cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

МУҲАББАТСИЗ ЯШАБ БЎЛАРМИ...❤️❤️❤️

МУҲАББАТ ҲАМИША ҲАМРОҲ БЎЛСИН,СИЗЛАРГА!

Show more
Advertising posts
3 907
Subscribers
-3224 hours
-2677 days
-1 47930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Негадир мен сени танимай қолдим.? Худди бегонадек ўтдинг кўчамдан. Ортингдан термулиб гирёна боқдим. Нафратла қарадинг, сездим кўзингдан. Наҳотки, шунчалар унутмоқ осон.? Наҳотки, туйғулар энди бегона. Миллион йил ўтса ҳам орадан ишон, Журат тополмайман кетмоққа шу он. Охирги сўзларинг ҳамон ёдимда, Қайта кўришмаймиз дединг хотиржам. Юлиб ололмайсан, ишқингни мендан, Фақат сен етишмай турибсан бир кам. Биламан, мен сени адашдим севиб, Рашк қилдим, гоҳида сени қизғониб. Ҳаловат топмадим, қолмади сабрим Энди алам қийнар сени соғиниб... © АЗИЗАБЕГИМ
Show all...
АЙТМАЙ СЕВИНГ Қоши қора деб, кўзи деб қора, Яшар қанча маъшуқ қалби пора, Қилманг нола, айламанг нара, Айтмай севинг, яшириб севинг. Битманг мактуб, қоғоз қоралаб, Гуллар терманг, унга саралаб, Йиғлаверманг қалбни яралаб, Айтмай севинг, яшириб севинг. Ҳаёт тутган, қадаҳда севги, Ҳаёт қилар, сўроқда севги, У ёнингда йироқда севги, Айтмай севинг, яшириб севинг. Ҳеч ўтмишга, қайтиб бўлмайди, Сирлар бўлар, айтиб бўлмайди, Ғамлар мулкмас, сотиб бўлмайди, Айтмай севинг, яшириб севинг. Кибир эмас, ҳурматни юзи, Мени у ҳам севарми ўзи, Бекоргамас толъийинг сўзи, Айтмай севинг, яшириб севинг. 🌼🌹🌹🌹🌹🌼
Show all...
🥰 1
Биз қирқдан утганда куришдик, Йиғладик, энтикдик, кулишдик, Азобни теппа-тенг булишдик, Биз қирқдан ошганда севишдик. Сочларга қунганда қировлар, Юракни қамради оловлар, Билмасин, кулмасин бировлар, Биз қирқдан ошганда севишдик. Бошларда оила ташвиши, Қалбларда севгининг нолиши, Буям бир Худонинг хохиши, Биз қирқдан ошганда севишдик. Деймиз-да, севги ёш танламас, Мухаббат биз учун кеч эмас, Лекин айт, нимага кечамас, Биз қирқдан ошганда севишдик? Биз қирқдан ошганда севишдик, Азобни теппа-тенг булишдик, Билмадик, нимага эришдик, Барибир, барибир севишдик... 🌼🌹🌹🌹🌹🌼
Show all...
👍 1
Мен эмас, бу кўнгил ақлдан озган, Ҳаёли шамолга ҳас каби тўзган, Кўзим сиёҳдони, кипригам ёзган, Сизга жўнатмаган мактубларим бор.        🪻🪻🪻🪻🪻🪻 Бир сатри сокину,  бир сатри бўрон, Бири заминдек хўр, бириси осмон. Энг оғир гуноҳнинг ҳукмидан ёмон, Сизга жўўнатмаган мактубларим бор.            🪻🪻🪻🪻🪻🪻 Айтолмай бўғзимда қолган каломлар, Гоҳо алвидолар, гоҳр саломлар, Гўё сузилмайин қолган таомлар, Сизга жунатмаган мактубларим  бор.        🪻🪻🪻🪻🪻🪻 Жазиллаб жонимга босилган чўғдек, Ўқдонда сақланган охирги ўқдек, Йўллашга гўёки манзили йўқдек, Сизга  жўнатмаган мактубларим  бор.            🪻🪻🪻🪻🪻🪻 Турарлар сирларим сотмоқчи бўлиб, Гулханга отмоққа бормайди қўлим. Раво кўролмайман уларга ўлим, Сизга жўнатмаган  мактубларим  бор.        🪻🪻🪻🪻🪻🪻 Биров кўрмасин деб жонимда тутдим, Минг марта ўқилиб титилиб кетган, Бири ҳом,  бириси сўнгига етган, Сизга  жўнатмаган  мактубларим  бор.            🌼🌹🌹🌹🌹🌼
Show all...
👏 1
ЖИМГИНА СЕВДИМ Кўнглимниинг кўчаси, эҳ сизмидингиз, Мендайин,  Санамни ҳеч, сезмадииз. Пинагингизниҳҳам, рост, бузмадингиз, Мен сизни узоқдан, жимгина севдим. Хаётим битилган, азалий тақдир, Наҳот, одамийлик қолмади ахир. Кўнгилнинг йӯлида қилдингиз қаҳр, Мен сизни  узоқдан, жимгина севдим. Қаранг ишқингизда азоблар ютдим, Кӯнгил хасратимни шеъримга битдим. Ишқнинг дунёсига кўмилиб кетдим, Мен сизни узоқдан, жимгина севдим. Сизга кӯнгил бердим, сизга дил бердим, Баҳорга алданиб, мен қишни севдим. Бевафо билмаса, нима ҳам дердим , Мен  сизни узоқдан, жимгина севдим. Бу кунлар ишонгум, бир куни кетар, Менга шунча азоб бўлдида, етар. Сизсиз ҳам кунларим албатта ӯтар, Мен сизни узоқдан, жимгина, севдим. 🌼🌹🌹🌹🌹🌼
Show all...
👍 1
Хуш келибсан набирагинам Умринг узок Рискинг бутун Толийинг улуг Бахтинг бутун булсин жажигинам
Show all...
🥰 3👏 2
___ ГУЛ БЎЛИБ             ТЎКИЛСАМ ___ Гул бўлиб тўкилсам   йўлларингизга... Ифор-ла,  сочилсам    бўйларингизга.. Меҳрим - ла, сийласам       дудоқларингиз.. Ёмғир бўлиб тушсам       юзларингизга.... Куч бўлсам, ҳар доим,   қўллаб, қувватлаб, Ёнингизда юрсам    эркалаб, яйраб. Оллоҳдан сўрасам    умри жонингиз, Бахт бўлиб жойлансам      юрагингизга...     Сиз бир нур,мен ёғду    бу диллар равшан.. Сизла ўтган дамлар     юракка малҳам... Омад, барокатлар    бунда жамул - жам, Шукроналар қилсам      уйларингизда. Бахт деса кўнгил ҳам    ўртанар мудом. Қалбнинг торларини    чертади хамон. Оллоҳга минг бора    қиламан шукур, Сиз менга кераксиз    эй лавзи халол.. РАЪНО АЛИЕВА       4-05-2024
Show all...
🥰 2👍 1
Кел... ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | NASIBA DILROZ IJODI✍✍✍🌼🌼🌼
Show all...
🥰 1