cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

buxoronoma1920 / Расмий канал

"Buxoronoma" газетасининг Telegram даги расмий канали

Show more
Advertising posts
923
Subscribers
-524 hours
+27 days
+1530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Бугун Ўзбекистондаги барча музейларга бепул кириш мумкин 18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан Ўзбекистондаги барча давлат музейлари аҳолига бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди. Ушбу кун дастурлари доирасида музейларда турли кўнгилочар тадбирлар, кўргазмалар ва маҳорат дарслари ташкил этилади. ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Кондиционердан мунтазам фойдаланиш қандай касалликларни келтириб чиқаради? 1️⃣ Хонада намлик йўқолиб, ҳаво кислород билан тўйинмайди. Вақт ўтиши билан тери қуруқлашиб, ажинлар пайдо бўлади. 2️⃣ Салқин хонадан иссиқ жойга чиқиш, яъни икки хил экстремал ҳарорат танада стресс реакцияларни келтириб чиқаради. Бу юрак-қон томир касалликларини қўзғаши мумкин. 3️⃣ Қон босими одатда иссиқдан кўра, совуқ ҳавода юқори бўлади. Чунки, салқин ҳарорат қон томирларининг сиқилиши ва спазмларга олиб келади. Шундай экан кондиционер тагида узоқ вақт ўтириш систолик ва диастолик қон босимини кўтаради. 4️⃣ Тана ҳароратини тушириб юборади. Оқибатда бронхит, томоқ, бел ва бўйин оғриқлари юзага келади. 5️⃣ Кондиционерларда нафас тизими инфекцияларини қўзғатувчи микроорганизмлар тўпланиб, бу ҳолат аллергик касаллиги бор инсонларга салбий таъсир этиши мумкин. Тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Олимлар: пластик зарралар даҳшатли жазирамага сабаб бўлмоқда Денгизлардаги микропластик ифлосланиш иссиқлик тўлқинларини кучайтириши мумкин, чунки чиқиндилар океаннинг иссиқхона газларини ўзига сингдиришини секинлаштиради. Бундай хулосага Бостон Шимоли-шарқий университетининг америкалик олимлари келишди. Минг йиллар давомида океанлар углерод айланиши жараёнининг бир қисми бўлиб, ўлик фитопланктон тўпланиб, қорга ўхшаш бўлакчалар шаклида чуқурликка тушади. Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, пластик зарралар бу жараённи секинлаштиради ва "денгиз қор"ининг чўкишига йўл қўймайди. Лаборатория тажрибалари шуни кўрсатдики, пластмасса билан ифлосланган фитопланктон парчалари тоза бўлакларга қараганда 20 фоиз секинроқ чўкади. Олимлар, шунингдек, микропластмассалар тирик фитопланктон томонидан карбонат ангидриднинг сўрилишини камайтиришини аниқладилар.  ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Show all...
Show all...
Олот: “Деҳқончилик жой танламас, хоҳиш ва меҳнат тақозо  этади, холос” дейди халифалик Руслан Ҳасанов

Ўтган йиллар мобайнида Олот тумани "Халифа" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам инвестиция дастури асосида эҳтиёжманд, бошпанага муҳтож оилалар учун 10 та, ҳар бири 5 қаватли шинам турар жой иншоотлари қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган. Шунингдек, бу ҳудудда “Маржона ирригация” МЧЖ томонидан ҳам яна бир кўп қаватли уй қад ростлаган ва мазкур кўп қаватли уйларнинг ҳар бирида бугун 40 тадан оила кўчиб ўтиб, умргузаронлик қилмоқда. Яқин-яқингача ташландиқ, нообод ҳудуд ҳозирда кичик шаҳарчани эслатиб, аҳоли…

"Бухарский вестник" газетасининг 2024 йил 33-сони билан танишинг. ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Show all...
"Бухоронома" газетасининг 2024 йил 34-сони билан танишинг. ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Show all...
* Ёшлар ёзадилар УМРИМИЗ ЛАҲЗАЛАРИ БЕСАМАР ЎТМАСИН Инсон дунёга келибдики, умр довонларидан ўтиб бораверади. Йиллар шу қадар тез ўтадики, соатлар ҳисобини англаёлмай қоласан, киши. Кўз очиб юмгунча боғча, мактаб ёшидан катта ҳаёт сари қадам ташлайсан. Умрни оқиб турган дарёга бежиз ўхшатишмайди. У фақат олдинга оқади, орқага қайтаришнинг иложи йўқ. Ўз умр дарёинг тозалигини сақлаш ёки уни турли хил иллат ва қусурлар билан тўлдириш – ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Кимдир ҳаётини яхши амаллар билан ўтказса, кимдир бад амаллару ношукрлик билан ўтказади. Ҳаётимиз давомида турфа табиатли инсонларни ва улар ўртасида содир бўладиган кўплаб воқеаларни кўриб, ибрат олиб бораверамиз. Инсонларнинг бармоқ изи бир-бириникига ўхшамагани сингари, бир инсоннинг ҳаёти, тақдири бошқасиникига монанд келмайди. Ҳамма ҳаёт уйини ўзи истаганча барпо этади. Кимдир яхши муаллим бўлади, яна кимдир қўли енгил шифокор. Яна кимдир умрини бекорчилик билан ўтказиши мумкин. Албатта, инсонга доим танлов имконияти берилади… Кимдир жамиятда ўз ўрнига эга, халқ ардоғидаги одамларни кузатиб, ўзига қувват олиб, ўз қалбига ҳавас уруғларини қадашга интилса, яна кимдир ҳасад исканжасидан ўзини қутқара олмай сарсон бўлади. Ақлли инсонлар ҳаёт доим бир хил кечмаслигини, муаммолар ҳаммада бўлиши мумкинлигини яхши тушунади. Ахир, Яратган, калит ясовчи уста ҳар бир қулфга мос калит ясагани сингари, ҳар бир муаммони ечими билан, инсониятга синов сифатида юборган. Ўзининг ҳаётини ўзгартириш, бугунини кечасидан, эртасини бугунидан гўзал қилиш учун одамзод эзгуликка йўғрилган жамики имкониятларидан фойдаланиши керак. Яхши яшашни истасак, дунёга қалб кўзи билан боқишимиз лозим. Зеро, дуо, шукур ва ҳаракатда ҳикмат кўп. Дилафрўз НАИМОВА, Бухоро давлат университети филология таълим йўналиши талабаси ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Show all...
Адолат соғинчи ва уйғониш рамзи https://yuz.uz/news/adolat-soginchi-va-uygonish-ramzi
Show all...
Адолат соғинчи ва уйғониш рамзи

Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилиши ўзига хос санъат ва маданият байрамига айланди

Show all...
“Vobkent textile” МЧЖ янада кенгайтирилади

Тикувчилик айни кунда нафақат Вобкент тумани, балки вилоятнинг барча маҳалласида хотин-қизларга муқим иш ўринлари ва кам таъминланган оилалар учун даромад манбаини яратишнинг устувор йўналишларидан бирига айланган. Шу нуқтаи назардан, бугун Вобкентда бўлган вилоят ҳокими Ботир Зарипов янги лойиҳалар, жумладан, тикув цехларини кўпайтириш ва маҳсулдорликни ошириш туфайли чеварлар моддий манфаатдорлигини оширишга доир ўз тавсияларини берди. Биргина Работохун маҳалласида ҳам бугунга келиб 381 та хонадон, 557 та…

* Ёшлар ёзадилар ЯХШИ КИТОБЛАР ТАРҒИБОТИ СУСТ(МИ)? Китоб инсоннинг энг яқин дўсти, маслаҳатчисидир. Китоб инсонда янги, жамият учун манфаатли фикрлар туғилишига замин яратади. Шунингдек, китоб чет тилини ўрганишни осонлаштиради, мия фаолиятини яхшилайди, стрессни камайтиради. Бугунги кунда ҳар қадамда китоб дўконини топишимиз мумкин. Бу, албатта, китобхонлар учун айни муддао. Энди кутубхоналарда бир китоб учун узоқ вақт навбат кутиб ўтиришга ҳожат йўқ. Китобни ўзингиз учун харид қиласиз ва шахсий кутубхонангизни бойитасиз. Тамом. Аммо негадир ҳозирда китоб дўконларимизнинг кўпида ўзбек мумтоз адабиёти намуналари ва бошқа нодир асарлар ўрнини ғоявий ва бадиий жиҳатдан саёз асарлар эгаллаяпти. Бу асарларнинг аксарияти жимжимадор муқоваси ва номи билан китобхонлар эътиборини тортганидан бозори ҳам чаққон. Китоб дўконларида, табиийки, қайси китоб кўп сотилса, яна шу номдаги китоблар расталардан жой олади. Афсуски, айрим китобхонлар замонавий турк адабиёти намуналарини ўқигандан сўнг, уларнинг қаҳрамонлари хатти-ҳаракатлари ва одатларига тақлид қилишяпти, баъзилари эса бу каби китобларни сотиб олганлари ва ўқиганлари учун кетказган вақтларига ачинишмоқда. Ҳақиқий китобхон асарга холисона баҳо беради. Ачинарли томони шундаки, китоб дўконларининг аксарият қисмини замонавий турк ва бошқа халқлар адабиётидан азбаройи мўмай фойда олиш учун қилинган ўгирмалар эгаллаган. Бу, албатта, ёш китобхонларни нодир, юксак савияли асарлар мутолаасидан чалғитади. Ёшларимиз дунёқараши ва тафаккуридаги кемтикликлар сабаби балки шундадир. Ҳозирги баъзи асарларни ҳатто адабий асар дейишга ҳам тил бормайди. Ё бўлмаса, ўзлари психология илмидан бехабар “психолог”, “қалбшунос” – замонавий фолбинлар “насиҳат”ларидан таркиб топган китобларни айтмайсизми?!.. Шу ўринда савол туғилади: Таржимон асарни она тилимизга унинг бадиий аҳамиятига эътибор бермай, шунчаки, моддий манфаат учун ўгиряптими ёки фақат жимжимадор жилди ва оҳанрабо номи учунми?! Аслини олганда, бадиий таржима соҳаси ривожлангани яхши. Аммо нима бўлганда ҳам, таржимонлар миллат ҳаёти ва турмуши учун фойдали, ғоявий ва бадиий етук асарларни таржима қилиб, китобхонларга тавсия қилгани маъқул. Ўқилаётган асар турк адабиёти намунаси бўладими ёки ўзбек адабиётими – қандай асар бўлишидан қатъи назар, китобхонлар ўзлари учун муҳим бўлган нарсани ундан топа олсинлар. Бу китоблар улар учун фақат яхшилик йўлида хизмат қилсин. Дилноза УМАРАЛИЕВА, БухДУ ўзбек филологияси таълим йўналиши талабаси ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Show all...