cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Азизбек Абдувалиев

Daryo.uz мухбири Азизбек Абдувалиевнинг Телеграм канали

Show more
Advertising posts
406Subscribers
-124 hours
-77 days
-2830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Судьялар олий кенгаши расмий баёноти Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида даъвогар Б. Қодировнинг Жўраевларга нисбатан “оталик фактини белгилаш”га оид фуқаролик низоси кўриб чиқилмоқда. Фуқаролик низоси таниқли шахслар ўртасида кечаётгани ҳамда марҳум ва машҳур инсон ҳаёти билан боғлиқлиги боис воқеалар ривожи кенг жамоатчилик томонидан катта эътибор билан кузатаётгани, айни жараёнда иш бўйича тарафларнинг ҳолатига тушуниш билан муносабатда бўлиш мумкин. Бироқ низо судлашиш даражасига етиб, процессуал жараёнлар давом этаётган бир пайтда тарафлар (ёки уларнинг вакиллари) томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тармоқлардаги муҳокамаларда ҳали якунига етмаган иш бўйича турли башоратларга берилишлар, суддан аввал “қарор чиқариб қўйиш” ҳолатлари мавжуд , энг ёмони, низо судда холис ва беғараз кўрилишига асоссиз шубҳалар ҳам билдирилмоқда. Буларнинг ҳаммаси судга нисбатан ижтимоий босим пайдо қилаётганига таъкид шарт эмас. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, иш бўйича тарафларни турли шакл ва кўринишда баёнот беришдан тийилишга, журналист ва блогерларни эса шахсга оид маълумотлар ҳамда суд ишига доир ахборотларни тарқатишдек нозик ва ҳассос масалага масъулият билан ёндошишга чақиради. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Show all...
Энг кўп ва энг кам маош олувчи касблар статистикаси эълон қилинди Жорий йилнинг январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 4,9 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8%га ўсган. Энг кўп маош олувчи соҳа “банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти бўлиб қолмоқда – ушбу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 13,2 млн сўмни ташкил қилган. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари эса энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда (3,4-3,2 млн сўм). Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 8,1 млн сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,5-3,6 млн сўм) қайд этилган. @platformauzb
Show all...
Барча вазирликлар ва идоралар Янги Тошкентга кўчирилади Республика даражасидаги ижро органлари Янги Тошкент шаҳрига кўчирилиб, уларнинг ҳозирги бинолари сотилади. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда маъмурий бинолар қуришга сарфланади. Бу – “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди. @platformauzb
Show all...
Nikohsiz farzand emasman, meros kerak emas, onamning sha'nini oqlamoqchiman, xolos Botir Qodirov Zohirshoh Jo‘rayev bilan nega sudlashayotgani, o‘ldirish bilan tahdid qilishgani va otasining janozasiga ham kiritishmagani haqida gapirdi. 👉 Obuna bo‘ling - @daryo
Show all...
Nikohsiz farzand emasman, meros kerak emas, onamning sha'nini oqlamoqchiman, xolos Botir Qodirov Zohirshoh Jo‘rayev bilan nega sudlashayotgani, o‘ldirish bilan tahdid qilishgani va otasining janozasiga ham kiritishmagani haqida gapirdi. 👉 Obuna bo‘ling - @daryo
Show all...
Буюк Британия ташқи ишлар вазири, собиқ бош вазир Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди ва вазир Бахтиёр Саидов билан учрашди Музокаралардан сўнг Кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация ҳамда Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди. Шундан сўнг Кэмерон пойтахт ресторанларидан бирида ош тайёрлаш жараёни билан ҳам танишди.
Show all...
Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Show all...
1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади — Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2 ойга олдиндан пул тўлаганлар учун тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Show all...
Ўзбекистон аҳолиси сони 37 миллионга етди Мамлакатда эркаклар 18,6 млн нафарни, аёллар эса 18,3 млн нафарни ташкил қилмоқда.
Show all...
Наманганлик ака-укалар велосипедда ҳаж зиёратига жўнаб кетди Наманганлик ака-ука Давлатмирзо ва Абдужаббор Мирзақуловлар велосипедда ҳаж зиёратига жўнаб кетди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда. Давлатмирзо ака 72, укаси эса 68 ёшда. Бирларини 5 нафар фарзанд ва 11 нафар набираси, иккинчисини эса 4 нафар фарзанд ва 7 нафар набираси бор. Улар 14 апрель куни ўзлари туғилиб-ўсган Учқўрғон туманидан Макка ва Мадина сари йўл олди. Батафсил: https://daryo.uz/k/2024/04/20/namanganlik-aka-uka-otaxonlar-velosipedda-haj-ziyoratiga-jonab-ketdi
Show all...