cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Сохиба Комиловна

Инфекционист шифокор Врач инфекционист

Show more
Advertising posts
258
Subscribers
-324 hours
-77 days
+230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
#инфографика Беморларимиз томонидан тез-тез бериладиган саволлардан бири: ❗️Жигар циррозида овқатланиш бўйича тавсиялар қандай? Қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкину ва қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас? Барча маълумотлар ҳақида РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий-тадқиқот институти томонидан тайёрланган юқоридаги инфографика орқали танишингиз мумкин. 👉@sokhiba_komilovna
Show all...
👍 2
Тез-тез бериладиган саволлардан бири: Қандай маҳсулотлар жигар учун фойдали? ❗️Жигар учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот 📌 Жигар – инсон организмидаги энг муҳим органлардан бири. У қонни зарарли моддалардан тозалаб, танада витамин ва минералларни сақлайди. Шунингдек, яллиғланишни назорат қилиб, энергия ишлаб чиқаради. 🟢 Қуйида жигар учун энг фойдали бўлган 10 та маҳсулот ҳақида маълумот берамиз. 💊 1. Қовоқ. Бу маҳсулот бета-каротиннинг бой манбаи ҳисобланиб, ушбу модда жигарни ҳимоя қилишга ёрдам берадиган кучли антиоксидант ҳисобланади. Ундаги С, Е, калий, магний ва темир каби муҳим витамин ва минераллар жигар фаолиятини яхшилайди ва унинг ҳимоя механизмларини мустаҳкамлайди. 🔶 Қовоқда кўп миқдорда сув ва тола бўлиб, улар жигарни тозалашга ёрдам беради ва зарарли моддаларни организмдан чиқариб ташлашни тезлаштиради. Шу билан бирга, ёғ миқдори кам ва паст калорияли бу маҳсулот жигарга ортиқча юк тушишининг олдини олади. 🖇 2. Туршак. У жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади. Туршак таркибидаги силимарин моддаси ушбу органни мустаҳкам ҳимоялайди. 🥛 3. Сут маҳсулотлари. Йогурт, қатиқ ва бошқа сут маҳсулотлари пробиотикларга бой. Улар ичак микрофлорасини мувозанатлаштиришга ёрдам беради. Ҳазм тизими яхши ишласа, жигарга тушадиган юк камаяди. Натижада организм токсинларни тез ва самарали чиқариб ташлайди. 🥦4. Брокколи. Жигар учун фойдали бўлган ушбу сабзавот антиоксидантларга бой. Ундаги сульфорафан моддаси жигарни зарарли моддалардан ҳимоялаб, яллиғланиш жараёнларини секинлаштиради. 🩺 Қолаверса, брокколи дииндолилметан ва глюкорафанин каби табиий бирикмалар билан жигар ҳолатини яхшилайди. Бу моддалар саратонга қарши хусусиятлар билан боғлиқ ва табиий детоксикация жараёнини қўллаб-қувватлайди. 🫗5. Зайтун ёғи. У антиоксидантларга бой ва жигарни эркин радикаллардан асрайди. Ундаги олеин кислотаси яллиғланишни камайтириб, жигар ҳужайраларини ҳимоя қилади. Шунингдек, зайтун ёғи организмдаги “ёмон” холестеринни камайтириб, “яхши” холестеринни оширади. 🐟 6. Ёғли балиқлар. Ушбу маҳсулот омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, жигардаги яллиғланишни камайтиради. Ундаги Д, В12 витаминлари, селен ва йод моддаси орган фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, ёғли балиқлар сифатли протеин манбаи ҳисобланади. Протеин эса жигар ҳужайраларининг тикланиши ва янгиланишида муҳим ҳисобланади. 🍠 7. Қизил лавлаги. Унинг таркибидаги бетанин моддаси жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади. 🥜 8. Ёнғоқлар. Бодом ва ёнғоқ омега-3 ёғ кислоталари ва Е витаминига бой. Улар жигарни зарарли моддалардан ҳимоя қилиб, яллиғланишни камайтиради. 🍴9. Саримсоқ пиёз. Ушбу маҳсулот жигарни детоксикация қилишга ёрдам беради. Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у семиришнинг олдини олади ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради. 🫕 10. Сули ёрмаси. Юқори даражада толаларга бой бўлган ушбу маҳсулот ҳазм қилиш тизимини яхшилаб, токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради. Бу эса жигарга тушадиган юкни камайтириб, унинг фаолиятини яхшилайди. Манба: @ssvuz @ssvmatbuotkotibi 👉@sokhiba_komilovna
Show all...

👍 2
❗️ Исследование «в реальной жизни» подтверждает эффективность двойных схем с долутегравиром Реальные данные, полученные от пациентов с ВИЧ в США, демонстрируют высокую эффективность и переносимость двухкомпонентных схем лечения на основе долутегравира, что подтверждают выводы клинических испытаний и реальные данные из Европы. 👉@sokhiba_komilovna
Show all...
Исследование «в реальной жизни» подтверждает эффективность двойных схем с долутегравиром

Специалисты из США представили реальные данные, полученные от пациентов с ВИЧ, которые подтвердили эффективность и безопасность двухкомпонентных схем на основе долутегравира.

01:57
Video unavailableShow in Telegram
#онлайн "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжуман . 🌏 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Польша, Молдова, Руминия, Тожикистон, Туркманистон, Украина каби давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, шунингдек "STOP TB Ҳамкорлик" ташкилоти, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID),  ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича глобал жамғарма, Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этмоқда. Манба: @ssvuz @ssvmatbuotkotibi 👉@sokhiba_komilovna
Show all...
13.42 MB
04:12
Video unavailableShow in Telegram
ЭНЕРГEТИК ИЧИМЛИКЛАРНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ? 📢Энергетик ичимликларни  меъёрдан ортиқ ва сурункали  истеъмол қилиш инсон организмига жиддий зиёнлигини ва бир қанча  касалликларга сабаб бўлишлини  биласизми? ✔️Хусусан, доимий тарзда  энергетик ичимликларни  истеъмол қилиш жизакилик,  депрессия, уйқусизликга, юрак  фаолиятини ва марказий нерв  тизимини бузилишига, юрак қон- томир касалликларига,  эндокирин касалликларига,  қандли диабетга ва ортиқча тана вазнга сабаб бўлади. ‼️Энергетик ичимликлар жигарни  ва бош мияни биокимёвий  фаолиятини бузади, гепатит,  кейинчалик жигарни сиротик  ўзгаришларига ва саратон  касалликларига олиб келади.  Организмда кофеин миқдори  ортиб кетиши натижасида  ўсмирларда галлюцинация, атаксия, тахикардия ва нутқда  ўзгаришлар кузатилади. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг!  Саломат бўлинг! 🎥 Батафсил маълумот видеода Манба:@sanepidcomittee 👉@sokhiba_komilovna
Show all...
81.29 MB
00:00
Video unavailableShow in Telegram
❗️Тез ёрдам машиналарига йўл бермаган ҳайдовчиларга қарши кучайтирилган рейд бошланди Ижтимоий тармоқларда тез ёрдам машиналарига йўл бермаганларга қарши рейд кетаётгани хусусида видеолавҳалар тарқалди. Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, чиндан ҳам тез ёрдам машиналарига йўл бермаган ҳайдовчиларга қарши кучайтирилган рейд бошланган. Тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, текширувлар натижасида ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда. Манба: daryo.uz 👉@sokhiba_komilovna
Show all...
2.68 MB
00:00
Video unavailableShow in Telegram
❗️Тез ёрдам машиналарига йўл бермаган ҳайдовчиларга қарши кучайтирилган рейд бошланди Ижтимоий тармоқларда тез ёрдам машиналарига йўл бермаганларга қарши рейд кетаётгани хусусида видеолавҳалар тарқалди. Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, чиндан ҳам тез ёрдам машиналарига йўл бермаган ҳайдовчиларга қарши кучайтирилган рейд бошланган. Тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, текширувлар натижасида ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда. Манба: daryo.uz 👉@sokhiba_komilovna
Show all...
2.68 MB
#Биласизми? ❗️Мутахассис: Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув жиддий касалликларни келтириб чиқаради! 📅 Ёз фасли кириб келиши билан кўпчилик жазирамадан қочиш ва салқинланиш мақсадида чўмилиш учун очиқ сув ҳавзаларига талпинади. Сузишнинг организм учун фойдали жиҳатлари кўп, албатта. Аммо сув ҳавзаларида чўмилиш чоғида турли касалликларни юқтириб олиш хавфи мавжуд. ❓ Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай қоидаларга амал қилиш лозим?
💬 Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сувда учраши мумкин бўлган ичак таёқчаси ва энтеровируслар ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А,Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз, сальмонеллёз каби касалликларни келтириб чиқаради, — дейди мутахассис.  — Бундай вирус ва бактериялар сувга инсоннинг ювилмаган қўллари, қусиқ моддалари, қуш ёки ҳайвонларнинг нажаси, ҳашоратларнинг личинкалари орқали тушади.
🦠 25-45 даража иссиқлик бактерия ва вирусларнинг кўпайиши ва узоқ яшаши учун оптимал ҳарорат ҳисобланади. Шу боис ёз фаслида касаллик қўзғатувчилари сувда бир неча кундан бир неча ойгача сақланиши мумкин. 🤢 Хасталик белгилари тахминан 12-48 соат оралиғида ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, ич кетиши, қорин дам бўлиши каби аломатлар билан намоён бўлади. 🫳 Очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида турли замбуруғли инфекциялар туфайли дерматит ва бошқа тери касалликларини ҳам юқтириб олиш мумкин. 👁 Ифлосланган сувдаги бактерия ва вирусларнинг кўз шиллиқ қаватига тушиши эса конъюнктивит ёки кератитга олиб келади. ‼️ Сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида шу каби касалликларга чалиниш хавфини камайтириш учун бир қанча қоидаларга риоя қилиш керак. ❌ Аввало, чўмилиш тақиқланган, ифлосланган, текширилмаган ва нотаниш сув ҳавзаларига тушмаслик лозим. Рухсат этилган жойларда чўмилганда ҳам сувнинг кўз, бурун ва оғизга тушишидан сақланиш муҳим. Агар танада очиқ яралар бўлса, чўмилишдан тийилган маъқул. 🛁 Чўмилишдан олдин ва кейин совун билан яхшилаб ювиниш ва кийимларни алмаштириш зарур. ✅ Бундан ташқари, очиқ ҳавзаларда чўмилиш учун атмосфера ҳарорати +20...+25, сув илиқлиги эса +17...+19 даражадан кам бўлмаган шароит зарур. 🔆 Қуёш фаол бўлган паллада (12:00 дан 16:00 гача) офтоб тиғидан сақланиш керак. Чунки ультрабинафша нурларининг давомий таъсири катарактага ва кейинчалик кўз нури бутунлай йўқолишига сабаб бўлади. 🥵 Шунингдек, кучли ультрабинафша нурлари туфайли аллергик реакциялар, тери саратони юзага келиши хавфи ҳам мавжуд. 💧 Таъкидлаш жоиз, сунъий сузиш ҳавзалари ҳам турли инфекцияларни юқтириб олиш хавфидан холи эмас. Шу сабабли уларнинг тозалигига, суви ўз вақтида алмаштирилганига ишонч ҳосил қилиш лозим. Агар бундай ҳовуз кафеллари сирпанчиқ бўлса, сув эскирганидан далолат беради. Бассейн суви совуқ бўлмаслиги ҳам муҳим, чунки бундай ҳарорат томир тортишишига олиб келиши мумкин. ❗️Агар сизда чўмилиш пайтида ёки ундан кейин касаллик аломатлари кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Манба: @ssvuz @ssvmatbuotkotibi 👉@sokhiba_komilovna
Show all...

👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми "Шаҳодатнома"ни электрон шаклда олиш имконияти яратилган Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатнома(аттестат)ларини қуйидаги ҳаволалар орқали бепул юклаб олиши мумкин:
Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали.
Электрон шаҳодатнома (e-shahodatnoma.uz) ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.
Маълумот учун: 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ОТМ қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган. Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади. Манба: @ssvuz @ssvmatbuotkotibi 👉@sokhiba_komilovna
Show all...
👍 1
❗️ЖССТ янги антибактериал дориларни ишлаб чиқиш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди 🌐 Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб клиник ва клиникадан аввалги синовлардан ўтаётган антибактериал дорилар, жумладан, антибиотиклар бўйича янги ҳисоботни тақдим этди. 📊 Унда айтилишича, клиник тадқиқотлардаги антибактериал дорилар сони 2021 йилда 80 тани ташкил қилган бўлса, 2023 йилда 97 тага етган. Шунга қарамай, хавфли юқумли касалликларни даволаш учун кенг қўлланилиши натижасида самарадорлигини йўқотаётган мавжуд антибиотиклар ўрнини босадиган янги, инновацион дори воситаларини яратиш долзарб бўлиб турибди. 🔷 Муаммо нафақат ишлаб чиқарилаётган антибактериал дориларнинг жуда камлигида, балки ҳақиқатан ҳам инновацион ишланмаларнинг етарли эмаслигидадир. Устувор рўйхатдаги патогенлар келтириб чиқарадиган инфекцияларни даволаш учун ишлаб чиқилаётган 32 та антибиотикдан фақат 12 тасини инновацион деб ҳисоблаш мумкин. 🖇 Ишлаб чиқарилаётган препаратларда кўплаб бўшлиқлар мавжуд: масалан, болалар учун дорилар, уларнинг амбулатор шароитда қабул қилиш учун қулайроқ бўлган перорал шакллари ёки ўсиб бораётган дорига чидамлиликка қарши курашадиган турлари мавжуд эмас. 🔆 Шунга қарамай, бактериофаглар, антитаналар, антивирулент ва иммуномодулятор дорилар каби ноанъанавий биологик воситаларга, шунингдек, антибиотикларни тўлдирувчи ёки муқобил сифатида микробиомни модуляция қилувчи препаратларга эътиборнинг кучайиши бироз умид бағишлайди. Шу билан бирга, ушбу дориларни клиник амалиётда қачон ва қандай қўллаш мумкинлигини аниқлаш учун клиник тадқиқотлар ўтказиш талаб этилади. 📋 Ҳисоботда таъкидланганидек, ишлаб чиқилаётган янги антибактериал препаратлар ҳақидаги маълумотларнинг шаффофлигини ошириш потенциал инновацион бўлган, аммо қийин лойиҳалар бўйича ҳамкорликнинг ривожланишига олиб келиши, олимлар ва ишлаб чиқувчиларга ёрдам бериши ҳамда янги антибактериал воситаларни яратишга катта қизиқиш уйғотиши мумкин. Манба: @ssvuz @ssvmatbuotkotibi 👉@sokhiba_komilovna
Show all...

👍 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.