Rosululloh ﷺ Ummatlari
Open in Telegram
@Rosulullohni_Oshiqlari Rosululloh ﷺ ning meroslarini birgalikda órganamiz ☝🏻Ey iymon keltirganlar! Allohga haqiqiy taqvo ila taqvo qiling Va faqat Musulmon xolingizda bu dunyodan óting(Oli-Imron 102 М 03.23.2020 | Х 1441 23-Ражаб
Show more1 439
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Руҳоний ҳотиржамлик сабаблари
🎙АБДУЛЛОҲ ДОМЛА
Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир. Аллоҳ илмимга барака берсин десанг, уни бошқаларга улашишга рағбатли бўл!
🍃@Rosulullohni_Oshiqlarlari🕊
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алаиҳи ва саллам: «Ҳеч ким эҳтиёт юзасидан Рамазондан бир ёки икки кун илгари рўза тутмасин, рўзани Рамазонда янги ой чиққанини кўриб, сўнг тутсин, аммо ҳафтанинг маълум кунлари доимо нафл рўза тутиб юрган одам рўзаси Рамазоннинг дастлабки кунларига тўғри келиб қолса, тутаверсин», - деб айтганлар».
Имом Буҳорий ривояти
🍃 @Rosulullohni_Oshiqlari🕊
#Тавсия
Рамазон ойида нималaрни режа қилдингиз?
РАМАЗОН ОЙИ РЕЖАСИ
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇🏻👇🏻
🍃@Rosulullohni_Oshiqlari🕊
Ушбу тоифа хотинларга уйланманг:
1. Аннона - шикоятчи.
2. Маннона - миннатчи.
3. Ханнона - собиқ эрини соғинган.
4. Хаддока - очкўз, ҳар нарсани истаган.
5. Баррока - доим ясанадиган, ўзини кўз-кўз қиладиган.
6. Шаддока - кўп гапирадиган.
©️ Имом Ғаззолий роҳимахуллоҳ.
Ибрат учун яқинларингизга юборинг!
🍃 @Rosulullohni_Oshiqlari🕊
📝Ибратли ҳикоя: Аёлингиз кўзингизга ёмон кўрина бошласа...
Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди:
- Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим.
Ҳаким киши шундай деди:
- Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми?
Йигит:
-Ҳа.
Донишманд:
- Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг.
Шунда йигит:
- Нега бундай деяпсиз?
Донишманд:
- Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради.
Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир!
Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми?
Йигит: ҳа, деди.
- Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”-деб марҳамат қилган. (Нур сураси 30- оят)
Нимаики қўлингда бўлмаса у сенга чиройли ва афзал кўринаверади. Унга эришгач эса, сен учун оддий нарсага айланади.
Қўлинг остидагига қаноат қил. Йўқса, қабрга киргунингга қадар дунё матоҳи ва гўзалликлари ортидан қувганинг қолади холос. Мен сенга буларданда чиройлироқ, буларданда афзалроқ нарсани айтаман. Бу Аллоҳ таолога ибодат ва солиҳ амалдир. Бунинг лаззатини фақат астойидил ҳаракат қилган инсонгина татийди.
Аллоҳдан ҳамиша аёлингни кўзинга гўзал қилиб кўрсатишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра.
Араб тилидан Истамжон Илҳом ўғли таржимаси
🍃 @Rosulullohni_Oshiqlari🕊
#Ҳадис📙
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, ҳаммомга иштонсиз кирмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, жуфти ҳалолини ҳаммомга киритмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хамр айлантириб турилган дастурхон атрофида ўтирмасин», дедилар».
✍(Имом Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган).
🍃 @Rosulullohni_Oshiqlari🕊
#Ҳадис📙
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, ҳаммомга иштонсиз кирмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, жуфти ҳалолини ҳаммомга киритмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хамр айлантириб турилган дастурхон атрофида ўтирмасин», дедилар».
✍(Имом Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган).
🍃 @Rosulullohni_Oshiqlari🕊
❗️БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ
#ҒАФЛАТДА\_ҚОЛМАНГ Кошки эди бу маълумотларни жамиики инсонларга етказа олсам!
☝️#БАРОАТ\_КЕЧАСИ
Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?
Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси:
— Бир тақвимга кўра 17-мартдан 18-мартга ўтар кечасига тўғри келади Islom.uz .
— Яна бир тақвимга кўра 18-мартдан 19-мартга ўтар кечасига.
Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлишликни тавсия қиламиз.
👉 ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?
17-март-2022-йил
18-март-2022-йил
19-март-2022-йил
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан ⬇️)
Пайшанба : 05:00 --- 18:37
Жума : 04:58 --- 18:38
Шанба : 04:56 --- 18:39
(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган)
👉 ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?
Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.
Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.
⏰ Эслатма: ТОШКЕНТДАН БОШҚА ШАҲАРЛАРДАГИ ВАҚТЛАР ФАРҚИ (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
☝️Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲
☝️Бу маълумотларни бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🍃 @Rosulullohni_Oshiqlari🕊
РОББИМИЗ БИЛАН ОРАМИЗДА ПАРДА ЙЎҚ
🎙АБДУЛЛОҲ ДОМЛА👇
ㅤㅤㅤㅤ
🍃 @Rosulullohni_Oshiqlari🕊
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам кимга "Сен бизнинг биродаримиз ва мавломиссан" деганлар?
Hatto Oisha onamizga ifk hodisasini uyushtirishdiku, sen insonlardan nima kutyapsan?
Alloh jon tomiringizdanda yaqinroqman demadimi?
Chaqimchilik libosingni kiyda hammasini Allohga aytib ber..
Ким халол ишлаб чарчаб ухласа гунохи кечирилади Инша Аллоҳ🤲
Мамуржон Домла
🍃 @Rosulullohni_Oshiqlari🕊
#Хайрли_тонг
Ҳар кун, ҳар лаҳза «Ҳаёт китоб» ингизни яхши кайфият, шукроналик ва самимий қувонч билан тўлдиринг-ки, саҳифаларини ортга қайтариб вароқлаганингизда умрингизни гўзал яшаётганингизни ҳис қилинг.
Хайрли тонг қалби гўзал, қувончлари осмон қадрдоним! Бугун янги кун саҳифангизни гўзал амаллар билан безанг.
🍃 @Rosulullohni_Oshiqlari🕊
Хайрли йўлбошчи
(Асъад ибн Зурора)
Мадиналик араблар бирга яшаётган яҳудийлар қавмидан кўра дин ва пайғамбарлик каби билимлар борасида оқсоқ эдилар. Бироқ яҳудийларнинг тез орада бир пайғамбарнинг келишини кутаётганларини билардилар. Чунки яҳудийлар тез-тез:
– Бир пайғамбар юборилиш арафасида. У келадиган замоннинг сояси тушди. Ўша пайғамбар келиши билан бизлар унга тобе бўламиз ва у билан бирга Од ва Ирам қавмлари ўлдирилгани каби сизларни ҳам ўлдирамиз, – деб арабларга таҳдид қилардилар.
Шу сабабли Асад ибн Зурора розияллоҳу анҳу мусулмон бўлишдан аввал янги бир пайғамбар келишини қабул қилишга ҳозир эдилар. Бундан ташқари улар оз сонли бўлсада мавжуд бўлган Ҳанифлардан эдилар.
Ибн Саъднинг маълумотига кўра, Аллоҳнинг бирлигини айтар, дўстларидан Абул Ҳайсам Малик ибн Тайяҳан билан тавҳид борасида суҳбатлашар эдилар.
🍃
Ҳижратдан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Ҳолид ибн Зайд, Абу Айюб Ал-Ансорий розияллоҳу анҳуларнинг уйларига жойлашиш билан бирга, ҳазрат Асад ибн Зурора розияллоҳу анҳунинг ҳам уйларида қолиб хоналарини нур ва барокотга тўлдирдилар. Зеро Ислом дини Мадинага уларнинг уйларидан ёйилган эди.
Ислом динини ўргатиш учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан Маккага юборилган ҳазрат Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ҳам уларнинг уйида қолганди.
🍃
Мадинада Масжиди Набавиянинг қурилиши давом этар экан, ҳижратдан тўққиз ой кейин ҳазрат Асад ибн Зурора розияллоҳу анҳу хасталандилар. Турли хил йўллар билан даволаш ишлари олиб борилсада, соғликлари яхшиланмади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Асад ибн Зурора розияллоҳу анҳунинг зиёратларига келдилар ва уларнинг соғликлари ва офиятларини сўраб дуо қилдилар.
Ҳолатлари оғир, сўнгги онларини яшаётган эдилар. Қисқа муддат ичида хасталик зўридан вафот этдилар. Баъқи қабристонига дафн қилинди.
Шу тарзда Баъқи қабристонига дафн қилинган илк ансор, баъзи маълумотларга кўра илк мусулмон ҳазрат Асад ибн Зурора розияллоҳу анҳу бўлдилар.
🍃
Асад ибн Зурора розияллоҳу анҳу Бадр жангига қатнаша олмай, вафот этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг вафотларидан қаттиқ эзилдилар. Мадиналик яҳудийлар уларнинг ўлимидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбарлиги тўғрисида шундай миш-миш чиқардилар:
– Муҳаммаднинг бирор қудрати бўлганда биродарини қутқариб қоларди. Шу гап-сўзлар билан мўминларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан совутиб, Исломга киришни истаганларни ундан узоқлаштирмоқчи эдилар. Душманликларини очиқчасига қилиб, инсонларни шубҳага солишни истардилар. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг бу ҳолатларини яхши билганликлари сабабли дедилар:
– Яҳудийлар “Нима учун биродарини қутқара олмади?” – дейдилар. Мен эса биродаримнинг бу ҳоли учун бирор манфаат ёки зарар етказишга қодир эмасман.
Аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган вазифа инсонларни жоҳилликдан, куфр ва бузиқликдан қутқариб, имон ёруғлигига чиқариш, Аллоҳ таоло рози бўладиган тўғри йўлга даъват этишдан иборат эди.
Расулуллоҳнинг қирқ юлдузи
(Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар)2 -китобдан
🍃 @Rosulullohni_Oshiqlari🕊
Эр аёлига шикоят қилиб деди:
- Азизам, Қуръон ёдлашда зеҳним жуда суст-да, нима қилсам экан?
Аёли қасам ичган ҳолда шундай деди:
- Агар Қуръонни ёд олсангиз, ўз розилигим ила сизни иккинчисига уйлантириб қўяман.
Эр олти ойда Қуръонни тўлиқ ёдлаб тугатди.
Аёли эса, ичган қасамига каффорот ўлароқ, ўнта мискинни тўйдириб қўйди.
Aёллар ҳам анойи эмас!
🍃 @Rosulullohni_Oshiqlari🕊
