en
Feedback
Ehtirom.uz

Ehtirom.uz

Open in Telegram

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатибининг расмий телеграм саҳифаси. @Ehtirom_uz https://t.me/joinchat/AAAAAE8o58_E7-LO_2fjCw

Show more
4 132
Subscribers
+124 hours
-57 days
-4630 days
Posts Archive
#Ривоят Она кўнглининг ризоси Машҳур шайх ҳикоя қилади: – Ҳаж нияти билан йўлга тушиб, Шерозга етдим. Бир масжидга кирдим. Ша
#Ривоят Она кўнглининг ризоси Машҳур шайх ҳикоя қилади: – Ҳаж нияти билан йўлга тушиб, Шерозга етдим. Бир масжидга кирдим. Шайх Мўминнинг хирқа ямаб ўтирганини кўрдим. Салом бериб, ёнидан жой олдим. –Ниятинг нима? – деб сўради. –Ҳаж қилиш ниятим бор, – дедим. –Онанг борми? –Бор. –Дарҳол унинг хизматига бор! Бу гап менга ёқмади. – Нега ҳайрон бўласан? Мен бошяланг, оёқяланг, ҳамроҳсиз ва озиқсиз эллик марта ҳаж қилганман. Ҳаммасининг савобини сенга бағишладим, сен онанг кўнглининг шодлигини менга бағишла. "Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан. 📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

photo content
+7

photo content
+9

photo content
+9

photo content
+9

ТАЛАБАЛИК МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ЁШЛАР! ✅Бугун 7 сентябрь — юртимиздаги олийгоҳларда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Ў
+9
ТАЛАБАЛИК МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ЁШЛАР! ✅Бугун 7 сентябрь — юртимиздаги олийгоҳларда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди. Тантанали маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор устозлар, соҳа мутахассислари билан бирга Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳам иштирок этдилар. 🕌Шунингдек, устоз “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртига ҳам ташриф буюриб, илк ўқиш куни муносабати билан талабаларни муборакбод этдилар. Ёшларга илм олишнинг фазилати, вақтнинг қадрига етиш ва келажакда эл-юртга манфаат келтирадиган муносиб мутахассис бўлиб етишишлари учун омадлар тиладилар. 🎉Янги ўқув йили барча илм аҳлларига муваффақиятли ва баракали келсин! 📚✨ ✔️Улашинг | @MuslimShosh

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! #Кун_ҳикмати
«Эртадан бошлайман», деманг. Эртани кутиб, ойлар, йилларни ўтказдингиз. Ўзингиз билган қанча одамлар эса «эртага»ни ҳам кўрмади. Бугундан, ҳозирдан бошланг. Бугун ҳам кечаги куннинг эртаси-ку!
Кунингиз сермазмун ва муваффақиятли ўтсин! 🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿 📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙 1448 ҳ.й РАБИУЛ АВВАЛ 25-КУНИ 7-СЕНТЯБРЬ 2026 ЙИЛ ДУШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙   1448 ҳ.й  РАБИУЛ АВВАЛ 25-КУНИ 7-СЕНТЯБРЬ 2026 ЙИЛ ДУШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️ ⏰ ТОНГ -     04:34 ⏰ ҚУЁШ -    05:50 ⏰ ПЕШИН - 12:26 ⏰ АСР -        16:54 ⏰ ШОМ -      18:51 ⏰ ХУФТОН -20:05
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙 1448 ҳ.й РАБИУЛ АВВАЛ 24-КУНИ 6-СЕНТЯБРЬ 2026 ЙИЛ ЯКШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙   1448 ҳ.й  РАБИУЛ АВВАЛ 24-КУНИ 6-СЕНТЯБРЬ 2026 ЙИЛ ЯКШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️ ⏰ ТОНГ -     04:32 ⏰ ҚУЁШ -    05:49 ⏰ ПЕШИН - 12:26 ⏰ АСР -        16:55 ⏰ ШОМ -      18:53 ⏰ ХУФТОН -20:07
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Сийрат КАЛОМЛАРИ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларида дона-донал
#Сийрат КАЛОМЛАРИ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларида дона-доналик ва шошилмаслик бор эди». Абу Довуд «Адаб»да ривоят қилган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушунарли бўлиши учун сўзни уч марта такрорлар эдилар». Термизий, Бухорий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Шарҳ: Албатта, бундай такрорлаш зарур бўлганида ва аҳамиятли нарсаларда бўлган. «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 19-жузи 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴 ✅  📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Ҳикматнома ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР: - Одамларнинг доноси ким? - Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани. - Баланд ҳимматлик
#Ҳикматнома ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР: - Одамларнинг доноси ким? - Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани. - Баланд ҳимматлик кимдур? - У неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши. - Одамларнинг қудратлиси ким? - Ақли комил бўлгани. - Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди? - Шаҳват. - Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради? - Ҳасад. - Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас? - Адолат. - Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур? - Тезлик. - Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур? - Аҳмоқлик. - Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур? - Сабр... 📝📝📝📝📝📝📝📝 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube

#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙 1448 ҳ.й РАБИУЛ АВВАЛ 23-КУНИ 5-СЕНТЯБРЬ 2026 ЙИЛ ШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇️
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙   1448 ҳ.й  РАБИУЛ АВВАЛ 23-КУНИ 5-СЕНТЯБРЬ 2026 ЙИЛ ШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️ ⏰ ТОНГ -     04:31 ⏰ ҚУЁШ -    05:48 ⏰ ПЕШИН - 12:27 ⏰ АСР -        16:57 ⏰ ШОМ -      18:55 ⏰ ХУФТОН -20:09
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Мустақилликка_35_йил
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклар экан, бугунги тинч ва фаровон кунларга шукр қилиш, уларнинг қадрига етиш ҳар бир инсоннинг бурчи эканини таъкидлади. У ота-боболар орзу қилган, аммо етиша олмаган улуғвор кунларда яшаётганимиз, юртимизда инсон қадри ва меҳнатига юксак эътибор қаратилаётгани катта бахт эканини қайд этиб, халқимизга тинчлик, осойишталик ва фаровонлик тилади.
📌Батафсил видеода 👆 ✅Улашинг | @MuslimShosh

#Ҳикмат ОДОБНИ КИМДАН ЎРГАНДИНГ? Луқмони Ҳакимдан одамлар:“Эй Луқмони Ҳаким, одобни қаердан ўргандинг?”деб сўрашибди. Шунда Л
#Ҳикмат ОДОБНИ КИМДАН ЎРГАНДИНГ? Луқмони Ҳакимдан одамлар:“Эй Луқмони Ҳаким, одобни қаердан ўргандинг?”деб сўрашибди. Шунда Луқмони Ҳаким:“Одобни беадаблардан ўргандим” деб жавоб берган экан. 🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿 📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

ЎН БЕШ КУНДАН КАМ МУДДАТГА КЕЛГАН МУСОФИРНИНГ НИЯТИ ЎЗГАРСА, НАМОЗИГА ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ? #мусофир ❓ 2223-САВОЛ: Мусофир 15 кунга қолмасдан юртига қайтишни ният қилиб сафарга чиқсаю, маълум бир сабаб билан сафари 15 кундан ортиб кетса, ўша 15 кундан бошлаб намозни тўлиқ ҳолда ўқийдими? Аввалги кунларнинг қазосини ўқиб қўядими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масаланинг бироз тафсилоти бор. 15 кундан кам муддат туришни ният қилган мусофир эртага кетаман, индинга кетаман деб турадиган кунлари чўзилиб кетса, бу ҳолатда намозини қаср қилиб ўқишда давом этади. Агар 15 кундан кам муддатни ният қилиб келгандан кейин яна маълум кунлар қолиши аниқ бўлиб қолса, шу аниқ бўлган вақтдан юртига қайтадиган кунгача бўлган муддатни ҳисоблайди. Агар қоладиган кунлари 15 ва ундан кўп бўлса, аниқ бўлган вақтдан бошлаб намозларни тўлиқ ўқишни бошлайди. Аввалги қаср қилиб ўқиган намозларини қазосини ўқимайди. Агар қоладиган кунлари 15 кундан кам муддат бўлса, гарчи келган вақтдан бошлаб ҳисоблаганда 15 кундан ошиб кетса ҳам, қаср ўқишда давом этаверади. Масалан, 12 кун тураман деб ният қилиб келгандан кейин ўнинчи куни яна 10 кун қолиши аниқ бўлиб қолди. Бу ҳолатда кейинги кунлар 10 кун бўлгани учун қаср ўқишда давом этади. Чунки қоладиган кунлари 12 кунни ташкил этмоқда. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#Сийрат ТАБАССУМЛАРИ Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кў
#Сийрат ТАБАССУМЛАРИ Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим». Иккисини Термизий ривоят қилган. 🌴🌴🌴🌴🌴 ✅  📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

photo content

photo content

photo content