cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"Markaziy Farg'ona" gazetasi | Rasmiy kanal

Туманимиздаги янгиликларни онлайн кузатиб боринг! Веб-сайт: markaziyfargona.uz – интервьюлар, – энг сўнгги янгиликлар Боғланиш тел: +99890-272-34-19; +99897-501-39-40. Бухгалтерия +99891-678-04-51

Show more
Advertising posts
459
Subscribers
+124 hours
-57 days
-2830 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
“ЭҲСОННИНГ АҲАМИЯТИ” Ҳали ўсмирлик чоғларимда отам билан цирк томошасига кириш учун билетга навбатда турган эдик. Билет сотадиган касса билан бизнинг ўртамизда бир оила ҳам бор эди. Бу оила менга жуда катта таассурот уйғотганди. Оиланинг саф тортиб турган болакайларининг барчаси чамамда 12 ёшдан кичик эди. Болаларнинг кийимларига қараб бу оиланинг пули етар-етмас эканлиги шундоқ сезлиб турарди, аммо болаларнинг кийимлари тоза-озода ва саранжом-саришта эди. Болалар ота-онасининг ортида жуфт-жуфт бўлиб қўл ушлашиб турар ва ўзларини жуда яхши тутардилар. Болалар ўзлари кўришга муштоқ масхарабозлар, ҳайвонлар, умуман ўша кечқурун ниманики кўрмоқчи бўлишса шулар ҳақида ўзаро хурсанд бўлиб чуғурлашиб турардилар. Уларнинг ҳаяжонидан болалар аввал ҳеч қачон циркда бўлмаганларини тушинса бўларди. Бу уларнинг ҳаётидаги энг қизиқарли воқеа эди. Ота ва она сафнинг бошида ғурур билан туришарди. Она эрининг қўлини маҳкам тутиб: “Сен менинг ярқираб турган кийимлар кийган рицаримсан” деяётгандек эди гўё. Ота ҳам оиласи бахтидан шодон ва масрур эди. Билет сотувчи болалар отасидан нечта билет кераклигини сўради. У ишонч билан:- Мен саккизта болалар ва иккита катталар билетини сотиб олмоқчиман, -деди. Сотувчи билет нархини айтди. Хотини эрининг қўлини қўйиб юбориб, боши ғамгин эгилди, эркакнинг эса лаблари титрарди. Кейин бироз эгилиб касса ёнига яқинроқ келиб:-Билет нархини қанча дедингиз?,-деб сўради. Билет сотувчи нархни яна такрорлади. Бу одамнинг бунча пули йўқ эди. Ҳаётида илк бора циркка кириш хурсандчилигидан еру кўкка сиғмаётган болалари томон бурилиб, томошага кириш учун пулим етмайди деб қандай айтади? Нима воқеа бўлаётганлигини кўрган отам чўнтагига қўл тиқиб 20 долларлик пулни ерга ташлаб юборди. (Биз ҳам бой яшамасдик, тирикчилигимиз зўрға ўтарди). Отам 20 долларлик купюрани ердан олиб, болалар отасининг елкасини секин қоқиб: -Кечирасиз, сэр, мана бу пул чўнтагингизда тушиб қолди...-деди. Кичкинтойлар отаси ҳам гап нимадалигини тушинди. У ҳеч кимдан садақа сўрамоқчи эмасди. Аммо инсон қалбини ўртаб юборадиган, ноиложлик ва ноқулай вазиятдаги ёрдамнинг қадрини юрак-юракдан сезганди. У отамнинг кўзига тик қараб икки қўли билан отамнинг қўлларини маҳкам сиқиб, лаблари титраб, кўзида ёш билан: - Раҳмат, раҳмат, сэр. Бу ишингиз мен ва оилам учун жуда катта аҳамиятга эга”,-деди... Биз отам билан уйга қайтдик. Ўша 20 долларга биз ҳам билет сотиб олмоқчи эдик. Ўша оқшом цирк кўрмаган бўлсакда, ичмизда ҳис қилган қувончимиз цирк томошасиниг қувончидан кўра катта ва ёрқин эди, бу хурсандликни бирор бир цирк томошаси ҳеч қачон бераолмасди... Мен ўша куни иложсиз, мушкул аҳволда қолган инсоннинг мушкулини осон қилиш учун қўйиладиган қадамнинг, қилинадиган ишнинг қадрини англаб етдим – “Бериш” қадриятини! Ва яна бир нарсани даъфатан англаб олдим: “Берган қўл Олган қўлдан Катталигини” Мабодо сиз ўзлигингиздан ҳам катта инсон бўлишни истасангиз "Бериш"ни ўрганинг. Хайр-эҳсон ва бошқаларнинг дуоси аҳамиятини баҳолашнинг имкони йўқ. Ҳамиша эҳсон қилиб кимнидир бахтиёр қилишни канада қилманг... Одри Хепберн, кино актёр. Жалолиддин Сафоев таржимаси
4152Loading...
02
ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНА!      Фарзандларингизга тарбия берманг, улар барибир сизга ўхшаб улғаяди. Шу сабаб аввало ўзингизни тарбия қилинг. Антон ЧЕХОВ, рус ёзувчиси.
1 34018Loading...
03
Media files
1101Loading...
04
Media files
1090Loading...
05
Media files
1060Loading...
06
Media files
1020Loading...
07
Media files
1600Loading...
08
1 Квт электроэнергиясининг дунё бўйича нархлари.
1530Loading...
09
#бу_қизиқ 🔹 Машиналаримиз номларининг маъносини биласизми? Daewoo – Бепоён коинот (корейсча); Nexia – Ёрқин (испанча); Damas – Жиловловчи (юнонча); Tico – Кичик (испанча); Matiz – Алвон ранг (испанча). Chevrolet – Луи Шевроле (компания асосчиси) исми: Lacetti – Лотинча “Lacertus” дан олинган, яъни ёшликка хос; Captiva – “Махлиё” (ингл. Captivate); Epica – Эпик; Spark – Учқун; Malibu – Калифорния штатида жойлашган шаҳар; Cobalt – Кобальт кимёвий элемент, у эса ўз навбатида немисча исм Коболддан олинган; Gentra – “Gentle” сўзидан келиб чиққан бўлиб, хушмуомалалик, нафисликни англатади; Orlando – Флорида штатида жойлашган йирик шаҳар; Tahoe – Қўшма Штатлардаги энг катта чучук сувли кўлнинг номи; Traverse – Ўнқир-чўнқир жойдан ўтиш; Equinox – Тенгкунлик; TrailBlazer – Кашшоф (кашфиётчи); Tracker – Изқувар.
8244Loading...
10
Одил судловга эришиш имкониятлари янада кенгайтирилмоқда   Хабарингиз бўлса керак муҳтарам Президентимизнинг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармонга асосан 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди. Стратегия доирасида одил судоловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорланинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, сунъий интеллект техналогияларни жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарли механизмларни ишлаб чиқиш, суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш, судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш белгиланди. Ушбу Фармон билан шунингдек, туманлараро, туман шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафиш тартибида қайта кўриб чиқиш; - вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий судининг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш, юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклатилмоқда. Бундан ташқари, Фармонда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилди. Суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш бўйича судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишни самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш, суд ишларининг ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатининиг ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмалрни жорий этиш, одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда ҳабардор қилиш тартибини жорий этиш, судьяга нисбатан турар жой даҳлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узутиладиган почта, курерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор –қидирув тадбирларнинг ўтказилишига фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал ҳарактерга эга бўлмаган, хуқуқий тушунтириш бериш борасидаги масалалар бўйича мурожаатларини адлия органлари томонидан кўриб чичқиш амалиётини йўлга қўйиш чоралари белгиланмоқда.
1481Loading...
11
Мамалакатимиз раҳбарининг ушбу Фармони (Янги Ўзбекистон - янги суд) тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш, суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштириш, соҳага илғор ҳалқаро стандартларини жорий этиш, суд хокимиятини чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолиятини самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган.   Дилшода РАҲМОНОВА, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судья ёрдамчиси.
1591Loading...
12
Media files
1341Loading...
13
https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/abdusaid-kochimov-samarqand-davlat-universitetinin?fbclid=IwZXh0bgNhZW0CMTEAAR1QGbCcckVnO9R2gLlNZSPA8czX53Nw8tAl23bM9BHj_AtE3h3szGzPwwQ_aem_AXLQ58ow8y9uCgc-ikibYzv53FfIa-2sfYg_0ycJjELBJ8esiWZtTvgi9mrn4DEqvwoxAFy9Q32J3o10aOjbttTj
1720Loading...
14
Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”  2024 йил 30 апрель куни ПФ–69-сон Фармони  қабул қилинди.  Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари  648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: 💰 иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; 💰 боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. 👨‍👩‍👦  Бунинг натижасида вилоят бўйича  106 632 минг нафар  ёшга доир  ва 14 560 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади.  Маълумот учун: юқоридаги миқдорда пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади. 🔖 Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти матбуот хизмати. 📎☎️ 12-71 📞 73-226-35-26 ✍️ @BTPJ_FAR_VIL_SAVOL_JAVOB 🔎 Каналга уланиш: @fergana_pensiya
1510Loading...
15
✅  2024-yil may oyi pensiya toʻlovlarini plastik kartada oluvchilar uchun mablag‘lar  moliyalashtirildi. 🔰 Hozirda tegishli tijorat bankalari tomonidan bank plastik kartasi orqali pensiya oluvchilarning plastik kartalariga mablagʻlar yuklash ishlari amalga oshirlmoqda. Shuningdek, pensiyalarni naqd pul shaklda olayotganlarga AT Xalq bankining sayyor kassalari orqali belgilangan tartibda toʻlovlarni boshlash choralari ko‘rilgan. (👨‍👩‍👧 Ma'lumot uchun: Kam taʼminlangan oilalarga bolalar nafaqasi va moddiy yordam, ijtimoiy nafaqalar to‘lovlari 2024- yil 1-yanvardan Inson ijtimoiy xizmatlar markazlari orqali amalga oshirlmoqda ) 🔖 Pensiya jamgʻarmasi Fargʻona viloyati boshqarmasi matbuot xizmati 📎☎️ 12-71 📞 73-226-35-26 ✍️ @btpj_Far_vil_savol_javoblar 🔎 Kanalga ulanish: @fergana_pensiya
1700Loading...
16
https://markaziyfargona.uz/маънавиятчилар-семинари/
1450Loading...
17
Жаноб Азимжон Худойқулов!!! Сизни ва сиз орқали барча журналистлару қалам аҳлларини Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан табриклайман! Абдулҳамид Эҳсонов, меҳнат фахрийси, эркин ижодкор.
1640Loading...
18
Иттифоқ МФЙ раиси Аҳмаджон Маҳмудов сўз ўйини қилиб, табрик жўнатибди.
1510Loading...
19
🔰🔰🔰 ☀️Бизга таниш ҳамма сўзлар ҳам биз тушунган маънони англатмайди. Агар Ҳиндистонга журналист сифатида борган бўлсангиз зинҳор базинҳор “камина мухбирман” дея кўрманг. Мен ярамас жосусман, деган бўласиз.Чунки “камина” тубан, пасткаш маъносини англатади. “Мухбир” эса айғоқчи демакдир. Яна бир маслаҳат, ҳиндистонлик дўстингизни ватанга таклиф қилмоқчи бўлсангиз, асло сенга таклиф олиб келдим ёки таклиф юбораман, деб айтманг. Негаки, таклиф сўзи кулфат келтиришни англатади. Эркин ВОҲИДОВ ("Сўз латофати"дан)
2691Loading...
20
Хамма айгокчиларни байрам билан табриклайман😄
1470Loading...
21
Одам чалар Чаён чақар, ит талар, Гоҳо поёнгни ялар. Пайт пойлару бир куни Одамни одам чалар. Инсонлардан дунёда, Кўп эрур одамчалар. Чўчимайди худодан, Одамни одам чалар. Шундай қилмас ҳайвонлар, Ҳатто, бор тирик жонлар, Ҳайратдадир шайтонлар, Одамни одам чалар. Ғанимдан хоингача, Муҳтождан бойигача, Қиёмат қоимгача, Одамни одам чалар. Шу эди ўтмишда ҳам, Ҳануз пикда муттаҳам, Келсада келгуси дам, Одамни одам чалар. Жаҳонгир Фозил Бахтиёрзода 2 май 2022 йил
2602Loading...
22
⚡️3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни Барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.
1451Loading...
23
!Ассалому алайкум, Азимжон хожи ака!   Сизни ва бутун ҳамкасибларингизни Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан Ветеран жангчи фахрийлар номидан муборакбод этаман. Ҳар доим сог-саломат бўлинглар. Машаққатли меҳнатларингизни роҳатини кшриб юриш барчангизга насиб этсин. Бўлинма  кенгаши раиси Абдусалом Абдуллаев.
1500Loading...
24
Ассалому алайкум. Ҳурматли Азимжон ака! Сизни ва Сиз орқали бутун жамоингизни, оммавий ахборот воситалари ходимларини 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этаман. Ишларингизга ривож, соғлиқ,  саломатлик юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган эзгу ишларингизда куч-қувват тилайман. ТФХКУ туман бўлинмаси раиси: Иқболжон Ҳусанов.
1630Loading...
25
Бизни табриклайдилар! Ассалому алайкум, Азимжон хожи ака Худойқулов! Бугунги Жаҳон матбуоти эркинлик куни билан  чин дилдан шахсан ўзим ва оилам номидан табриклайман. Сизга ва жамоангизга узок умр, сиҳат- саломатлик, оилавий қут-барака тинчлик-омонлик тилайман. Халқ йшлида қилаётган хизматларингизни роҳатини кўринглар. Барчаларинггизга байрам муборак бўлсин! Мансуржон ИНОМОВ, Наврўз МФЙ раиси.
1530Loading...
26
Амир Темурнинг ваҳшийларча ўлдирилган 18 яшар ўғли ҳақида биласизми? Соҳибқирон Амир Темур ҳақида билмаган одам бўлмаса керак. Буюк сальтанат тузиб, замонасининг деярли барча давлатларини қўрқувда ушлаб туриб, адолат билан ҳукм юритган бундай ҳукмдорлар тарих саҳифаларида камдан-кам учрайди. Амир Темурнинг тўртта ўғли борлиги тарихий манбаларимиздан бизга маълум. Лекин Амир Темурнинг навқирон 18 ёшида ваҳшийларча ўлдирилган бешинчи ўғли ҳақида кўпчилик билмаса керак. Биз тарихимизни ўрганишимиз учун доим рус тарихчилари қўлёзмаларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз (қандай ачинарли ҳолат). Тарихимизнинг энг керакли қўлёзмалари айнан руслар томонидан йўқ қилинган! Рус тарихчилари тарихимизнинг деярли 80 % ини ўзгартириб йўқ қилишган. Шунинг учун биз ўз аждодларимиз ҳақида деярли кўп маълумот ололмаймиз. Бир қанча муддат аввал урду тилида ёзилган бир китобдан қизиқ маълумот ўқигандим, кейин бир инглиз тарихчиси китобидан ҳам худди шу маълумотларни ўқидим. Ҳозир шуни сизларга ҳавола этаман. Аввало Амир Темурнинг бизга маълум бўлган ўғиллари ҳақида озгина маълумот бериб ўтсак. Амир Темурнинг тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзо эди. Жаҳонгир Мирзо 1356-1376-йилларда яшаган ва касалликка чалиниб 20 ёшида вафот этган. Амир Темур ўлимидан олдин тахт вориси этиб тайинлаган Пирмуҳаммад Жаҳонгир Мирзонинг фарзанди эди. Соҳибқироннинг иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо 1356-1394-йилларда яшаган. 1394-йилда курд жангчиси томонидан отилган заҳарланган камон ўқи Умаршайх Мирзонинг ҳаётига нуқта қўяди. Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ 1366-1408-йилларда яшаган. 1408-йил 22 апрель куни туркманларга қарши жангда ҳалок бўлади. Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳрух 1377-1447-йилларда яшаган. Отасининг вафотидан кейин 1409-йилда тахтни эгаллашга муваффақ бўлган. 1447-йилда Султон Муҳаммад исёни вақтида отдан йиқилиши натижасида ҳалок бўлади. Энди кўпчиликка маълум бўлмаган Темурнинг бешинчи ўғли ҳақида фикр юритсак. Айрим манбаларда унинг исми Саид Яҳё бўлган деб ёзишган, айрим манбаларда эса исми номаълум деб келтирилган. Амир Темур бу ўғлини абжирлиги, ақлий салоҳияти жуда юқори эканлигини ёшлигидаёқ пайқаган. Саид Яҳё худди Амир Темурнинг ўзидек моҳирлиги билан ажралиб турган. Шунинг учун Темур бу ўғлини барчадан сир тутиб, чекка тоғларда барчанинг кўз ўнгидан йироқда тарбия қилиб улғайтиргани айтилади. Амир Темур бу ўғлини ўзининг тахт вориси этиб тарбиялаган бўлса ажаб эмас. Амир Темур Саид Яҳёни ёшлигиданоқ одамлардан ажратиб, чекка тоғларда тарбия қилиш учун унга алоҳида муаллимлар, жанг санъати усталарини ёллагани айтилади. Саид Яҳё жуда таффаккурли ва моҳир жангчи бўлиб етишган. Улғайганидан сўнг уни Амир Темур оддий жангчи сифатида кўп жангларда синаб кўради. Саид Яҳё тахминан 1379-1380-йиллар атрофида туғилган. Лекин қандайдир сирли тарзда Амир Темурнинг душманлари ҳам бу ўғли ҳақида хабар топишган. 1397-йиллар атрофида Саид Яҳё Кобулдан паштун қабилалари жангчилари томонидан ўғирлаб кетилган. Анча вақтдан кейин эса Пешовар Кашмир дараларида Саид Яҳёнинг тулуп қилиб ёғочга боғланган жасадини топишади. Уни тириклайин қорнини ёришиб ички аъзоларини бўшатиб, ичига сомон тиқишган. Бир манбада бу ишни паштун жангчилари қилгани айтилган. Бошқа бир манбада эса бу ишни Чин (Хитой) жангчилари қилгани, паштунлар эса фақат уни Чин(Хитой)ликларга ўғирлаб элтиб бергани айтилган. Шу воқеадан кейин Амир Темур Ҳиндистон юришида Пешовар, Лахор, Мўлтон ва Кашмир чегараларида 20 минг паштунни қириб ташлагани ҳам айтилган. Афсуски ёш темурийзоданинг тақдири аянчли якун топган.
2743Loading...
27
https://markaziyfargona.uz/ердан-даромад-топаётганлар/
1750Loading...
28
https://markaziyfargona.uz/германиялик-ишбилармонлар-ёзёвонга/
1800Loading...
29
https://markaziyfargona.uz/сайёр-қабул-2/
1620Loading...
30
БУЮКЛАР ТЎҒРИ АЙТАДИ Ҳаёт велосипед минишга ўхшайди –  мувозанатни сақлаш учун доим ҳаракатда бўлишинг даркор. Альберт ЭЙНШТЕЙН.
6758Loading...
31
Бир бой одам кўприк қурибди ва ундан ўтиш нархини бир танга қилиб қўйибди. Ҳамма унинг бу ишини қоралаб, "зиқна, хасис" деб сўкибди. Бир куни дунёдан кетиш олди бой одам ўғлини олдига чақириб, шундай васият қилибди: - Ўғлим, одамлар мени бутун умр ёмон ном билан аташди. Сен шундай қилгинки, мен ўтгандан кейин ҳамма мени яхши ном билан эслашсин. Ўғил эса отасидан кейин кўприкдан ўтиб қўйиш нархини уч танга қилиб қилиб қўйди. Шунда одамлар "Зиқна, бу отасига ўхшамади. Отаси инсофли эди" деб хотирлашибди. Ҳаётимиз ҳам аслида шундай: кимнингдир қадрини ёмонларни кўргандан кейин англаб етамиз.
3546Loading...
32
Хориж сафари Миср оммавий ахборот воситаларида
1740Loading...
33
‏فيديو من Fatma Badawy
1760Loading...
34
‏فيديو من Fatma Badawy
1770Loading...
35
"Олтин қалам" XVIII миллий мукофотининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими қачон ва қаерда ўтказилишини маълум қилинди Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
1770Loading...
36
Худо йўлига... Бир одам бозорга иккита тахта қутида олма келтирди. Олмалар қирмизи рангда бўлиб, бири биридан чиройли эди. Олма соҳибини харидорлар ўраб олишди ва нархини сўрашди. Шунда соҳиб кулиб жавоб қайтарди: - Мен олмаларни сотмайман. - Ие, нега сотмайсиз, – сўрашди харидорлар. - Буларнинг эгаси бор. - Ким эканлигини, айтинг. Биз ўша одамдан сотиб оламиз, - дейишди улар. - Бу олмалар жуда растабоп экан. - Сабр қилсаларингиз, ўзларингиз кўрасизлар, - деди мева соҳиби. Харидорлар ўз расталари томон кетишди. Олмаларнинг эгаси эса қутиларини бир четга қўйиб, кузата бошлади. Раста оралаб мева олаётган кишиларнинг баъзиларини чақириб, уларга бир-икки килодан олмани текинга улашиб бера бошлади. Кимдир у олмаларни олди, кимдир эса йўқ. Аммо ордан кўп вақт ўтмай қутилар бўшади. Шунда бир сотувчи келиб, ўша кишига киноя қилди: - Шу одамлар эдими олмаларнинг эгаси? Аҳмоқ экансизку. Биз бозордаги энг қиммат олманинг ҳам нархидан баланд қилиб олар эдик. Сиз бўлсангиз кимларгадир текинга тарқатиб юбордингиз. Текин берар экансиз, бизга бериб қўяқолмайсизми? Қандай зўр олмалар эди-я! - Улар олма эмас, - мийғида кулди соҳиб. – Улар бир коса сув эди. - Ростдан ҳам жинни бу одам, - деди яна бир сотувчи. – Гаплари ҳам алмойи-алжойи. - Сизлар шундай деб ўйлайсизлар. Аммо мен гувоҳи бўлган воқеа, бутун умримга арзигулик сабоқ бўлди, - деди олмаларнинг эгаси. Унинг бу гапдан кейин сотувчилар ўша воқеага қизиқиб қолишди. Шунда ҳалиги киши бошидан ўтказга воқеани айтиб берди. - Кунларнинг бирида уйимга бир одам келди. Кийиниши бинойидек. “Худо йўлига садақа қилинг” деди у. “Мен шу вақтгача ҳеч кимга садақа берган эмасман. Сенга ҳам ҳеч нарса бермайман” дедим. “Худо йўлига” - деди у. Мен гапимни қайтардим яна. У эса “Лоақал бир қултум сув беринг, хонадонингиздан ноумид чиқмай” деди. Мен аччиқланиб бир коса сув чиқариб бердим. У одам раҳмат айтиб сувдан бир қултим ичди ва қолганини дарвозам олдига баҳорда келтириб ўтқазган, аммо негадир ҳануз кўкармай турган олма кўчатининг остига қуйди. Кейин “Аллоҳ рози бўлсин” деди-да косани менга қайтарди. Ишонсангиз ўша олма кўчати бир ҳафтадан кейин куртак ёза бошлади. Икки йил ўтиб мевага кирди. Мана беш йил бўлибдики шиғил ҳосил беради. Бариси бир хил бўлиб пишади. Ўша олмалардан узиб олиб емоқчи бўламан-у, лекин ҳеч еёлмайман. Олмани оғзимга олиб келдим дегунча ўша одам кўз олдимга келадида: “Худо йўлига...” дегандек бўлаверади. Сотмоқчи бўлсам ҳам шу аҳвол такрорланади. Қачонки шу олмаларни тарқатсам мендаги беҳаловатлик йўқолади. Сабабини билмайман. Одамлар унинг хикоясини тинглашди-ю, аммо ҳеч ким унга изоҳ бермади. Бир-бир тарқалиб кетишди... Аслиддин Мустафо.
3658Loading...
37
Бугун газетанинг аҳволи қандай? Ушбу саволга ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети декани Амрилло Каримов жавоб берди. @marifatziyo Фикрларингизни ёзиб қолдиринг👇 ✅ Telegram      ✅ Instagram ✅ Facebook     ✅ Mobil ilova 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi
1810Loading...
38
Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Джалилов ТАШАККУРНОМАСИ Қадрли давлат хизматчилари! Бугун маҳаллий солиқ йиғими бўйича жуда каттиқ ҳаракат қилиб, иш ташкил қилдиларингиз. Бу ўз натижасини берди. Вилоятда апрель ойи солиқ режаси фақат бизнинг туманда бажарилди. Режани бажаришга ҳисса қўшган барчага раҳмат! ✅Telegram | ✅Facebook | 🌍Web sayt
1302Loading...
39
Media files
2572Loading...
40
ХЎРОЗҚАНД ҚИЧҚИРИҒИ Америкалик гроссмейстер Роберт Фишер шахмат ўйнаганда мутлақ жимликни талаб қилар ва энг кичик шовқинга ҳам жуда сезгир бўлган, деб айтишади (умуман олганда, у жуда тантиқ одам эди). Афсонага кўра, бу унинг диққатини тўплашга ва мулоҳазаларига халақит берган. 1972 йил 11 июлда Исландиянинг пойтахти Рейкявикда Борис Спасский билан бўлиб ўтган биринчи партияда Фишер тўсатдан шахмат тахтасидан кўзини узиб, ингичка лабларини букиб, томошабинлар тўлган қоронғи залга норози бўлиб қичқирди: - Ўн иккинчи қатордаги қизча, хўрозқандни сўришни тўхтат! Шакарнинг тишларга тегиб ғижирлаши жуда ёқимсиз ва фикрлашга халақит беряпти. Рақибнинг қичқириғи совет шахматчисининг лабларида кулгу пайдо қилди. Залдаги журналистлар, мухлислар ва гроссмейстерларнинг истеъдодини қадрлайдиганлар Фишер кўрсатган бузғунчини топишга ҳаракат қилиб, атрофларига бурилдилар. Уни топиш қийин эмасди, чунки қизчанинг устида ёрқин қизил кўйлак ва осмонранг бант бор эди. - Мен факат учинчисини олдим, холос! - Хўрозқанд сўриб, роса тўйган Исландиялик шахматчи қиз Астрид Берндоттир, юзлаб қизиқувчан кўзлар олдида қизариб, ўзини оқлашга уринди. - Учинчи эмас, еттинчисини! Ёлғончи қизча! Мени санамайди деб ўйлайсанми? - Фишер шахмат тахтасидан кўзини узмай, тиззасини силаб гапини давом эттирди... Асадулло Жўраев.
2701Loading...
“ЭҲСОННИНГ АҲАМИЯТИ” Ҳали ўсмирлик чоғларимда отам билан цирк томошасига кириш учун билетга навбатда турган эдик. Билет сотадиган касса билан бизнинг ўртамизда бир оила ҳам бор эди. Бу оила менга жуда катта таассурот уйғотганди. Оиланинг саф тортиб турган болакайларининг барчаси чамамда 12 ёшдан кичик эди. Болаларнинг кийимларига қараб бу оиланинг пули етар-етмас эканлиги шундоқ сезлиб турарди, аммо болаларнинг кийимлари тоза-озода ва саранжом-саришта эди. Болалар ота-онасининг ортида жуфт-жуфт бўлиб қўл ушлашиб турар ва ўзларини жуда яхши тутардилар. Болалар ўзлари кўришга муштоқ масхарабозлар, ҳайвонлар, умуман ўша кечқурун ниманики кўрмоқчи бўлишса шулар ҳақида ўзаро хурсанд бўлиб чуғурлашиб турардилар. Уларнинг ҳаяжонидан болалар аввал ҳеч қачон циркда бўлмаганларини тушинса бўларди. Бу уларнинг ҳаётидаги энг қизиқарли воқеа эди. Ота ва она сафнинг бошида ғурур билан туришарди. Она эрининг қўлини маҳкам тутиб: “Сен менинг ярқираб турган кийимлар кийган рицаримсан” деяётгандек эди гўё. Ота ҳам оиласи бахтидан шодон ва масрур эди. Билет сотувчи болалар отасидан нечта билет кераклигини сўради. У ишонч билан:- Мен саккизта болалар ва иккита катталар билетини сотиб олмоқчиман, -деди. Сотувчи билет нархини айтди. Хотини эрининг қўлини қўйиб юбориб, боши ғамгин эгилди, эркакнинг эса лаблари титрарди. Кейин бироз эгилиб касса ёнига яқинроқ келиб:-Билет нархини қанча дедингиз?,-деб сўради. Билет сотувчи нархни яна такрорлади. Бу одамнинг бунча пули йўқ эди. Ҳаётида илк бора циркка кириш хурсандчилигидан еру кўкка сиғмаётган болалари томон бурилиб, томошага кириш учун пулим етмайди деб қандай айтади? Нима воқеа бўлаётганлигини кўрган отам чўнтагига қўл тиқиб 20 долларлик пулни ерга ташлаб юборди. (Биз ҳам бой яшамасдик, тирикчилигимиз зўрға ўтарди). Отам 20 долларлик купюрани ердан олиб, болалар отасининг елкасини секин қоқиб: -Кечирасиз, сэр, мана бу пул чўнтагингизда тушиб қолди...-деди. Кичкинтойлар отаси ҳам гап нимадалигини тушинди. У ҳеч кимдан садақа сўрамоқчи эмасди. Аммо инсон қалбини ўртаб юборадиган, ноиложлик ва ноқулай вазиятдаги ёрдамнинг қадрини юрак-юракдан сезганди. У отамнинг кўзига тик қараб икки қўли билан отамнинг қўлларини маҳкам сиқиб, лаблари титраб, кўзида ёш билан: - Раҳмат, раҳмат, сэр. Бу ишингиз мен ва оилам учун жуда катта аҳамиятга эга”,-деди... Биз отам билан уйга қайтдик. Ўша 20 долларга биз ҳам билет сотиб олмоқчи эдик. Ўша оқшом цирк кўрмаган бўлсакда, ичмизда ҳис қилган қувончимиз цирк томошасиниг қувончидан кўра катта ва ёрқин эди, бу хурсандликни бирор бир цирк томошаси ҳеч қачон бераолмасди... Мен ўша куни иложсиз, мушкул аҳволда қолган инсоннинг мушкулини осон қилиш учун қўйиладиган қадамнинг, қилинадиган ишнинг қадрини англаб етдим – “Бериш” қадриятини! Ва яна бир нарсани даъфатан англаб олдим: “Берган қўл Олган қўлдан Катталигини” Мабодо сиз ўзлигингиздан ҳам катта инсон бўлишни истасангиз "Бериш"ни ўрганинг. Хайр-эҳсон ва бошқаларнинг дуоси аҳамиятини баҳолашнинг имкони йўқ. Ҳамиша эҳсон қилиб кимнидир бахтиёр қилишни канада қилманг... Одри Хепберн, кино актёр. Жалолиддин Сафоев таржимаси
Show all...
👍 3
ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНА!      Фарзандларингизга тарбия берманг, улар барибир сизга ўхшаб улғаяди. Шу сабаб аввало ўзингизни тарбия қилинг. Антон ЧЕХОВ, рус ёзувчиси.
Show all...
👍 2