cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Sayohatchi Kundaligi

🗞 Таълим, мусофирчилик,саёхат, технология ва трендлар хақида ўртоқлашамиз. ‼️ Деярли барча фото/видео муъаллифи ўзим. ▶️ https://instagram.com/uzalphaset 🔷 Алоқа: @DumaloqBot

Show more
Uzbekistan14 441The language is not specifiedEducation31 295
Advertising posts
3 836Subscribers
No data24 hours
-447 days
-20330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Авеню, булвар ёки драйв: АҚШда кўча ва йўллар таснифи Avenue (проспектлар) кўпинча кўчаларга перпендикуляр тушган бўлиб, иккала томонда бинолар ва дарахтлар билан ажралиб туради. Ҳар бир шаҳар муниципалитети ўз кўча ва хиёбонларини қайси йўналишда жойлаштиришни ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Мисол учун, Манхеттенда хиёбонлар шимолдан жанубга, кўчалар шарқдан ғарбга қараб жойлашган бўлади, Денверда эса бунинг акси. АҚШда кўча ва проспектлардан ташқари, кўпинча номлари таржима қилинмайдиган бошқа йўл турлари ҳам бор: Boulevard (булвар) анчагина кенг кўча бўлиб, кўпинча транспорт ҳаракати учун бир нечта йўл бўлакларига эга бўлади. Ҳар икки томонда дарахтларга эга, шунингдек, одатда дарахтли кенг бўлиниш чизиғи ҳам бўлади. Court (корт) - одатда турар-жой кварталида жойлашган, боши берк кўчага етаклайдиган кичик кўча. Crescent (кресент) - бурама, тор йўл бўлиб, одатда бу йўлнинг икки томони бошқа йўлларга туташган бўлади. Drive (драйв) - баъзи географик объектлар бўйлаб ёки уларнинг атрофидан ўтган узун йўл: масалан, тоғ ёки дарё. Lane (лейн): одатда турар-жойларда, хусусий уйлар ёки турар-жой мажмуалари бўлган қишлоқларда жойлашган тор йўл. Place (плейс): боши берк кўча ёки йўл. Кортдан фарқи, плейснинг берк кўчасининг охирида айлана ёки бурилиш ҳалқаси бўлмайди. Terrace (террас): тепалик бўйлаб пастга тушган кўча. Way (уей): кўпинча боши берк кўча билан тугайдиган, асосий йўлдан чиққан кичик йўл. @sayohatchikundaligi
Show all...
👍 4🔥 2 1
❓АҚШда ўқиётган пайтимда тиббий суғуртага эга бўлишим шартми? АҚШ соғлиқни сақлаш тизими нафақат дунёдаги энг қимматларидан бири, балки энг яхшиларидан бири ҳамдир. Хорижлик талабалар ўз мамлакатларида тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлганликлари учун, АҚШда ҳам ҳудди шундай бўлса керак деб ўйлашлари мумкин. Хорижлик талабалар "АҚШда ўқиётган пайтимда менда тиббий суғурта бўлиши шартми?" деган савол туғилади. Жавоб: “Ҳа”. Хорижлик талабалар АҚШда ўқиш вақтида тиббий суғурта сотиб олишлари керак. Аксарият коллеж ва университетлар ўқишга кириш жараёнида ёки ўқишни бошлашдан аввал сиздан тиббий суғуртангизни кўрсатишингизни талаб қилади. Одатда, кўпчилик коллеж ва университетлар талабаларга ўзларининг суғурта пакетларини арзон нархларда таклиф қилишади. Гарчи баъзи коллеж ва университетлар талабалардан тиббий суғурта талаб қилмасалар ҳам, ўзингиз тиббий суғурта олишга ҳаракат қилинг. АҚШ соғлиқни сақлаш тизими Америка халқи учун жуда қиммат ҳисобланади. Фавқулодда тез ёрдам бўлимига мурожаат этишингизнинг ўзи умумий ҳисобда юз минглаб долларларга тушиши мумкин. Суғуртангиз бўлмаса, сиз шунча пулни ўзингиз тўлашга мажбур бўлишингиз мумкин. Хорижлик талабалар ўз харажатларини режалаштиришлари керак, шу жумладан АҚШда ўқиш пайтида тиббий суғурта сотиб олиш масаласи ҳам энг асосийларидан биридир. Тиббий суғуртани хусусий компания ёки талаба ўқимоқчи бўлаётган таълим муассасасидан олиши ихтиёрий ҳисобланади. @sayohatchikundaligi
Show all...
👍 2🔥 1
👍 5🔥 1
😢 7👍 6🔥 1
АҚШ коллежларида бир ўқув йили учун тўлов 90 000 доллардан ошди Бир қатор хусусий коллежлар бу йил биринчи марта таълим нархини 90 000 доллардан оширди. 2024 йилда таълим нархи 90 000 доллардан ошган коллежлар: Жанубий Калифорния университети (95 000 доллар); Калифорниядаги Harvey Mudd коллежи (93 000 доллар); Wеllesley коллежи (92 000 доллар); Пенсилвания университети (92 000 доллар); Род-Айленддаги Браун университети (92 000 доллар); Ню-Хемпширдаги Dartmouth коллежи (91 000 доллар); Бостон университети (90 000 доллар). Кембриждаги (Массачусетс штати) Гарвард университети бу йил кузда 1 ўқув йили учун таълим нархини 91 000 долларга баҳоламоқда. Гарвард ўз талабаларига саховатли ёрдам дастурини тақдим эта олади, чунки унинг жамғармаси 50 миллиард доллардан ошади. Бу университетлар орасида энг йирик жамғармали олий таълим муассасасидир. Баъзи коллежлар тиббий суғурта ва транспорт учун тўлов каби харажатларни ўз ичига олади, бошқалари эса йўқ. Ўтган йили ўқиш нархи 90 000 доллар атрофида бўлган олий таълим муассасалари, жумладан, Ню-Йоркдаги Колумбия университети ва Чикаго университети, бу йил учун кутилаётган харажатларни ҳали маълум қилгани йўқ. @sayohatchikundaligi
Show all...
😢 6👍 5🔥 1🤔 1
🎁 КОНКУРС - 2 - Каналдаги барча иштирок этишлари мумкин. - Ғолибларга китоб ва телеграм premium совға қилинади. - Ғолиблар 12 Апрелда автоматик тарзда эълон қилинади. — @sayohatchikundaligi
Show all...
👍 10🔥 6🤔 1👨‍💻 1
gift
X 3
Prizes of the draw3 Telegram Premium subscriptions for 3 months
All channel subscribers:
Sayohatchi Kundaligi
3.8k
~1.4k
37.58%
Completion date
👍 7🔥 3 1👏 1👨‍💻 1
3 та иштирокчига 1 донадан китоб ва 3 ойлик телеграм премиум совға қилинади. Дўстларингизга улашинг. - @sayohatchikundaligi
Show all...
gift
X 3
Prizes of the draw3 Telegram Premium subscriptions for 3 months
All channel subscribers:
Sayohatchi Kundaligi
3.8k
~1.4k
37.58%
Completion date
👍 9🔥 1👏 1
Instagram тармоғида учун қилинган ушбу контентимизни дунё бўйлаб 45 миллионга яқин одам кўрди. Шундай контент беришда давом этишимизни хохлайсизми? @sayohatchikundaligi
Show all...
👍 23🔥 2 1👏 1👨‍💻 1