en
Feedback
Mufasa

Mufasa

Open in Telegram

Эксклюзив янгиликлар, таҳлиллар ва фактга асосланган хабарлар Ижтимоий тармоқларда 👉 https://taplink.cc/mufasa Реклама 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Mufasa

Channel Mufasa (@mufasa_mh) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 14 615 subscribers, ranking 14 336 in the News & Media category and 5 416 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 14 615 subscribers.

According to the latest data from 08 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -150 over the last 30 days and by -6 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 88.17%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 31.21% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 12 895 views. Within the first day, a publication typically gains 4 564 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Эксклюзив янгиликлар, таҳлиллар ва фактга асосланган хабарлар Ижтимоий тармоқларда 👉 https://taplink.cc/mufasa Реклама 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 09 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

14 615
Subscribers
-624 hours
-357 days
-15030 days
Posts Archive
Mufasa
14 610
«Ўзметкомбинат» уч йиллик танаффусдан сўнг яна дивиденд тўлашни бошлади Комбинатнинг оддий акциялари эгалари охирги марта 2023 йилда (2022 йил якунлари учун) дивиденд олган. Ундан кейинги икки йил эса қуруқ ўтганди. Ўтган йилги натижалар вазиятни ўзгартирди. Корхона йилни 284 млрд сўмдан ортиқ соф фойда билан ёпган ва дивидендлар учун 20,2 мллиард сўм ажратишга қарор қилган. Ҳар бир оддий акция учун 378,17 сўмдан, имтиёзли акцияларга эса 300 сўмдан тўланади. Уч йиллик «томсувоқ»дан кейин комбинат фойдасининг бир қисми яна акциядорлар чўнтагига қайтяпти.

Mufasa
14 610
Ҳуқуқингизни билинг, савол беришдан қўрқманг Сизда ҳам ўзингиз яшайдиган ҳудуддаги ўзгаришлар ҳақида кўп саволлар туғиладими? Масалан, йўлларни таъмирлашга қанча маблағ ажратилган? Ҳавонинг ифлосланишини камайтириш учун қандай ишлар қилиняпти? Бундай саволларга жавоб олиш эса бизнинг ҳуқуқимиз. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасида ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари белгиланган. Шунингдек, ўз ҳудуди ва ҳаётига дахлдор масалалар ҳақида ахборот олиш ҳуқуқи ҳам муҳим. Бу ҳақда ЮНЕСКО, Контент маркази, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ҳамда Швейцария Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) ижтимоий ролик тайёрлабди. Ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни билсак, улардан қачон ва қай ҳолатда фойдаланишни ҳам биламиз.

Mufasa
14 610
Ўзбекистон ва Хитой етакчи партиялари ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Халқаро бўлими мудири Лю Хайсин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда партиялар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, рақамли трансформация, сунъий интеллект ва рақамли платформалардан фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, партия тизимида аҳоли билан ишлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилди. Муҳим жиҳати, ушбу делегацияни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қабул қилди. Давлат раҳбари билан учрашув якунида томонлар парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни кенгайтириш пойидаги қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олдилар. Бу икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Mufasa
14 610

Mufasa
14 610

Mufasa
14 610
Ўзбекистон Президентининг Сербияга илк ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда янги босқичнинг бошланиши сифатида тарихга киради.

Mufasa
14 610
Гулистонда «ўлик жонлар»га 1 млрд сўм ёзилган Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъуллари айрим фуқароларни ишчи қилиб расмийлаштирган. Лекин улар амалда ишламаган. Шунга қарамай, бу «ишчилар»га жами 1 млрд сўм иш ҳақи ҳисобланиб, пуллар масъуллар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. P.S. Атак, бу схема любой районни ободонлаштириш бошқармасида бор.

Mufasa
14 610

Mufasa
14 610
Кундалик одатларни сифатли машғулотлар билан бойитиб бориш лозим. Mutolaa иловасида Морган Хаузелнинг «Пул психологияси» китобини ўқияпман. Бу жараённи янада тизимли қилиш учун иловада ўз «Марра» китобхонлик марафонимни ташкил этдим. Сизни ҳам менга қўшилиб, ушбу жамоавий мутолаанинг бир қисми бўлишга таклиф қиламан. Бобма-боб ўқиб, асарнинг асосий ғояларини ҳамфикрлар билан биргаликда таҳлил қилиб бориш мутолаа сифатини оширади. Жараён тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, кунлик назорат ва режа илова томонидан бошқарилади. Марафон якунидаги тестда энг юқори натижа кўрсатган 5 нафар фаол иштирокчи бир йиллик Mutolaa Premium обунасини қўлга киритади. Мен билан бирга ўқиш учун қуйидаги ҳавола орқали менинг «Маррам»га қўшилинг: https://mutolaa.com/davra/post/474270

Mufasa
14 610
Фарғонада ҳоким бўлиш ставкаси 210 минг доллар Фарғонада вилоятида фуқарони Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштири
Фарғонада ҳоким бўлиш ставкаси 210 минг доллар Фарғонада вилоятида фуқарони Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйиш учун 210 минг доллар сўраган шахс ушланди. У ўзини ҳакамлик суди судьяси ёрдамчиси деб таништириб, юқори лавозимдаги танишлари орқали масалани ҳал қилишини айтган. Келишилган пулнинг 100 минг долларини олаётганда қўлга тушган.

Mufasa
14 610
Президент фармони билан Пўлат Бобожонов – Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Президент Администрациясида кадрлар бўйича маслаҳатчи лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди. Давлат мукофотлари, геральдика ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорлик масалалари — Комплаенс хизматига, маҳалла институти самарадорлигини ошириш эса Президентнинг вакиллик органлари, ННТ ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасига юклатилди. P.S. П.Бобожонов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабарлар сиздириляпти.

Mufasa
14 610
Расман: Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. Аввалроқ унинг номзоди Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди. (Мана шу ердан тайинловлар билан боғлиқ ахборот «утечка» бўлади 😁)

Mufasa
14 610
Дипломатия ва қонунчилик: Самарқанддаги мулоқот нимаси билан аҳамиятли? Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги ҳамкор
Дипломатия ва қонунчилик: Самарқанддаги мулоқот нимаси билан аҳамиятли? Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик энди нафақат ҳукуматлар, балки парламентлар ва сиёсий партиялар даражасидаям кучайяпти. Самарқанддаги анжуманда партиялар ўртасида тажриба алмашиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинибди. Айнан шу форматдаги мулоқот минтақа давлатларининг жипслигини таъминлашда ҳамда халқлар ўртасидаги алоқаларни яқинлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Mufasa
14 610
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари фармойишлари билан: — Улуғбек Арипов Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди; — Жамшид Мирзаев Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди; — Атабек Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди; — Сардор Мирзаев Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири этиб тайинланди.

Mufasa
14 610
Манбаларга кўра, Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. Бу бўйича ҳозирча расмий хабар мавжуд эмас

Mufasa
14 610
Тимур Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари — Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Mufasa
14 610
Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрациясидаги лавозимидан озод этилди.

Mufasa
14 610
ТМК раҳбари ёшлар билан учрашди Ўзбекистон технологик металлар комбинати бошқарув раиси Фарҳод Абдуллаев Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводида ёшлар билан учрашибди. Учрашувда асосан иш жараёни, ёшларнинг таклифлари ва олдиндаги режалар ҳақида гаплашилган. Менга ёққан жиҳати — корхонадаги 352 нафар ёшга шунчаки статистика ёки ходимлар сони сифатида қаралмагани. «Мен учун 352 нафар ёш оддий рақам эмас. Бу 352 та тақдир, 352 та орзу, 352 та ғоя ва 352 та имконият», деган Фарҳод Абдуллаев. Менимча, бундай учрашувларнинг томони ҳам шу. Ёш одам ўз фикри эшитилаётганини, таклифи кимгадир кераклигини ҳис қилса, ишга муносабати ҳам бошқача бўлади.

Mufasa
14 610
Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтяпти. Қабулга келганларнинг барчаси ҳам фақат муаммосини айтиш учун келмаган. Аввалги қабулларда кўтарган масаласи ечим топганлар раҳмат айтиб, дуо қилиб кетиш учун ҳам келишибди. Аслида, бундай қабуллар фақат мурожаат ва муаммолар кўтариладиган жой эмас. Бу — давлат билан халқ ўртасидаги очиқ мулоқот, қилинган ишга одамларнинг ўзидан баҳо олиш имконияти ҳам.

Mufasa
14 610
«Ўзавтосаноат» 6-7 йилдан бери Volkswagen Caddy’ни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини айтиб келади. Бу бўйича ўз тизимида «тўлиқ саноат циклида» ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ҳам ташкил қилган. 2023 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўзимизда ишлаб чиқарилган деб Volkswagen Caddy тез ёрдам машиналарини тантанали тарзда топширган ҳам. Лекин кеча 230 тагача тўлиқ йиғилган Volkswagen Caddy CBU автомобилларини Эстониянинг Палдиски шаҳридан Тошкентга олиб келиш бўйича танлов ўтказибди. CBU (Complete Built-Up) — заводда тўлиқ йиғиб бўлинган, тайёр автомобиль. Ҳар бир тайёр машинани олиб келиш харажати ўртача 3 000 еврога тушаркан. Қизиқ-да, Volkswagen Caddy’ни тўлиқ тайёр ҳолда олиб келаётган бўлса, унда бу машиналарни ишлаб чиқариш статистикасига қўшишдан не наф? Бу билан кимга нимани исботламоқчи?