✔️Ухлашдан олдин уч маротаба ўринни қоқиш суннатида илмий мўжиза бор
#Биласизми?
✔️Ғарб олимлари инсон ухлаётган пайтида танасидан ўлик хужайралар кўрпага тушишини, улар вақтида тозаланмаса, кўпайиб, унга қайтиб ётган инсоннинг жисмига ёпишиб, касалликлар келтириб чиқаришини, ҳар турли йўл билан тозаланса ҳам кетмаслигини, маълум қисми қолишини, айнан уч бора қоқиш билан кетишини аниқладилар, дейдилар. Бу ғарб олимлари ким эканликлари, у микроорганизмлар қандай турда эканлиги, қанақа касалликлар келтириб чиқариши номаълум.
Лекин ҳақиқат шуки, Аллоҳ таолонинг «Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман. Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам» (Ҳааққоҳ: 38-39 оят) деганидан биз, бу кўриш даражамиз билан кўришга қодир бўлмаган олам ҳам борлиги маълум, аниқ. Замонавий илм ҳам кўрпа- тўшакларимизда бизга кўринмайдиган, инсоннинг тўкилиб тушган териси билан озуқланадиган каналар мавжудлигини исботлайди. Уларнинг умри бир ой. Урғочиси бир бор тухум қўйганида ҳар гал 20- 30та қўяди. Муносиб ҳарорат ва 50-80 % ли намликда шиддат билан кўпаяди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Сизлардан бирингиз тўшагига ётмоқчи бўлса, изорининг ичи билан уни 3 маротаба қоқсин. Зеро у унда нима борлигини билмайди» дедилар ҳадис («Саҳиҳиул Бухорий» 6320).
✨ Ҳадисдан олинадиган фойдалар ✨
1⃣ Қўл билан эмас, изор билан қоқишга буюришлари, инсон ўзи билмаган ҳолда зарар юққан қўлини оғизга ё бурунга теккизиб зарарланмаслик учундир.
2⃣ Изорнинг ич томони билан қоқишлик эса, унинг ташқи кўринишини асраш учундир.
3⃣ «У ҳаводан нутқ қилмас» (Нажм 3 оят) Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир сўзлари асосли эканлигини, унда ҳали кашф қилинмаган илмий мўжизалар борлигини исботлайди.
Доктор Маҳмуд Абдуллоҳ Нажо
Умму Абдуллоҳ таржимаси ✍
------------------------------------
дуо🤲 зикр📿 ҳадис📜
Бошқа бир ривоятда юқоридаги ҳадис давомда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Бисмика Роббий вадаъту жанбий ва бика арфауҳу ва ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима туҳфазу биҳи ибадика ас-солиҳийн» (Бухорий ривояти) деганлари ривоят қилинган
👉 Келинг, биз бу нарсага ғарб олимларининг кашфиётларидан ҳайратланиб эмас, бир ҳадисни тирилтириш, савобга эришиш мақсадида амал қилайлик!
ХАЙРЛИ ТУН ТУНИНГИЗ ОСУДА У́ТСИН!!!
@subhanaka_robba