en
Feedback
Ehtirom.uz

Ehtirom.uz

Open in Telegram

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатибининг расмий телеграм саҳифаси. @Ehtirom_uz https://t.me/joinchat/AAAAAE8o58_E7-LO_2fjCw

Show more
4 132
Subscribers
+124 hours
-57 days
-4630 days
Posts Archive
photo content

ОХИРГИ РАКАТДА ИМОМДАН ЎЗИБ КЕТГАН КИШИ #намоз ❓ 2229-САВОЛ: Мен “Динда саволим бор” китобини ўқияпман. Унда намоз давомида имомдан олдин руку қилган киши қироат қилмай яна тўрт ракат ўқиши лозим, дейилган экан. Масалан, бир киши тўрт ракатли фарз намозининг уч ракатида имомга эргашиб, тўртинчи ракатда имомдан олдин руку қилиб қўйса, имом салом берганидан кейин туриб, яна тўрт ракат ўқиши керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда намозхон тўрт ракат эмас, балки фақат бузилган ўша бир ракатнинг ўзини ўқийди. Китобда келтирилган «тўрт ракат ўқиш лозимлиги» ҳақидаги ҳукм мазкур хато намознинг барча ракатларида содир этилган ҳолатга тегишлидир. Сиз сўраган суратда эса дастлабки уч ракат имом билан дуруст адо этилган, фақат тўртинчи ракат ҳисобга ўтмайди. Шу сабабли намозхон имом салом берганидан сўнг ўрнидан туриб, қироат қилмасдан фақат ўша бир ракатни ўқиб намозини тугатади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#Сийрат Имом Термизий «Шамоили Муҳаммадия»да Расулуллоҳ ﷺ ҳақида нима деганлар? 2-қисм 21. Юришлари тез. 22. Барчадан илгари
#Сийрат Имом Термизий «Шамоили Муҳаммадия»да Расулуллоҳ ﷺ ҳақида нима деганлар? 2-қисм 21. Юришлари тез. 22. Барчадан илгари салом берардилар. 23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади. 24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар. 25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочларига ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар. 26. Кўзларига ҳар кеча сурма сурардилар. 27. Кийимни йиртилгунча кияр эдилар. 28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар. 29. Салла ўрардилар (7–12 газ). 30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган. 31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этардилар. 32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар. 33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар. 34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, толқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар. 35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди. 📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Видео #ғийбат 📹 Комментария ғийбат ҳисобланадими? 🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! #Кун_ҳикмати 🍃
Инсонлар гуллар орасида тиконларни етиштириб қўйилганига шикоят қилиш ўрнига, тиконлар орасида гулларни етиштириб қўйилганига шукр қилмоқлари лозимдир... 🍃
Кунингиз сермазмун ва хайрли ўтсин! ☀️😊☀️😊☀️😊☀️😊☀️😊☀️ 📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙 1448 ҳ.й РАБИУЛ АВВАЛ 28-КУНИ 10-СЕНТЯБРЬ 2026 ЙИЛ ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙   1448 ҳ.й  РАБИУЛ АВВАЛ 28-КУНИ 10-СЕНТЯБРЬ 2026 ЙИЛ ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️ ⏰ ТОНГ -     04:37 ⏰ ҚУЁШ -    05:53 ⏰ ПЕШИН - 12:25 ⏰ АСР -        16:50 ⏰ ШОМ -      18:46 ⏰ ХУФТОН -19:59
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Сийрат Имом Термизий «Шамоили Муҳаммадия»да Расулуллоҳ ﷺ ҳақида нима деганлар? 1-қисм 1. Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи васалл
#Сийрат Имом Термизий «Шамоили Муҳаммадия»да Расулуллоҳ ﷺ ҳақида нима деганлар? 1-қисм 1. Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи васаллам) ўрта бўй эдилар. 2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди. 3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар. 4. Икки елкалари ораси кенг эди. 5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли. 6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди. 7. Суяклари қўшилган ери йўғон. 8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди. 9. Сийнадан киндиккача узун ва игичка мўй. 10. Баданлари туксиз. 11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар. 12. Пешоналари кенг. 13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди. 14. Бурунлари баланд, қиррали. 15. Соқоллари қалин эди. 16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. 17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар 18. Кўкраклари кенг 19. Билаклари узун 20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди 📚📚 Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Видео 🕌 РАСУЛИМИЗ ﷺ КАМТАР ЭДИЛАР 🕌 ✅ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонларида юмушларни ўзлари бажарар эдилар ✅ Бугунги кун учун улкан ибрат
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! #Кун_ҳикмати              Биласизми? 😔Инсонлар тушунишдан кўра, айблашни, 😳кечиришдан кўра ғурурни, 😌боришдан кўра кутишни, 💪курашишдан кўра, воз кечишни маъқул кўрадилар... 👆👆Ана шунинг учун хам инсонларнинг армони кўп!
🤲МАҚСАДИНГИЗ ХАЙРЛИСИ БИЛАН АМАЛГА ОШСИН! 🤲КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ ВА БАРАКАЛИ ЎТСИН!
✨✨✨✨✨✨✨✨✨ 📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙 1448 ҳ.й РАБИУЛ АВВАЛ 27-КУНИ 9-СЕНТЯБРЬ 2026 ЙИЛ ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙   1448 ҳ.й  РАБИУЛ АВВАЛ 27-КУНИ 9-СЕНТЯБРЬ 2026 ЙИЛ ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️ ⏰ ТОНГ -     04:36 ⏰ ҚУЁШ -    05:52 ⏰ ПЕШИН - 12:25 ⏰ АСР -        16:51 ⏰ ШОМ -      18:48 ⏰ ХУФТОН -20:01
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Видео 🕌 КЎП СЎЗЛАМАЙ, ИБРАТ БЎЛАЙЛИК! 🕌 ✅ Дўзахда қаттиқ жазоланаётган кишининг гуноҳи нима эди? ✅ У киши яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб ўзи амал қилар эдими?
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

ТАЛАБАЛИК МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ЁШЛАР! 🎉Янги ўқув йили барча илм аҳлларига муваффақиятли ва баракали келсин! 📚✨ ✔️Улашинг | @MuslimShosh

#Сийрат Расулуллоҳ ﷺ ни бир кўрсам эди -Расулуллоҳ ﷺ энг чиройлик юзлик ва энг гўзал хулқлик эдилар. (Муттафақун алайҳ). - Ўт
#Сийрат Расулуллоҳ ﷺ ни бир кўрсам эди -Расулуллоҳ ﷺ энг чиройлик юзлик ва энг гўзал хулқлик эдилар. (Муттафақун алайҳ). - Ўта узун ҳам эмас, паст ҳам эмасдилар. (Муттафақун алайҳ) - Ўрта бўйлик эдилар. (Бухорий). - Икки елкаларининг ораси кенг эди. (Бухорий). - Сақоллари мўл эди, қизғишга яқинроқ, сочлари қулоқларининг юмшоқларигача тушиб турарди. (Бухорий). - Бошлари каттароқ, икки кафтлари ва қадамлари йўғон эди. (Бухорий). Юзлари қуёш-ой мисоли эди, (юзлари) доирасимон эди. (Муслим). - Хурсанд бўлсалар юзлари нурланарди. (Муттафақун алайҳ). Юзлари малоҳатлик оқ эди. (Муслим). У киши ﷺ га қарасангиз "икки кўзи қора кўз"- дердингиз, ўзи қора кўз эмасдилар. (Термизий). - Оиша онамиз айтадилар: "Кулишлари фақат табассум эди". (Бухорий). - Расулуллоҳ ﷺ кулмас эдилар, фақат табассум қилардилар. (Термизий). "Расулуллоҳ ﷺ дан кўпроқ табассум қилган биронтасини кўрмадим"- дейди, Абдуллоҳ ибн Ҳорис розиаллоҳу анҳу. (Термизий). 📿📿🤲🤲🕌🕌🌴🌴 📚📚 Бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

“ЯРАТМОҚ” СЎЗИНИ ИНСОНЛАРГА НИСБАТАН ИШЛАТИШ #ақида ❓ 2226-САВОЛ: Саволим шундан иборатки, баъзи инсонлар ўзларига ёки бошқа инсонларга нисбатан “яратмоқ” сўзини ишлатишади. Масалан “сайт яратдим”, “файл яратдим”, “автомобил яратдим” деб. Шундай дейиш мумкинми? Яратувчи фақат Аллоҳку, бу сўзни инсонларга нисбатан ишлатиш жоизми ўзи? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Лафзларнинг ҳақиқий ва мажозий маънолари бўлади. “Халқ қилиш”, яъни “яратиш” сўзи ҳақиқий маънода Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилади. Инсонларга нисбатан эса мажозий маънода ишлатиш мумкин, аммо ҳақиқий маънода ишлатиш мумкин эмас. Чунки “яратмоқ” феъли “йўқдан бор қилиш” деган маънони англатади. Буни эса фақат Аллоҳ таоло қила олади, холос. Бандалар эса бир неча моддаларни, унсурларни жамлаш, йиғиш орқали сайт, автомобил ёки бошқа нарсаларни пайдо қилишади. Масалан, кимдир янги кимёвий модда пайдо қилиши мумкин, лекин уни ҳам қайсидир моддалар орқали пайдо қилади. Мутлақо йўқ нарсани ҳеч нарсани ишлатмасдан туриб пайдо қила олмайди. Аллома Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ҳам ўзларининг Қуръони карим тафсирига оид ёзган “Таъвилоти Аҳли сунна” китобида “халқ қилмоқ”, яъни “яратмоқ” феълини инсонларга нисбатан фақатгина мажозий маънода ишлатиш мумкин деганлар: وإنَّمَا لم يجز إضافة التخليق إلى الخلق لما ذكرنا: أنه إخراج الشيء من العدم إلى الوجود، وذلك ليس إلى الخلق. ... لذلك لم يجز إضافة ذلك إلى الخلق، إلا على المجاز. واللَّه أعلم. “Чунки “яратиш” (вужудга келтириш) сўзини махлуқотга нисбат беришга рухсат йўқ. Бунинг сабаби юқорида зикр қилганимиздек, ҳақиқий яратиш йўқдан бор қилишдир. ... Шунинг учун бу сўзни ҳақиқий маънода махлуқотларга нисбат бериш жоиз эмас, мажозий маънодагина мумкин. Аллоҳ билувчироқдир”. Бизда ҳам мазкур сўз мажозий маънода ишлатилади. Бирор нарсани ижод қилган, ўйлаб топган одам, мен бу нарсани айнан Аллоҳ таоло каби яратдим демайди, бундай эътиқодда ҳам бўлмайди. Шундай бўлишига қарамай, бугунги кунда кўпчилик мажозий маънода ишлатишни фарқига бормагани учун инсонларга нисбатан "яратмоқ" феъли ўрнига "тайёрламоқ", "тузмоқ" "кашф этмоқ" каби мажозга эҳтиёж қолдирмайдиган сўзларни ишлатиш афзал саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺 ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋 🌼ВА БАРАКАТУҲ🕌 Биласизми? Ёлғизлик ➖ атрофингизда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингизда
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺 ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋    🌼ВА БАРАКАТУҲ🕌       Биласизми? Ёлғизлик ➖ атрофингизда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингизда ҳеч кимнинг қолмаслигидир.
🤲🤲Қалбимиздагилар ҳамиша омон бўлсинлар!
🕌🕊
Кунингиз файзу баракали ўтсин! Янги ҳафта муборак бўлсин! 💬💬💬💬💬💬
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙 1448 ҳ.й РАБИУЛ АВВАЛ 26-КУНИ 8-СЕНТЯБРЬ 2026 ЙИЛ СЕШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм #Намоз_вақтлари 🗓 🌙   1448 ҳ.й  РАБИУЛ АВВАЛ 26-КУНИ 8-СЕНТЯБРЬ 2026 ЙИЛ СЕШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️ ⏰ ТОНГ -     04:35 ⏰ ҚУЁШ -    05:51 ⏰ ПЕШИН - 12:26 ⏰ АСР -        16:53 ⏰ ШОМ -      18:50 ⏰ ХУФТОН -20:03
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

#Ривоят Она кўнглининг ризоси Машҳур шайх ҳикоя қилади: – Ҳаж нияти билан йўлга тушиб, Шерозга етдим. Бир масжидга кирдим. Ша
#Ривоят Она кўнглининг ризоси Машҳур шайх ҳикоя қилади: – Ҳаж нияти билан йўлга тушиб, Шерозга етдим. Бир масжидга кирдим. Шайх Мўминнинг хирқа ямаб ўтирганини кўрдим. Салом бериб, ёнидан жой олдим. –Ниятинг нима? – деб сўради. –Ҳаж қилиш ниятим бор, – дедим. –Онанг борми? –Бор. –Дарҳол унинг хизматига бор! Бу гап менга ёқмади. – Нега ҳайрон бўласан? Мен бошяланг, оёқяланг, ҳамроҳсиз ва озиқсиз эллик марта ҳаж қилганман. Ҳаммасининг савобини сенга бағишладим, сен онанг кўнглининг шодлигини менга бағишла. "Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан. 📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

photo content
+7

photo content
+9

photo content
+9