en
Feedback
ISLOMOBOD.UZ

ISLOMOBOD.UZ

Open in Telegram

http://islomobod.uz veb-saytining Telegram messenjeridagi rasmiy kanali.

Show more
371
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
«أَرْبَعٌ مِنَ الشَّقَاءِ: جُمُودُ العَيْنِ، وَقَسْوَةُ القَلْبِ، وَالحِرْصُ وَطُولَ الأمَلِ» «Тўртта нарса бахтсизликдир: кў
«أَرْبَعٌ مِنَ الشَّقَاءِ: جُمُودُ العَيْنِ، وَقَسْوَةُ القَلْبِ، وَالحِرْصُ وَطُولَ الأمَلِ» «Тўртта нарса бахтсизликдир: кўзнинг қотиб қолиши, қалбнинг қотиши, ҳирс ва узун орзу ҳаваслар» Аллома Жалолиддин Суютийнинг «Ал Жомеус сағир» китобидан. 🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/islomoboduzz

#Ҳикматли_сўзлар Сувдек оқиб ўтиб кетган ярим асрлик умр ортда қолди. Бу ёғига қанча яшайман - буни ожиз банда сифатида англа
#Ҳикматли_сўзлар Сувдек оқиб ўтиб кетган ярим асрлик умр ортда қолди. Бу ёғига қанча яшайман - буни ожиз банда сифатида англай олмайман. Ўзимга «Мен нима кила олдим?» «Жамиятга нима манфаат келтира олдим?» ва «Нимага эриша олдим?» дея савол бераман. Шуларни англаш учун ярим аср кутиш керакмиди? Сиз-чи, нима қилмоқчисиз? Олдингизга қўйган мақсадингиз борми? Ярим аср яшашга умрингиз етармикан? Бу саволларни ўзингизга бериш учун ярим аср кутиб ўтирмасликни маслаҳат берардим. Абдулакрим Ҳасаннинг «Ўзгарайлик ёки 63 ўгит» китобидан. 🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/islomoboduzz

9. Маккадан келган муҳожирларга дастлабки пайтларда Мадина об-ҳавоси ёқмади, баъзилари бемор бўлиб, ётиб қолишди. Савол: Ўшанда муҳожирлар қандай касалликка дучор бўлган эдилар?
Anonymous voting

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага келганларини эшитибоқ, у зотнинг ҳузурларига келиб, факат пайғамбарлар биладиган саволларни берган ва қониқарли жавоб олгач, ўша заҳоти мусулмон бўлган яҳудий олим ким эди?
Anonymous voting

7. Яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтиришмаганининг асл сабаби нима эди?
Anonymous voting

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддиннинг "Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?" китобидан викторина саволлари. (Мадина даври) 🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/islomoboduzz

«أَرْبَعٌ مِنْ سَعَادَةِ الْمَرْءِ: أنْ تَكُونَ زَوْجَتُهُ صَالِحةً، وَأَوْلادُهُ أبْرَاراً، وَخُلَطَاؤُهُ صَالِحِينَ، وَأَنْ
«أَرْبَعٌ مِنْ سَعَادَةِ الْمَرْءِ: أنْ تَكُونَ زَوْجَتُهُ صَالِحةً، وَأَوْلادُهُ أبْرَاراً، وَخُلَطَاؤُهُ صَالِحِينَ، وَأَنْ يَكُونَ رِزْقُهُ فِي بَلَدِهِ» «Тўртта нарса эркак кишининг саодатидандир: аёли солиҳа бўлиши, фарзандлари меҳрибон бўлиши, бирга юрадиган кишилари солиҳ бўлиши, розқи ўз шаҳрида бўлиши» Аллома Жалолиддин Суютийнинг «Ал Жомеус сағир» китобидан. 🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/islomoboduzz

#Ҳикматли_сўзлар Баъзиларни кўриб ҳайрон бўламан: уйига меҳмон келса, ёктирмайди, ичи торлик қилади. Балки шунинг учун ҳам ул
#Ҳикматли_сўзлар Баъзиларни кўриб ҳайрон бўламан: уйига меҳмон келса, ёктирмайди, ичи торлик қилади. Балки шунинг учун ҳам уларнинг ҳаёти шундай тундлик ва муаммолар билан ўтиб кетаётганини ўзлари ҳам англамасалар керак! Бундай кимсалар ёшлари улуғ бўлганда ҳам ичи тор ва бетоқат бўлиб қолишади! Абдулакрим Ҳасаннинг «Ўзгарайлик ёки 63 ўгит» китобидан. 🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/islomoboduzz

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида у ерда нечта яҳудий қабиласи яшар эди?
Anonymous voting

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида у ерда нечта араб қабиласи яшар эди?
Anonymous voting

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларида қамарий ҳисобда неча ёшда бўлганлар?
Anonymous voting

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддиннинг "Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?" китобидан викторина саволлари. (Мадина даври) 🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/islomoboduzz

«أَرْبَعٌ مَنْ أُعْطِيَهُنَّ فَقَدْ أَعْطِيَ خَيْرَ الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ: لِسَانُ ذَاكِر، وَقَلْبٌ شَاكِرٌ، وَبَدَنٌ عَلَى
«أَرْبَعٌ مَنْ أُعْطِيَهُنَّ فَقَدْ أَعْطِيَ خَيْرَ الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ: لِسَانُ ذَاكِر، وَقَلْبٌ شَاكِرٌ، وَبَدَنٌ عَلَى البَلاءِ صَابَرٌ وَزَوْجَةٌ لَا تَبْغِيهِ خَوْنَا فِي نَفْسِهَا وَلَا مَالِهِ» «Кимда тўртта нарса берилган бўлса унга дунё ва охират яхшиликлари берилибди: зикр қилувчи тил, шукур қилувчи қалб, балоларга сабр қилувчи бадан, ўз нафсида ва эрининг молида ҳаддиан ошмайдиган хотин» Аллома Жалолиддин Суютийнинг «Ал Жомеус сағир» китобидан. 🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/islomoboduzz

#Ҳикматли_сўзлар Кибрга кетиш, инсон умрини бесамар қилиб, сувдек оқизиб юборар экан! Абдулакрим Ҳасаннинг «Ўзгарайлик ёки 63
#Ҳикматли_сўзлар Кибрга кетиш, инсон умрини бесамар қилиб, сувдек оқизиб юборар экан! Абдулакрим Ҳасаннинг «Ўзгарайлик ёки 63 ўгит» китобидан. 🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/islomoboduzz

Мадина даври уч босқичга бўлинади 1) Ислом жамиятига асос солиш, уни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш босқичи – 5 йилу 9 ой давом
Мадина даври уч босқичга бўлинади 1) Ислом жамиятига асос солиш, уни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш босқичи – 5 йилу 9 ой давом этган (ҳижрий 1-йил 1 рабиъул аввал душанба тонгидан бошланиб, 6-йил зулқаъда ойида бўлиб ўтган Худайбия сулҳи билан тугайди / мил. 622 йил 12 сентябрь - 628 йил март-апрель); 2) Қурайш кабиласи билан сулҳга келишиш, подшоҳ ва амирларга даъват мактубларини юбориш ҳамда катта фитналарни бостириш босқичи - 1 йилу 10 ой давом этган (хижрий 6-йил зулкаьда ойидан бошланиб, 8-йил 17 рамазонда бўлиб ўтган Макка фатҳи билан тугайди / мил. 628 йил март-апрель - 630 йил 7 январь); 3) турли улка ва қабилаларнинг элчи-вакилларини кутиб олиш, одамларнинг Ислом динига туп-туп бўлиб киришлари ва оммавий ҳаж қилиш босқичи - 2 ярим йил давом этган (ҳижрий 8-йил 17 рамазондан бошланиб, 11-йил 12 рабиъул аввалда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари билан тугайди / мил. 630 йил 7 январь - 632 йил 6 июнь). Абдул Азим Зиёуддиннинг "Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?" китобидан. 🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/islomoboduzz

Макка даври ҳижратдан аввалги 13-йил, нубувватнинг 1-йили рамазон ойидан бошланиб, нубувватнинг 14-йили сафар ойи охирида туг
Макка даври ҳижратдан аввалги 13-йил, нубувватнинг 1-йили рамазон ойидан бошланиб, нубувватнинг 14-йили сафар ойи охирида тугаган (мил. 610 йил август – 622 йил сентябрь). Мадина даври эса хижрий 1-йил 1 рабиъул аввал душанба тонгида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинай Мунавварага ҳижрат қилишлари билан бошланиб, хижрий 11-йил 12 рабиъул аввал, чошгоҳ пайтида вафот этишлари билан тугайди (мил. 622 йил 12 сентябрь - 632 йил 6 июнь). Абдул Азим Зиёуддиннинг "Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?" китобидан. 🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/islomoboduzz

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижратлари пайғамбарликнинг 14-йили рабиъул аввал ойида бўлган. Маълумки, рабиъул аввал ойи қамарий тақвимда учинчи ойдир. Савол: Ҳижрий йиллар қайси ойдан бошланиб, қайси ойда тугайди?
Anonymous voting

2. Мадина даври неча босқичга бўлинади?
Anonymous voting

1. Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари икки даврга – Макка ва Мадина даврига бўлинади. Макка даври қамарий ҳисобда 12 ярим йил давом этганини билдик. Савол: Мадина даври неча йил давом этади?
Anonymous voting

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддиннинг "Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?" китобидан викторина саволлари. (Мадина даври) 🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун: https://t.me/islomoboduzz