cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

NARGIZA ASAD

Ushbu manzil – ko'ngilbirlar uchun...🕊 Nargiza Asadova "Yuragimning sarhadlari", "Nastarin", "Atalgan kunlar", "Müjde", "Hêlva", “Sabah çizgileri” (Turkiya) nomli kitoblar muallifi. http://www.youtube.com/@nargizaasad7213 https://www.facebook.co

Show more
Advertising posts
295
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

👍 8 2
Show all...
ОЛ ТОЙ

Ёқуб Умар ўғли У бирдан ортимиздан чопиб келиб, машинамизнинг ёнидан ўтди ва келган тарафига қараб чопди. Балиқ ови аслида биз ошналарнинг йиллар давомидаги эрмаги эди. Ҳозир ҳам учовлон Бойжон кўлига балиқ тутишга кетарканмиз, ўнқир-чунқур қишлоқ йўли манзилимизни узоқлаштирди. Акром машинанинг рулини бошқараркан, ёнидан шамолдек учган тойга ҳавасланиб; – Бунинг гўзаллигини кўр, - деди завқланиб. Машинани тўхтатиб, ҳаммамиз ўйноқлаб кетаётган тойга боқдик. Чиндан ҳам от жуда кўркам эди. Ол рангли вужуди кўз…

👍 9 1
00:16
Video unavailableShow in Telegram
#Кун иқтибоси ••• Тарихни аслида аёллар яратади, гарчанд у кўпроқ эркакларнинг исмини эслаб қолса-да. Хайрли кун азизлар! 💚 Ҳайнирех Ҳайне/ Олмон шоири https://t.me/Nargiza_Asad
Show all...
2.14 MB
5👍 3🕊 1
Show all...
МУҚАДДАС ХОТИРА

  У қирқ ёшлар атрофидаги нозик, болафеъл бир одам эди.   Бандаргоҳда чиптасини текширгани келган маъмурни кўриши билан оёққа қалқир, менимча ўзи ҳам бир хизматчи бўлиб ишларди. Саҳардан то шомгача хонасига чумолидек кириб-чиқадиган кишилар учун ким билсин у мана шундай неча минг марта туриб-ўтираркин?    Одатда у эрталабдан Ҳисор мавзеидан кемага чиқарди. Кема салонига кириши билин гўёки бутун бир оломон унга қараётгандек қизариб-бўзарарди. Ўриндиқларда одамлар билан тўла эканлигига парво қилмасдан, ёнидаги…

👍 5 5
08:39
Video unavailableShow in Telegram
#Эсталик Бу 2020 йилги байрам ролиги эди…Негадир эфирга узатилмаган. Бироқ ҳар бир ишнинг хайрлиси бўлади. Мана, Мудофаа вазирлигининг “Ватанпарвар” кўрсатуви ва газетасидаги фаолиятимдан гўзал хотира бўлиб қолди. Эксклюзив интевью бўлган ўзиям. Ҳарбий журналистларимиз шошиб қолишган. Қуролли Кучлар хизматчиларимиз эса эътиборимиздан хурсанд бўлишган. Имкон бўлса кўринг. Кайфиятингиз 💯 фоизга кўтарилади 😅 жавоб…
Show all...
IMG_4584.MP445.70 MB
4👍 2😇 1
00:32
Video unavailableShow in Telegram
IMG_4583.MP42.75 MB
👍 4 3
Photo unavailableShow in Telegram
#Байрам куни Маҳоратли режиссёр Эльдар Рязановнинг “Ишқдаги ишқ” фильмида котиба Веричканинг машҳур гапи бор: “50 ёшга кирмайман. Чунки зарарли ишда ишлайман.” Журналистикани ҳам шундай зарарли, хавфли ишлар сирасидан десак бўлар. Аммо бир чимдим роҳати олдида ҳамма машаққатлар ювилиб кетади. 15-20 йиллик иш тажрибамда журналистиканинг қаттиқ нони хўб тотдим. ТВ, матбуот, Ахборот агентликлари тизимида ишлаб тажрибамни оширдим. Таҳрир санъатини ўргандим, эссе, бадиа, фельетон, танқид ва таҳлил ёзиш борасида малакамни оширдим. Бу йўлда меҳнати синган устозлардан Оллоҳ рози бўлсин. Бугун матбуот оқсаб, туман, вилоят ҳатто республика нашрлари жар ёқасида ўйланиб турганда байрам қилиш ноўриндир. Лекин вақт ҳакам. Ким билсин, асрлар ўтиб авлодлар газеталарга музейлардаги экспонатлардаги буюмдек қарар, ҳайкалдек тош қотган хотиралардек эслашар. Муҳими, матбуотнинг одамзотга теккан яхшилиги ва меҳнатини билишса бўлгани. Биз эса ҳар йили “Байрам муборак ҳамкасблар!” дейишдан толмайлик азизлар!
Show all...
👍 5 2🕊 2
00:12
Video unavailableShow in Telegram
ИССИҚ КЎЛ Бу азим кентда забардаст адиб Чингиз Айтматовни кўп хотирладим. Руҳи шод бўлсин. Тин олдими Бу кўҳна гардун, Тек турдими азим дарёлар. Сўйлаб-сўйлаб менгача ўтмиш, Битмади лек ҳадсиз фарёдлар. Ривоятлар элтган бу ирмоқ, Олатовнинг* забардаст насли. Хўв тоғларга оқ рўмол ёпган, Булутларнинг кўз ёши асли. Сутчой элтган манов эженинг*, Кипригида шудрингмиди шай. Тушларида оқ кема кўриб, Олисларга боқар болакай… Олам асли анов кулбадир, Ўрозқулнинг юрагидек тор. Она буғи кўзидек дунё, Бешиклари алласига зор. Қўл силкиган қирғоқ бўйида, Тарих – карахт, гўё кўру кар. Терс бўлмасин очун, деб ҳалак, Соҳил бўйлаб чопар олапар… *Олатов- Қирғизистондаги тоғнинг номи *Эже- опа (қирғизча) Наргиза Асадова https://t.me/Nargiza_Asad
Show all...
IMG_4548.MP43.54 MB
👍 6 4
IMG_3143.MOV3.95 MB
IMG_3230.MOV2.39 MB
IMG_3113.MOV1.15 MB
4👍 2
Маданий хаёт Фестивал.mp33.41 MB
👍 2 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.