en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

Rosululloh ﷺ Ummatlari

Rosululloh ﷺ Ummatlari

Open in Telegram

@Rosulullohni_Oshiqlari Rosululloh ﷺ ning meroslarini birgalikda órganamiz ☝🏻Ey iymon keltirganlar! Allohga haqiqiy taqvo ila taqvo qiling Va faqat Musulmon xolingizda bu dunyodan óting(Oli-Imron 102 М 03.23.2020 | Х 1441 23-Ражаб

Show more
1 439
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Payg'ambarimiz Rosululloh sollallohu alayhi vasallam masjidlaridan videolavxa. Rosululloh sollallohu alayhi vasallam Madinangizga borgim kelyapti 😢 @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
15 Apr 2020, 09:15

ҚАРЗДОРГА ЁРДАМ Абу Саиддан: "Пайғамбаримиз замонларида бир одам сотиб олган мевалари туфайли катта зарар кўрди. Шу сабаб қарзга ботди, касодга учради. Шунда Аллоҳ Расули: - Унга садақа бериб, ёрдам қилинг! - дея буюрдилар. Ҳамма садақа берди, ёрдам қилди. Аммо у қарзини узолмади. Шунда Расули Акрам ҳақдорларга: - Ундаги борини олинг, қолганига рози бўлинг, - дедилар". "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
15 Apr 2020, 09:04

​​#Кун_Ҳадиси 🕊Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📌«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаноза қўйилиб, одамлар ёки кишилар уни елкаларига олганларида, агар у солиҳ бўлса, «Мени тезроқ элтинглар, мени тезроқ элтинглар!» дейди. Агар у солиҳ бўлмаса, «Эвоҳ, шўрим қурсин! Мени қаерга олиб кетишяпти?!» дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади. Агар (инсон) уни эшитганида, беҳуш йиқилган бўлар эди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари ✿°•┈┈┈•☪•┈┈┈•°✿ ♻️Ўзингиз яхши кўрган, жаннатда ҳам бирга бўлишни истаган инсонингизга юборинг. @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
15 Apr 2020, 03:30

📕 СОЛИҲ ФАРЗАНД Бир киши бир олим зотдан: - «Мен ҳам солиҳларданманми?» - деб сўради. Олим: - «Агар ота-онангнинг ҳаққига ду
📕 СОЛИҲ ФАРЗАНД Бир киши бир олим зотдан: - «Мен ҳам солиҳларданманми?» - деб сўради. Олим: - «Агар ота-онангнинг ҳаққига дуо қилаётган бўлсанг, демак, солиҳлардансан, чунки ҳадисда: «Ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд», дейилган. Аммо ота-онангнинг ҳаққига дуо қилишни унутсанг, уларни қанчалик унутган бўлсанг, шунчалик солиҳ эмассан», деб жавоб берди. @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
15 Apr 2020, 01:00

Хасад ва Хавас.. @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
15 Apr 2020, 00:30

Муҳаммад алайҳиссалом Исроъ ва Меърож воқеасида мана шу ерда бутун Пайғамбарларга имомлик қилганлар, СубҳанАллоҳ, мана шу ердан Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилганлар, ва мана шу ерга биринчи бўлиб намоз буйруғини олиб тушганлар . Аллоҳим Масжидул Ақсони яҳудларнинг нажас қўлидан озод қилгин, Мусулмонлар бу муқаддас масжидини қадрига етсинлар... @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
15 Apr 2020, 00:00

КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ростгўй савдогар Қиёмат куни Арш сояси остидадир» Имом Дайламий ривояти. 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонатгўй, ростгўй савдогар набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан (Қиёмат куни) биргадир» Имом Термизий ривояти (Абу Саид (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Ёлғондан ичилган қасам савдо моли учун ҳалокат ва ҳунар-касб учун фалокатдир» Имом Аҳмад ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор киши қўли билан меҳнат қилиб, касби орқали еган таомидан яхшироқ таом ея олмайди» Имом Бухорий ривояти. 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳалол таом еса ва суннатга амал қилса ва одамлар унинг ёмонлигидан омон бўлсалар, жаннатга киради...» Имом Термизий ривояти (Абу Саид ал Худрий (р.а).дан) @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
14 Apr 2020, 23:00

​​#Xulosa • Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга қараб: «Дунёда сендан кўра хуник одам йўқ!», деса унга жавобан Ҳабибимиз: «Тўғри айтдинг!», дердилар. • Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулимиз алайҳис саломга қараб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ойга қарадим, бир сизга қарадим. Сиз ойдан кўра чиройлироқ экансиз!», деса унга ҳам жавобан: «Тўғри айтдинггиз!», дердилар. • Бу икки вазиятга берилган бир хил жавобнинг ҳикмати ўз аҳлидан сўралганида: «Ҳа, Ҳабибимиз Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам кўзгу эдилар, ҳар ким у зотга қараб ўзини кўрарди», дея жавоб беришган экан. • Иймон асосий мезондир. Ҳар ким бу мезонга кўра ҳосил олади. • Булбул гулга, қарға эса ахлатга олиб боради. @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
14 Apr 2020, 22:00

#RAMAZON 9 KUN QOLDI 💐🌹🌞 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ!🌞🌹💐 •🤲•🤲• Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! •🤲•🤲• Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла! •🤲•🤲• Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил! •🤲•🤲• Илм билан бизни беҳожат эт!, • Ҳилм билан безат! • Тақво билан мукаррам; • Офият ила гўзал қил! •🤲•🤲• Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил! •🤲•🤲• Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма! Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма! •🤲•🤲•Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма! Амин 🌹💐🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃💐🌹 ✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈••┈•┈•✿🌙 ☝️𝘼𝙇𝘽𝘼𝙏𝙏𝘼 𝙊'𝙕 𝙔𝘼𝙌𝙄𝙉𝙇𝘼𝙍𝙄𝙉𝙂𝙄𝙕𝙂𝘼 𝙃𝘼𝙈 𝙏𝘼𝙍𝙌𝘼𝙏𝙄𝙉𝙂!!!✔️ ✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙 @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
14 Apr 2020, 18:00

#Намоз_вақтлари 15-Апрел Тошкент вақти билан ☝️ Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) Аввал:Қўқон (-7), Наманг
#Намоз_вақтлари 15-Апрел Тошкент вақти билан ☝️ Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) Аввал:Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11). Кейин: Бекобод (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+12), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42) ✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг. @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
14 Apr 2020, 10:00

Мулойимлик гўзал ҳислатдир! 🍀Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳ
Мулойимлик гўзал ҳислатдир! 🍀Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", дедилар.☝🏻 Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: “Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар. @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
14 Apr 2020, 07:30

MashaAlloh, agar Qur'on o'qisangiz 😍👆 @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
14 Apr 2020, 06:00

💐💐💐Расулуллоҳ (ﷺ) ҳақларида сиз билган ва билмаган маълумотлар 1. Расулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар. 2. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 3. Расулуллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган. 4. Расулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди. 5. Расулуллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 6. Расулуллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 7. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди. 8. Расулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар. 9. Расулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар. 10. Расулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган. 11. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган. 12. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар. 13. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган. 14. Расулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган. 15. Расулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган. 16. Расулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган. 17. Расулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар. 18. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган. 19. Расулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар. 20. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш ҳаром қилинган (Нур-63). 21. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2). 22. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар. 23. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2). 24. Вафот эткан бандадан қабрда Расулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди. 25. Расулуллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди. 26. Расулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган. 27. Расулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган. 28. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди. 29. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради. 30. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар. 31. Расулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар. 32. Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар. 33. Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди. 34. Расулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар. 35. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади. Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг “Икки олам сарвари“ китобидан. @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
14 Apr 2020, 04:30

Тавба нима? Тавба – хатолар чўлғаб олган пайтдаги нажот кемасидир. Тавба – ёмонликлар босим қилган пайтдаги омонлик ускунасидир. Тавба – ҳавои нафс адаштира бошлаган пайтдаги йўналишни тўғрилайдиган нарсадир. Тавба – тойилишлар чарчатган пайтда Аллоҳнинг мустаҳкам арқонидир. Тавба – шаҳватлар йўлдан тойдирганда тўғри йўлга солувчидир. «Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан Бизни кузатинг!👇🏻 @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
14 Apr 2020, 04:00

Жаннатни қизил дарвозаси❗️. 🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🌸 @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
14 Apr 2020, 03:00

Хаммани бошидан ўтадиган нарса Тингланг жуда таьсирли 😭 маърузалар қалбларингизга тасир килмаса кўпроқ истиғфор айтинг❗️ 🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🌸 @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
14 Apr 2020, 01:00

​​#КУН_ҲАДИСИ 🕊Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 📌Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади. Ким мусулмондан бир ташвишни аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар». Муттафақун алайҳ ✿°•┈┈┈•☪•┈┈┈•°✿ ♻️Ўзингиз яхши кўрган, жаннатда ҳам бирга бўлишни истаган инсонингизга юборинг. @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
13 Apr 2020, 23:12

Mukammal kitob bu QUR'ON...☝️ @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
13 Apr 2020, 22:16

🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ! 🌹 Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ; 🌹 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ; 🌹 Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ сўрайман! 🌹 Тан сиҳҳатлик, офият, бахт - саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин! 🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷 ✨Мана отди, яна бир тонг! ✨Нур таралди ҳар томон! ✨Хайр, баракот, раҳматлар.. ✨Бизга ёғилсин, ҳар он! 🙃 Биздан йироқлашманг! ☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ‼️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ🔴 @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
13 Apr 2020, 18:00

#Намоз_вақтлари 14-Апрел Тошкент вақти билан ☝️ Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) Аввал:Қўқон (-7), Наманг
#Намоз_вақтлари 14-Апрел Тошкент вақти билан ☝️ Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) Аввал:Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11). Кейин: Бекобод (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+12), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42) ✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг. @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
13 Apr 2020, 10:00