cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Навоий вилоят прокуратураси

Прокуратура Навоий

Show more
Advertising posts
1 714
Subscribers
+324 hours
+107 days
+1330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
“Ўзбекистонда жиноий активларни қайтариш тизими самарадорлигини ошириш” лойиҳаси ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёхванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда АҚШ Давлат департаментининг Гиёхванд моддаларнинг ноқонуний халқаро айланишига қарши курашиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бюроси (INL) билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда жиноий активларни қайтариш тизими самарадорлигини ошириш” лойиҳаси ишга туширилди. Мазкур лойиҳа жиноий активларни қайтариш ва бошқариш соҳаларида миллий қонунчилик нормаларини такомиллаштириш, ходимларнинг соҳага доир билим ва кўникмаларини ошириш, фаолиятга янгича ёндашувларни жорий этиш, хусусан, замонавий ахборот-коммуникация ютуқларини жорий этган ҳолда жиноий активларга доир маълумотлар базасини яратиш ҳамда Бош прокуратуранинг хорижий давлатлар ваколатли органлари билан жиноий-ҳуқуқий соҳада халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга қаратилган. Тадбир иштирокчилари мазкур лойиҳа дорасида амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар хусусида ўзаро фикр ва мулоҳазалар билан алмашиб, келгусида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар. =============================== Состоялся запуск Проекта «Повышение эффективности системы возвращения активов в Узбекистане» Состоялся запуск Проекта «Повышение эффективности системы возвращения активов в Узбекистане», инициированного Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан совместно с Управлением ООН по наркотикам и преступности, при поддержке Бюро Государственного департамента США по борьбе с международным оборотом наркотических веществ и правоохранительной деятельности (INL). Данный проект направлен на дальнейшее совершенствование правовой базы и институционального потенциала компетентных органов Узбекистана в сфере возвращения и управления преступными активами, повышение профессиональных навыков сотрудников, внедрение в деятельность новых инновационных подходов, в частности, создание, посредством внедрения современных информационно-коммуникационных технологий, базы-данных по преступным активам, а также расширение международного сотрудничества Генеральной прокуратуры с компетентными органами зарубежных государств в уголовно-правовой сфере. Участники мероприятия обменялись мнениями касательно планируемых мероприятий и определили приоритетные направления по дальнейшему сотрудничеству в рамках данного проекта. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
Комментарий к Указу Президента «О стратегических мерах по устранению негативного влияния на здоровье населения и генофонд нации наркотических средств и психотропных веществ посредством пресечения их незаконного оборота в Республике Узбекистан» 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига шарҳ 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Show all...
Томди туман прокурори О.Курбонов ва туман ҳокими О.Умаровлар томонидан солиқ қарзи мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслардан қарздорлиги ва муаммоли кредитларни ундириш борасида йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда ҳудудларга бириктирилган ходимлар иштирок этди. Туман прокурори О.Курбонов солиқ қонунчилиги бўйича маълумот бериб, солиқлар давлат ва жамият тараққиётини таъминловчи муҳим восита эканлигини таъкидлади. Бироқ, айрим тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари бунга масъулиятсизлик билан ёндашаётгани, бу эса солиқ тушумлари кўсаткичларининг пасайишига сабаб бўлаётгани қайд этилди.   Йиғилиш давомида масъулларга солиқ қарздорлиги бўйича тушумларни қонунчиликда белгиланган тартибда ундириш чораларини кўриш борасида тегишли кўрсатма берилиб, ижроси назоратга олинди.
Show all...
❗️Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди
"Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-73-сон, 06.05.2024 й.) қабул қилинди 🔰Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия (Миллий стратегия) тасдиқланди. 🏢 Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази (Миллий марказ) этиб қайта ташкил этилди. ✔️ Республикада гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида илмий-амалий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан тизимли равишда чуқур ўрганиб бориш, асосий омиллар ҳамда тенденцияларни аниқлаш ва прогноз қилиш, Миллий марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. 📝 Миллий марказ давлат комиссияси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган миллий дастурлар ижросини мунтазам мониторинг қилиб, белгиланган чора-тадбирлар сифатли ҳамда ўз вақтида ижро этилиши бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимнома, таклиф ва тавсиялар киритади.
Show all...
❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
Фармонга мувофиқ, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади. 📄 2024 йил 1 майдан 2026 йил 1 майгача “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 1 кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади. 🔣 2024 йил 1 майдан “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олган ҳолда унинг 70 фоизи миқдорида ажратиладиган кредитлар учун банкларга “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан маблағ тақдим қилиш тизими жорий қилинади. 🏪 Тошкент шаҳрида ва босқичма-босқич ҳудуд марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” (Made in Uzbekistan) бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил қилинади.
Show all...
❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади
“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.) қабул қилинди. 🔰Фармонга кўра, газлама, трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш ҳажмини ошириш учун инфратузилмавий ва молиявий шарт-шароитлар яратиш орқали ип-калавани қайта ишлаш даражаси 2027 йил якунигача босқичма-босқич 100 фоизга олиб чиқилади. ✔️Республикани “тўқимачилик хаби”га айлантириш ва камида халқаро даражада тан олинган 10 та маҳаллий брендларни яратиш устидаги ишлар манзилли ташкил этилади. 🗓2026 йил 1 январгача тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигида кўп қаватли уйларни бошқарувчи ташкилотлар, иссиқлик манбаи ва ичимлик суви таъминоти корхоналарининг мавжуд дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича ўтказилган Республика штабининг навбатдаги видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди. Йиғилишда ичимлик сувидан фойдаланишда талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда истеъмол қилинган ичимлик суви бўйича қарздорликларни ундириш, шунингдек, иссиқлик таъминоти ва бошқарувчи ташкилотларнинг дебитор қарздорлигини ундириш аҳволи бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Show all...