en
Feedback
Ishqi Ilm

Ishqi Ilm

Open in Telegram

@ishqi_ilm

Show more
Uzbekistan39 231The category is not specified
1 469
Subscribers
-524 hours
-127 days
-4730 days
Posts Archive
Қўрқув ва шубҳалар кескин қарор қилиш қобилиятини йўқ қилади.
Қўрқув ва шубҳалар кескин қарор қилиш қобилиятини йўқ қилади.

photo content

Сирка асални айнитгани каби ирқчилик давлатларнинг бирлигини бузади.
Сирка асални айнитгани каби ирқчилик давлатларнинг бирлигини бузади.

Xulosalarni guruhga joylayapman.

Нафармон рўмолинг баҳордек ҳарир, Гул оқар тўртала ёнидан сим-сим. Сени иймонимнинг гулзори танир, Кўзим танимайди, Маъсума синглим. Бир парда ортида борлиғинг олам, Яқин бу оламдан узоқ қолганман. Иффат бўй таратган гул исмингни ҳам Мен ўзим кўнглимча қўйиб олганман. Хаёлинг инмаган биз томон ҳаргиз, Қалбинг ҳар манзилда инжитмагансан. Телбавор ўйлардан авайланган қиз, Ҳатто руҳингни ҳам ранжитмагансан. Пок руҳинг покиза кўнгилни қучгай, Бир кун ризо бўлгай рози бўлган нафс. Бир кун оёқларинг остига тушгай Жонлар орзулаган жаннатул фирдавс... Ўткирбек Муҳаммад Собир 2023

Хушнафас қорилар – жоним тасаддуқ, Тиловат қилсангиз тўлиб кетардим. Қуръонга эгилган бошлардир улуғ, Мардларнинг ичида сиз а
Хушнафас қорилар – жоним тасаддуқ, Тиловат қилсангиз тўлиб кетардим. Қуръонга эгилган бошлардир улуғ, Мардларнинг ичида сиз асл мардим. PS: Бир Қуръон мусобақаси бўлганди яқин тарихда. Ҳаммамиз ойдек яшнаб кетгандик. https://t.me/utkirbek_muhammadsobir

Мен сизга қаттиқроқ гапирдим, шекил, Қалбимнинг энг юмшоқ жойи оғриди. Кечирдингиз, лекин, кулдингиз, лекин Яхшилаб уришинг келса мавриди. Танобим тортилсин — аразлаб кетинг, Қовоғингиз уйинг — бошлансин тўфон. Бир кун сизсизликка гирифтор этинг, Ҳатто руҳимгача бўлсин пушаймон. Афв деган нарсани саодат билай, Узрлар қадамда бўлмасин поймол. Бирор кун хор бўлиб, ялиниб келай, Бир марта кечирманг, келмаса малол. Ғашланинг, ғичирлаб кетсин тишингиз, Орсиз узрларни юзимга отинг. Оламда афв эрур, балки, ишингиз, Бир кун кечирим йўқ оламга ўтинг. Шунда мен тавбанинг қадрига етиб, Ҳақиқий истиғфор юкин сезарман. Ишқда бир поғона илгари кетиб, Сизни яратганни кўпроқ севарман. Ўткирбек Муҳаммад Собир Истанбул. 04.07.2023 21:55 @utkirbek_muhammadsobir

Суҳабатга тайёрланар эканман, маълумотлар кўплигидан бошим айланиб қоляпти. Абдулҳамидхоннинг дин, ватан, миллат севгисини, кийиниши, ўзини тутиши, хотираси, болаларига муносабати, хатто китоб уйқу дорисига айлаганини — бари-барини айтиб бергим келяпти. У кишига қилинган хиёнатлар, бош силаганларининг бош кўтарганлари, ичкию ташқи душманларнинг номардлиги... ва ҳоказо... Ҳаммасини ўттиз-қирқ дақиқалик гурунгга сиғдириб бўлмаса керак. Сизни қайси жиҳат кўпроқ қизиқтиришини билсам, шу тарафга кўпроқ эътибор қаратган бўлардим.

Ўтган куни бир суҳбатда китоб бозоридаги озорлар ҳақида гапиргандим. Мисолига бугун тугатган китобимда яна дуч келдим. Китоб номини, муаллифини, таржимонни, нашриётни айтмайман. Ҳозирча, айтмайман. Аввалроқ ҳам куйингандим-у, куйдирганларни кўздан пана қилгандим. Лекин жим қараб тураверсак, бўлмайдиганга ўхшаб қолди. Китобга меҳри қайтадан уйғонаётган, яна китобхон миллатга айланаётган халқ олдида масъулият катта. Пайтдан фойдаланиб қолиш эса ўзини ҳурмат қиладиган кишиларга ярашмайди. Одамлар сотиб оляпти деб, устида диний шиори, “Худо” сўзи бўлган ҳар нарсани бозорга чиқариш ярамайди. Бунинг уволи бўлса керак. Ўқувчининг дидидан тортиб, диний саводигача таъсир қилади бу. Таржима ишлари бизга ўхшаган талабаларга эмас, ўз эгаларига топширилгани маъқул. Сўзларим қуруқ бўлмасин. 1. «Беғубор туйғулари, болаларча қўрқувлари ва мўъжаз умидлари билан бамисоли эзгулик обидаси эди». Шу гапдаги «эзгулик обидаси» ташбеҳи бизнинг тилимизга ёт. 2. «Абраҳам дўстим, Марко Нуҳ деди, пайғамбар демади. Чолга айтмаган гапим қолмади». «Нуҳ деди, пайғамбар демади»дан нимани тушундингиз? Агар турк тили билан олди-бердингиз бўлмаса, аминманки, бу иборага бошингиз қотади. 3. «Кўзинг ойдинг сенинг. Марко Бей энага топа олмабди». Сиз кимгадир хурсандчилик хабарида «кўзинг ойдин» деганмисиз? 4. Китобнинг муаллифи исмини ўзбекча ёзиш мумкин бўлса-да, бундай қилинмаган: Қодир эмас, Кадир дейилган. (Туркия президентининг китоби таржима қилинганда ҳам, «Режеп» деб ёзилганди, «Ражаб» деб ёзишса, ҳеч ким уришиб бермасди). Лекин Отатурк аэропорти деб ёзилган бир жойда. Нимага Ататурк деб ёзишмади исмлар ўз ҳолича қолиши керак бўлса? 5. Энг асосийси. Мусулмон энага ўз боқувидаги ўлиб қолган қиз учун изтироб чекиш билан чекланмай, ҳаққига дуода бўлади. «Кўз ёшимга кўмилиб ёд олган барча сураларни ўқиб, Раббимдан мағфират сўрадим». «Мен сендан розиман. Аллоҳ ҳам рози бўлсин. Сени жаннатнинг қасрига жойлаштирсин». Тўғри эслаётган бўлсам, ғайридин учун мағфират сўралмайди. Ҳа, бу бир персонаж дерсиз, ҳаётда ҳам бўлиши мумкин дерсиз. Унда биз айтамизки, сизнинг таржимангизни ўқиётган киши ҳам бу қоидани билмаслиги мумкин. Унда ким айбдор бўлади? Хуллас, фиқҳини билмайдиганлар бозорга кирмасин деган қоидага кўра, маънавият ишида ҳам ўзига яраша «фиқҳ», ўзига хос «усул» бор. Ўзимдан бош ҳаммамиз эҳтиёт бўлишимиз зарур. Қош қўяман деб, кўз чиқармаслик, пул топаман деб, обрў йўқотмаслик керак. Яна бир муҳим гап, ўқувчиларни ширин турк адабиётидан бездиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. @utkirbek_muhammadsobir

Kirlanib bitdim o‘zim, dunyoni oqlay olmadim. Abdulla To'qay @utkirbek_muhammadsobir

ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ ✍ Ўткирбек Муҳаммадсобир 🎤 Бахтиёр Мўминов

АРЗИМАС ҲАЙИТЛИКНИ ҚАБУЛ АЙЛАНГ! Ҳамма китобларни ҳам таржима қилишга вақтимиз етмаяпти ёки шароит бўлмаяпти. Шу сабаб ойда и
АРЗИМАС ҲАЙИТЛИКНИ ҚАБУЛ АЙЛАНГ! Ҳамма китобларни ҳам таржима қилишга вақтимиз етмаяпти ёки шароит бўлмаяпти. Шу сабаб ойда икки марта ўзимиз ўқиётган китоблардан хулосаларни тақдим этмоқчимиз. Сиз нақддан, биз эса вақтдан тежаймиз. Биринчи дарс Усмоний подшоҳ Абдулҳамидхон ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги "Даҳо ҳукмдор Султон Иккинчи Абдулҳамидхон" китоби асосида бўлади. Эълонни бошқаларга ҳам етказиш эсдан чиқмасин. Кўпчилик манфаат олса, ажабмас. https://t.me/utkirbek_muhammadsobir

Менга яқинроқ келиб: – Олмадан икки кило тортинг, кейин нон ҳам берасиз, – деди. Дарров ҳушимни йиғиб қарадим, салом бердим. Чаққонлик билан олмани тортдим-да, қоғоз пакетга янги келган иссиқ нондан солиб, қанча бўлганини айтдим. Пулни санаб узатди, қўлимга тутаркан: – Номаҳрамга кўзларингиздан заҳарли ўқ отманг, йигитча, қайтиб келиб ўзингизга тегиши аниқ, – деб табассум қилди. Мен эса илжайишдан бошқасига ярамадим. Ярамасдим ҳам. Тушунгандим гапини. Юзлари нурли, бир тутам соқоли ўзига ярашган, ҳаммадан ҳам дўпписи юзига кўрк бериб турган тоғанинг ортидан қараб қолдим. Мижоз ташқарига чиқди, мен ичимга тушдим. Айтган гапи ўйлар уммонига чўктириб юборди. Мактабда адабиёт ўқитувимиз сўзнинг таъсири ҳақида гапирганда шунчаки эшитиб қўйгандим. Йўқ, ўқитувчим айтганидан ҳам кучлироқ, шекилли. Дўконни ўша куни эртароқ ёпдим. Бутун хотираларимни икки елкамга ортиб уйга юрдим. Эшикка қулф осаётганимда С.нинг ҳайҳайлаши ҳам таъсир қилмади. Ишим зарур эди, нариги магазиндан ола қолинг, дедим... Уйга келиб дарвоза тутқичига қўл ўзатганимда Обид амаки азонини бошлади. Аср пайти эди. Таҳорат олдим, намоз ўқидим. Туриб ойнага қарадим: кўзларимнинг ичи оппоқ. Йиғладим. Узун киприкларимга биринчи марта виждоний йиғи илашди. Мен заҳарланган ўқларни эмас, ўқ илма-тешик қилиб бўлган кўнглимни ўйлардим. Тўғри, бирорта қизнинг билагига қўл узатмадим, томига тош отмадим кечаси... лекин ўзига билдирмай суқланганларим-чи... Хаёлда қўлидан тутиб етаклаганларим-чи... Бора-бора С.нинг ишвалари ўзига тортаётгани-чи... К. ҳақида бўлмағур нарсалар ўйлаётганим-чи... Кўзгуни яхшилаб артдим-да, бошқатдан қарадим ўзимга. Кўзларим дурдек оқ эмаскан... Қошим ҳам қизлар ўзини қурбон қилишига арзимайди... Ҳовлига тушиб жўмракни бурадим, муздек сувда юзимни ювиб, дўконга қайтиб бордим. Лекин ўша кундан кейин кўзларимнинг оқига қайтмадим... Ҳозир қўлимда сочиқ билан хаёл сурарканман, насиҳат қилган тоғани кўргим келди нимагадир... Хаёлимни кўчадан ўтаётган тиланчининг овози тарқатиб юборди: ... Дегайлар, ё Расулуллоҳ! Шошилиб чиқдим-да, қўлига пул тутқаздим. «Иймонга бой бўлинг» деб дуо қилди-да, йўлида давом этди. Кими бошига ғам тушса, Дегайлар, ё Расулуллоҳ! Ичимдаги маҳзунлик кетмаганди ҳали. Виждоним уйғонган кундаги шижоатимни, намозга шошилишимни соғинардим. Бошимга шу ғам тушди менинг. Мен ҳам «Ё Расулуллоҳ!» десам, мушкулим... @utkirbek_muhammadsobir Давоми бўлсинми? ☺️

ДЕГАЙЛАР, Ё РАСУЛУЛЛОҲ Бомдодни қочирдим. Бу саҳар ҳам Аллоҳ мени қабул қилмади. Тўғри-да, кундузи билан дунёни қувсам, кечаси бойқушга айлансам... Саҳарларда икки фариштани юбориши керакми менга? Малаклар елкамни силаб, яхши гаплар билан уйғотсинми? Ҳар иш ўзимдан. Намозни сўраган дунё сўроғида ҳаддини билади. Намозга шошилган дунёга шошилмайди. Кеч турганим учун ҳамма ёғим ланж. Кеча нафсимнинг қўлидан ҳар нарсани ишшайиб олаверибман. Мана, энди ошқозоним зарда қиляпти. Виждон зардасининг ёнида томоқ зардаси ҳеч нарса эмас-ку, я... Шу яқинларда ҳам кимдир қўлимдан тортарди, масжидга югуриб кетардик бирга. Ўша кимдир яна меҳрибонлик билан ишларимни кўнгилдагидек қилишимга хайрихоҳ бўларди. Айниқса, ётар намоздан кейин елкаларида опичлаб тўғри уйга олиб келарди. Энди билсам, ўша кимдир виждоним экан. Уйқудан олдин қозилик қилишини айтмайсизми? Топган пулимни, бу қайдан, буниси-чи, деб сўраб-сўраб санайди. Ташим қолиб, ичимни ҳам текширади. Нимага фалончига қовоқ уйдинг, нимага номаҳрамга кўз ташладинг, дейди. Ҳозир ўша сўроқ-саволларга муҳтожман. Шошма... Бомдодни ўқимаганим учун икки сония аввал ким мени танбеҳлади? Виждони ўлган, дейишади. Йўқ, виждон иймоннинг нури. Унинг нури ўчмайди, йўқ бўлмайди, ўлмайди. Виждон уйқучининг бағрида ухлайди. Танбалнинг тўшагида ётади. Тилини тиймагандан ўзини тияди. Дунёга югурса, қочади. Дунёдан қочса, ёпишади. Аллоҳ деганга, жаннат, Расул деганга, ишқ дейди. Уйқумни ўчиришни, тўшагимни йиғишни, тилимни бойлашни, дунёдан тортинишни, Роббим дейишни, салавотни хоҳлайман. Шулар учун ҳам виждон керакмасми? Ўтириб олдим. Астойдил ўйлашга тушдим. Виждоним қаерда? У менга ёрдам берадими? Ёки ўзим уни уйғотишим керакми? Ким кимни топади? Билмай қолдим. Билганим даст ўрнимдан туриб таҳорат олишим, қарзимни тўлашим керак эди. Оёқларимни ювиб бўлиб, шаҳодат келтирдим. Обдастада қолган сувдан бир ютум ичдим. Қалбимга ҳам шифо қилгин, дедим. Таҳорат олган жойимдан дарров туриб кетавармадим. Нигоҳим сочиғимга қадалди. Яна ўйлар бошланди. Ҳозир мени қалб қўзғатдими, ақлми? Ёки виждон турткиладими?.. Бор-е, дедим-да, хонамга юрдим. Хаёл, барибир, олиб қочаверди. Кеч бўлса ҳам ниқтаган, жойнамозга оёқ бостирганни топ, дейди. Бошим ачиб кетди. Нима эканини топсам нима, топмасам нима? Айланиб келиб ҳаммаси ҳам раҳмат. Уйғонганимда қаншаримга мушт туширган нарса бир пайтлар ҳам худди шундай қилганди. Ўн тўққиздаман у пайтлари. Ҳаммадан ҳам кўзларимнинг оқини қайта-қайта кўраман. Тиниқ. Қўлимни тароқ қилиб сочимни тарайман. Дўконга етгунча қизлар кўзи тушса, ололмай қолсин, дейман. Кўпинча шундай бўлади ҳам. Улар яширин-яширин қарайди, лекин мен, барбир, билиб қоламан. Биттаси бўларди, исми К. Бориб дўконни очишим олдидан йўл пойлайди. Бир марта ҳам гапирмаганман унга. Гоҳида олмайдиган нарсаларининг нархини сўраб, гоҳида бошқаларга навбат бериб, мени деб келганини сездириб қўярди. Чиройли эди-ю, биринчи бўлиб гап бошлашга димоғим остидаги нарвон синай демасди. Кўзларимнинг дурдай оқлиги, қиличдек турган қошим мағрур қилганди мени. Хуллас, у мени кўргани келади, мен уни шу билан кўриб оламан. С. эса ундан баттар, ўлгудек севарди, юзини юлиб бир неча марта айтган ҳам. Ўзи мендан катта, олсанг, уйингдагилар қозонли бўлиб қолади, деб тегишарди. Сотувчи бўлганим учун дўконда «хушмуомала» бўлишга мажбур эдим. У ҳам ишдан бошқа пайт гап отишга куч топмасди. Шундоқ ҳам «катта қиз» бўлиб қолаётганидан, гап-сўз чиқса, остонаси супурилмай қолишидан қўрққан бўлса керак... Ҳозир йигирма бешдаман. Қизлардан ҳам баттар ўзимга оро берадиган эски кунларнинг бирида виждонимни биров уйғотиб юборганди. Дўконда катта телевизор бор, иш вақти тугагунча ўчирмайман. Харидор қадами сийраклашганда кўриб ўтираман. Экранда елкалари ярим очиқ, сочлари ёйилган чиройли қўшиқчи хониш қиляпти. Сўзлари қулоққа унча кирмаяпти-ю, ўзи... Очиқ эшикдан кириб келган мижозни пайқамабман.

Муҳаббат ҳар каснинг ақлини олмас, Кўнгил вайронаси осон тузалмас, Оламдан чекинма, бир зарар келмас, Сен ўзинг ўзингга хиёнат этма. Найзан Тавфиқ https://t.me/utkirbek_muhammadsobir

photo content

Abituriеntjonlar, siz uchun bu kitob. 😍😍😍 Yaxshi bir tarjimon, insofli noshir topilib, armug‘on etsalar, ajabmas. 😊😊😊
Abituriеntjonlar, siz uchun bu kitob. 😍😍😍 Yaxshi bir tarjimon, insofli noshir topilib, armug‘on etsalar, ajabmas. 😊😊😊

U Allohdir Muhammad Ayyub Akmal o’g’li va "Jannat bulbullari" guruhi O‘tkirbek Muhammad Sobir