cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Дил наволари

Шеърият, ибратли ҳикоялар, маслахатлар, таржималар.

Show more
Advertising posts
219
Subscribers
No data24 hours
-37 days
+1030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Нима сабабдан энергиянгиз тугаб қолади? Вазифалар рўйхатининг йўқлиги: ҳамма нарсани эслаб қолиш кишининг "хотирасини банд" этади. Бу эса инсоннинг қувват манбаини сўндиради. Кўп вазифавийликнинг самарадорлигини ошириш учун режанинг бўлгани маъқул. ✅ Тартибсизлик: Тадқиқотчилар тартибсизликни ҳам энергияни "ўғирловчи" манба сифатида кўришади. Биз бесаранжом жойда керакли нарсаларни топишга вақт ва асабларни сарфлаймиз. Бошқа томондан, тартибсиз жой бизни ташвишга солади ва стрессни оширади.
Show all...
ШАҲОДАТ КАЛИМАСИНИ АЙТИШ ФАЗИЛАТИ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Умматимдан бир киши қиёмат куни халойиқ олдига чақирилади. Унинг учун тўқсон тўққизта катта китоб очилади. Ҳар бир китоб (узунлиги) кўз етгунча (масофада) бўлади. Кейин Аллоҳ азза ва жалла: “Бундан бирон нарсани инкор этасанми?” деб сўрайди. Банда: “Йўқ, эй Парвардигорим!” дейди. Аллоҳ: “Сақловчи-ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилишдими?” деб сўрайди. Банда: “Йўқ”, деб жавоб беради. Аллоҳ сўрайди: “Сенинг узринг борми, яхшилигинг борми?” Шунда ҳалиги киши қўрқиб кетиб, “Йўқ”, дейди. Аллоҳ: “Ҳа, албатта Бизнинг даргоҳимизда сенинг яхшиликларинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди”, деб айтади. Кейин ўша банда учун бир кичик варақа чиқарилади. Унда “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва анна муҳаммадан ъабдуҳув ва росулуҳ”, (деб ёзилган) бўлади. Шунда банда: “Эй Раббим, мана бу кичик варақа билан катта китоблар нима?” деб сўрайди. Аллоҳ: “Сенга зулм қилинмайди”, дейди. Шунда катта китоблар бир паллага, кичик варақа бошқа паллага қўйилади. Китоблар юқорига кўтарилади, варақа оғир келади” (Ибн Можа ва Ҳоким ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ). "Ислом ақидаси" китобидан. @mehrob_uz
Show all...
00:23
Video unavailableShow in Telegram
Чиройли кўриниш. 👍
Show all...
1.89 MB
00:47
Video unavailableShow in Telegram
АЛЛОҲ, СЕН БИЛАСАН, УЛАР БИЛМАЙДИ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Show all...
oAmVNtsdERXhBGkEI5BVWBANQRF0xJfO0QfDcE.mp41.27 MB
ШАҲОДАТ КАЛИМАСИНИ АЙТИШ ФАЗИЛАТИ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Умматимдан бир киши қиёмат куни халойиқ олдига чақирилади. Унинг учун тўқсон тўққизта катта китоб очилади. Ҳар бир китоб (узунлиги) кўз етгунча (масофада) бўлади. Кейин Аллоҳ азза ва жалла: “Бундан бирон нарсани инкор этасанми?” деб сўрайди. Банда: “Йўқ, эй Парвардигорим!” дейди. Аллоҳ: “Сақловчи-ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилишдими?” деб сўрайди. Банда: “Йўқ”, деб жавоб беради. Аллоҳ сўрайди: “Сенинг узринг борми, яхшилигинг борми?” Шунда ҳалиги киши қўрқиб кетиб, “Йўқ”, дейди. Аллоҳ: “Ҳа, албатта Бизнинг даргоҳимизда сенинг яхшиликларинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди”, деб айтади. Кейин ўша банда учун бир кичик варақа чиқарилади. Унда “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва анна муҳаммадан ъабдуҳув ва росулуҳ”, (деб ёзилган) бўлади. Шунда банда: “Эй Раббим, мана бу кичик варақа билан катта китоблар нима?” деб сўрайди. Аллоҳ: “Сенга зулм қилинмайди”, дейди. Шунда катта китоблар бир паллага, кичик варақа бошқа паллага қўйилади. Китоблар юқорига кўтарилади, варақа оғир келади” (Ибн Можа ва Ҳоким ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ). "Ислом ақидаси" китобидан.
Show all...
​​​​КАМАЙТИРИНГ... ​​Камайтиринг: емакларингизни, таомларингизнинг тузини, чойингизнинг шакарини, ичаётганларингизни, уйқуни... Камайтиринг: кийим-кечакларингизни, уй жиҳозларингизни, керак бўлса-бўлмаса йиғиладиган ашқол-дашқолларингизни ва уларга сарфланаётган вақт ва куч-қувват, маблағни камайтиринг... Камайтиринг: интернетга, телефонда валақлашишга, телевизор кўришга, беҳуда кўча кезишга, ғийбатлашишларга кетаётган вақтингизни, сарфингизни камайтиринг... Камайтиринг: одамлардан хафа бўлишни, замондан, қисматдан ёзғиришни, йиғи-сиғиларни, миянгизга сингдириб олган «ҳақиқат»ларингизни, беқадр бўлаётганингизга ўзингизни ва атрофдагиларни ишонтиришни камайтиринг. Шундагина яшашга вақт қолади... Феълингизни, руҳингизни, иймонингизни, кўнглингизни тарбиялашга вақт қолади... Ўзингизга вақт қолади... Инсондек яшаш учун вақт қолади... Дилфуза Комил
Show all...

👍 1
Нега бунча ғамгинсан? Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин. Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл. Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур. Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл. Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур
Show all...
ЖAННАТ КАЛИТИ

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم Жаннат дарвозасининг олдида, кириш учун изн берилишини кутиб туришинг энг бахтиёр онларингдир.

Photo unavailableShow in Telegram
ҚАЛБ КАСАЛЛИГИ Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар. 1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш. 2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш. 3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш. 4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш. 5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик. 6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик. https://telegram.me/+Ul3ZjTaMknwc9p4x
Show all...
Бир донишмад отанинг ўғлига қилган насихати: • Ўғлим, ҳалқнинг ўзингга хайрихоҳ бўлишини хоҳласанг, аввал ўзинг халққа хайрихоҳ бўл. • Ўз меҳнатинг бекорга кетишини тиламасанг, халқ меҳнатини бекорга кетказма, зое қилма. • Обрўли бўлишни истасанг, тавозели бўл. • Одамлар сени масхара қилиб кулишларини истамасанг, юриш туришингни тузат. • Қадр-қимматим ошсин десанг, бошқаларнинг қадр-қимматларини бил. • Ҳамманинг ўзингга дўст бўлишини истасанг, одамларга қўлинг ва тилинг билан озор берма. • Иззат-ҳурмат эгаси бўлишни хоҳласанг, имкон қадар молингни муҳтожлардан аяма. • Мукаммал бир инсон бўлишни орзу қилсанг, ўзингга мақбул  бўлмаган бир ишни бошқаларга раво кўрма. • Дилинг оғриб, асабийлашишни тиламасанг, жоҳил, аблах кишилар билан сўзга боришиб ўтирма. • Беғам бўлишни истасанг, ҳасадчи бўлма. • Қайғу-аламдан узоқ бўлишни истасанг, қўлингдан чиққан нарсага афсус-надомад қилиб юрма. • Дўст-ошноларинг кўп бўлишни истасанг, очиқ юзли, ширин сўзли бўл, ҳеч кимга гина ва адоват сақлама. • Сиринг ошкор бўлишини хоҳламасанг, дўстингга ҳам айтма. Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
📆 АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ! 🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал. ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ВАҚТИ👇 🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба ⌚️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:45 ⌚️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба ⌚️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:46 ⌚️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:04 🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - душанба ⌚️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:45 ⌚️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 •••┈••┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈••┈••• 🛫Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz 📡 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.