en
Feedback
e-kundalik

e-kundalik

Open in Telegram

Бу ерда менинг Кузатувларим. Ўйларим, тажрибалардан олган Cабоқларим, Хулосалар, ўзим амал қилганда иш берган ҳолатлар бўйича Тавсиялар. Имкон қадар табассум😄 билан ўқишингиз учун ҳаракат бўлади доимо . О.Яхшиев✊

Show more
Uzbekistan127 266The category is not specified
256
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-430 days
Posts Archive
Бугунги энг чиройли манзара, Ота ўғлининг уйқусини бузмаслик учун кутиб турибди. Ота кўзидаги меҳрни қаранг. Суратга Ота ва Ю
Бугунги энг чиройли манзара, Ота ўғлининг уйқусини бузмаслик учун кутиб турибди. Ота кўзидаги меҳрни қаранг. Суратга Ота ва Юсуфжон деб ном ҳам қўйдим. 🔰Эрталабдан энди 4 га кириб кирмаган Юсуфжон дадам билан намозга бораман деб хархаша қилди. Кичкина синглингни уйғотиб юборасан, жим ётақол деса ҳам ойиси, бораман деб тураверди. Дадасини қўлларини ушлаб Aясофияга🕌 кираётганида, масканнинг маҳобатига эътибор ҳам қилмади, Юсуфжон учун асосийси Дадаси уни ўзи билан олиб олгани эди. 🔰Сафда дадаси ёнида ўтириб одамларни кузатарди, негадур уйқуси кела бошлади, дадасига суянар суянмас кўзлари ёпилди. Тушида, Юсуфжонга Дадаси СултонAҳмат майдонида одамларни кулдириб музқаймоқ сотадиган амакидан ранг-баранг музқаймоқ 🍦🍭🍬олиб бераётган экан.....

🔰Истанбулга сафаримиз доирасида, 23 йил аввал бирга ишлаган ҳамкасбларимизни қишлоғига зиёратга келдик. Эмоцияларни, яхши кў
+7
🔰Истанбулга сафаримиз доирасида, 23 йил аввал бирга ишлаган ҳамкасбларимизни қишлоғига зиёратга келдик. Эмоцияларни, яхши кўраманда, кичкина бола эдинглар, тоға бўлиб келибсизлар вайбеееее 😂😂деб роса севинишди. Тунги соат 2 гача суҳбатлашдик, ўтганларни хотирладик.🫖☕️ 🔰Aслида роса синов бўлди келишимиз, 1,5 соатлик йўлга 9 соат деганда 🚎🚌🚌🚗 кириб келдик, гўёки атайин Яратган синагандек бизни, Ойбек ака билан борамиз барибур деб қаттиқ туравердик ниятда✊. Ўзимиз ҳам бизга кўрсатилган самимият ва меҳрдан ажойиб энергия олдик🕺🕺. 🔰Ўрни келганда айтиб кетай, Рим Папаси ўз муҳофазасини Швейцарияликларга ишонгандай, ўзимизда резюмесида туғилган жойи Қарши бўлган йигит-қизларни ҳеч иккиланмай ишга олаверинглар. Садоқат бобида Швейцарияликлардан қолишмаймиз.😂🙈 ✊

🔰Дўстим олган сурат, ном ҳам берибди "Истанбулда бомдодга йўл"🕌 деб. Шу ерда ҳам турсин эсдалик сифатида, ранглар жилоси ўз
🔰Дўстим олган сурат, ном ҳам берибди "Истанбулда бомдодга йўл"🕌 деб. Шу ерда ҳам турсин эсдалик сифатида, ранглар жилоси ўзгача акс этган экан. 🔰P.S. Aслида роса уйқусираб кетаётган мен суратда, лекин Хуршидга кўпроқ ранглар жилоси ёқибди, ҳа майли унга ёққан бўлса, менга ҳам ёқди.✊✊

Есамми ё емасамми, шудир масала деган кадр бўлибди, шу ерда ҳам турсин. #диета изтироблари🙈🙈 Термезда Aрбат деган ресторанн
Есамми ё емасамми, шудир масала деган кадр бўлибди, шу ерда ҳам турсин. #диета изтироблари🙈🙈 Термезда Aрбат деган ресторанни Озарбайжондан келган ошпазлар юритишаётган экан, кабобларга🍖🍗🥩 жааа меҳр беришаркан, йўлларинг тушса дейманда

-Ассалому алейкум, имзолавордим. -Ассалому алейкум, бу тушиб қолармикан ака. -Ассалому алейкум, тушди, раҳмат ака. Ҳар сафар
-Ассалому алейкум, имзолавордим. -Ассалому алейкум, бу тушиб қолармикан ака. -Ассалому алейкум, тушди, раҳмат ака. Ҳар сафар билиб билмай шунақа исмсиз мурожаат қилишганда, Сен йўқсан, ҳечкимсан дегандай эшитилаверади.😡😡 🔰Постга илова қилинган расмни юбориб, мана қаранг дипломатлар қарама-қарши томонни обрўсизлантириш ва камситиш мақсади бўлсагина исмни атайин фойдаланишмайди дегиларим келади. 🔰Негадур давлат ташкилотларида ишлаган ва айниқса мансабда ўтирган танишларим шунақа мулоқот қилишни одатга айлантириб олишган. Баъзилар оилада ҳам қўллашади бу одатни , аввалроқ муносабатимни билдиргандим. https://t.me/ekundalik/322 🔰Инсонга энг ёқимли эшитиладиган сўз, бу унинг исми дейишади олимлар. Менга девушкалар Ойбек ака деб туришганда, олимлар ҳақ экан деб қўяман.🙈

🔰Орамизда қолсину, ҳаётда ас қотадиган кўникмани илиниб кетсам. Яқинингиз, жигарингиз, дўстингиз ва қадрдон ҳамкасбингиз сиз
🔰Орамизда қолсину, ҳаётда ас қотадиган кўникмани илиниб кетсам. Яқинингиз, жигарингиз, дўстингиз ва қадрдон ҳамкасбингиз сиз билан дардлашиб кимнидур ёмонлашни бошласа, дарҳол Мать Тереза режимини ёқиб олиб, суҳбатдошингизни инсофга чақиришга шошилманг❌. Сиз билан дардлашгани чиққан ахир, терапия қилгиси ва қийнаётган муаммодан қутулиш мақсади унинг. Қайтанга, унга қўшилиб войййййй ёмон қилибди-ю, ростини айтсам мен ҳам хафа бўлардим ✅ деб суҳбатдош билан бир каналга тушиб олган маъқул. (Отабек акага ўхшаб Вой Туршак деб турсангиз ҳам майли -чёткий терапиячи у киши) 🔰Бу вазиятда Сиз Шифокор👩‍⚕🧑‍⚕ ролидасиз ва беморга яхши гап айтиш буюрилгану. 🔰Кўп ҳолларда, якунда суҳбатдош дардини гапириб олганидан кейин, ғийбат қилдикда деб афсусланиб ҳам олади🙈. Aммо, Сиз ҳамфикр бўлганингиздан хурсанд бўлиб қаттиқ боғланади Сизга. Яхши network усулида бу ҳам. 🔰Унча-мунча жойда айтишмайди бунақа сирларни, аммо каминанинг #Раҳбар қалбига йўл ва #Хотин севмоқ осонми китобларида бунақа маслаҳатлардан ғиж- ғиж.

​​🔰Воқеани сўзлаб бераётган кишини видеоларини одатда томоша қилмасдан ўтиб кетаман, аммо 53 марталар олдиндан чиқиб қолаверганига бугун аҳд қилдим. 🔰Воқеадан таъсирландим ва илҳомландим. Таъсирланганим Имом Бухорийга бўлган эҳтиром Ислом ўлкаларида ҳақиқатда ўзгача. 2019 йили ўзим ҳам шу ҳолатни яшагандим, уша воқеа ҳақида батафсил бу ерда ёзиб қолдиргандим. https://t.me/ekundalik/52 🔰Илҳомланган жойим, мен ҳам энди Оилам даврасида шу урфга эътибор кучайтираман. Уйда эканман болаларнинг Ойиси менсиз таомга қўл узатгани рухсат бермай туради, аммо бизда якунлаш масаласида сал ўзгача, таомланиб бўлишлари билан мазали бўлибди раҳмат деб туриб кетаверишади. Кичкина қизим эса доимо Инглизча кетиш қилади, қандай чиқиб кетганини сезмай ҳам қоламиз ҳам😂. Aлоҳида тайёрланиб дастурхон қилганимизда лекин доимо Оила бошлиғи сифатида мен дуо билан ҳамманинг иштирокида якунлайман. 🔰Aйтгандай, ўтган кузда ширинлиги билан машҳур "Hafiz Mustafa" да якунда оилавий дуо қилаверсак, 2-3 та официантлар бизга яқинлашиб қўлларини дуога очиб бизга шерик бўлишди . Дуо якунида ижобат бўлсин дегандай тилак билдиришди, шунақа самимий қилишдики😍😍, бу одат туркларда ҳам урфдан чиққанлиги  ва улар ҳам бу одатни соғинишганини ҳаракатларида кўрсатишганди. Эътибор берсам, ишхонамизда ҳам енг ёши улуғимиз дуо қилганидан кейин дастурхондан турар эканмиз. Ишхонада ҳам урфга эътибор бер деб туришибдию, мен.....😢 Фарзандларимиз соғинчсиз яшашига ҳаракат қиламизда энди. Ҳафтангиз баракали ўтсин.✊

🔰Жажжилар орасидан 9-болакай /қизил галстукли Антоша газига босиб хурсандчилигини кўрсатаяпти🕺🏻😄. Антоша синфда тўполончироқ бўлса ҳам керак, кўйлакларини шимдан чиқариб олганидан (Ҳар қалай бизнинг давримизда шунақа эди), ўқитувчи эса Антоша сен менинг энг севимли ўқувчимсан деб турибди. Антошанинг эмоцияси🔥🔥. 🔰Шу видео сабаб негадур бир воқеа ҳаёлимдан ўтди, ҳамкасб акамиз бўларди давлат ташкилотидан бизга ўтгандилар, қачон бошқаларга бирор масалада телефон📞 қилсалар дарҳол мақсадга ўтмасдан бирор қизиқ гапни ёки воқеани айтардиларда қихххххххххххххххх😁 деб кулардилар, кулишини эшитсангиз беихтиёр кулардингиз😄😄. Бу кулгуга ном ҳам топгандим. Шу услуб орқали ҳамсуҳбатни ҳам кайфиятини кўтариб ишни битириб олардилар👌. Анча мунча битмаган ишлар ҳам битиб кетарди. 🙌Мен ҳам ўзлаштириб олганман озроқ шу услубни ростини айтсам, балки эътибор қилмагандурсиз. 🔰Энди ☎️телефон қилганимда бирор воқеани айтиб кулгу билан бошласам билингки Сиздан менга нимадур керак😉🙈. Услубни #тавсую🙏✊

🔰Aнчадан бери режа қилиб юргандим, бугун амалга оширдик : 35 йил аввал Aям, мен ва укам шу жойда 📸расм тушган эканмиз. Бугу
🔰Aнчадан бери режа қилиб юргандим, бугун амалга оширдик : 35 йил аввал Aям, мен ва укам шу жойда 📸расм тушган эканмиз. Бугун уша расмни такрорладик мимикалар, қўлимиздаги байроқ ва олмагача. 🔰Оилавий албомдаги расмларни томоша қилишни ёқтираман, ҳар бир расмнинг ўз воқеаси бор, (шу ерда мен севган расмлардан бири ҳақида ёзгандим) суҳбат учун ҳам яхши мавзу бўлади. Қариндошларникига борганда бир синаб кўрингларда шу усулни. Aйниқса ёшликка оид расмларни сўзлаб беришаётганда табассумли юз ифодасидан ўзгача энергия оласиз. Aйтгандай бугунги расм ўхшабдими?!

Мартинеснинг: Зафар қучганимда 1060 киши 📞телефон қилганди, мағлубиятга учраган куним атиги 2 киши☎️. деган гаплари бугун ҳа
Мартинеснинг: Зафар қучганимда 1060 киши 📞телефон қилганди, мағлубиятга учраган куним атиги 2 киши☎️. деган гаплари бугун ҳаёлимдан роса ўтди. Аслида, ёмон кунда безовта қилмай, ҳозир ўзи сиқилиб тургандур деб яхши ниятда шундай ҳаракат қилишларига ишонаман. Лекин, қўллаб қувватлаш✊ аслида кўпроқ ёмон кунда зарур барибур. Кеча англашилмовчилик сабаб озгина кайфият дабдала бўлганди😢, бугун эрталаб ҳам кетмади таъсири🤯. Мартинесникидай менга ҳам атиги 2 кишидан қўнғироқ бўлди☎️, кайфият ҳам жойига қайтди😁 ва қўнғироқ қилганларни ҳам янада ❤️яхши кўриб кетдим. Керакли гапларни айтиб кўнглимни кўтаришди, мен улардан илҳомланиб бошқаларга яхши кайфият улашдим. Қиссадан ҳисса, яқинлар қоқилганда, озор кўришганда ва умуман кайфияти йўқ бўлганда ҳам, битта телефон қилиб Ҳаммаси яхши бўлади, яхши кўраман сани деб қўйсангизлар яна ҳам яқинлашиб ташлайсизлар😍. P.S. Қилмаса ҳам ҳеч нарса бўлмайди а так ишонаверинглар, мен бориб телефон қилмаганлардан ўч олиш йўлларини излай энди🤡.

🔰Бугунги каби совуқ кунларда қушларга🦆🦅🦉🐤🐥 озуқа топиш яна ҳам мураккаб бўлади, имкон бўлса расмдагидай, бўлмаса оддий
+5
🔰Бугунги каби совуқ кунларда қушларга🦆🦅🦉🐤🐥 озуқа топиш яна ҳам мураккаб бўлади, имкон бўлса расмдагидай, бўлмаса оддий нон ушоқларини деразаларимиз токчаларига қўйсак (Уйда ва ишхонада дегандай). Насиб ҳайрли иш. Ҳар йили шу постни айлантираман 2014 йилда бери, бу йил ҳам канда қилмадим, аммо бошқа йиллардан фарқли ўлароқ мушукларни🐈🐈‍⬛ ҳам рўйхатга киритдим. 🌟Расмлар барчаси Шероз аканинг 2014 йилдаги постларидан олинди. Айни кунлардаги совуқда Шероз ака каби йўл тутишимиз чиройли амал бўлиб, бу ишимиш бизни зийнатлайди. Уйда бор гуруч, гречка дегандай илинаверамиз қушларга ❤️❤️.

Бундан 20 йил аввал қайноғимларимдан бирини туришлари шу йигитлардай эди, энди тушунаяпсизларми болаларнинг ойисига авайлаб м
Бундан 20 йил аввал қайноғимларимдан бирини туришлари шу йигитлардай эди, энди тушунаяпсизларми болаларнинг ойисига авайлаб муносабатда бўлишим сабабларидан бирини💪🫡. Расм #Хотин севмоқ осонми китобидан

🔰4 киши иштирокида ўтказиладиган ўйин бор, Сиз шеригингиз билан бир тану-жон бўлиб очко тўплайсиз , қўлингиздаги барча ТУЗ в
🔰4 киши иштирокида ўтказиладиган ўйин бор, Сиз шеригингиз билан бир тану-жон бўлиб очко тўплайсиз , қўлингиздаги барча ТУЗ ва козорларни умумий мақсад-Ғалаба учун фидо қиласиз, баъзида шунчаки ёпиб берасиз. Aксарият ҳолларда бу каби ёндошув 2 тараф учун ёқимли натижа- ғалабани олиб келади. Aммо, қайсидур тараф Туз ва козорларни қизғаниши, тескари ҳолатга олиб келиши мумкин. 🔰Эътибор қилсам яқин муносабат ва дўстликда ҳам шу каби ёндошув бор экан. Сизга ким самимий сир ва ўзини ишонса, аксар ҳолатда сиз ҳам шундай муносабатда бўласиз. Туз берганга, сиз ҳам бемалол Туз ё козорни берасиз (сирларингизни ишонаверасиз дейманда). Aммо, Сизга 6 7 бериб юриб, Туз олишга ҳаракат қилганни барибур сезасиз, ичингизда мана санга🫰 Туз деб гапни айлантираверасиз. Муносабатда тушунмовчилик бўлиб қолган яқинларга баъзида очиқчасига айтаман ҳам Столга туз ташламасдан, мендан Туз кутма деб. Самимий ўзига ишонгандай сизга ишонганларни сезасиз ва қадрлайсиз. 🔰 Эътибор беринг қани, атрофингизда ТУЗ беришга тайёрлар кимлар экан😉

🔰Расмдаги бинафша (фиолетовый) ранг кўйлакдаги оначам -Заринахон бу сафарнинг асл сабабчиси бўлди. Ҳали бу ҳақида алоҳида по
🔰Расмдаги бинафша (фиолетовый) ранг кўйлакдаги оначам -Заринахон бу сафарнинг асл сабабчиси бўлди. Ҳали бу ҳақида алоҳида пост қиламан. Йил бошидан тайёргарлик кўрдик ва 2-3 сафар амалга ошмаслигига сабаб бўлаверди, аммо Истанбулга келсак албатта оилавий расм тушиб, болалар билан расмни пост қиламан деб ҳаёлдан ўтказавердим. Бугун сафаримизнинг биринчи куни тезгина амалга ошириб қўйдик✅. 🔰Ўтган йилги расмларда, расмчи Султон табассум қилмайди деганди ва расмларда хўмрайиб😒 тушгандим аксариятида. Расмларни кўрган аям : бирорта расминг яхши эмас, хўмрайиб тушгансан дегандилар. Шу сабаб бу сафар расмчига ҳаммасида табассум😁 билан тушаман дегандим -рози бўлди. Болаларнинг ойиси ғирт шилқим Султондай чиқибди - ўзи ҳам шунақасан, ҳамма қизлар билан шиққанглайсан деб қолдилар. Ё товбааааа Бирор марта шундай қилганманми, девушкалардан доимо кўзимни олиб қочаманууу -биласизлару мани Изоҳларда ёзиб ташланглар поддержкага дўстлар ✊ (дўст шундай кунда билинади-да).

🔰Мен билан ишлаган 3-4 ҳамкасбларим мулоқотда доимо Устоз деб мурожаат қилишади, айнан уларни бошқача яхши кўраман❤️ рости.
🔰Мен билан ишлаган 3-4 ҳамкасбларим мулоқотда доимо Устоз деб мурожаат қилишади, айнан уларни бошқача яхши кўраман❤️ рости. Aслида энг кам ҳаракатни шу эҳтиром кўрсатишаётган йигит-қизларга қилган бўлсам керак, ҳозир ўзим ҳам уларга мурожаат қилиб тураман. Ҳижолат бўламану, аммо Устоз дейишса - эриб ташлайман🙈. Уларга зиёдаси билан қайтсин🤲 🔰2019 йил укамиз Жамшид Harvard Университетдаги таълими ҳақида ёшларга тавсиялар бериши учун AҚШ элчихонаси тадбир ташкиллаштирганди. Биргаликда таълим соҳасида ишлаганмиз, қадрдонни кўраман деб мен ҳам боргандим. Тадбир бошланиши билан Жамшид : Ораларингизда мени устозим ҳам ўтирибди деб исмимни айтиб ҳаммани ваҳҳҳ деб менга қаратганди (Расм уша тадбирдан). Сарёғдай эриб оққандим ушанда🙈. Жамшидга ҳам жаа устозлик қилмаганман аслида, зиёдаси билан қайтсин илоҳим унга ҳам🤲. Баъзида Ойиси💃 қаранг қандай эҳтиром қилишади, Сиз арзимаган сабаб учун пайшанба отмен Миша 😔деб турибсиз дегиларим келади. Эртага Устозларни Устоз табриклайман деб эритинглар деб эслатаяпманда.

🔰Янги келган қўшниларимиздан бири Россиялик оила, Маша деган қизи бор. Рус тилини чархлай деб уша куни у бу мавзу ҳақида гаплашиб турсам деразадан оилам қараб турган экан. Нигоҳи ўлжага қараб турган шерники эди👸, ичимдан бир нималар узилиб кетди. Суҳбатни калта қилиб уйга кирсам, мавзуга қайтмади ҳартугул. 🔰Яқиндагина ҳамкасб қизимиз билан русчани чархлаб қаҳ қаҳ отиб гаплашиб ётганимда, тасодифан оиламга телефон қилибманда ва қаҳқаҳаларни эшитиб қолганини айтди-роса ҳижолатли иш бўлди🙈. Иш бўйича ҳаммаси аяси деб вазиятдан чиқдим.🙏 Тилни машқ қилишни ўзи осон бўлмаяпти мен Сизларга айтсам