cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Барно Мирзамова

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамованинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз. Каналда Парламентдаги фаолиятга оид янгиликлар, фикр-мулоҳазалар ва муносабатлар бериб борилади.

Show more
Advertising posts
1 175
Subscribers
No data24 hours
-47 days
+74330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Янги Ўзбекистон Конституцияси: амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бундан бир йил олдин, яъни 2023 йил 30 апрель куни мамлакатимизда ўтказилган референдумда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди. Бош қомусимиз 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат. Бош қомусимизда барча соҳалар қатори хусусий мулк ҳуқуқи, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва капитал ҳаракати эркинлигининг кафолатлари мустаҳкамланди. Давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган қоидалар сони уч баробар кўпайди. Конференцияда Конституцияни изчил амалга ошириш бўйича устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Унинг мазмуни ҳар бир давлат хизматчисининг кундалик фаолиятида, инсонлар ҳаётида аниқ акс этиши зарурлиги айтилди. Бу жараёнда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтиришга келишиб олинди. @barnomirzamova
Show all...
Қишлоқ хўжалиги Жорий йилда Наманган илмий тажриба станцияси Қизилравот бўлимида йигирма хил селекция нави парвариш қилинмоқда. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова, "Нуроний"жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев   мазкур бўлимда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фидойи аёлларнинг меҳнатларини қадрлаб,  уларга эсдалик совғаларини топширдилар. @uychihokimligi
Show all...
Бандлик хизматларини кўрсатишдаги камчиликлар бартараф этилмоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасида бандлик хизматлари такомиллаштирилиши муносабати билан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси билан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга бир қатор ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда. Хусусан, иш берувчининг бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда юбориш шартлари белгиланмоқда. Ишдан ва иш ҳақи (меҳнат даромади) дан маҳрум бўлган шахсларга ишсизлик нафақаси миқдорини белгилаш шартларига аниқлик киритилиб, ишсизлик нафақасини тўлашни тугатиш ва тўхтатиб туриш учун асослар рўйхати кенгайтирилмоқда. Шунингдек, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидиялар вазирлик ва идораларнинг мақсадли жамғармалари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилиб, ссуда ажратиш ёки рад этишнинг асослари белгилаб қўйилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонларининг аниқ белгилаб берилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси билан ўзаро мувофиқлаштирилаётганлиги келгусида ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга хизмат қилади. Қизғин муҳокамалар, савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди. @barnomirzamova
Show all...
Фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратилмоқда Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Хусусан, “Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилиндии. Таъкидланганидек, амалдаги тартибга кўра, юртимизга олиб кирилаётган маҳсулотларнинг фитосанитария сертификатининг асл нусхаси тақдим этилгунга қадар улар давлат чегарасида вақтинчалик сақланмоқда. Бу эса ўз навбатида, маҳсулотларнинг туриб қолишига, юк эгаларининг ортиқча харажатларига сабаб бўлмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси ушбу бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва фитосанитария талабларини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунга халқаро амалиётда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган товарларни импорт қилишда экспорт қилувчи давлатнинг фитосанитария сертификатини талаб этиш амалиётини бекор қилиш қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш, аҳолинининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Қизғин-баҳс мунозаралардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатларимиз томонидан қўллаб-қувватланди. @barnomirzamova
Show all...
Фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратилмоқда Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан, “Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, амалдаги тартибга кўра, юртимизга олиб кирилаётган маҳсулотларнинг фитосанитария сертификатининг асл нусхаси тақдим этилгунга қадар улар давлат чегарасида вақтинчалик сақланмоқда. Бу эса ўз навбатида, маҳсулотларнинг туриб қолишига, юк эгаларининг ортиқча харажатларига сабаб бўлмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси ушбу бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва фитосанитария талабларини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунга халқаро амалиётда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган товарларни импорт қилишда экспорт қилувчи давлатнинг фитосанитария сертификатини талаб этиш амалиётини бекор қилиш қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш, аҳолинининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Қизғин-баҳс мунозаралардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатларимиз томонидан қўллаб-қувватланди. @barnomirzamova
Show all...
Бугун Уйчи туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Муҳаммадали Қамбаровнинг таваллуд айёмлари. Азиз ва қадрдоним Муҳамадали, бугунги таваллуд айёмингиз билан чин дилдан самимий муборакбод этаман. Оилавий бахт, хонадонларингизга файзу-барака тилайман, фарзандарингиз роҳатини кўриб юриш насиб қилсин. Бир неча йилллардан буён оммавий ахборот воситалари соҳасида меҳнат қилиб келаяпсиз. Сизнинг етук ва тажрибали, қалами ўткир, ўз касбингиз устаси, фидоий журналист сифатида яқиндан биламиз. Бизнинг Уйчи туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни халқимизда етказишда фидоийлик билан ёритиб келяпсиз. Сизнинг ушбу меҳнатларингизни барчамиз қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз. Шу фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор сизга, соғлиқ, саломатлик тилайман, ўз касбингизни устаси бўлиб узоқ йиллар давомида меҳнат қилиб юриш тилакдошимиз. Ҳурмат билан, Барно Мирзамова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Show all...
Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-163-сон 19.04.2024 й) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди: 🔹Профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати; 🔹 Халқаро фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар рўйхати; 🔹Давлат иштирокидаги йирик корхоналар устав капиталидаги акция пакетларини (улушларини) хусусийлаштириш олди тайёргарлик ишларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган ишчи гуруҳлар (ишчи гуруҳлар) таркиби. 📁 Савдо жараёнларини ташкил этиш учун профессионал консультантлар жалб этилиши ва давлат иштирокидаги йирик корхоналар томонидан нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг барқарор кўрсаткичларига эришилишини мувофиқлаштириб бориш ишчи гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. 🏢 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги акциядор бўлган давлат иштирокидаги йирик корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, ишончли бошқарувчиларни жалб этиш ва мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш учун халқаро консультантлар ва юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар “UzAssets” инвестиция компанияси” АЖ томонидан жалб қилинади. 🗓 2024 йил 1 июлдан, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда: 🔸корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун кузатув кенгашига бўйсунадиган корпоратив котибият ташкил этилади; 🔸корпоратив бошқарувнинг янгиланган қоидалари ва ахлоқ кодекси жорий этилади; 🔸кузатув кенгашининг баённомаларини масофадан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш бюллетенлари орқали расмийлаштириш имконияти яратилади.
Show all...
Repost from O'zLiDeP TV
Ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди
ЎзЛиДеП Наманган вилоят кенгаши ташаббуси билан Наманган давлат университетида "Депутат ва ёшлар" учрашуви ташкилланди.
Show all...
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Таъкидланганидек, маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат бошқаруви органлари профессионал бошқарув принсипларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига оладиган ихчам, яхлит тизимига айлантирилди. Мажлисда кўриб чиқилган қонун лойиҳаси билан «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига «давлат бошқаруви органлари» тушунчасини «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» тушунчаси билан алмаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди. @barnomirzamova
Show all...
Депутатлар талабалар билан экология мавзусида қизиқарли суҳбат қурдилар 👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15767 O’zLiDeP Наманган шаҳар кенгаши ташаббуси билан НамДУнинг биотехнология факультети табиий фанлар йўналиши талабалари, таълим-тарбия маслаҳатчилари билан "Депутат ва ёшлар" учрашуви ташкилланди. #uzlidep #faoliyat ➖O'zLiDeP расмий канали
Show all...