة الذين يصدون عن سبيلك ويكذبون رسلك ، ويقاتلون أولياءك ، اللهم خالف بين كلمتهم ، وزلزل أقدامهم ، وأنزل بهم بأسك الذي لا ترده عن القوم المجرمين". Маъноси: " Аллохим! Бизларни, Мўмин ва мўминаларни, муслим ва муслималарни мағфират. Қалбларини бир бирига улфат қил. Уларни ўрталарини ислоҳ қил. Душманларига қарши уларга нусрат бер. Аллохим! Сени йўлингдан (динигга амал қилишдан) тўсадиган, Пайғамбарларингни ёлғончи қиладиган, сени авлиёларингга (уламоларга) жанг қиладиганларни лаънатлагин. Аллохим уларнинг калималарини (бирлигини) бир бирига тескари қилиб қўй, қадамларини тойилтир, жиноятчи қавмларга бериладиган шиддатли азобингни улар устига туширгин". Бошқа ривоятга кўра дуо қуйидагича: اللَّهُمَّ قَاتِلِ الْكَفَرَةَ الَّذِينَ يَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِكَ وَيُكَذِّبُونَ رُسُلَكَ، وَلَا يُؤْمِنُونَ بِوَعْدِكَ، وَخَالِفْ بَيْنَ كَلِمَتِهِمْ، وَأَلْقِ فِي قُلُوبِهِمُ الرُّعْبَ، وَأَلْقِ عَلَيْهِمْ رِجْزَكَ وَعَذَابَكَ، إِلَهَ الْحَقِّ Аллоҳим! Сени йўлингдан тўсадиган ва Пайғамбарларингни ёлғонга чиқарадиган ва вадангга ишонмайдиган кофирларни ўлдиргин. Уларнинг бирлигини буз, қалбларига қўрқув ва ваҳима сол, Уларга ғазабингни ёғдир ва уларни аламли азобга торт, эй Ҳаққ Роббим!» Ибн Ҳузайма «Саҳиҳ» Бироқ мазхаб имомлари бу ибодатни рамазоннинг қайси қисмида адо қилиниши борасида ихтилоф қилишди. Бу масалада Имом Моликнинг қовли рожих бўлиб бу рамазоннинг иккинчи ярмидадир. 6339 - وروى ابن نافع ، عن مالك أنه سئل عن لعن الكفرة في رمضان : في أول الشهر أم في آخره ؟ فقال مالك : كانوا يلعنون الكفرة في رمضان في النصف منه حتى ينسلخ رمضان . Нофеъ айтади: "Имом Моликдан рамазонда кофирларни лаънатлаш хақида сўралди. Ойнинг аввалидами ёки ярмидан кейинми?. Молик: " Сахобалар, кофирларни рамазоннинг ярмидан кейин то ой битгунча лаънатлашарди" деб жавоб бердилар. Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ бунинг кайфияти борасида дедиларки: «يَقْنُتُ فِي النِّصْفِ مِنْ رَمَضَانَ يَعْنِي الْإِمَامَ، وَيَلْعَنُ الْكَفَرَةَ، وَيُؤَمِّنُ مَنْ خَلْفَهُ». Имом Рамазоннинг иккинчи ярмида,( Таровихдан кейин витрда) Қунут дуосини ўқиб кофирларни лаънатлайди орқадаги муқтадийлар эса "амин" деб туради". Хақни билиб, унга эргашмайдиган кофирларга қиёматгача Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Аллоҳумма Амийн.
Show all...
НАСИҲАТ. Ибн Муборак роҳимахуллоҳга айтилдики: "Насиҳат қиладиган кишилар борми?"... Ибн Муборак роҳимахуллоҳ эса: "Сен насиҳатни қабул қиладиган кишиларни биласанми?" деб жавоб берган эканлар. Тўғри ҳолис насиҳат қилиш қийин, уни тўғри қабул қилиш эса унданда қийин. Умар ибнул-Хаттоб розияллоҳу анҳу "Насиҳатни суймайдиган қавмда" яхшилик йўқ'' деганлар. Инсонлар насиҳатга муҳтож, лекин буни ўзлари билмайдилар. Аллоҳ аҳволларимизни ислоҳ қилсин. Абу Бакр Ҳанафий
Show all...
Шайх Aбдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: «Зикр амалларнинг энг афзали ва энг енгилидир. Aйниқса, енгил бўлгани боис Рамазон кечаларида янада афзалроқ бўлади. Қадр кечасида эса савоби бир неча ўн минг баробарига кўпайиши умид қилинади. Зикрларнинг энг афзали тавҳид калимаси бўлиб, унинг энг афзал сийғаси ушбудир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува алаа кулли шайин қодийр». (Маъноси: Aллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, Унинг ҳеч қандай шериги йўқ. Мулк ва мақтовлар фақат Унга хосдир. У барча нарсага қодир Зотдир). "Саҳиҳайн"да келган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бу калимани юз марта айтса, унга ўнта қул озод қилганнинг савоби берилади», дедилар. Aгар банда Рамазоннинг охирги ўн кунининг ҳар кечасида бу дуони юз мартадан айтадиган бўлса, албатта Қадр кечасида ҳам айтган бўлади. Энди Қадр кечасининг фазилатини, яъни амаллар савоби бир неча баробарига кўпайтирилишини ҳисобга олсак, бу зикрни 100 марта айтган одам худди 300000 (уч юз минг)та қул озод қилгандек бўлади! Зотан, озод қилинган бир қул туфайли банда дўзахдан озод қилинади. "Саҳиҳайн"да келганидек: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон қулни озод қилса, Aллоҳ таоло (ўша қулнинг) ҳар бир аъзоси эвазига (озод қилган кишининг ҳам) аъзоларини дўзахдан озод қилади», дедилар. Нақадар ҳайратланарли фазилат! Бироқ, одамларнинг бу кечаларда бундай амалдан ғафлатда бўлиб, шунча савобдан бебаҳра қолишлари ундан-да ҳайратланарлироқ.
Show all...
Абдур-Роҳман ибн Ҳасан айтади: «Қандай қилиб сен тавҳид аҳли ва уларга қарама қарши бўлганларни ажратолмай туриб, ўзингни тавҳидни биламан дея оласан?!». Ад-Дурор Ас-Сания, 8/189
Show all...
Ҳозирги замонда совчи борса Келин томон биринчи сўрайдиган нарсалари: Ўқиганми...? Иши тайинми...? Машинаси борми...? Бойми, уйи қанақа...? Деган саволлар кўп...! Аммо... Тавҳид аҳлиданми...? Диндорми...? Намозларига маҳкамми...? Аҳлоқи яхшими...? Қуръондан қанча ёдлаган...? Буларга қизиқишмайди. Бу хислатлар бўлсада юқоридаги хислатлар бўлмаса қизларини беришмайди. Дунёси бўлса бас, шунга беришади. Тўйдан бир муддатдан ўтгандан кейин қарабсизки уруш жанжал қизини ҳамма ери кўкарган уйига қайтаябди. Лекин бу ота-она шундан кейин ҳам кўзи очилмайди. Иккинчи қизига диндор бола келса яна бермайдида яна пулдор фосиқга беради. Битта ташвиши иккита бўлади. Шунинг учун Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Сизлар динидан ва аҳлоқидан рози бўладиган одам келса қизларингизни беринглар. (Имом Термизий ривояти).
Show all...
РОСУЛУЛЛОҲГА ЭРГАШИШ. الحديث التاسع عن أبي هريرة عبدالرحمن بن صخر  قال: سمعتُ رسول الله ﷺ يقول: ما نهيتُكم عنه فاجتنبوه، وما أمرتُكم به فأتوا منه ما استطعتُم، فإنما أهلك الذين من قبلكم كثرةُ مسائلهم واختلافُهم على أنبيائهم. رواه البخاري ومسلم. Абу Ҳурайра Абдурраҳмон ибн Сахр розияллоҳу анҳудан ривоят : Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитдим: "Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан йироқ бўлинглар. Нимага буюрган бўлсам, имкон қадар ўша нарсани бажаринглар. Сизлардан аввал ўтган қавмларни халок қилган нарса уларнинг ўз Пайғамбарларига кўп савол бераверишлари ва кўрсатмаларига хилоф иш қилишлари бўлган". (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Show all...
Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ деди: أحبُ إليّ إذا دخل العشر الأواخر أن يتهجد بالليل ويجتهد فيه وينهض أهله وولده إلى الصلاة إن أطاقوا ذلك «Агар (Рамазоннинг) охирги ўн кунлиги кирса, (кишининг) унда кечаси таҳажжуд (намози) ўқишга ҳаракат қилиши, шунингдек, агар тоқатлари етса, хотини ва фарзандини намозга уйғотиши мен учун суюмлидир». «Латоифул Маориф» (186).
Show all...
ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК? Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатлари доимо фазилатли ишларга шошиш ва Умматини унга тарғиб қилишдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ишга тарғиб қилсалар, ўзлари бу ишда ўрнак бўлардилар. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунликда бошқасида мисли кўрилмаган даражада ибодатларга тиришар эдилар» (Имом Муслим ривояти). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кечаларнинг ҳаммасида намоз, Қуръон тиловати, Аллоҳнинг зикри ва эътикоф каби турли хил ибодатлар билан бедор бўлардилар. Ўзларигина бедор бўлмасдан қўл остидагиларини ҳам бунга буюрар эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунлик кирса, изорларини маҳкамлардилар (яъни, аёлларидан узлат қилардилар) кечасини бедор ўткизардилар ва аҳли-оиласини (ибодат учун) уйғотар эдилар» (Муттафақун алайҳ). Алий ва Фотима розияллоҳу анҳумоларнинг эшикларини қоқиб, «Туриб намоз ўқимайсизларми!» дердилар. Кейин Уммаҳотул муминийнларнинг ҳужраларига юзланиб: «Ҳужра соҳибаларини уйғотинглар, бу дунёда қанча-қанча кийимлилар бор, Қиёмат кунида яланғочдир» дердилар. (Имом Бухорий ривояти). Ул зот аҳли-оиласини ибодат, Аллоҳнинг зикри учун уйғотардилар. Чунки, бу кечалар тезда тугаб қоладиган жуда ҳам оздир, уни ғанимат билиб, ибодатлар қилиб қолишга лойиқдир. Бугунги кунда одамлар Қадр кечасини ўткизиш учун уйларда жамланадилар, анвои таомлар тайёрлаб, дастурхон устида туни билан гурунглаб чиқадилар. Саҳар бўлгач ўзларича биз лайлатул қадрда уҳламадик, бизнинг гуноҳлар ҳам кечирилди деб, уй-уйларига тарқаладилар. Уларнинг Қадр кечаси билан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қадр кечаси ўртасида осмон билан ерча фарқ бор... Шайх Абдулазиз Торифий дедилар: Қадр кечаси ва умумий охирги ўн кечада қилинадиган амаллар: Намоз, Қуръон ва дуо. Энг афзали, бу уч амални жамлаб, намозда узун қироат қилиш ва саждада кўп зикр-дуо қилиб, узоқ туриш. Шайх Абдулазиз Торифий дедилар: Қуръон ўқиш Қадр кечасидаги энг афзал амаллардандир. Чунки бу кеча Қуръон туфайли фазилатли қилинди. Бу кечада Қуръон нозил бўлди. Шайх Абдулазиз Торифий дедилар: Узр сабабли намоз ўқий олмайдиган аёллар охирги ўн куннинг тунларини жoйнамозларида ўтириб, намоз ўқимасдан Аллоҳни зикр қилиб ва Аллоҳга дуо қилиб ўтирсалар шу тунлар савобини ва қадр кечаси савобини топканлари умид қилинади... Киши вақтидан унумли фойдаланмоғи лозим, нафс малолланувчидир, шунинг учун киши кечани малолланмасдан ўткизиши учун турли ибодатлар билан машғул бўлиши керак. Масалан: аввал намоз ўқисин, намоздан чарчаса, ўтириб қуръон тиловат қилсин, маълум вақт қуръон ўқигач, дуога қўл очиб, парвардигорга ёлборсин. Ёлбориш юқорида зикри ўтгани каби дуоларни қайта-қайта қилишдир. Ва ҳоказо шу тартибни қайтадан такрорласа ҳам бўлади. Муҳими вақтини беҳуда ўткизмасин.
Show all...
ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК? Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатлари доимо фазилатли ишларга шошиш ва Умматини унга тарғиб қилишдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ишга тарғиб қилсалар, ўзлари бу ишда ўрнак бўлардилар. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунликда бошқасида мисли кўрилмаган даражада ибодатларга тиришар эдилар» (Имом Муслим ривояти). Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кечаларнинг ҳаммасида намоз, Қуръон тиловати, Аллоҳнинг зикри ва эътикоф каби турли хил ибодатлар билан бедор бўлардилар. Ўзларигина бедор бўлмасдан қўл остидагиларини ҳам бунга буюрар эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунлик кирса, изорларини маҳкамлардилар (яъни, аёлларидан узлат қилардилар) кечасини бедор ўткизардилар ва аҳли-оиласини (ибодат учун) уйғотар эдилар» (Муттафақун алайҳи). Алий ва Фотима розияллоҳу анҳумоларнинг эшикларини қоқиб, «Туриб намоз ўқимайсизларми!» дердилар. Кейин Уммаҳотул муминийнларнинг ҳужраларига юзланиб: «Ҳужра соҳибаларини уйғотинглар, бу дунёда қанча-қанча кийимлилар бор, Қиёмат кунида яланғочдир» дердилар. (Имом Бухорий ривояти). Ул зот аҳли-оиласини ибодат, Аллоҳнинг зикри учун уйғотардилар. Чунки, бу кечалар тезда тугаб қоладиган жуда ҳам оздир, уни ғанимат билиб, ибодатлар қилиб қолишга лойиқдир. Бугунги кунда одамлар Қадр кечасини ўткизиш учун уйларда жамланадилар, анвои таомлар тайёрлаб, дастурхон устида туни билан гурунглаб чиқадилар. Саҳар бўлгач ўзларича биз лайлатул қадрда уҳламадик, бизнинг гуноҳлар ҳам кечирилди деб, уй-уйларига тарқаладилар. Уларнинг Қадр кечаси билан пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қадр кечаси ўртасида осмон билан ерча фарқ бор... Шайх Абдулазиз Торифий дедилар: Қадр кечаси ва умумий охирги ўн кечада қилинадиган амаллар: Намоз, Қуръон ва дуо. Энг афзали, бу уч амални жамлаб, намозда узун қироат қилиш ва саждада кўп зикр-дуо қилиб, узоқ туриш. Шайх Абдулазиз Торифий дедилар: Қуръон ўқиш Қадр кечасидаги энг афзал амаллардандир. Чунки бу кеча Қуръон туфайли фазилатли қилинди. Бу кечада Қуръон нозил бўлди. Шайх Абдулазиз Торифий дедилар: Узр сабабли намоз ўқий олмайдиган аёллар охирги ўн куннинг тунларини жoйнамозларида ўтириб, намоз ўқимасдан Аллоҳни зикр қилиб ва Аллоҳга дуо қилиб ўтирсалар шу тунлар савобини ва қадр кечаси савобини топканлари умид қилинади... Киши вақтидан унумли фойдаланмоғи лозим, нафс малолланувчидир, шунинг учун киши кечани малолланмасдан ўткизиши учун турли ибодатлар билан машғул бўлиши керак. Масалан: аввал намоз ўқисин, намоздан чарчаса, ўтириб қуръон тиловат қилсин, маълум вақт қуръон ўқигач, дуога қўл очиб, парвардигорга ёлборсин. Ёлбориш юқорида зикри ўтгани каби дуоларни қайта-қайта қилишдир. Ва ҳоказо шу тартибни қайтадан такрорласа ҳам бўлади. Муҳими вақтини беҳуда ўткизмасин.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Эътикоф фақат масжидларда бўлади. Аллоҳ таоло деди: وَلَا تُبَٰشِرُوهُنَّ وَأَنتُمۡ عَٰكِفُونَ فِي ٱلۡمَسَٰجِدِۗ  «Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда (кечалари ҳам) улар (хотинларингиз) билан қўшилманг!» (Бақара сураси , 187-оят). Ушбу оят эътикоф фақат масжидларда бўлишига далилдир. Аммо бозорлар ва намозхоналарда эътикоф ўтиришга ҳамда аёллар уйларида эътикоф учун бир жойни хослаб олишларига келсак, бунга далил йўқ. Моликийлардан баъзи мутааххир уламолар бунга рухсат беришган. Лекин бу эътиборли қавл эмас. Шайх Абдулазиз ибн Марзуқ Торифий
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.