"SANO" jome masjidi 🕌 (Rasmiy kanal)
Open in Telegram
• Rishton tumani Avazboy qishlog'idagi • "SANO" jome masjidining telegram sahifasi: ✅️ Bosh imom.Sayfiddin Domla. 954141040 ✅️ Noib-imom.Javlonbek Qori 901616303 ⏰️ Namoz vaqtlari 🧾 Dinimiz yangiliklari berib boriladi. ✅️ Manbalar.Muslim uz. islom uz
Show more1 970
Subscribers
-424 hours
-47 days
-1030 days
Posts Archive
Repost from Fayzli Farg'ona
#мустақиллик_шукуҳи
🇺🇿 Мустақиллик байрами арафасида ободонлаштириш соҳаси ходимларига эҳтиром кўрсатилди
🔹Жорий йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилди. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирларда вилоятимизнинг барча шаҳар-туманлари ободонлаштириш бошқармаларининг 400 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган ходимларига озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами топширилди.
🇺🇿 Энг улуғ, энг азиз байрам, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муборак бўлсин азиз ватандошлар!✅Бизни кузатинг.
#muftiy_minbari
📹 Сўзнинг таъсири амал қилишдадир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
📹 Бировнинг қалбига ҳукм қилманг
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
📹 Сўзнинг кучи — амалда
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
✨⏰ NAMOZ VAQTLARI ⏰✨
🗓 22.08.2026 dan
🗓 28.08.2026 gacha
• 📍 Rishton Tumani
• 🕌 "SANO" Jome Masjidi
📖Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).
✅Kanalimizga obuna bo'ling.
➫ T.me/Sano_uz
Repost from Fayzli Farg'ona
#asl_mohiyat
☝🏻Jamiyat uchun barcha soha mutaxassislari zarur.
✍🏻 Shukurulloh domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi
Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 10-iyundagi 03-07/4818-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.
#Видео
#савдо
📹 Мева-сабзавотларни танлаб-танлаб сотиб олиш мумкинми?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
ҚАРЗДАН ҚУТУЛИШ ДУОСИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга бундай дедилар:
«Эй Муоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қилсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни узишингга ёрдамчи бўлади. Эй Муоз, бундай дегин:
اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاءُ وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاءُ بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ . رَحْمَنَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَرَحِيمَهُمَا ، تُعْطِيهِمَا مَنْ تَشَاءُ وَتَمْنَعُ مِنْهُمَا مَنْ تَشَاءُ ، ارْحَمْنِي رَحْمَةً تُغْنِيْنِي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ
Ўқилиши: «Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка мимман ташааъ. Ва туъиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташааъ. Биядикал хойр. Иннака ъалаа кулли шайъин қодийр. Роҳмаанад дунйаа вал ахироти ва роҳиймаҳумаа. Туътийҳумаа ман ташаау ва тамнаъу минҳумаа ман ташааъ. Ирҳамний роҳматан, туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваак».
Маъноси: «Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби Ўзингсан. Хоҳлаганингга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни олиб қўясан. Хоҳлаганингни азиз қиласан, хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик Сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқанинг марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин!»
🤲 Аллоҳ таоло барча қарздорларга нажот берсин ва ризқларига барака ато этсин!
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉@mehrob_uz
#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта куёвлари бор эди:
1. Ҳазрати Абул Ос розияллоҳу анҳу.
2. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу.
3. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу.
Изоҳ: Ҳазрати Руқийя розияллоҳу анҳонинг вафотларидан кейин Умму Кулсум розияллоҳу анҳонинг никоҳлари ҳам Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ила бўлди.
Абдулқаюм Комил таржимаси.
@mehrob_uz
#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта ўғиллари бор эди:
1. Ҳазрати Қосим розияллоҳу анҳу.
2. Ҳазрати Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу. (Уни Тоййиб ва Тоҳир ҳам дейилар эди)
3. Ҳазрати Иброҳим розияллоҳу анҳу.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўрт қизлари бор эди:
1. Ҳазрати Зайнаб розияллоҳу анҳо.
2. Ҳазрати Руқайя розияллоҳу анҳо.
3. Ҳазрати Умму Кулсум розияллоҳу анҳо.
4. Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо.
Абдулқайюм Комил таржимаси.
@mehrob_uz
#Видео
#никоҳ
📹 Никоҳда исм нотўғри айтилса...
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш: ✅ Улашинг: @diniysavollar
МАСЖИДДА КЕЧИККАН ШЕРИККА ЖОЙ ОЛИБ ҚЎЙИШ
#масжид
❓ 2204-САВОЛ: Жума намозига эртароқ келиб, шеригим учун ёнимдан жой олиб қўйсам бўладими? Масалан, дўппимни қўйиб, келган бошқа одамларга “бу жойга одам келади”, деб жойни банд қилиб турсам, бунинг шариатга зид жойи йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Масжидлар Аллоҳ таолонинг уйи бўлиб, у ерда ҳеч бир инсон учун махсус ёки хослаб қўйилган жой бўлмайди. Шу сабабли, жума ёки бошқа намозларга кеч келадиган биродарларингиз учун жойнамоз, дўппи ёки бошқа бирор буюм қўйиб, жойни банд қилиб туриш шариатимизда дуруст саналмайди. Чунки масжидга эртароқ келган намозхон олдинги сафлардан жой олишга бошқалардан кўра ҳақлироқдир. Жойни бу тарзда банд қилиш эрта келганларнинг ҳаққини поймол қилиш ва уларга нисбатан ноҳақлик ҳисобланади.
Агар дўстингиз масжидга кеч келса, одамларнинг елкасини ошиб ўтмасдан, орқароқдан бўлса ҳам бошқа бўш жойга ўтириши лозим. Демак, сиз масжидга борганингизда ўзингиз учун жой эгаллашингиз тўғри, аммо ҳали келмаган одам учун жой ушлаб туришингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#Видео
#алимент
📹 Алиментни кам бериш учун ҳийла қилса бўладими?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн бир марта никоҳ қилдилар. У шарафли аёлларнинг номлари қуйдагилар. Уларни Азвожи-Мутоҳҳарот ёки Уммаҳотул Мўъминийн розияллоҳу анҳунна дейилади.
1. Ҳазрати Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Қирқ ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: Йўқ.
2. Ҳазрати Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Эллик ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 5 та.
3. Ҳазрати Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бокира.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Олти/Тўққиз ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 2210 та.
4. Ҳазрати Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Йигирма икки ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 60 та.
5. Ҳазрати Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: Йўқ.
6. Ҳазрати Умму Салама (Ҳинд) бинти Абу Умайя.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Йигирма олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 378 та.
7. Ҳазрати Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Талоқ қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: Йўқ.
8. Ҳазрати Жувайрия бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Асирликдан озод қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Йигирма ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 8 та.
9. Ҳазрати Сафийя бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Асирликдан озод қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўн етти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 10 та.
10. Ҳазрати Умму Ҳабиба (Рамла) бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 65 та.
11. Ҳазрати Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Талоқ қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 76 та.
❗️Муҳим ойдинлик: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу барча никоҳлари мусулмонлар учун аёлларнинг адади тўрттагача таъйин қилинган ояти каримадан олдин бўлган эди. Шунингдек, тўрттадан зиёда аёлларга бир вақтда никоҳда бўлишлик Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос хусусиятдир.
Абдулқайюм Комил таржимаси.
@mehrob_uz
#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
Ҳабибимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қисқача сийратлари.
1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Муҳаммад ва Аҳмаддир.
2. Энг биринчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларини Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом дуо қилдилар.
3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари саккиз ёки ўн ёки ўн иккинчи Робиъул аввал, 22-апрел, 571-милодий сана душанба куни субҳи содиқ вақтида бўлди.
4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмлари Бани Ҳошим, қабилалари Қурайш, насллари Арабдир.
5. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарининг исми Абдуллоҳ ва оналарининг исми Оминадир.
6. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам боболарининг исми Абдулмуттолиб, бувиларининг исми Фотима бинти Амрдир.
7. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг она томонидан боболарининг исми Ваҳб ва она томонидан бувиларининг исми Барродир.
8. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарининг вафоти йигирма беш ёшларида бўлди. У кишининг қабрлари Мадинаи Мунавварададир. Муҳтарам оталарининг вафотлари чоғида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қорнида эдилар.
9. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни туғилганларидан кейин тўрт кунгача оналари эмиздилар. Кейин бир неча кун Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба, кейин Ҳазрати Ҳалима розияллоҳу анҳо эмиздилар. Ҳазрати Ҳалима розияллоҳу анҳонинг ҳузурида жами тўрт йил турдилар. Кейин оналарига қайта топширилдилар.
10. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёш бўлганларида оналари ўттиз ёшларида вафот этдилар. Оналарининг қабри Мадинаи Мунавварадан Маккаи Мукаррамага қараб юрганда саксон мил узоқликда Абво деган жойдадир.
11. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёш бўлганларида боболари Абдулмуттолиб тўқсон саккиз ва бир сўзга кўра бир юз ўн ёшда вафот этди.
Абдулқайюм Комил таржимаси.
@mehrob_uz
Repost from Fayzli Farg'ona
#ibrat_vaqti
☝🏻Pensiyada baraka bor.✍🏻 Shukurulloh domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi
Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 7-apreldagi 03-07/2980-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.✅Bizni kuzating.
#muftiy_minbari
📹 Сиз ҳам у зотни соғиндингизми?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
📹 Рабиул аввал сийрат ойидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#mavlid_oyi #robiul_avval
🌙 РОБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИ
🕌 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар.
📿 У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
