cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Jizzax viloyati prokuraturasi

Жиззах вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали. Телефон: 72-226-1007 Манзил: 130100, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Сайилжойи кўчаси, 65-уй Вилоят прокурорига мурожаат: @viloyat_prokuroriga_murojaat

Show more
Advertising posts
7 083
Subscribers
-1124 hours
+4577 days
+71430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Жорий йилнинг 11 май куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиалида “АСКУЭ” автоматлаштирилган тизими ишлаш аҳволи ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш орқали дастурнинг тўлақонли ишлашини таъминлаш ва унинг имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, энергия ресурслари нархлари ўзгариши муносабати билан нон маҳсулотлари нархини сунъий ошириш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида шаҳардаги қатор нон ишлаб чиқарувчилар фаолияти ўрганилиб, тегишли тушунтиришлар берилди ва мавжуд камчиликларни бартараф этишга амалий ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, Жиззах шаҳридаги “Самандар ширинликлари” оилавий корхонаси фаолияти билан танишилиб, маҳалла еттилиги ва масъулларга Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги 204-сонли Қарори моҳиятини жамоатчиликка тўғри тушунтириш борасида кўрсатмалар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
Diyor yangiliklari Viloyat 2-sektor rahbari Yangiobod tumanida sayyor qabul o'tkazdi 👉@JizzaxMTRK👈
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан Жиззах вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар (вилоят прокурорининг ўринбосарлари, вилоят прокуратураси тармоқ раҳбарлари ва шаҳар-туман прокурорлари) белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилди. Аттестация натижалари белгиланган тартибда эълон қилинди. Шу билан биргаликда, ходимларга ижро интизоми, мунтазам равишда билим ва касб малакасини ошириш ҳамда прокуратура органлари ходимларининг “Касб одобномаси”га қатъий риоя этиш борасидаги талаблар эслатиб ўтилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
Айни пайтда, Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан белгиланган режа-жадвалга асосан Жиззах вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш мақсадида Бош прокурорнинг тегишли фармойиши билан Бош прокуратуранинг Кадрлар бошқармаси  раҳбарлигида ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Бахмал, Зомин ва Зарбдор туманлари, Жиззах шахар ҳамда Зомин табиятни мухофаза килиш прокуратуралари ходимлари билан учрашилди. Туманларда хизмат олиб бораётган ёш мутахассисларнинг фаолияти ўрганиб чиқилди ва улар билан суҳбат ўтказилди. Ёш мутахассислар қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, соҳавий буйруқ ва фармойишлардан хабардорлиги, шунингдек, туман прокурорларининг ёш мутахасислар билан ишлашда устоз-шогирд анъаналарига риоя этилиши ҳолати ўрганилди. Прокуратура органларида маънавий-марифий ишларнинг ташкил этилиши аҳволи ўрганиб чиқилиб, фаолиятни такомиллаштириш бўйича зарурий тавсиялар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
Жиззах вилояти прокуратураси органлари томонидан Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
Жиззах вилояти прокурори И.Эргашходжаев томонидан Янгиобод туманида навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказилди. Қабул аввалида, ҳудуд аҳолиси, сектор раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” ва банк масъуллари иштирокида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш юзасидан мулоқот ўтказилиб, масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган қабулда келиб тушган турли мазмундаги 45 та мурожаатларнинг ижтимоий ҳимоя, бандликни таъминлаш ва кредит масалаларига оид 22 таси жойида ҳал этилди, ўрганиш ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Show all...
Diyor yangiliklari Yer bilan bog'liq qonunbuzilish holatlarining oldini olish maqsadida reyd tadbirlari tashkil etildi 👉@JizzaxMTRK👈
Show all...
Diyor yangiliklari Jizzax viloyat prokuraturasi va mas'ul korxona tashkilotlar ishtirokida tadbir tashkil etildi 👉@JizzaxMTRK👈
Show all...