cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Xolis Media

«Илм хазинадур, сўрашлик унинг калити»

Show more
Advertising posts
198
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

"Совчингизнинг қайси хислатига қизиқасиз?" Суфён ибну Уяйнанинг олдига жияни келиб деди : "Амаки , сизникига совчи бўлиб келдим!" Суфён раҳимаҳуллоҳ дедилар : "Кимга ?" Йигит айтди : "Қизингизга "! Суфён : "(Қизимга) Яхши тенгдошсан, ўтириб 10 та ҳадис ривоят қилчи ?" деди . Йигит айтолмади ! Суфён айтди: Унда 10 оят ўқиб бер ! Йигит буни ҳам эплай олмади ! Суфён : Унда ҳеч бўлмаса, 10 байт шеър айтиб бер деса, уни ҳам эплай олмади ! Шунда Суфён айтди : "На қироат , на ҳадис , на шеър билмасанг, қизимни сенга нима эвазига бераман ..?!" (Бустанул-аърифин) Назари қосир кишиларга : "Булар билан қорин тўярмиди ?" деган хаёл келмаслиги учун Аллоҳ таоло айтади : "Ўзларингдан жуфти йўқлар , ва солиҳ қул ва чўриларингизни никоҳланглар ! Агар улар фақир бўлишса, Аллоҳ ўз фазлидан уларни бой қилиб қўюр " (Нур :32) Солиҳлик ризқнинг кафолатланган сабабларидан . Бу хислат йўқ бўлган бадавлатлар бўлса , бировнинг мол-мулки билан шараф орттириб юрган кишига ўхшайди . Унинг давлатини ҳар лаҳзада эгаси талаб қилиши бор. ⬇️⬇️⬇️ https://t.me/XolisMedia
Show all...
Xolis Media

«Илм хазинадур, сўрашлик унинг калити»

ФИТР ЗАКОТИ Аксар уламолар наздида фитр закотини каттаю кичикдан бериш вожибдир. Оила боқувчиси ўз қарамоғдагилардан, ҳатто аёлидан ҳам беради. Ҳомиладан берилиши эса мустаҳаб. *** Оиланинг ҳар бир аъзоси, агар ўзининг таъминотига етарли моли бўлса, масалан, фарзанд ишласа, фитр закотини ўзи бергани афзал. Улар учун оталари берса ҳам бўлади. Баъзи салафлар ишчилардан чиқаришни мустаҳаб санашган. *** Фитр садақа чиқариш учун энг афзал вақт бомдод билан ҳайит намози орасидир. *** Фитр садақасини тезлаштириб ҳайитдан бир ёки кун олдин бериш жоиз. Зеро, саҳобалар шундай қилишган. Ибн Умар разияллоҳу анҳумо эса уч кун олдин берар эди. *** Қуёш чиқишидан кейинга кечиктирилган бомдод намози ботил бўлгани каби ҳайит намозидан кейинга кечиктирилган фитр садақаси ҳам бекордир. Магар унутиш каби узр билан бўлса, бекор бўлмайди. *** Фитр закоти одатда аҳоли нонушта ёки кечки овқатланишда тановул қиладиган гуруч, ун каби таомлардан чиқарилади. Аҳоли истеъмол қилмайдиган таомлардан фитр закоти чиқарилмайди, гарчи уни бошқа ўлкаларда  истеъмол қилса ҳам. *** Фитр закоти сифатида бериш мумкин бўлган таомлар замонга қараб ўзгариб боради. Арпа ва хурмода бериш дуруст эмас, гарчи ҳадисда буларинг зикри келган бўлса ҳам. Чунки ҳозирги кунда арпа ейилмайди, хурмо эса мевага айланган, таом деб ҳисобланмайди. *** Фитр закотини пулда чиқариш Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам, саҳобалардан ҳам собит бўлмаган. Бироқ бунга амал бир гуруҳ тобеийнлардан келган бўлиб, узоқ ўлкалардаги муҳтожларга ғамхурлик кўрсатиш каби фойдали ишлар учун пулда бериш жоиз.  *** Закот берувчи фитр закотини ўзи яшаб турган ерида бергани афзал. Аҳолиси муҳтожроқ бўлган жойлар топилса, ўша ерга жўнатиш ҳам жоиз. Агар таомда жўнатишнинг имкони бўлмаса, пулда жўнатилади. *** Ишчи ва хизматчиларга фитр закоти бериш икки ҳолатга кўра бўлади: 1) Агар улар билан тузилган шартномада еб-ичишлари кафолатланган бўлса, уларга фитр закоти бериш жоиз бўлмайди; 2) Агар шартномага кўра, еб-ичиш ўзларининг зиммасида бўлса, бериш жоиз бўлади. Шайх Абдулазиз Тарифий https://t.me/XolisMedia
Show all...

Show all...
43.67 MB
Show all...
00:10
Video unavailableShow in Telegram
Show all...
1.62 MB
00:19
Video unavailableShow in Telegram
Show all...
3.17 MB
00:42
Video unavailableShow in Telegram
Show all...
7.20 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ким ўн кун эътикоф ўтиришдан ожиз бўлса, тоқ кечаларида эътикоф ўтирсин. Ким бунга ожиз бўлса, йигирма еттинчи кечада эътикоф ўтирсин. Ким бунга ҳам ожиз бўлса, ҳеч бўлмаса бир соат эътикоф ўтирсин. Саҳоба Яъло ибн Умайя розияллоҳу анҳу бир соат эътикоф ўтирар эди. ✍🏻 Шайх Абдулазиз Тoрифий
Show all...
Шайх Абдулазиз Тарифий айтадилар: «Зикр амаллар ичида энг афзали ва энг енгили ҳамдир. Айниқса, Рамазон кечаларида янада афзалроқ бўлади. Қадр кечасида эса савоби бир неча ўн минг баробарига кўпайиши умид қилинади. Зикрларнинг энг афзали тавҳид калимаси бўлиб, унинг энг афзал сийғаси ушбудир: " لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد و هو على كل شيئ قدير" «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр». (Маъноси: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, Унинг ҳеч қандай шериги йўқ. Мулк ва мақтовлар фақат Унга хосдир. У барча нарсага қодир Зотдир). Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бу калимани юз марта айтса, унга ўнта қул озод қилганнинг савоби берилади», деганлар. Агар банда Рамазоннинг охирги ўн куни ҳар кечасида бу дуони юз мартадан айтадиган бўлса, албатта, Қадр кечасида ҳам айтган бўлади. Энди Қадр кечасининг фазилатини, яъни амаллар савоби бир неча баробарига кўпайтирилишини ҳисобга олсак, бу зикрни 100 марта айтган одам худди 300000 (уч юз минг)та қул озод қилгандек бўлади! Зотан, озод қилинган бир қул туфайли банда дўзахдан озод қилинади. Имом Бухорий ва Муслим ривоятларида келганидек: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ таоло (ўша қулнинг) ҳар бир аъзоси эвазига (озод қилган кишининг ҳам) аъзоларини дўзахдан озод қилади», деганлар. *** Нақадар хайратланарли фазилат! Бироқ, одамларнинг бу кечаларда бундай амалдан ғафлатда бўлиб, шунча савобдан бебаҳра қолишлари ундан-да хайратланарлироқ! https://t.me/XolisMedia
Show all...
Xolis Media

«Илм хазинадур, сўрашлик унинг калити»

РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИДАГИ 3 ХИСЛАТ • Биринчи хислат: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўн кунликда кечалари ухламасдан жуда кўп тоатларни, ҳар турли ибодатларни бажариб чиқардилар, оила аъзоларини ҳам ибодатга уйғотардилар. Ана шу ибодат турларидан айримлари қуйидагилар: 1. Узун-узун намозлар ўқиш; 2. Қуръони каримни кўп-кўп тиловат қилиш; 3. Дуо ва зикрлар, Ягона Аллоҳ таолога тавба-тазаррулар билан ёлвориш; 4. Хайри эҳсонлар, садақалар бериш; 5. Эътикоф ибодати (масжидни лозим тутиб ибодатда бўлиш); 6. Барчага хушмуомалада бўлиш... • Иккинчи хислат: Қадр кечаси 1. Қадр кечасининг фазилати; бу кечада ибодат қилиб чиққан мўмин кишига минг ой ибодат қилиб яшаган кишига бериладиган ажру савоблардан ҳам кўпроқ ажр-савоблар берилади 2. Қадр кечаси тоқ кечалардан бирида бўлишига кўпроқ умидвор бўлинади. • Учинчи хислат: Эътикоф ўтириш 1. Эътикофнинг сифати; масжидни лозим тутиб ибодат қилиш 2. Эътикофнинг энг кам муддати; баъзи уламолар "бир кеча-кундуз" дейишган. Яна баъзилари: бир лаҳза бўлса ҳам эътикофни ният қилиб ибодат қилиш. 3. Охирги ўн кунликда тўлиқ эътикоф ўтириш суннат; 4. Дунё ўткинчи эканини эслаш ва берилган фурсатларни ғанимат билиш зарур; 5. Дунёга алданиб, қимматбаҳо фурсатларни зое қилган киши қабрга кирганида жуда қаттиқ афсус-надоматларда қолади. Аллоҳ асрасин... https://t.me/XolisMedia
Show all...
Xolis Media

«Илм хазинадур, сўрашлик унинг калити»

Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.