cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар «Муҳаммад Нақиббек» (Мадраса) жоме масжид канали. Имом-хатиб: Устоз Анвар қори домла Назаров

Show more
Advertising posts
1 707
Subscribers
-524 hours
-67 days
+730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ЧИНАКАМ ХУШУЪ Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларида бошларига, елкаларига ёғоч деб ўйлаб қушлар келиб қўнарди. У кишида жоннинг асорати қолмасди. Каъбатуллоҳ ёнидаги Ҳатим деган жойда намоз ўқиётганларида бир тош қулаб у кишининг чопонлари этагини йиртиб кетган. У киши бу ҳолатни сезмаганлар. Улашинг ↘️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇 https://t.me/madrasa_masjiduz
Show all...
👍 2🥰 1
‏في أوروبا كانت المرأة لا تمس الكتاب المسيحي لأنهن في معتقداتهم رجس .. في حين كان في قرطبة لوحدها 170 مسلمة ينسخن المصحف الشريف . ‎ 🔻Европада аёл киши черковдаги насронийларнинг Китоби (Инжил)га қўл теккиза олмасди. Чунки аёл уларнинг эътиқодига кўра нопок саналарди... Худди ўша вақтда биргина Қуртубанинг ўзида 170 та (хаттот) муслима аёл Мусҳафи шарифдан нусха кўчиришарди. Улашинг ↘️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇 https://t.me/madrasa_masjiduz
Show all...
👍 2
САЛАВОТ ФОЙДАЛАРИ Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Ҳажга борганимда Ҳарамда бир кишини кўрдим. У Макканинг қаерида бўлмасин – тавофдами, Арафотдами, Минодами, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтарди. Мен унга: “Эй инсон, ҳар бир мақомнинг зикр ва дуоси бор. Сенга нима бўлди, дуо ҳам, зикр ҳам қилмасдан, фақат салавот айтяпсан?” дедим. У: “Бунинг тарихи узун”, деди: “Хуросондан Маккага ҳаж қилиш учун чиқдим. Мен билан бирга отам ҳам бор эди. Куфага келганимизда отам касал бўлиб вафот этди. Унинг кийими билан юзини ёпдим. Сўнг юзини очсам, жуда хунук бўлиб қолганини кўрдим. Бундан қаттиқ қайғурдим. Бир пайт ухлаб қолибман. Тушимда бир киши олдимизга келди, унинг юзида ниқоб бор эди. У киши ниқобини юзидан олди ва менга: “Нега бунчалик ғамгинсан?” деди. “Бу мусибат сабабли нега ғамгин бўлмайин”, дедим. У отамнинг олдига борди ва юзини силади, натижада отам балоланган нарсасидан қутулди. Бориб юзига қарасам, юзи тўлин ойдек порлаб турибди. Шунда мен у кишига: “Кимсиз?” дедим. У киши: “Мустафоман”, деди. Шунда мен у кишининг ридоларидан ушлаб: “Худо ҳаққи, менга бу қисса хабарини беринг”, деб сўраганимда,“Сенинг отанг ҳаётлик вақтида ҳар кеча ухлашдан аввал менга юз марта салавот айтарди. Лекин отанг судхўр бўлган. Аллоҳнинг ҳукмида судхўрнинг сурати жуда хунук бўлиши бордир. У менга салавот айтгани сабабли, умматимнинг амалларини кўрсатадиган фаришта келиб, отангнинг ҳолатини билдирди”, дедилар. Шундан кейин мен Аллоҳ отамни мағфират қилишини сўраб, ҳар кеча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга юз марта салавот айтишни одат қилдим». Улашинг ↘️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇 https://t.me/madrasa_masjiduz
Show all...
🔥 2
«Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради. Ким зарар келтирса, зарар кўради. Ким зулм қилса, зулм кўради. Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди». Улашинг ↘️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇 https://t.me/madrasa_masjiduz
Show all...
🥰 2
САЛАВОТЛАР “Аллоҳумма солли ъалã Муҳаммадин ва ъалã ãли Муҳаммад”. Маъноси: “Аллоҳим, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг аҳли оилаларига салот юбор!”. “Аллоҳумма солли ва саллим ва бãрик ъалã саййидинã Муҳаммадив ва ъалã ãлиҳи ва соҳбиҳи ва саллим”. Маъноси: “Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадга, унинг оиласи ҳамда саҳобаларига салом ва салавотлар йўлла!” Салоти мунжия “Аллоҳумма солли ъалã саййидинã Муҳаммадин ва ъалã ãли саййидинã Муҳаммад, салãтан тунажжийнã биҳã мин-жамиъил аҳвãли вал ãфãт. Ва тақзи ланã биҳã жамиъал ҳãжат ва тутоҳҳирна биҳã мин-жамиъис-саййиãт. Ва тарфаъуна биҳã ъингдака ъалад-дарожãт ва тубаллиғнã биҳã ақсол-ғойãти, мин-жамиъил хойроти фил-ҳайãти ва баъдал мамãт”. Маъноси: “Ё Аллоҳ! Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мус­тафога беадад салот ва салом бўлсин. Бу салотлар, саломлар ва дуолар билан бизни ҳар турли бало ва мусибатлардан халос эт, барча эҳтиёжларимизни кетказиб, бизни гуноҳлардан покла. Бизни юксак даража ва мартабаларга кўтар. Ё Аллоҳ! Бу салот ва саломлар туфайли ҳаётда ва ўлгандан кейин хайр (яхшилик)ларга ноил бўлайлик”. Салоти фатҳия “Аллоҳумма солли ва саллим ва бãрик ъалã саййидинã Муҳаммадинил-фãтиҳи лима уғлиқо вал-хотими лима сабақ. Насирил-ҳаққи билҳаққи, вал ҳадий ила сиротикал-мустақим ва ъала алиҳи ҳаққо қадриҳи ва миқдариҳил-ъазийм”. Маъноси: “Ё Аллоҳ! Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салот ва саломлар бўлсин. Бизга беркитилган нарсаларни очиб берган Удир. Пайғамбарлар ҳалқасининг охири Удир, Ҳақнинг ҳақиқий ёрдамчиси Удир, инсонларга тўғри йўлни кўрсатган Удир! Унга ва яқинларига сўнгсиз салот ва саломлар бўлсин”. Салоти тафрижия “Аллоҳумма солли солãтан кãмилатав ва саллим салãман тãмман ъала саййидинã Муҳаммадин танҳаллу биҳил ъуқоду ва танфарижу биҳил куробу ва туқзо биҳил ҳовãижу ва тунãлу биҳир роғоибу ва ҳуснул ховãтими ва юстасқол ғомãму биважҳиҳил карими ва ъала ãлиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатив ва нафасим биъадади кулли маълумин лак”. Маъноси: “Ё Аллоҳ, ҳар лаҳзаю ҳар нафасда Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилаларига ва саҳобаларига Ўзингга маълум нарсалар ададича комил салавот ва тугал салом йўлла. У билан чигалликлар ечилсин, балолар арисин, ҳожатлар раво бўлсин, истакларга ва гўзал хотималарга етилсин, у билан ёмғирлар ёғсин”. Улашинг ↘️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇 https://t.me/madrasa_masjiduz
Show all...
🔥 2
#Қуръон #қироат Каҳф сураси (тўлиқ) Шайх Алижон қори Улашинг ↘️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇 https://t.me/madrasa_masjiduz
Show all...
🥰 2
#ЖУМА_КУНИ_ҲАДИСИ Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», дедилар. Бошқа нусхада: «У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», дейилган. Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган. Улашинг ↘️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇 https://t.me/madrasa_masjiduz
Show all...
🔥 2
"Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида, намозга нидо қилинган пайтда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз". (Жума сураси, 9-10 оятлар) Улашинг ↘️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇 https://t.me/madrasa_masjiduz
Show all...
🔥 2
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 💎 Жума учун ғусл қилиш. 💎 Хушбўй нарсалар суртиш. 💎 Чиройли кийимлар кийиш. 💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. Улашинг ↘️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇 https://t.me/madrasa_masjiduz
Show all...
🥰 2
Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи). Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси: - имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича, - аср намозидан кейин қуёш ботгунича. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. Улашинг ↘️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:👇 https://t.me/madrasa_masjiduz
Show all...
🔥 2