cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ Instagram: instagram.com/press_secretary_uz Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Show more
Uzbekistan633The language is not specifiedPolitics578
Advertising posts
101 111
Subscribers
-11124 hours
-7027 days
-1 68730 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Мамлакатимиз нодавлат телевидениесининг ёрқин вакили – "Uzreport TV" телеканали ўзининг 10 йиллигини нишонламоқда. Ушбу муҳим сана муносабати билан бугун тантанали тадбир бўлиб ўтди. Президентимиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида хусусий телеканаллар жадал ривожланиб, чинакам гуллаб-яшнаш даврига қадам қўйди. Уларнинг бугунги ранг-баранг ва кўп қиррали фаолияти айнан "Uzreport TV" босиб ўтган йўлга, яратган тажрибасига ҳам таянган десак, адашмаган бўламиз. Шундай экан, бундан буён ҳам миллионлаб телетомошабинларнинг эътибори ва ишончини қозонишингиз, янгидан-янги профессионал ва ижодий чўққиларни забт этишингизни тилаймиз, азиз ҳамкасблар! — Яркий представитель негосударственного телевидения нашей страны – телеканал "Uzreport TV" отмечает свое десятилетие. Сегодня прошло торжественное мероприятие, посвященное этому знаменательному событию. Благодаря проводимым под руководством Президента нашей страны широкомасштабным реформам в Новом Узбекистане частные телеканалы стремительно развиваются и вступили в эпоху расцвета. Не будет преувеличением сказать, что их разнообразная и многогранная деятельность опирается в том числе на путь, пройденный телеканалом "Uzreport TV", и на созданный им опыт. Желаем вам, дорогие коллеги, новых профессиональных и творческих вершин, и впредь быть в центре внимания миллионов телезрителей! Facebook|Instagram|X
49 37612Loading...
02
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот. 2 май куни III Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлайди — Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыялары шолыўы: Қазақстан Президенти менен телефон арқалы сәўбет. 2 май күни III Ташкент халықаралық инвестиция форумы басланады. — Обзор важнейших событий за неделю: Телефонный разговор с Президентом Казахстана. 2 мая стартует III Ташкентский международный инвестиционный форум. Facebook|Instagram|X
8 95942Loading...
03
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди. Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган. __ Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся из краткосрочного трудового отпуска. Сегодня глава государства заслушает отчеты советников Президента, руководителей ряда министерств и ведомств. Также на этой неделе предусматривается участие Президента в работе III Ташкентского международного инвестиционного форума. Facebook|Instagram|X
155 001520Loading...
04
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари - кеча ва бугун. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега тарихий ташрифида Иттифоқчилик тўғрисида шартнома имзоланди — Ҳәптениң ең әҳмийетли хабарлары шолыўы: Өзбекстан-Тәжикстан мүнәсибетлери - кеше ҳәм бүгин. Президент Шавкат Мирзиёевтиң Душанбеге тарыйхый сапарында Аўқамласлық қатнасықлары ҳаққындағы шәртнамаға қол қойылды — Обзор важнейших событий за неделю: Узбекско-таджикские отношения вчера и сегодня. В ходе исторического визита Президента Шавката Мирзиёева в Душанбе подписан Договор о союзничестве Facebook|Instagram|X
146 669370Loading...
05
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 22 апреля 2024 года вышел в краткосрочный трудовой отпуск. Facebook|Instagram|X
193 3371 221Loading...
06
Душанбедаги “Қасри Миллат” қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим самимий ва дўстона руҳда ўтди. Facebook|Instagram|X
122 127196Loading...
07
Йиғилишда Тўқимачилик уюшмаси фаолиятини ҳам фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди. Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириб, ягона “хом ашёдан тайёр маҳсулотгача” тизимини яратиш таклиф қилинди. Соҳадаги муаммоларни тадбиркордан яхши биладиган одам йўқлиги боис, уюшмани тўқимачиликнинг ҳар бир йўналишидаги тадбиркорлардан иборат кенгаш бошқаради. Уюшма кластерлар ва тўқимачилик корхоналарига маҳсулот, инвестиция, экспорт ва иш ўринларини кўпайтиришга кўмаклашиши, брендлар билан ишлашнинг яхлит тизимини йўлга қўйиши, халқаро сертификатларга эга экспортчилар сонини ошириши, етакчи сорсинг, бренд ва ритейлерларни жалб қилиши, Европа давлатларида кенг қамровли тарғибот тадбирларини ўтказиши муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, кластерларда илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларда тадқиқот (R&D) гуруҳларини ташкил этиш таклиф этилди. Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тадбиркорларнинг фикрлари ва мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди. Facebook|Instagram|X
119 809286Loading...
08
Жумладан, мутасаддиларга: - “А” рейтинги бор тадбиркорларга ҳам икки йил давомида қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича бир кунда хулоса бериш тизимини йўлга қўйиш; - хориждаги “эркин зоналар”нинг омборларини ижарага олиш, бўялган мато экспорт қилган корхоналарга хорижий валютада кредит ажратиш тизимини жорий қилиш; - тадбиркорлар рейтингида “А” тоифадаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олиш ва уни 70 фоизи миқдорида айланма маблағ учун кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш; - тўқимачилик корхоналарига объектларни ўз кучи билан қуришга рухсат бериш; - газлама, бўяш-пардозлаш, тайёр тикув-трикотаждаги 10 миллион долларгача бўлган лойиҳалар учун чет эл валютасида олинадиган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиздан юқори қисмини компенсация қилиш; - тўқимачилик корхоналари айланмаси учун берилган кредитларнинг қайтариш муддатини узайтириб, тадбиркорларга график бўйича ўз вақтида қайтарилган суммага тенг миқдорда “револьвер” кредит бериш; - пойтахт ва вилоят марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номи остида миллий маҳсулотлар дўконларини ташкил қилиш бўйича асослантирилган таклифлар киритиш топширилди. Facebook|Instagram|X
100 905295Loading...
09
Мулоқотда тадбиркорлар: - корхоналарда меҳнат унумдорлигини ошириш; - қўшилган қиймат солиғини бир кунда қайтариш амалиётини кенгайтириш; - бўялган мато экспортини кенгайтириш; - экспортолди кредитлар олишни соддалаштириш; - тўқимачилик корхоналарининг объектларини қуришда енгиллик бериш; - корхоналарнинг арзон молиявий ресурсларга эҳтиёжини қондириш; - мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини оммалаштириш масалаларини кўтарди. Давлатимиз раҳбари билдирилган фикр ва таклифларни чуқур ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Facebook|Instagram|X
86 671224Loading...
10
Кўриб турибсизлар, соҳадаги салоҳиятдан фойдаланилмаса, ишлаб чиқариш ҳам, экспорт ҳам, иш ўринлари ҳам кўпаймайди. Бу борада ягона тўғри йўлимиз – мавжуд хом ашёни тўлиқ қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қиймат яратиш ва анъанавий “арзон” бозорлардан – янги, “қиммат” бозорларга кириб бориш, - деди Президент йиғилишда. Сўнг давлатимиз раҳбари тармоқда фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Facebook|Instagram|X
77 140203Loading...
11
Барча кластерлар фаолияти таҳлил қилиниб, улардаги хомашё ва айланма маблағ билан боғлиқ масалалар ўрганилди. Чуқур қайта ишлашни жорий қилгани учун аксарият кластерлар яхши ишлаяпти, уларнинг фаолиятида кредитни қайтариш, ишлаб чиқаришнинг пасайиши билан боғлиқ муаммолар йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Айрим кластерларга эса бироз кўмак берилса, унумдорлик ва экспорт янада ошади. Мутасаддиларга кластерларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш топширилди. Facebook|Instagram|X
82 290306Loading...
12
Бугунги кунда четдан юқори ҳосилдор уруғлик чигит келтириб, 100 минг гектарга экиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда Хоразм 8 минг гектарга чигитни тўлиқ экиб бўлди. Андижон экишни яқинда тугатади. Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида экиш ишлари 10 фоиз, Қашқадарё, Наманган, Фарғонада 30 фоиз, Бухоро, Жиззах ва Сирдарёда 60 фоизга ҳам бормаслиги таъкидланди. Мутасаддиларга бу борадаги ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди. Facebook|Instagram|X
90 023279Loading...
13
Тўқимачилик корхоналари учун энг катта масалалардан бири бу – хом ашё. Юртимизда 1 миллион 300 минг тонна толани қайта ишлаш қуввати бор. Кейинги 2 йилда янги лойиҳалар ҳисобига ушбу қувватлар 1,5 миллион тоннага етади. Лекин ҳозирда 1 миллион тоннага яқин тола ишлаб чиқарилмоқда. Бундай шароитда яккаю-ягона йўл – пахта етиштириш таннархини камайтириш ва ҳосилдорликни ошириш шартлиги таъкидланди. Бундан буён вилоятда қайта ишлашни биринчи ва иккинчи занжири бор тўқимачилик корхонаси пахта хом ашёсини фермердан бозор нархида сотиб олиш имкониятига эга бўлади ва ўз вақтида якуний ҳисоб-китобни амалга оширади. Facebook|Instagram|X
95 183388Loading...
14
Йирик корхоналарнинг маҳаллаларда филиалларини ташкил қилиш амалиётини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Чунки корхона бошқа ҳудудда филиал очса, ортиқча вақт ва харажат қилиб, янгидан стандарт жорий қилиши ёки сертификат олиши шарт эмас. Ўз фаолиятини йириклаштирган корхоналар билан ишлашда Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бундан буён Инспекция фақат йирик стратегик тармоқларга масъул бўлиши таклиф қилинди. Facebook|Instagram|X
98 073317Loading...
15
Сўнгги ойларда тўқимачилик маҳсулотларимиз 3 та янги бозорга чиқди, экспорт географияси 83 та давлатга кенгайди. Бироқ ҳанузгача экспортнинг қарийб 80 фоизи Россия, Хитой ва Туркия бозорларига тўғри келаётгани таъкидланди. Ёки, Европага экспорт ўтган йилга нисбатан камайган. Европа, Америка ва бошқа ривожланган давлатлар бозорига ёки брендларга экспорт ҳажмини ошириш учун корхонадан халқаро стандарт ва сертификат талаб этилади. Лекин, экспортчиларимизнинг 12 фоизигина бундай талабларга жавоб беради. Вилоят ҳокимлари инвестиция бўйича ўринбосарларининг бу борадаги фаолияти сустлиги, экспортчиларга кўмаклашишга эътиборсизлиги танқид қилинди. Facebook|Instagram|X
96 758271Loading...
16
Тармоқдаги долзарб масалалар муҳокама қилинар экан, ўтган йили тайёр маҳсулот экспорти 1,3 миллиард долларни ташкил этгани билан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улуши етарли даражада эмаслиги қайд этилди. Яъни, экспортдаги тайёр маҳсулотни асосий қисми нархи паст бўлган трикотаж ҳисобланади. Мамлакатимизда 1 килограмм ип-калаванинг таннархи жаҳондаги нархлардан ўртача 28 фоиз арзон. Бу ўзимизда тайёр маҳсулотни кўпайтириш учун жуда катта имконият. Шунга қарамай, жами ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотлар улуши кутилганидек бўлмаётгани кўрсатиб ўтилди. Биздаги хом ашё билан камида 15 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, яна 500 мингта янги иш ўрни яратиш учун мавжуд имкониятларни ишга солиш муҳимлиги таъкидланди. Facebook|Instagram|X
99 207280Loading...
17
Президент бугунги кунда тўқимачилик тармоғидаги 6 мингдан зиёд корхона 570 минг аҳолини доимий иш билан таъминлаётганига эътибор қаратди. Яъни, саноат тармоқлари орасида энг кўп иш ўринлари яратган ҳам, энг кўп аҳолини банд қилиб турган соҳа ҳам бу – тўқимачилик саноати. Давлат раҳбарининг топшириғига асосан тўқимачиликнинг барча йўналишларидаги тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларни ўйлантираётган масалалар ўрганилди ва ечимлар ишлаб чиқилди. Юздан зиёд тадбиркор таклиф қилинган йиғилишда ушбу масалалар таҳлил қилиниб ва янги чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Facebook|Instagram|X
112 072315Loading...
18
Президент раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Ўтган йили тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш 94 триллион сўмга етиб, сўнгги 7 йилда 4,2 баравар ошгани, 2023 йилда тармоқдаги экспорт 3,1 миллиард доллар бўлгани таъкидланди. Шу билан бирга, охирги икки йилда жаҳон бозорида тўқимачилик маҳсулотига бўлган талаб камайгани қайд этилди. Бундан ташқари, асосий экспорт бозорларимизда валюта курси билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Шуни ҳисобига ўтган йилда тўқимачилик соҳаси экспортдан 200 миллион доллар йўқотди. Facebook|Instagram|X
140 993377Loading...
19
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. — Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам увеличения экспорта и инвестиций в текстильной отрасли. Facebook|Instagram|X
139 152413Loading...
20
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Жиззахда ишлаб чиқарилиши бошланган автомобиль Президентга тақдимот қилинди. Саноат ва энергетика учун янги йирик объектлар қурилади — Обзор важнейших событий за неделю: Президенту представлен автомобиль, производство которого начато в Джизаке. Будут построены новые крупные объекты промышленности и энергетики Facebook|Instagram|X
82 482155Loading...
Мамлакатимиз нодавлат телевидениесининг ёрқин вакили – "Uzreport TV" телеканали ўзининг 10 йиллигини нишонламоқда. Ушбу муҳим сана муносабати билан бугун тантанали тадбир бўлиб ўтди. Президентимиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида хусусий телеканаллар жадал ривожланиб, чинакам гуллаб-яшнаш даврига қадам қўйди. Уларнинг бугунги ранг-баранг ва кўп қиррали фаолияти айнан "Uzreport TV" босиб ўтган йўлга, яратган тажрибасига ҳам таянган десак, адашмаган бўламиз. Шундай экан, бундан буён ҳам миллионлаб телетомошабинларнинг эътибори ва ишончини қозонишингиз, янгидан-янги профессионал ва ижодий чўққиларни забт этишингизни тилаймиз, азиз ҳамкасблар! — Яркий представитель негосударственного телевидения нашей страны – телеканал "Uzreport TV" отмечает свое десятилетие. Сегодня прошло торжественное мероприятие, посвященное этому знаменательному событию. Благодаря проводимым под руководством Президента нашей страны широкомасштабным реформам в Новом Узбекистане частные телеканалы стремительно развиваются и вступили в эпоху расцвета. Не будет преувеличением сказать, что их разнообразная и многогранная деятельность опирается в том числе на путь, пройденный телеканалом "Uzreport TV", и на созданный им опыт. Желаем вам, дорогие коллеги, новых профессиональных и творческих вершин, и впредь быть в центре внимания миллионов телезрителей! Facebook|Instagram|X
Show all...
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот. 2 май куни III Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлайди — Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыялары шолыўы: Қазақстан Президенти менен телефон арқалы сәўбет. 2 май күни III Ташкент халықаралық инвестиция форумы басланады. — Обзор важнейших событий за неделю: Телефонный разговор с Президентом Казахстана. 2 мая стартует III Ташкентский международный инвестиционный форум. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди. Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган. __ Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся из краткосрочного трудового отпуска. Сегодня глава государства заслушает отчеты советников Президента, руководителей ряда министерств и ведомств. Также на этой неделе предусматривается участие Президента в работе III Ташкентского международного инвестиционного форума. Facebook|Instagram|X
Show all...
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари - кеча ва бугун. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега тарихий ташрифида Иттифоқчилик тўғрисида шартнома имзоланди — Ҳәптениң ең әҳмийетли хабарлары шолыўы: Өзбекстан-Тәжикстан мүнәсибетлери - кеше ҳәм бүгин. Президент Шавкат Мирзиёевтиң Душанбеге тарыйхый сапарында Аўқамласлық қатнасықлары ҳаққындағы шәртнамаға қол қойылды — Обзор важнейших событий за неделю: Узбекско-таджикские отношения вчера и сегодня. В ходе исторического визита Президента Шавката Мирзиёева в Душанбе подписан Договор о союзничестве Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 22 апреля 2024 года вышел в краткосрочный трудовой отпуск. Facebook|Instagram|X
Show all...
Душанбедаги “Қасри Миллат” қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим самимий ва дўстона руҳда ўтди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Йиғилишда Тўқимачилик уюшмаси фаолиятини ҳам фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди. Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириб, ягона “хом ашёдан тайёр маҳсулотгача” тизимини яратиш таклиф қилинди. Соҳадаги муаммоларни тадбиркордан яхши биладиган одам йўқлиги боис, уюшмани тўқимачиликнинг ҳар бир йўналишидаги тадбиркорлардан иборат кенгаш бошқаради. Уюшма кластерлар ва тўқимачилик корхоналарига маҳсулот, инвестиция, экспорт ва иш ўринларини кўпайтиришга кўмаклашиши, брендлар билан ишлашнинг яхлит тизимини йўлга қўйиши, халқаро сертификатларга эга экспортчилар сонини ошириши, етакчи сорсинг, бренд ва ритейлерларни жалб қилиши, Европа давлатларида кенг қамровли тарғибот тадбирларини ўтказиши муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, кластерларда илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларда тадқиқот (R&D) гуруҳларини ташкил этиш таклиф этилди. Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тадбиркорларнинг фикрлари ва мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Жумладан, мутасаддиларга: - “А” рейтинги бор тадбиркорларга ҳам икки йил давомида қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича бир кунда хулоса бериш тизимини йўлга қўйиш; - хориждаги “эркин зоналар”нинг омборларини ижарага олиш, бўялган мато экспорт қилган корхоналарга хорижий валютада кредит ажратиш тизимини жорий қилиш; - тадбиркорлар рейтингида “А” тоифадаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олиш ва уни 70 фоизи миқдорида айланма маблағ учун кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш; - тўқимачилик корхоналарига объектларни ўз кучи билан қуришга рухсат бериш; - газлама, бўяш-пардозлаш, тайёр тикув-трикотаждаги 10 миллион долларгача бўлган лойиҳалар учун чет эл валютасида олинадиган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиздан юқори қисмини компенсация қилиш; - тўқимачилик корхоналари айланмаси учун берилган кредитларнинг қайтариш муддатини узайтириб, тадбиркорларга график бўйича ўз вақтида қайтарилган суммага тенг миқдорда “револьвер” кредит бериш; - пойтахт ва вилоят марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номи остида миллий маҳсулотлар дўконларини ташкил қилиш бўйича асослантирилган таклифлар киритиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Мулоқотда тадбиркорлар: - корхоналарда меҳнат унумдорлигини ошириш; - қўшилган қиймат солиғини бир кунда қайтариш амалиётини кенгайтириш; - бўялган мато экспортини кенгайтириш; - экспортолди кредитлар олишни соддалаштириш; - тўқимачилик корхоналарининг объектларини қуришда енгиллик бериш; - корхоналарнинг арзон молиявий ресурсларга эҳтиёжини қондириш; - мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини оммалаштириш масалаларини кўтарди. Давлатимиз раҳбари билдирилган фикр ва таклифларни чуқур ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Facebook|Instagram|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Кўриб турибсизлар, соҳадаги салоҳиятдан фойдаланилмаса, ишлаб чиқариш ҳам, экспорт ҳам, иш ўринлари ҳам кўпаймайди. Бу борада ягона тўғри йўлимиз – мавжуд хом ашёни тўлиқ қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қиймат яратиш ва анъанавий “арзон” бозорлардан – янги, “қиммат” бозорларга кириб бориш,
- деди Президент йиғилишда. Сўнг давлатимиз раҳбари тармоқда фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Facebook|Instagram|X
Show all...