cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Юридик консалтинг | Ваш адвокат

Сизда НИКОХ, ОИЛА, МЕРОС, МЕХНАТ, ИКТИСОДИЙ, ФУҚАРОЛИК, ЖИНОЯТ, МАЪМУРИЙ ва бошка саволлар борми? Бизга мурожаат килинг. Саволлар учун @huquqshunos_koncalting Гуруҳимиз 👉 https://t.me/yuridik_konsalting

Show more
Tajikistan7 340The language is not specifiedLaw7 941
Advertising posts
210
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🔰Битим қандай ҳолатларда қонун талабларига мувофиқ тузилган ҳисобланади? Агар битим, шартнома тузилиши пайтида тарафлар хоҳиш-иродаси эркин ифода этилган бўлиб, унинг шаклига нисбатан Фуқаролик кодексида белгиланган қуйидаги талаблар бажарилган бўлса, у қонун талабларига мувофиқ тузилган ҳисобланади, яъни: оғзаки шакл — тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган (жетон, патта, квитанция ва ҳ.к. олиш пайтида) битим, ҳадя шартномаси ёки фуқаролар ўртасида тузиладиган қарз шартномаси (агар шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлмаса) тузилаётганда; оддий ёзма шакл (тилхат, хат, ҳужжатлар ва ҳ.к.) — қуйидаги шартномалар: гаров, кафиллик, закалат, маҳсулот етказиб бериш, энергия таъминоти, кўчмас мулкни сотиш, ҳадя (агар ҳадя берувчи юридик шахс бўлса ёки шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса), мулк ижараси (агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса), прокат, юридик шахслар ўртасидаги бино ижараси, лизинг, юридик шахслар ўртасидаги уй-жой ижараси, пудрат, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, йўловчи ташиш, фуқаролар ўртасидаги қарз шартномаси (агар шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлса), кредит, банк омонати, топшириқ, воситачилик, мол-мулкни ишончли бошқариш, омонат сақлаш, суғурта тузилаётганда; нотариал тасдиқланган шакл — қуйидаги шартномалар: давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этиладиган автомототранспорт, ер участкаси, бошқа кўчмас мулк олди-сотдиси, айирбошлаш, кўчмас мулк ва автомототранспорт ҳадяси, рента, уй-жой (квартирани) бошқа шахсга бериш, кўчмас мулк ижараси, корхона, автомототранспорт воситалари бино (фуқаролар ўртасида) ижараси, фуқаролар ўртасидаги уй-жой ижараси тузилаётганда. https://t.me/yuridik_yordam_xizmatlari
Show all...
Юридик консалтинг | Ваш адвокат

Сизда НИКОХ, ОИЛА, МЕРОС, МЕХНАТ, ИКТИСОДИЙ, ФУҚАРОЛИК, ЖИНОЯТ, МАЪМУРИЙ ва бошка саволлар борми? Бизга мурожаат килинг. Саволлар учун @huquqshunos_koncalting Гуруҳимиз 👉

https://t.me/yuridik_konsalting

ШАХСНИНГ РАСМИНИ УНИНГ РУХСАТИСИЗ ТАРҚАТГАНЛАР ҚАНДАЙ ЖАЗОЛАНАДИ? Bironta shaxsning rasmini o'zidan so'ramay internet tarmog'iga joylashtirish va unga asossiz tuxmat qilib voqeani boshqacha izohlab tarqatib yuborish qonun bo'yicha qanday jazolanadi. Шахснинг расмини ёки видеосини унинг розилигисиз тарқатиб юбориш мумкин эмас. Чунки бу унинг шахсга доир маълумоти саналади. Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонуннинг 4-моддасига кўра шахсга доир маълумот деганда муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот тушунилади. Бу маълумотлар қаторига шахсий исм-шарифи, яшаш ёки иш жойи, унинг тасвири, шунингдек у сир сақланишидан манфаатдор бўлган маълумотлар киради. ❗️Бундай маълумотларни тарқатган ҳар қандай шахс эса жавобгарликка тортилади. Эътибор беринг! Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, ▪️ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача; ▪️мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси) ✅ Шунинг учун бу вазиятда сиз туман ИИБга мурожаат қилишингиз лозим. https://t.me/yuridik_yordam_xizmatlari
Show all...

ТИЛХАТ БИЛАН ҚАРЗ УНДИРСА БЎЛАДИМИ? 📍ЖАВОБ: Ҳа, бўлади. Фақат тилхат қарз шартномасининг айрим шартларига жавоб бериши керак. Фуқаролик кодексининг 733 моддаси 3 қисмига кўра агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади. Саволингизни: https://t.me/yuridik_yordam_xizmatlari
Show all...
Юридик консалтинг | Ваш адвокат

Сизда НИКОХ, ОИЛА, МЕРОС, МЕХНАТ, ИКТИСОДИЙ, ФУҚАРОЛИК, ЖИНОЯТ, МАЪМУРИЙ ва бошка саволлар борми? Бизга мурожаат килинг. Саволлар учун @huquqshunos_koncalting Гуруҳимиз 👉

https://t.me/yuridik_konsalting

ҚАЧОН ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИГА ЧИҚИШИМ МУМКИН? Ассалом алайкум юристлар. Мен яқинда шифокор кўригидан ўтганимда ҳомиладорлигимни айтишди. Саволим шундаки қачан ҳомиладорлик таътилига чиқсам бўлади. Жавоб учун рахмат. 📍ЖАВОБ: Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ва Меҳнат кодекси бўйича меҳнат шартномаси асосида ишласангиз туққунга қадар 70 (етмиш) календарь кун ва туққандан кейин 56 (эллик олти) календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда —етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътили олишингиз мумкин бўлади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишдан аввал ўз врачингизга маълум қилинг. У Сизга шу давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштириб беради. Ушбу меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ходимга у ҳомиладорлик бўйича рўйхатдан ўтган оилавий поликлиникадан ҳомиладорликнинг 31 ҳафтасидан бошлаб берилади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси корхонанинг кадрлар бўлими, у бўлмаса бухгалтериясига топширилиши керак. ❗️Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиш вақти ҳақида иш берувчингизни олдиндан хабардор қилинг. Саволингизни: https://t.me/yuridik_yordam_xizmatlari
Show all...
Юридик консалтинг | Ваш адвокат

Сизда НИКОХ, ОИЛА, МЕРОС, МЕХНАТ, ИКТИСОДИЙ, ФУҚАРОЛИК, ЖИНОЯТ, МАЪМУРИЙ ва бошка саволлар борми? Бизга мурожаат килинг. Саволлар учун @huquqshunos_koncalting Гуруҳимиз 👉

https://t.me/yuridik_konsalting

Photo unavailableShow in Telegram
2023 йил учун жисмоний шахсларга ер солиғи ставкалари Саволингизни: https://t.me/yuridik_yordam_xizmatlari
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
МАКТАБДА ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН ПУЛЛИК ХИЗМАТНИНГ ҚАНЧАСИНИ ЎҚИТУВЧИ ОЛИШИ КЕРАК? ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган НИЗОМнинг 8-бандига асосан Мактабда пуллик таълим хизмат кўрсатишга, биринчи навбатда, шу мактабда фаолият юритаётган ўқитувчилар шартнома асосида жалб этилади. Буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин. Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади. ❗️Яъни бу дегани сиз мактабда болаларга ҳақ эвазига тўгарак ўтмоқчи бўлсангиз аввало шартнома тузишингиз лозим. Шартномада пуллик хизматнинг қанча қисми сизга йўналтирилиши келишиб олинади. Низомда камида 50 фоизи дейилмоқда аммо у 100 фоиз ёки 70 фоиз бўлиши ҳма мумкин. Бу сизнинг мактаб маъмурияти билан тузган шартномангизга боғлиқ. Саволингизни: https://t.me/yuridik_yordam_xizmatlari
Show all...
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ШАРТЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ (Иккиламчи бозор учун ҳам очилмоқда) 1. Қуйидаги мақсадларда ажратилади а) Уй-жойни бирламчи ва иккиламчи бозордан сотиб олиш учун б) Қарз олувчи яшаб турган хонадонни қайта таъмирлаш учун. Ипотека кредити хисобига сотиб олинган турар-жой қарз олувчининг асосий яшаш жойи бўлиши шарт. 2. Кредитлашга мувофик турар-жой тури: а) Якка тартибда қурилган уй-жойлар (ҳовли), ёки кўп қаватли уйдаги хонадонлар. б) Яшашга тайёр бўлмаган уйлар талабга номувофиқ ҳисобланади. 3. Кимларга берилади? Мунтазам (доимий) даромад манбаларига эга бўлган шахсларга 4. Ипотека кредити лимити қанча? Турар-жойни сотиб олиш учун: - 400 миллион сўм. Турар-жойнинг қайта таʼмири учун: - 80 миллион сўм. 5. Ипотека кредитининг муддати: Турар-жойни сотиб олиш учун: - Камида 10 йил, максимал муддат 20 йил. Турар-жойнинг қайта таъмири учун: - максимал муддат 10 йил. 6. Фоиз ставкаси: Турар-жойни сотиб олиш учун: ОʼзИҚМК ставкаси + 5 % гача тижорат банк устамаси. (18%) Турар-жойнинг қайта таʼмири учун: ОʼзИҚМК ставкаси + 4 % гача тижорат банк устамаси. (17%) 7. Олдиндан тўлов: Турар-жойни сотиб олиш учун: - камида 25%. Турар-жойнинг қайта таʼмири учун: - талаб қилинмайди. 8. Қарз олувчининг (даромади етмаган тақдирда биргаликда қарз олувчи даромади билан жамланган) максимал ойлик соф даромади қанча бўлиши керак? - 15 млн сўм Саволингизни: https://t.me/yuridik_yordam_xizmatlari
Show all...
Tanlab olish mezonlari

⚡️Навбатдан ташқари таътил кунлари давомида барча таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимларнинг иш ҳақи тўлиқ тўланади. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, 2023-йил 10-18-январ кунлари бериладиган навбатдан ташқари таътил кунлари давомида таълим ташкилотларида фаолият юритаётган раҳбар ходимлар, тарбиячилар, педагоглар, профессор ўқитувчилар ва бошқа ходимлар, жумладан, меҳнатига соатбай ҳақ тўланадиган ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўланади. Саволингизни: https://t.me/yuridik_yordam_xizmatlari
Show all...
Юридик консалтинг | Ваш адвокат

Сизда НИКОХ, ОИЛА, МЕРОС, МЕХНАТ, ИКТИСОДИЙ, ФУҚАРОЛИК, ЖИНОЯТ, МАЪМУРИЙ ва бошка саволлар борми? Бизга мурожаат килинг. Саволлар учун @huquqshunos_koncalting Гуруҳимиз 👉

https://t.me/yuridik_konsalting

⚡️Айрим туманлардаги давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилди Президент қарорига (ПҚ–471, 30.12.2022 й.) кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади: 🔹4- ва 5-тоифадаги туманларда - 50 фоиз; 🔹3-тоифадаги туманларда - 30 фоиз. Маълумот учун, Президент фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистондаги барча — 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади. Туман ва шаҳарларнинг қайси тоифага мансублиги билан бу ерда танишиш мумкин. https://t.me/yuridik_yordam_xizmatlari
Show all...
Юридик консалтинг | Ваш адвокат

Сизда НИКОХ, ОИЛА, МЕРОС, МЕХНАТ, ИКТИСОДИЙ, ФУҚАРОЛИК, ЖИНОЯТ, МАЪМУРИЙ ва бошка саволлар борми? Бизга мурожаат килинг. Саволлар учун @huquqshunos_koncalting Гуруҳимиз 👉

https://t.me/yuridik_konsalting

Photo unavailableShow in Telegram
#notarius_maslahati Савол: Мен автомашина сотиб олган эдим, эндиликда ушбу нотариал тасдиқланган автомашина олди-сотди шартномани сотувчи билан ўзаро келишув асосида бекор қилмоқчиман. Нотариусга мурожаат қилганимда, хотинингизни шартномани бекор қилишга оид розилиги керак деяпти. Шу тўғрими? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарор билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентига” асосан олди-сотди шартномани бекор қилиш учун сотиб олувчининг хотини (эри)нинг нотариал тартибда тасдиқланган ёки нотариал тартибда тасдиқланган розиликка тенглаштирилган бошқа ваколатли ташкилотлар мансабдор шахслари томонидан, Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган розилиги талаб қилинади. Нотариуснинг талаби қонунийдир. Саволга Бухоро шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилобар Бозорова жавоб берди. 👉👉на русском
Show all...