cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Surxonmuxlis.uz

Устоз Абдусамад домла Халиловнинг t.me/surxonmuxlis. uz саҳифасининг расмий канали. instagram.https://instagram.com/surxonmuxlis.uz?utm_source=qr&igshid=MzNlNGNkZWQ4Mg%3D%3D

Show more
Advertising posts
197
Subscribers
No data24 hours
-47 days
-230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Юз йилдан кейин, яъни 2120 йилда барчамиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз. Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиғган мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди). Бизлар ўша пайтда сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан, нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқ-ку?! Бизнинг борлиғимиз коинотнинг умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам худди биз топширгандек кейинги авлодга байроқни топширадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар. Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир. Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қани эди, умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар этсак эди, деб орзу қиламиз. «Қалбга таскин битиклар» китобидан @Surxonmuxlis_uz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Изоҳ: Таҳоратда юзни ювиш фарз амаллардан биридир. Юзнинг узунасига чегараси бошнинг соч чиққан жойидан ияк остигача, кенглиги икки қулоқ юмшоғининг орасигача бўлган жойдир. Баъзи уламолар қулоқнинг ички томони юздан, ташқи томони бошдан саналади, деган. Юзнинг чегарасини белгилашда мазҳаблар орасида турлича фикрлар бор. Сабаби юз бош ва бўйин билан чегарадош бўлиб, унинг қатъий ҳудуди йўқ. Шу сабабли юзни тўлиқ ювиш, бироз белгиланган чегарадан ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Ҳанафий мазҳабига кўра, қулоқларнинг ичи ва орқа томонига масҳ тортиш суннат амаллардан ҳисобланади. @Surxonmuxlis._uz
Show all...
Одобни касб қил, яхши насаб ҳосил қиласан. Изоҳ. Насаб инсоннинг қийматини белгиламайди, ота-боболаридан хабар беради, холос. Агар киши шарафли аждодига мувофиқ ном қозонса, бу муваффақиятда ота-бобонинг эмас, ўзининг хизмати ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Сўфи Оллоёр айтганидек: Агар қилсанг сафар дорулҳаёта, Хўб ота бор дема, тормош хўб ота. Яъни, ҳаёт аталмиш диёрда Охират сафарига отланган экансан, «илму амалда танҳо отам бор эди, мен шу тақволи зотнинг ўғлиман...» деган фахр сени алдаб қўймасин. Балки, солиҳ амалларинг, фазилатли хулқинг туфайли сендан яхши от қолсин, ана шу отга тирмашсанггина, сафаринг бехатар бўлади. Демак солиҳ амал, яхши хулқ, гўзал одоб билан насаб тасдиқ топади. Акс ҳолда, яна Сўфи Оллоёр айтганидек, шармандали аҳволга тушасан: Қуруғ от бирла ўтган ҳайф авқот, Уёнғил, бўлма мағрури қуруғ от. Қуруғ юрма, қуруғ дасти ажалда, Солур ногоҳ гумон этмас маҳалда. Ўзунгдин кетма ихлоси авома, Суюнма нома келмай яхши нома. Яъни, қуруқ номнинг ўзи билан, яъни «номи улуғ, супраси қуруқ» ҳолда ўтган эссиз вақтлар, эссиз умр! Токай асли йўқ, фақат номи бор сохталик ичра алданиб яшайсан, бас, энди уйғонгил! Эй мусулмон, номингни солиҳ амаллар билан исботла, амалсиз қуруқ номнинг ўзини кўтариб юрибсан. Сиртмоқ ажалнинг қўлида, сен кутмаган маҳал у бўйнингга тушиши мумкин. Авомнинг «пирим», «ҳазратим» дейишларига ўзингдан кетиб, мағрурланма. Ҳали номаи аъмолинг ўнг тарафдан берилгани йўқ, бу дунёда сенга берилган «яхши ном»ларга хурсанд бўлма, алданма. “Унвонул баён”дан. @Surxonmuxlis.uz
Show all...
00:28
Video unavailableShow in Telegram
Ulovni pok saqlash Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh @Surxonmuxlis.uz
Show all...
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ ☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀 Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲 ☘️ Хайрли тонг! ☘️ Каналга аъзо бўлинг:👇 @Surxonmuxlis.uz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
«Ватан ернинг бир парчаси ҳам, одамлар жамоаси ҳам эмас. ВАТАН – бу инсоннинг иззат-ҳурмати жойига қўйиладиган макондир». Лев ТОЛСТОЙ @Surxonmuxlis_uz
Show all...
ИМОМЛИК ВА ИМОМ: КЕЧА ВА БУГУН «...Авваллари имом билан масжид қавми орасида шартномалар тузилган. Имом қавмнинг диний хизматини қилади. Қавм имом ва унинг оиласини тураржой, озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёжларини таъминлайди. Ҳатто ўтинни ёриб беради ва ҳоказо. Ҳозир эса, бир кунлик харажатни қоплайдиган маблағ ойлик дейилмоқда ва "Имом еб кетди", деган гаплар кўпайди. Ўтган даврларда халқимиз ўзи емай уламоларга едирган, ўзи киймай уламоларга кийдирган, ўз ҳаётини хавфга солиб уламоларни ҳимоя қилган. Бугунги кунга келиб, баъзи одамлар олимларни, имомларни мазаммат қилишга ўтдилар. Уларга нисбатан нолойиқ муомала ва туҳматлар қилишга ўтдилар. Бу ишда улар номусулмонлардан ўрнак олишаётган бўлсалар ажаб эмас». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ @Surxonmuxlis.uz
Show all...
ИЙМОН ГУЛИ ҚАНДАЙ СУҒОРИЛАДИ? «Иймон гули одамларга кўрсатмай ўқилган намоздаги кўзёш билан суғорилади». @Surxonmuxlis_uz
Show all...
00:35
Video unavailableShow in Telegram
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис: Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида: اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ «Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар. (Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”). Абу Довуд ривоятлари. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #tong #duo #Alloh @Surxonmuxlis.uz
Show all...
САЪД ВА АБУ ЖАҲЛ Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳу Маккага умра учун келиб, илгариги дўсти Умайя ибн Салафнинг хонадонига тушди. Чунки Умайя қачон савдо ишлари билан Шом шаҳрига борса, қайтишда албатта Мадинага кириб Саъд хонадонига тушиб ўтарди. Саъднинг мусулмон бўлиши ва тавоф учун қарор қилганини эшитиб юраги сиқилди ва Маккада Саъдга мушриклардан бирортаси озор беришни ўйлаб қаттиқ ташвишланди. Шунинг учун кун оғиб одамлар сийраклашганда кўчага чиқишни тавсия қилди. Саъд Каъбани тавоф қилар экан, Абу Жаҳл келиб сўраб қолди: – Ким бу – Каъбани хотиржам тавоф қилаётган?! – Мен – Саъдман! – жавоб берди Саъд. – Сенлар Муҳаммадга ва унинг асҳобига ўз юртларингдан паноҳ бериб, энди ўзинг бемалол, хотиржам тавоф қилишга келдингми?! – Ҳа! Иккиси низолашиб қолди. Шунда Умайя ўртага тушди: – Абу Ҳакамга овозингни кўтарма! У водий аҳлининг саййиди бўлади! – Аллоҳга қасамки, агар йўлимни тўссанг, Шомдан қайтаётган карвонинг йўлини тўсиб қўяман! – деди Саъд. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. @Surxonmuxlis.uz
Show all...
🔥 1