cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

MIBdan. МИБдан. АЛИМЕНТ УНДИРИШ (АЛИМЕНТ).

Ассалому алайкум!!!! Бу каналда Алимент ундириш масалалари буйича САВОЛ жавоб булади. Шу сабабли Сизларни каналимизга хуш келибсиз деб кутиб оламиз. САВОЛГА жавоб олишдан олдин, 30 киши кушинг. Здравствуйте!!!!! Здесь ответа на вопрос только о алиментах.

Show more
Advertising posts
2 102
Subscribers
+124 hours
-107 days
+3530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

❗️ Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор? 📑 Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган. 🔷 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн 800 минг сўмдан 13 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган. 🔷 Агар ушбу ҳуқуқбузарлик 1 йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади. 📑 Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга: 🔹 68 млн сўмгача миқдорда жарима; 🔹 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари; 🔹 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин. 🔷 Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали ҳақорат қилинса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор: 🔹 68 млн сўмдан 136 млн сўмгача жарима; 🔹 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари; 🔹 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин. 🔷 Агарда ҳақорат қилиш: 🔷 Жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда; 🔷 Хавфли рецидивист томонидан; 🔷 Туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса: 🔹 136 млн сўмдан 204 млн сўмгача миқдорда жарима; 🔹 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 🔹 1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин. https://t.me/alimentt
Show all...

Сайёр қабул давомида оилалар яраштирилди Ҳудудларда фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ва ижобий ҳал этиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи С.Жабборов томонидан Пастдарғом тумани, Шароф Рашидов маҳалласи биносида сайёр қабул ташкил қилинди. Сайёр қабул давомида 29 нафар фуқаро қабул қилинди ва қабул жараёнида мурожаат қилган 4 нафар фуқаролар оиласи тикланиб, яраштирилди. Шунингдек, 10 нафар фуқаролар мурожаатлари юзасидан жойида тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, 6 нафар фуқаролар мурожаатлари тегишлилиги бўйича юборилди, 3 нафар фуқаролар мурожаатлари юзасидан қарздорлардан жами 79,8 млн. сўм алимент пуллари тўлиқ ундирилиши таъминланди. Қолган 6 нафар мурожаатлар юзасидан тегишли бўлим масъул ходимларига топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаати ортидаги ташвишини чуқур ўрганиш, ечимини топиш Бюро органларига халқнинг ишончини ҳам белгилайди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо булинг. https://t.me/alimentt
Show all...
MIBdan. МИБдан. АЛИМЕНТ УНДИРИШ (АЛИМЕНТ).

Ассалому алайкум!!!! Бу каналда Алимент ундириш масалалари буйича САВОЛ жавоб булади. Шу сабабли Сизларни каналимизга хуш келибсиз деб кутиб оламиз. САВОЛГА жавоб олишдан олдин, 30 киши кушинг. Здравствуйте!!!!! Здесь ответа на вопрос только о алиментах.

Алиментни камайтириш мумкинми? Эркакларга ёкадиган савол: Ассалому алайкум юрист хизмати ходимлари. Мен биринчи турмушимдан 2 нафар вояга етмаган фарзандларим бор. Хар ой 1178000 сум алимент бериб болаларимдан хабар олиб тураман. Якинда (4 ой олдин) иккинчи турмушимдан фарзанд курдик. Алиментни камайтиришим мумкинми? Агар мумкин булса кимга мурожаат килай? Чунки иккинчи оиламга эхтиёжим бор. Якинда мен Козокистон республикасига ишлаш учун  бормокчи булдим, лекин чегарадан кайтдим, сабабини суриштирсам 5 йиллик алиментни олдиндан тулов килишим керак экан. Мажбурий Ижро ходимлари шунака конун чикган деб айтди. Агар чикган такдирда мени огохлантириши керак эмасмиди? Мен анча моддий зарар курдим. Мана шу курган зарарни ундиришим мумкинми? "Запрет"ни очиш учун нима килай? 5 йиллик алимент  у ёкда турсин  1 йиллигини олдиндан тулов килишга курбим етмайди. Илтимос йул курсатинглар. Олдиндан рахмат!Алиментни камайтириш мумкин. Оила кодексининг 99-моддаси биринчи қисмида 3 ва ундан ортиқ фарзанд учун алимент миқдори алимент тўловчининг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½ қисми миқдорида ундирилиши белгиланган. Саволда ҳозир 3 нафар фарзандингиз борлигини ёзгансиз. Шундай экан, иккинчи турмуш ўртоғингиз ҳам алиментга берадиган бўлса, сиз ҳар икки суд қарорини умумлаштириш ва суддан алиментни қайта тақлашни сўраш ҳуқуқига эгасиз. Бу Оила кодексининг 115-моддасида қайд этилган ҳуқуқингиз саналади. Шунингдек, сиз суддан умумий алимент миқдорини камайтиришни сўрашингиз ҳам мумкин. Бунда Оила кодексининг 105-моддасига мувофиқ Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин. ❗️Шуни ҳам айтиш керакки, ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак (ОК 99-м, 2-қисм). https://t.me/alimentt
Show all...
MIBdan. МИБдан. АЛИМЕНТ УНДИРИШ (АЛИМЕНТ).

Ассалому алайкум!!!! Бу каналда Алимент ундириш масалалари буйича САВОЛ жавоб булади. Шу сабабли Сизларни каналимизга хуш келибсиз деб кутиб оламиз. САВОЛГА жавоб олишдан олдин, 30 киши кушинг. Здравствуйте!!!!! Здесь ответа на вопрос только о алиментах.

тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Алимент ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ижро этилади. Алимент бола таъминоти асоси сифатида у вояга етгунга қадар ҳар ойда ундириб борилади. Вояга етмаган бола таъминоти учун алимент тўламаслик қонунларга кўра жавобгарликки сабаб бўлади. Алимент ундириш тўғрисидаги талабларга даъво муддати жоорий қилинмайди.Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Алимент судга мурожаат қилинган пайтдан ундирилади. Агарда алимент олувчи алимент олиш учун барча чораларни кўрган бўлса ва алимент тўлаши шарт бўлган шахс алимент тўлашдан бош тортган ва инсофсизлик билан ҳаракат қилган бўлса суд бундай ҳолатда ўтган давр учун судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида алимент ундириши мумкин. Алимет тўланиши борасида оила кодексига киритилган сўнггги ўзгартиришлардан бири бу вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун бир йўла пул маблағини бериш йули билан ёки кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкинлиги ҳақидаги қоидани мустаҳкамланганлигидир. Вояга етмаган болалар учун тўланадиган алимент қарзини тўлашдан озод қилиш ёки уни камайтиришга тарафлар (эр-хотин) ўзаро келишув тузишга ҳақли эмаслар. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтмоқчимизки вояга етмаган болани  тарбиялаб вояга етказиш ота-онани қонуний бурчи ҳисобланади. Унутмаслик лозимки ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига эгадир. Ғайрат Якубов Фуқаролик ишлари бўйича Навбахор туманлараро суди судьяси https://t.me/alimentt
Show all...
MIBdan. МИБдан. АЛИМЕНТ УНДИРИШ (АЛИМЕНТ).

Ассалому алайкум!!!! Бу каналда Алимент ундириш масалалари буйича САВОЛ жавоб булади. Шу сабабли Сизларни каналимизга хуш келибсиз деб кутиб оламиз. САВОЛГА жавоб олишдан олдин, 30 киши кушинг. Здравствуйте!!!!! Здесь ответа на вопрос только о алиментах.

Маълумки, аввалги Никоҳ ва Оила Кодексида алимент ундириш уни тўлашга масъул бўлган шахснинг иш ҳақи (даромад)дан ундирилиши белгиланган эди. Бироқ, ушбу қоида бозор иқтисодиётига ўтиш даврида замон талаблари билан мос келмай қолди. Шу боис алимент тўлаш мажбурияти алимент тўлашга мажбур шахснинг ҳар ойдаги иш ҳақи ёки бошқа даромадидан ундирилиши Оила кодексида белгилаб қўйилди. Бундай ўзгаришлар замирида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада ривожлантириш орқали бола ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ётади. Улуғбек Хамдамов Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси.
Show all...
АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИ Турли даврларда алимент тўғрисидаги тушунчалар бир қатор ўзгаришларга учраб, ўзининг мазмун-моҳиятини йўқотиб келган. Масалан, ХХ асрнинг 20-йилларида алиментлар «Ижтимоий таъминотнинг ясама кўриниши, сунъий шакли» деган тушунча мавжуд эди. Ижтимоий таъминотнинг ривожланиши билан алимент мажбуриятлари аста-секин йўқ бўлиб кетишига олиб келади, деган назария мавжуд эди. Кейинчалик бу назария ўз ўрнини йўқотди. Бироқ, алимент мажбурияти билан ижтимоий таъминотнинг ривожланиш тизими ўртасида узвий боғлиқлик бор, чунки улар умумий бир мақсадни, у ҳам бўлса вояга етмаган муҳтож шахсларга моддий таъминот беришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Алимент - лотинча «alimentum» сўзидан олинган бўлиб, «озиқ-овқат», «нафақа», «таъминот», «боқиш учун маблағлар» деган маъноларни англатади. Алимент қонун белгилаган ҳолларда оиланинг бир аъзоси томонидан оиланинг бошқа бир аъзоси ёки аъзоларини моддий таъминлаш учун мажбурий тўланадиган маблағ. Вояга етмаган фарзандларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота(она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади. Алимент мажбуриятлари мулкий ҳуқуқий муносабатлар доирасига кириб, шу билан бирга ўзининг баъзи бир махсус белгиларига ва хусусиятларига ҳам эга. Алимент мажбуриятнинг фуқаролик ҳуқуқидаги мажбуриятдан фарқ қиладиган томонлари ҳам бор. Булар қуйидагилардан иборат: - алимент мажбуриятларининг келиб чиқиш асослари қонунда императив асосда белгиланган (қон-қариндошлик, меҳнатга лаёқатсизлик, муҳтожлик); - алимент тўғрисидаги келишув мавжудлиги; - алимент мажбуриятларининг шахсий характерга эгалиги; - алимент қарздорнинг, шунингдек ундирувчининг вафоти туфайли тугалланади, мерос сифатида бошқа шахсларга ўтмайди; - алимент мажбуриятлари бепул, агар хатоликка йўл қўйиб ундирилган бўлса ҳам қайтарилмайди (ёлғон маълумотларга ва қалбаки ҳужжатларга асосланган ҳоллар бундан мустасно); - алимент мажбуриятлари давомли ҳисобланади, алимент келажак вақт учун олиниб, даъво қилинган кундан бошлаб ҳар ойда, бола вояга етгунига қадар ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 64-моддасига мувофиқ ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Амалдаги қонунда вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддасига биноан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баробаригача миқдорда жарима, уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ жазоси билан жазоланади. Ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож фарзандларига оид мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 100-моддасида белгилаб қўйилган. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож фарзандларига алимент тўлаш ота-онанинг мажбуриятидир. Тўланадиган алимент миқдори тарафларнинг моддий ва оилавий ахволини ҳисобга олиб қатъий суммада белгиланади ва у ойма-ой тўлаб борилади. Оила кодексининг 109-моддасига биноан, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-онасига таъминот беришлари ва уларга ғамхўрлик қилишлари шарт. Ушбу мажбуриятлар фарзандларнинг маънавий бурчи ва вазифаси ҳисобланади. Моддий ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз ота-она фойдасига алимент ундирилиши вақтида ота-онанинг ҳам, фарзандларнинг ҳам моддий, оилавий шароитлари, шунингдек, тарафларнинг барча ҳолатлари ҳисобга олиниши лозим. Ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз ота-онага алимент тўлаш тўғрисидаги даъво оиладаги барча меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандларга нисбатан ҳам қўзғатилиши мумкин.
Show all...
Оила Кодексининг 111-моддасига биноан, вояга етган,меҳнатга лаёқатли фарзандлар ота-онасининг бетоблигига ва бошқа қўшимча ҳаражатларда иштирок этишлари шарт. Бу қоида бугунги қонунчиликда янгиликдир. Ҳар бир вояга етган фарзанднинг зиммасига юклатиладиган қўшимча ҳаражатларни қоплаш суммасини белгилашда уларнинг моддий шароитлари ҳисобга олинади. Оила Кодексининг алимент мажбуриятларида алимент ундиришнинг уч хил тартиби белгиланган: Жумладан, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув тузиш, алиментни ихтиёрий тўлаш, алиментни суд тартибида ундириш. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида тузилади. Оила Кодексининг 130-моддасига биноан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш учун муомалага лаёқатли бўлиш талаб этилмайди. 14 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ҳамда суд тартибида муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар номидан келишув уларнинг қонуний вакиллари яъни ота-оналар, васийлар, ҳомийлар томонидан тузилади. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ҳамда муомалага лаёқатлилиги суд тартибида чекланган шахслар ўз қонуний вакилларининг розилиги билан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузадилар. Оила Кодексининг 131-моддасида келишувни ёзма равишда тузиш ва уни нотариал тарзда тасдиқлаш шартлиги белгиланган Нотариал тартибда тасдиқланмаган алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ҳақиқий ҳисобланмайди. Бироқ, алимент тўғрисидаги (ёзма шаклда) келишув тузган томонлардан бири амалда уни ижро этишга киришган бўлса-ю, иккинчи томон уни нотариал тасдиқлашдан бош тортаётган бўлса, Фуқаролик кодексининг 12-моддасига мувофиқ келишув суд тартибида ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин. Бундай ҳолатда кейинчалик келишувни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди. Нотариал тасдиқланган келишув ижро кучига кўра ижро варақасига тенглаштирилади. Бу эса алимент ушлаб қолиш учун бошқа ҳужжатларни кўрсатиш талаб қилинмаслигини билдиради. Нотариал тасдиқланган келишувни жўнатиш, ҳисобга олиш ва сақлашга нисбатан ижро варақаларини жўнатиш, ҳисобга олиш ва сақлаш қоидалари қўлланилади. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувнинг томонларнинг ўзаро келишувларига биноан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши ёзма равишда амалга оширилиб, нотариал тасдиқланиши зарур. Келишувга мувофиқ вояга етмаган фарзандлар учун белгиланадиган алимент миқдори улар суд тартибида ундирганда олиши мумкин бўлган алимент миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Бу миқдор Оила Кодексининг 99-моддаси билан белгилаб қўйилган бўлиб, бир бола учун иш ҳақи ёки бошқа даромаднинг тўртдан бир қисмини, икки бола учун учдан бир қисмини ва учта ҳамда ундан ортиқ бола учун иккидан бир қисмини ташкил қилади. Алиментлар алимент тўлашга мажбур шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадига нисбатан мунтазам (ҳар ойда, ҳар чоракда ва шу каби) тўланадиган қатъий пул миқдорида, мулк бериш йўли билан, шунингдек, бошқа усулларда ҳам тўланиши мумкин. Алимент тўлаётган шахс алиментни ихтиёрий равишда шахсан ёки ўз аризасига кўра ишлаб турган жойида, пенсия, нафақа, стипендия ва бошқа турдаги маблағ олаётган жойида тўлайди. Алиментнинг ихтиёрий равишда тўлаб турилиши алимент ундирувчини алимент ундириш ҳақидаги даъво ёки ариза билан хоҳлаган вақтда судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъий назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Мазкур шахс низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган фарзандлар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, бу ариза буйруқ тартибида иш юритиш тарзида кўриб чиқилади. Алимент судга мурожаат этилган вақтдан бошлаб ундирилади. Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкинлиги Оила Кодексида белгилаб қўйилган.
Show all...
Бугун МИБ ХОДИМЛАРИ БАЙРАМИ. КЕЧ БУЛСА ХАМ КАСБ БАЙРАМИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!!! https://t.me/alimentt
Show all...
MIBdan. МИБдан. АЛИМЕНТ УНДИРИШ (АЛИМЕНТ).

Ассалому алайкум!!!! Бу каналда Алимент ундириш масалалари буйича САВОЛ жавоб булади. Шу сабабли Сизларни каналимизга хуш келибсиз деб кутиб оламиз. САВОЛГА жавоб олишдан олдин, 30 киши кушинг. Здравствуйте!!!!! Здесь ответа на вопрос только о алиментах.

Собиқ эрига алимент тўламай юрган аёлдан пул ундириб олинди МИБнинг Жомбой туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг 2023-йил 6-июндаги ижро варақасига асосан қарздор аёл У.М.дан ундирувчи М.Э. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Алиментдан бўлган 5.2 млн сўм қарздорлик болаларнинг отасига ундириб берилган. @alimentt
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Самые большие звёздные алименты 7 августа 2018 года Джоли подала заявление в суд, в котором говорилось, что Питт «не выплачивал значимых алиментов на детей» с тех пор, как они расстались. Разбирательство длилось больше года. В итоге, суд постановил, что актер будет ежегодно выплачивать 16 млн. долларов до тех пор, пока дети не достигнут совершеннолетия. Eng yirik yulduz alimenti 2018-yilning 7-avgustida Joli sudga Pitt ajrashganidan beri “bola uchun nafaqa toʻlamaganini” aytdi. Sud jarayoni bir yildan ortiq davom etdi. Natijada sud bolalar voyaga etguniga qadar aktyorga har yili 16 million dollar to‘lashi haqida qaror chiqardi.
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.