cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"Markaziy Farg'ona" gazetasi | Rasmiy kanal

Туманимиздаги янгиликларни онлайн кузатиб боринг! Веб-сайт: markaziyfargona.uz – интервьюлар, – энг сўнгги янгиликлар Боғланиш тел: +99890-272-34-19; +99897-501-39-40. Бухгалтерия +99891-678-04-51

Show more
Advertising posts
466Subscribers
-124 hours
-97 days
-2930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#ибрат Филнинг насибасини чумоли еса, ёрилиб ўлади. Чумолига атаганни фил еса, очликдан ўлади. Бу иккисининг ризқини алмаштриб қўймаган Аллоҳ сеникини ҳам бошқаларга бермайди.
Show all...
19-мактаб жамоасидан Муҳаммад Юсуф таваллуд кунига бағишланган видеролик. Муаллиф Бахтиёр Охунов.
Show all...
👏 2
Yozyovon tumani maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi tasarrufidagi 4-sonli "Dunyo" nomli maktabgacha taʼlim tashkiloti xodimlarining shoir MUHAMMAD YUSUF tavalludining 70 yilligiga bagʻishlab tayyorlagan vidoroligi.
Show all...
2
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфни хотирлаб, “Элда алёрим қолур” шиори остида маънавий-адабий кеча ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, ахборот-кутубхона маркази ходимлари, мактаб кутубхона- чилари ҳамда ижодкор ўқувчилар иштирок этишди. Кечада сўзга чиққанлар шоирнинг ҳаёт йўли, келажак авлодга қолдирган бой маънавий мероси ҳақида сўзлашди. 36-мактабнинг ижодкор ўқувчилари томонидан шоир қаламига мансуб шеърлар ифодали ўқилиб, саҳна кўринишлари ҳамда шеърларига басталанган қўшиқлар ижро этилди. Наргизахон ОБИДОВА, туман ҳокимининг маслаҳатчиси. ✅Telegram | ✅Facebook | 🌍Web sayt
Show all...
"ЖАСОРАТ" МОНУМЕНТАЛ МАЖМУАСИ ҲАҚИДА Тошкент кўчалари ва майдонларини безаб турувчи ёдгорликлар орасида  "Жасорат" монументал мажмуаси  алоҳида диққатга сазовордир. У Тошкент тарихида чуқур из қолдирган деярли ярим аср муқаддам бўлиб ўтган ҳодисаларга бағишланган.  Гранит пойдеворга қора лабрадоритдан ясалган куб ўрнатилган, унинг бир томонида 26 апрель 1966 йил санаси битилган. Иккинчи томонида циферблатлари 5 дан 24 минутни кўрсатиб турган соат ўйилган. Шу куни эрта тонгда шаҳарда 8,3 балли зилзила рўй берган. Кубдаги  дарз ернинг ёрилиши рамзи бўлиб, то  боласини бағрига босган аёл ва уларни табиий офатдан кўкси билан тўсиб турган эркакнинг бронза ҳайкали пойигача давом этган. Монумент фони бўлиб, Тошкентнинг қайта тикланишини акс эттирувчи бўртма композиция хизмат қилади. Ҳайкалтарош: Д. Рябичев. Меъморлар: Л. Адамов, С. Одилов. Тошкент шаҳридан Р. Шодмонов маълумотлари.
Show all...
👍 1
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ташаббуси билан Миср Араб Республикасига қилинган ижодий сафар самарали якунига етди. Ассалому алайкум, ота юрт, дея ,, Қаноти шарқ"да Ўзбекистонга йўл оляпмиз.
Show all...
👍 1
Ёши 70 дан ўтиб қолган бир дўстимдан ўзида қандай ўзгаришларни ҳис қилаётганини сўрадим. У менга қуйидагиларни айтди: 1. Ота-онам, ака-ука, турмуш ўртоғим, фарзандларим ва дўстларимни сева-сева, энди ўзимни сева бошладим. 2. Дунё менинг елкамда эмаслигини англадим. 3. Мева-сабзавот сотувчилар билан савдолашишни тўхтатдим. Яна бир неча минг сўм мени синдирмайди, лекин бу пуллар камбағал деҳқонга қизининг ўқиши учун пул тўлашга ёрдам беради. 4. Мен официантга ҳам чойчақа қолдираман. Қўшимча пул унинг юзига табассум олиб келиши мумкин. Ахир унинг тирикчилиги меникидан кўра қийинроқ. 5. Мен кекса одамларга битта воқеани неча марта такрорлагани ҳақида айтишни тўхтатдим. Хотира уларни умр йўлларидан қайта юриб, ўтмишни эслашга мажбур қилади. 6. Мен одамларнинг нотўғри гапирганини билсам ҳам, уларни тузатмасликни ўргандим. Ҳаммани мукаммал қилиш юки менинг зиммамда эмас. Дунё мукаммалликдан қимматроқдир. 7. Барчага сахийлик билан илтифот кўрсатаман. Яхши гаплар нафақат уларни эшитувчининг, балки менинг ҳам кўнглимни кўтаради. 8. Мен кўйлакдаги бурма ёки доғга эътибор бермасликни ўргандим. Шахсият ташқи кўринишдан кўра аниқроқ кўзга ташланади. 9. Мени қадрламайдиган одамлардан узоқлашишга ҳаракат қиламан. Улар менинг қадримни билишмайди, лекин мен биламан. 10. Каламушлар пойгасида кимдир мени қувиб ўтиш учун фитнага қўл урса, мен совуққонликни сақлайман. Чунки мен каламуш эмасман. 11. Мен ҳис-туйғуларимдан уялмасликни ўрганяпман. Ҳис-туйғуларим мени одам қилади. 12. Мен тушундимки, муносабатларни тўхтатгандан кўра, худбинликдан воз кечиш яхшироқдир. Менинг худбинлигим мени чеклайди, ундан воз кечсам мен ҳеч қачон ёлғиз қолмайман. 13. Мен ҳар кунни охирги кунимдек яшашни ўргандим. Ахир у чиндан ҳам охирги бўлиши мумкин. 14. Мени бахтли қиладиган ишни қиламан. Мен бахтим учун жавобгарман ва қарздорман. Бахт бу танловдир. Сиз хоҳлаган вақтда бахтли бўлишингиз мумкин, шунчаки бахтни танланг! Энтони ХОПКИНС
Show all...
🔥 2👍 1
Ўзбекистонда мавжуд электр ускуналарининг 40 фоизи эскирган. 122 минг километр электр симининг тортилганига ва 33 мингта трансформаторнинг ўрнатилганига 40 йилдан ошган.
Тизимда тез-тез содир бўладиган узилишларга барҳам бериш учун тизимни модернизация қилиш зарур. Бунинг учун энергетика соҳасига бозор механизмларини чуқур татбиқ қилиш, унга инвесторларнинг ҳеч бир хавотирсиз маблағ тикиши учун қулай ҳуқуқий асос ва иқтисодий шароитларни яратиш талаб қилинади.
Энергия ресурслари нархини эркинлаштириш – бу йўлда қўйилган биринчи қадам бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
Show all...