ISLOMOBOD.UZ
Open in Telegram
http://islomobod.uz veb-saytining Telegram messenjeridagi rasmiy kanali.
Show more371
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
371
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддиннинг "Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?" китобидан викторина саволлари. (Мадина даври)
🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/islomoboduzz
371
«أَرْبَعَةٌ تَجْرِي عَلَيْهِمْ أُجُورُهُمْ بَعْدَ المَوْتِ: مَنْ مَاتَ مُرَابِطاً في سَبِيلِ اللهِ، وَمَنْ عَلَّمَ عِلْمًا أُجْرِيَ لَهُ عَمَلُهُ مَا عُمِلَ بِهِ، وَمَنْ تَصَدَّقَ فَأَجْرُهَا يَجْرِي لَهُ مَا وُجِدَتْ، وَرَجُلٌ تَرَكَ وَلَداً صَالِحاً فَهُوَ يَدْعُو له»
«Тўртта нарсанинг ажр савоби ўлимдан кейин ҳам етиб туради: ким Аллоҳнинг йўлида ҳимоячи бўлиб вафот топса, ким илм ўргатса ва ўша илмга амал қилинса, ким садақаи жория қилса ва ўша садақа бор бўлиб турса, ким ўзидан солиҳ фарзанд қолдриса ва ўша бола унинг ҳаққига дуо қилса»
Аллома Жалолиддин Суютийнинг «Ал Жомеус сағир» китобидан.
🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/islomoboduzz
371
18. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келган илк даврларида у ерда яшайдиган яҳудий қабилаларига нисбатан қандай муносабатда бўлганлар?
371
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳилият давридан қолган хусуматларни кетказиш, қабилавий низоларга барҳам бериш ва Исломий бирликни вужудга келтириш мақсадида кимлар орасида аҳднома туздилар?
371
Савол: Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анху унинг таклифини қабул этдими?
371
16. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Мадинага келганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан Саъд ибн Рабиъ Ансорий розияллоҳу анҳуни хос биродар қилиб кўйдилар. Саъд розияллоҳу анҳу ансорларнинг энг бойларидан бўлиб, Абдураҳмон розияллоҳу анҳуга мол-мулки ва аҳли-оиласининг ярмини беришни таклиф қилди.
371
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддиннинг "Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?" китобидан викторина саволлари. (Мадина даври)
🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/islomoboduzz
371
«أَرْبَعٌ دَعْوَتُهُمْ مُسْتَجَابَةٌ؛ الإِمَامُ العَادِلُ، وَالرَّجُلُ يَدْعُو لأخِيهِ بِظَهْرِ الغَيْبِ، وَدَعْوَةُ الْمَظْلُومِ، وَرَجُلٌ يَدْعُو لِوَالِدَيْهِ»
«Тўрт кишининг дуоси мустажобдир: одил имомнинг, биродарининг ортидан дуо қилган кишининг, мазлумнинг, ота-онасининг ҳаққига дуо қилган фарзанднинг»
Аллома Жалолиддин Суютийнинг «Ал Жомеус сағир» китобидан.
🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/islomoboduzz
371
15. Расулуллоҳ саҳобалар орасидан қабилачилик, қариндош-уруғчилик, маҳаллийчилик каби тушунчалар кўтарилиши, диндош оға-иниларини ўзларидан устун қўйишлари ва нарсаларини бир-бирларига раво кўришлари учун айнан кимларни ўзаро дўсту биродар тутинтирдилар?
371
14. Намозни масжидда жамоат бўлиб ўқиш учун одамларни чақириш эҳтиёжи пайдо бўлганида, насронийларга ўхшаб занг-қўнғироқ чалиш ё яҳудийларга ўхшаб дуд-карнай чалиш, ёки мажусийларга ўхшаб тепаликда олов-гулхан ёқиш таклиф этилди. Аммо бу таклифларнинг бирортаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хуш келмади. Шунда маълум муддат одамларни жарчи орқали жамоат намозига чақириб турилди. Сўнг бир саҳоба тушида азонни кўрганини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтди.
371
13. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжиди набавий ва унинг ёнидаги ҳужралар қуриб битказилгунича кимнинг уйида яшаб турадилар?
371
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддиннинг "Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?" китобидан викторина саволлари. (Мадина даври)
🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/islomoboduzz
371
«أَرْبَعٌ أَفْضَلُ الكَلاَمِ، لَا يَضُرُّكَ بِأَيِّهِنَّ بَدَأت: سُبْحَانَ الله، وَالحَمدُ للهِ، وَلَا إله إلا الله، والله أكبر»
«Тўртта нарса сўзларнинг энг афзали. Қайси биридан бошласанг ҳам зарари йўқ: Субаҳааналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар»
Аллома Жалолиддин Суютийнинг «Ал Жомеус сағир» китобидан.
🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/islomoboduzz
371
#Ҳикматли_сўзлар
Ҳаётда шуни тушундимки, кандай тузумда яшашингиздан катъи назар агар оилангиздаги тарбия инсонларга фақат яхшилик қилиш, бировларнинг мулкига хиёнат қилмаслик ва илм олиш йўлига қурилган бўлса, вақти-соати билан Яратганнинг Ўзи сизни тўғри йўлга бошлаб қўяр экан. Яхшилик қилган одамни Ўзи ташлаб қўймас экан!
Абдулакрим Ҳасаннинг «Ўзгарайлик ёки 63 ўгит» китобидан.
🔊 Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/islomoboduzz
371
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жойни болалардан ҳадя сифатида қабул қиладиларми ёки сотиб оладиларми?
371
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид қуриш учун туялари чўккан жойни танладилар. Бу жой икки етим боланики эди. У зот жойни сотиб олмоқчи бўлганларида, болалар: «Ё Расулаллох, бу жойни сизга ҳадя қиламиз», дейишди.
371
10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келиб, жойлашганларидан сўнг биринчи қилган ишлари нима бўлди?