cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

НУРЛИ ИСЛОМ

РОББИМ ИЛМИМНИ ЯНАДА ЗИЕДА КИЛГИН.ТОХО СУРАСИ 114 ОЯТ. РОББИМ СЕНИНГ ЮЗИНГ УЛУГЛИГИ , САЛТАНАТИНГ БУЮКЛИГИГА МУНОСИБ ХАМДУ САНО БУЛСИН .

Show more
Advertising posts
197
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Нимани устида яшасанг ўшани устида ўласан. Аллоҳни зикр қилган ҳолатда вафот этди...😭 https://t.me/Qorirovotuz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар бештадир: вабода ўлган, қорин касаллиги билан ўлган, сувга ғарқ бўлиб ўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганлар», дедилар. Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. https://t.me/Qorirovotuz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Аллоҳим, турк қардошларимизга сабри жамил бергин! «Сабрлиларга хушхабар бер. Улар — ўзларига мусибат етганда: «Барчамиз Аллоҳникимиз, барчамиз яна Ўзигага қайтамиз», деганлардир. Уларга Роббимиздан салавотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир» (Бақара сураси, 155-157-оят). Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзилада жуда кўп одам қурбон бўлди, оғир жароҳат олди, катта талафотлар бўлди. Шу муносабат билан қардош турк халқига, мўмин-мусулмон биродарларимизга чуқур таъзия билдирамиз.   Турк қардошларимизнинг мусибатига шерикмиз. Вафот этганларни Аллоҳ таоло раҳматига олсин, шаҳодат насиб қилсин!  Мусибатзада оилаларга,  уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Жароҳат олганларнинг дардига Аллоҳ таоло шифои комил берсин! Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларга офият берсин! Ўқишда, ишда, хизматда юрган юртдошларимизни Ўз паноҳида асрасин! «Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Сен ҳар бир нарсага қодир Зотсан» (Оли Имрон сураси 26-оят). https://t.me/Qorirovotuz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
https://t.me/hikmatli_dun #Дуо Кутилмаган балолар (Зилзила, табиий ва нотабиий офатлар)дан паноҳ сўраш дуоси Яқинларга улашинг, Аллоҳ сизу бизни, юртимизни турли хил бало-қазолардан асрасин🤲 👉 https://t.me/hikmatli_dun
Show all...
00:50
Video unavailableShow in Telegram
😢😢😢😢😢
Show all...
Тўйлар қилмай туринг бир муддат, Ёзмай туринг гўзал табриклар! Шахидларни кўмиб олайлик, Инсон бўлиб туринг, Ерликлар! Боролмайсиз, менда ҳам шу ғам, Ер остидан тинмай келар сас. Инсоф қилиб, бир оз бўлса ҳам, Байрамларни қилиб туринг бас! Жанозага уланди мотам, Қабрларга уланди қабр! Ҳассакашлик қилолмасак ҳам, Аллоҳимдан сўрайлик сабр! Майли кўзлар ёшга тўлмаса, Бефарқ бўлманг, жим бўлманг фақат. Ҳеч иш қилмай, жилла бўлмаса, Сўраб туринг Худодан шавқат! Қалбингизга етсин бўзлари, Кўздек қўшни, турмайлик қараб! Бизникидек қаро кўзлари, Мадад кутиб ётар жовдираб! Улгурасиз кайфу-сафога, Ҳар уволга тўланар бадал. Инсоф тилаб яхши,—ёмонга Дуо қилиб туринг лоақал! Малика Тавфиқ
Show all...
ЖУМЪА ТАБРИГИ * * * بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ Марҳамати кенг ва раҳмати чексиз Аллоҳ исми билан. Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду сано, жаноб Расулуллоҳга чексиз салоту салом бўлсин. Ҳазрати Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қуёши чиққан энг яхши кун жумъа кунидир. Одам (алайҳиссалом) ул кунда яратилди, ул кунда жаннатга киритилди ва ул кунда жаннатдан чиқарилди. Соат (қиёмат) ҳам фақат жумъа кунида қоим бўлур». (Ҳазрати Имом Муслим, ҳазрати Имом Термизий, ҳазрати Имом Абу Довуд, ҳазрати Имом Насоий ривоятлари. “Сунани Термизий”, 488-ҳадис.) Ҳазрати Лубоба ибн Абдул-Мунзир ал-Ансорийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Жумъа куни кунларнинг улуғидир ва Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматлисидир. У Аллоҳ наздида қурбон ҳайити кунидан ва рамазон ҳайити кунидан ҳам улуғроқдир. Унда ушбу беш хислат бордир: 1) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда яратди; 2) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) ер юзига у кунда туширди; 3) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда вафот эттирди; 4) у кунда шундай бир он борки, банда ҳаром бир нарсани сўрамаслик шарти билан, Аллоҳдан нимани сўраса, Аллоҳ албатта ато қилади. 5) Қиёмат у кунда қоим бўлади. Юксак мақомли (муқарраб) фаришталар, осмон, ер, шамоллар, тоғлар ва денгиз жумъа куни (ҳайбати)дан қўрқиб турадилар”. (Ҳазрати Имом Ибн Можа, “Иқома”, 79-боб, рақам:1084.) ШАРҲ. 1. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни жумъа кунида яратгани ҳикмати – Аллоҳ таоло у зотни дунёни бошқаришга лойиқ халифа, биринчи инсон, биринчи пайғамбар қилди. Фаришталар Аллоҳнинг қудрати учун у кишига сажда қилишга буюрилдилар. Одам алайҳиссаломни жумъа кунида яратилишларидан яна бир мақсад, у зотга Аллоҳнинг Ўзидан бошқа ҳеч ким эгалик қила олмайдиган мулкидан руҳ киритилмоғидир. 2. Одам алайҳиссаломнинг Жаннатдан чиқарилиб, ерга туширилишлари жумъанинг фазилатларидандир, у зот учун ҳам бир имтиёздир. Чунки бу воқеъа кўп хайрларга сабаб бўлган. Энг буюк хайр – охирзамон Пайғамбари, коинотнинг саййиди, пайғамбарлар имоми, оламларга раҳмат қилиб юборилган ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ер юзида дунёга келишлари ва дунёга шараф бахш этишлари лозим эди. 3. Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломни жумъа кунида вафот эттиргани –жумъа кунининг устунлиги ва улуғлигини кўрсатувчи далилдир. Ҳазрати Имом Ҳоким ва Имом Байҳақийнинг ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилган мавқуф ҳадисда: “Ўлим мўъмин учун бир ҳадядир”, дейилган. 4. Жумъа кунида ҳаром бир нарсани сўрамаслик шарти билан, дуо қабул бўладиган соатнинг ато этилиши жумъа кунининг фазилатларидандир ҳамда ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларига Аллоҳнинг буюк бир эҳсони, улуғ бир мукофоти бўлиши учундир. Чунки у зотнинг уммати инсонларнинг яхшилиги учун чиқарилган энг яхши умматдир, зеро инсонларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар ва Аллоҳга ҳаққоний ишонадилар (Оли Имрон сруси, 11-оятга қаралсин). 5. Қиёматнинг жумъа кунида қоим бўлиши ҳам жумъа кунининг фазилатларидан бўлиб, Аллоҳ таолонинг мўъмин бандаларига бўлган чексиз раҳмати натижасидир. Чунки қиёмат куни нақадар оғир кун бўлса ҳам, у Кун мўъминлар учун Аллоҳнинг раҳматига, абадий жаннатига, жамолига эришадиган кундир. Юксак мақомли муқарраб фаришталар, осмон, ер, шамоллар, тоғлар ва денгизнинг жумъа куни ҳайбатидан қўрқиб туришлари – қиёмат кунида дин душманларининг жаҳаннам жазосига дучор қилиниши ва Аллоҳнинг адолат сифати тажаллий этмоғи сабаблидир. Чунки Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда айтилади: “Жинлар ва инсонлардан бошқа барча қимирлаган жону жонзот қиёмат қоим бўлиб қолади деган андиша билан жумъа куни тонг шафағидан то кун ботгунича қараб турадилар”. Бас, Қиёмат куни мўъминлар учун Аллоҳнинг раҳматига ва абадий жаннатига эришадиган кундир. ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Мирзо Кенжабек •┈❁✿❁┈• @xojagon_uz @m_kenjabek •┈❁✿❁┈•
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
ҚУРЪОННИ ЁД ОЛИШИМ ҚИЙИН Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар! Мен кўп йилдан бери Қуръон ўқийман, аммо ёд олишим бироз қийин. Бу қийинликни Аллоҳнинг мукофоти деб биламан. Аммо қори бўлиб хизмат қилишни истайман. Шунга хотира ва зеҳнни орттиришга, соғлом бир ҳофизи Қуръон бўлиш учун моддий маънавий амаллар бўлса маълумот берсангизлар. Аллоҳ рози бўлсин ! ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм”ни 786 марта ўқиб бирор сувга дам солиб ичсангиз ин ша Аллоҳ зеҳнингиз ўткир бўлади. (Ашраф Али Таҳонавий). Валлоҳу аълам. 𝓠𝓪𝓵𝓫_𝓸𝓼𝓱𝓲𝓰𝓲...🌹
Show all...
Фотиҳа сурасида яширинган сир. Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: "Жаброил (а.c.)  менга дедики: "Аллоҳ Таъала сенга салом йўллади ва дедики: "Бандам Менинг қаршимда намозга туриб, "Аллоҳу Акбар (Аллоҳ улуғ)" деганида у билан ўртамда бўлган пардани кўтараман". Банда "Алҳамду (Ҳамд бўлсин)" деганида Аллоҳ Таъала "Ҳамд кимга хос?"- деб сўрайди, банда ҳам "Лиллаҳи (Аллоҳга хос)" деб жавоб беради. Аллоҳ Таъала: "Аллоҳ кимдир?" деб сўраса банда "Роббил ъаламин (бутун оламларнинг Роббиси) " дейди. Аллоҳ "Оламлар Роббиси ким?" деб сўрайди, банда "Ар Роҳманир Роҳим (Роҳман ва Раҳимли) " дейди. Аллоҳ "Роҳман ва Раҳим ким?" деб сўрайди, банда "Малики явмид дин (Жазо кунининг подшоҳи)"- дейди. Аллоҳ: "Эй, бандам, Жазо кунининг подшоҳи Менман" дейди, банда "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъин (Фақат Сенгагина сиғинамиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз)" дейди. Шунда Аллоҳ "Эй, бандан, модомики фақат Менга сиғиниб, фақат Мендан ёрдам сўрар экансан истаганингни сўра, сенга бераман"- дейди. Банда "Иҳдина (бизни ҳидоят қил)"- дейди.  Шунда Аллоҳ: "Қайси йўлга бошлай?"- дейди. Банда: "Сиротол мустақим (тўғри йўлга)" дегач Аллоҳ "Қайси йўлни хоҳлаяпсан?" - дейди. Банда "Сиротол лазина анъамта ъалайҳим (уларга неъмат қилиб берган йўлингга)" - дейди. Шунда Аллоҳ Таъала: "Эй, фаришталарим! Сиз ҳам гувоҳ бўлингки, бу бандамни уларга неъмат қилиб берган бандаларим - пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилдим"- деб марҳамат қилади. Банда "Гойрил мағдуби ъалайҳим ва ладдоооллин (ғазабга учраганлар ва адашганлар йўлига бошламагин)" деганида Аллоҳ Таъала яна фаришталарга марҳамат қиладики: "Гувоҳ бўлингларки, Мен бу бандамни неъмат берилганлардан қилдим, ғазабга учраганлар ва адашганлардан қилмадим". Банда "Амин" дейиши билан у билан бирга барча фаришталар ҳам "Амин" дейдилар.." https://t.me/nozimaho
Show all...
Йиглама дил

„Мир не приносит ни добра, ни зла сам по себе. Он безразличен к человеку. Все происходящее вокруг нас — всего лишь отражение наших собственных мыслей, чувств, желаний, поступков. Мир — это большое зеркало.“

Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳадис Атийя ибн Урва ас-Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Банда, шубҳали нарсаларга йўлиқиб қолмай деб, шубҳасиз нарсаларни ҳам қилмаса, ўшанда тақводорлар даражасига етишади», делилар. Имом Термизий ривоятлари. https://t.me/Qorirovotuz
Show all...