en
Feedback
Orifon.uz

Orifon.uz

Open in Telegram

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги «Хўжа Исмат» жомеъ масжидининг "orifon.uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали. Бош имом-хатиб: Салоҳиддин Гадоев.

Show more
5 431
Subscribers
-624 hours
-187 days
+130 days
Posts Archive
МАВЛИДИ ШАРИФ ФАЗИЛАТИ, ШАЙТОННИ ЙИҒЛАТГАН... САЛОҲИДДИН ДОМЛО. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

Repost from Orifon.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОЕАТУҲ Чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: «Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади». #салавот «Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-малийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ». Маъноси: «Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!» Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. Пок ниятларга етказиб кунларимизни хайру барокатли бўлишини насиб айласин. МЕҲРИБОН   РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. Сизга файзу барокатли кун тилаймиз... ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло уч хил кишини соя йўқ кунда Аршнинг соясида асрагай: 1. Қийин
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло уч хил кишини соя йўқ кунда Аршнинг соясида асрагай:  1. Қийинчиликда (масалан, сув танқислиги ёки кун совуқлигида)  таҳоратни комил қилган кишини. 2. Масжидга қоронғи тушганда ҳам борган кишини. 3. Оч кишиларга таом улашувчи кишини». Шайх Аҳмад ибн Ҳажар Али ал-Асқалоний. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

МАВЛИД ШАРИФИ ФАЗИЛАТИ УНИ ЎТКАЗИШ ЖОИЗЛИГИ УСТОЗ САЛОҲИДДИН ДОМЛАДАН ГЎЗАЛ МАВИЗА. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

МАВЛИД ШАРИФИ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА. УСТОЗ САЛОҲИДДИН ДОМЛАДАН ГЎЗАЛ МАВИЗА. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

САЛАВОТИ КУБРО ДУОСИ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидал мурсалин 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидан набиййин 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидис содиқийн 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидар рокиъийн 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидис сажидин 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидал қоъидин 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидал қоимийн 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидал мусоллийн 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидиз зокирийн 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидиш шаҳидийн 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидал аввалийн 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидал охирийн 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Расулаллоҳ 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Набиййаллоҳ 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Ҳабибаллоҳ 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я ман акрамаҳуллоҳ 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я ман аъззамаҳуллоҳ 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я ман шаррафаҳуллоҳ 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я ман азҳараҳуллоҳ 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я ман иҳтароҳуллоҳ 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я ман совварахуллоҳ 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я ман ъабадаллоҳ 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я хайра халқиллоҳ 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я хотамар русулиллоҳ 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я султонал анбия 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я бурҳанал асфия 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Мустафо 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Муъалла 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Мужтабо 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Музаккий 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Маккиййу 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Маданиййу 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Арабиййу 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Қурайшиййу 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Ҳошимиййу 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Абтаҳиййу 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Замзамиййу 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Тиҳамиййу 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Уммиййу 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййида валади Адам 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Аҳмад 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Муҳаммад 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Тоҳа 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Ясин 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Муддассир 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я соҳибал Кавсар 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я шафиъа явмил маҳшар 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я соҳибат тож 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я соҳибал Миъраж 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидал аввалийн вал охирийн 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидал муҳсинин 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидал кавнайн вассакалайн 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я соҳибан наълайн 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я саййидий я Расулаллоҳи я хотамал анбия вал мурсалин 🌹 Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин ъалайка я Набиййаллоҳи явмид дин 🌹 Субҳанал роббика роббил иззати амма ясифун ва саламун аьлал Мурсалийн валҳамдулиллаҳи роббил аьламийн. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ Сешанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: «Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади». #салавот «Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-малийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ». Маъноси: «Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!» Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. МЕҲРИБОН   РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

Набий алайҳиссаломни севиш – комил иймон шарти   Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ» «Сизлардан бирортангиз то (мени) ота-онасидан, фарзандидан ва барча одамлардан кўра кўпроқ яхши кўрмагунча (комил) мўмин бўлолмайди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).   Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни қуйидагича шарҳлайдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг муҳаббатимизга муҳтож эмаслар, балки биз у зотни севишга муҳтожмиз. Чунки бу муҳаббат орқали қалбда иймон ҳаловати пайдо бўлади. Пайғамбаримизни яхши кўриш фақат тилда эмас, балки у зотнинг суннатларига эргашиш ва шариат кўрсатмаларини нафс хоҳишларидан устун қўйиш билан исботланади. Кимда ушбу муҳаббат олий даражада бўлса, ўша инсонгина ибодатлардан лаззат олади» ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

ЖУНАЙДИ БОҒДОДИЙ Нақл қилишларича, Шайх бағоят одобли муридга танбеҳ берди. Мурид бағоят хижил бўлиб, деди: — Энди мен Шайхнинг юзига боқа олмасман! Уялганидан қочиб кетди. Аммо айтилган сўз унга нисбатан бўҳтон эди. Шайх унинг нуқсони йўқлигини, уялганидан кетиб қолганини билди. Кунлардан бир кун Шайх муридлари билан бозор ичидан ўтиб кетар чогда кўзи ўша муридга тушди, унинг ҳам кўзи шайхга тушди. Мурид уялгандин яна қочиб кетди. Шайх муридларига деди: — Сизлар бораверинглар, мени ёлғиз қолдиринглар, токи мен қочган қушни овлагайман. Муридлари кетди, Шайх эса унинг ортига тушди. Мурид орқасига боқиб, Шайхнинг келаётганини кўриб, қаттиқроқ қочди. Шайх деди: — Қочган ўғлоннинг гуноҳи йўқ, уялиб қочмоқда. Илоҳо, унга берган ҳаёни унинг олдига парда қил, токи қоча олмасин, мен унга етиб олай, яна уни тоатингга келтирай, - деди. Мурид қочар эди, баногоҳ ҳаёси олдига бир баланд девор бўлиб, ўтишга йўл бермади. Орқасига қаради, Шайхнинг шиддат билан келаётганини кўрди. Чорасиз қолди ва юзини деворга босиб турди. Шайх келди, муриднинг юз-кўзидан ўпти, қўлидин тутиб, хонақоҳга олиб келди. Оз муддатда мурид ҳаё баракатидан улуғ мартабага эришди. "Тазкират ул-авлиё" дан ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

ИЙМОН ЛАЗЗАТИ---------- Ким учун тотли эрур нон лаззати, Ким учун нафсу жиғилдон лаззати, Ким учун руҳга шифо-жон лаззати, Ким учун илм ила ирфон лаззати, Энг азиз лаззат не? Иймон лаззати! Бу фоний дунё - қадим айвонимиз, Ўлчанур ҳар бир нафас, ҳар онимиз, Кун сайин боргай тугаб имконимиз, Арзимас шуҳрат,шараф, шон лаззати, Энг азиз лаззат не? Иймон лаззати. ...Бахтли ул, тилдаки бисмиллоси бор, Тонгда бош қўймоққа Байтуллоси бор, Саждада кўз ёш тўкар Мавлоси бор, О, насиб бўлгайму Раён лаззати, Энг азиз лаззат- бу иймон лаззати. Ястанур, Жаннати маъво боғлари, Ким парҳезкор, дилда қолмас доғлари, "Лайлатул-қадр" ида бор, ардоғлари, Ойлар ичра Моҳи султон лаззати, Энг азиз лаззат не? Иймон лаззати. Очилур Қуръон қироатдан фалак, Она ер узра тушар, сонсиз малак, Тилдамас, дилдан қилинг, сидқу тилак, Тоат айлангки, намоз- жон лаззати, Энг азиз лаззат -бу иймон лаззати. БОБОҚУЛ УСМОН ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ Душанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Умар ибн Хаттоб (р.а) бундай деган: "Пайғамбар (с.а.в)га салавот айтмагунингча қилган ҳар қандай дуоинг кўтарилмай осмон билан ер ўртасида тураверади". (Термизий ҳасан санад билан ривоят қилган) #салавот «Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадин ва ъало оли саййидино Муҳаммад». Маъноси: «Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га раҳмат айла!» Эрта тонгда қилган яхши тилаку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. МЕҲРИБОН   РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

Ёмон дуо олишдан сақланинг! Ота-онанинг ёмон дуоси фарзандни ҳалокатга учратади. Ота-онанинг норози бўлгани, боласининг ҳаққига дуоибад қилгани оғир мусибат бўлади. Шунинг учун мўмин-мусулмон инсон имкони борича отасига, онасига яхшилик қилиши лозим. У ўзида бор пулни, молни аямасдан, уларнинг яхши дуоларини олиш пайидан бўлиши керак. Аллоҳ сақласин, ёмон дуо ва қарғишларидан сақланиб, яхши ҳолатда юришга ҳаракат қилиши лозим. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ «Яхшилик ва силаи раҳм» китобидан. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

МАВЛИДИ ШАРИФ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА. САЛОҲИДДИН ДОМЛО. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

АЛЛОҲГА ЕТИШМОҚ ЙЎЛИ Ҳазрат Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Аллоҳнинг йўлида юриш учун шу нарса зарурки, бир қўлда Аллоҳнинг китоби бўлсин ва иккинчи қўлда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлсин. Шу иккиси қўлида бўлган банда, албатта, Аллоҳ таолога етишади. Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: الطرق إلى الله بعدد أنفاس الخلائق Яъни: “Аллоҳга етишишнинг йўллари халойиқнинг нафаслари ададичадир“. Бироқ, Аллоҳга етишишнинг барча эшиклари ёпилгандир. Фақат бир эшик очиқ ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш эшигидир. Яъни, кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашса, айнан ўша Аллоҳга етишади. Ҳазрат Мавлоно Шоҳ Фазлурроҳман раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Келинг, биз сизга бир ноёб усулни айтиб берайлик. У шуки, биз нима иш қилсак ҳам, унда суннатга диққат қилайлик. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари деб билиб, қачонки, таом есак, у ҳолда чўккалаб ўтириб ёки бир оёқни кўтариб (тиззани букиб) ейлик. Худди шундоқ ухлаш учун ётсак, ўнг ёнгбош тарафга қараб ётайлик, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Айни шундай ҳар ишни қалбда бу Аллоҳнинг Ҳабибининг суннати деб ҳозир қилиб қилайлик. Бир неча кун шундай қилиб олсин, шунда у комил валий бўлиб кетишига, мен масъулман. فاتبعوني “Бас, менга эргашинг“нинг маъноси айнан шудир. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Анас ибн Молик(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади: "Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн пағона юқори кўтарилади". #салавот «Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи афдола солаватика ъадада маълуматика ва барик ва саллим таслиман казалик». Маъноси: «Аллоҳим, Сенга маълум бўлган нарсалар саноғича Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласига, саҳобаларига ва барча умматига раҳматингнинг  энг афзали билан раҳмат айла. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юбор». Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. МЕҲРИБОН   РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

Қайта тирилишнинг илмий асослари Чоп этилди Iyun 4, 2026 Ёсин сурасининг 33–35-оятларида: «Ўлик (қўриқ) ер улар учун (қайта тирилишга) бир аломатдир, Биз уни (сув билан) тирилтирдик ва ундан (турли) донларни ундириб чиқардик. Бас, улар ундан емоқдалар. Яна Биз унда (ерда) хурмозор ва узумзор боғларни (пайдо) қилдик ва у ерда булоқларни оқизиб қўйдик, токи (одамлар) мевасидан есинлар. Ҳолбуки, у (мевалар)ни ўз қўллари (билан) қилмаган эдилар. Ахир шукр қилмайдиларми?!» деб марҳамат қилинган. Қуп-қуруқ тупроқдан турли-туман ўсимликларнинг униб чиқиши қайта тирилишга ёрқин мисол. Имом Мотуридий шунга ўхшаш исботларни назарда тутиб, кўз билан кўриш мумкин бўлган бир қатор мисолларни ҳам келтириб ўтади. Рум сурасининг 50-оятида: «Аллоҳнинг раҳмати (ёмғири) асоратларига боқинг: ер “ўлгани”дан кейин қандай қилиб уни “тирилтиради”. Албатта, У (Аллоҳ) ўликларни тирилтирувчи ва У ҳар нарсага қодир Зотдир», дейилган. Ер юзидаги турли – туман , ранг-баранг ўсимликлар куз, қиш фаслида қуриб, баҳорда яна қайтадан жонланиб, ўсиб чиқади. Инсон шуларни тафаккур қилар экан, Аллоҳ таолонинг қудратини ва қайта тирилтиришга қодир эканини англайди. «У сизлар учун яшил дарахтдан олов пайдо қилган Зотдир. Бас, сизлар ўшандан олов ёқурсизлар» (Ёсин сураси, 80-оят). Ўлимдан кейин қайта тирилиш ақл учун имконсиздек кўринса-да, борлиқдаги нарсалар ва жараёнлар ҳақида чуқур тафаккур қилиш орқали унинг мумкинлигига амин бўламиз. Масалан, кўклаб турган ям-яшил дарахт меваси, соя-салқини билан инсонга наф беради. Охир-оқибат ўтинга айланиб, ёқилғи вазифасини ўтайди, исиниши, таом пиширишини таъминлайди. Шу тариқа асоси сув бўлган дарахт ўзига буткул зид бўлган нарсага – осон ёнувчи моддага айланади. Бу эса имконсиз кўринган нарсанинг маълум бир жараёндан ўтиб, мумкин нарсага айланишига ёрқин мисолдир. Ёсин сурасининг 37-38-оятларида: «Тун ҳам улар учун (қудратимиздан) бир аломатдир. Биз ундан кундузни суғуриб олишимиз биланоқ бирданига улар зулматда қолурлар. Қуёш (тинмай) ўз қароргоҳи сари сайр қилур. Бу Азиз (қудратли) ва Алим (билимли Зот)нинг ўлчовидир», деб марҳамат қилинади. Кечаси кундуздан, кундуз эса тундан ҳеч қандай асар қолмаслигига қарамай, ўз вақтида кундуз бутун ҳоли билан ўртага чиқади ва барча тирик жон учун ҳаёт манбаига айланади. Бу мисол ҳам Аллоҳнинг халойиқни қайта тирилтиришга қодир эканини яна бир бор тасдиқлайди. “Имом Мотурудийнинг тафаккур дунёси” асаридан. Музаффар КОМИЛОВ ва Абдумурод ТИЛАВОВ тайёрлади. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

ОЛИМ ВА МАНСАБДОР АЛЛОҲЁРНИНГ СЎФИ АЛЛОҲЁР БЎЛИШЛАРИ •┈❁✿❁┈ Самарқанд элида Минглан деган овул бор эди. У овулнинг жамоати аксари зулмкорлар эди. Ўша овулда Темурёр деган киши бор эди. Ғоят солиҳ ва тақво соҳиби эди. ...Ундан бир ўғил дунёга келди. Отини Аллоҳёр қўйдилар. Ўн икки ёшида уни Бухорога келтириб, мадрасага қўйдилар. Илм ўрганди. Кўп илм-фанлар ҳосил бўлди. Йигирма беш ёшида Бухоро подшоҳи уни бож маҳкамасига бошлиқ қилди. У қаттиққўллиги билан одамларни ранжитар эди. Кунлардан бир кун Растон бозоридан Шайх Ҳабибуллоҳнинг бир муриди бозорчилардан бир матоҳ олди. Уни бож маҳкамасига маълум қилмади. Матоҳни олиб кетаётганида Аллоҳёр тўрага рўбарў келди. «Бу матоҳни не учун бож маҳкамасида тамғалатмасдан олиб кетаяпсан?» – деб уни ушлади. Қамчи билан қаттиқ урди. Муриднинг боши ёрилди. Қонлар оқди. Шу ҳолатда Шайх Ҳабибуллоҳнинг ҳузурларига борди. Аллоҳёр тўранинг қилмишидан у зотга шикоят қилди. Шайх Ҳабибуллоҳ: «Сабр айла. Мен уни сизлардек қила­йин», деб қўлини дуога кўтариб: «Аллоҳёр тўрани булардек ғариб кўнгилли айлагин! Дунёю охират муродини бергил!..» деб дуои хайр қилди. Валий зотлар кўпинча қарғиш ўрнига хайрли дуо қилар эканлар. Шу сабаб бўлиб, уларга ёмонлик етказган кишилар яхшилик йўлига кириб кетар эканлар. Озор етказган киши ҳақига дуои хайр қилиш ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан валийларга меросдир. Ҳабибуллоҳ шайхнинг оғзидан чиқмасдан бурун Аллоҳ унинг дуосини қабул айлади. Шу соатда Аллоҳёр тўранинг кўнглига ғавғо тушди. Ўзининг ёмон феълларини эслаб йиғлади. Аввал тилини сўзга очиб айтган байтлари будир: Маним бошимға хуш савдо тушибдур, Кўнгил бозорина ғавғо тушибдур. Дедим: «Эй тан, на савдодур, на ишдур? Сипоҳона қилич бирлан урушдир, – деб Шайх ҳазратларига йиғлаб борди. Хонақоҳда тиз чўкиб ўтирди. Айтди: «Ё Шайх! Ижозат бўлурму, мадрасага кириб таълим олсак?» Шайх юмшоқлик билан айтди: «Сизлардек мансабдор тўраларнинг ўрни, мақоми бу ер эмас. Бу ғариблар мақомидур». Бу сўзни эшитгач, Аллоҳёр зор-зор йиғлади. Бир нақлга кўра, Аллоҳёр айтдиларки: «Тавфиқ Аллоҳдан, иноят Кибриёдан, ҳидоят Зулжалолдандир, ё Шайх!». Шайх қарасалар, Аллоҳёрда Ҳақ йўл учун зўр қобилият пайдо бўлибди. Кўринишларида одоб ва ҳурмат барқ уриб турибди. Шайх бу зотдан Ислом аҳлига улуғ фойдалар етишини кўнгилларидан ўтказиб, баъзи шартларни қўйиб, илм ҳалқаларига қабул қилдилар. Устоз Мирзо Кенжабекнинг "Буюк Термизийлар" китобидан. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

ҲАЗРАТ ХОЖА ИСМАТУЛЛОҲИ ВАЛИ ҲАҚЛАРИДА. САЛОҲИДДИН ДОМЛО. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

Repost from Orifon.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ Шанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! #салавот (САДАҚА САВОБИНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ САЛАВОТ) «Аллохумма солли ъала саййидина Мухаммадин ъабдика ва росулика ва солли ъалал муъминина вал муъминати вал муслимина вал муслимат». Маъноси: «Аллоҳим, банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин. Мўмин бўлган эркак ва аёлларга, мусулмон бўлган эркак ва аёлларга марҳамат айла». Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. МЕҲРИБОН   РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

Мавлуди шариф хосиятлари Ҳазрати Султонул Орифийн Жалолуддин Суютий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Қайсидур хонадон, масжид ë
Мавлуди шариф хосиятлари Ҳазрати Султонул Орифийн Жалолуддин Суютий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Қайсидур хонадон, масжид ëки маҳаллада мавлидун набий ўқилса у ерни фаришталар ўраб олгайлар ва шу макон ахлига салавот юборгайлар. Қайсидур муъмин уйида мавлид ӯқиса, Аллох таоло ўша хонадон аҳлидан қаҳатчилик, вабо, ëнғин, чўкиш, офат, бало, буғз-у хасад, ëмон куз ва ўғрилардан сақлагай. Агар вафот қилса мункар-накир жавобини осон қилгай, мақъади сидқда худо хузурида бўлгай". Манба: «Аннеъматул кубро» (Ибни Хажар Алхайтами) ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz