cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ZIYO IZLAB | Расмий Канал

ZIYO IZLAB | Расмий канал Биз билан боғланиш ва саволлар учун @Ziyoizlab_admin1 Youtube: https://youtube.com/channel/UCGazsx1qp3u2uMn56nmOEYQ Instagram: https://www.instagram.com/ziyoizlab_uz Tik Tok: https://tiktok.com/@ziyoizlab_uz

Show more
Advertising posts
1 911
Subscribers
+124 hours
-37 days
+1630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК! 🌷 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим. 🌼 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! 🌺 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! 💐 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин. ️♻️ Улашинг https://t.me/ziyoizlab_uz
Show all...
👍 1
14:35
Video unavailableShow in Telegram
Alloh taolo kitobida marhamat qiladiki: فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ "Meni eslanglar - Men ham sizlarni eslayman" Hayotdan rozi bo'lib yashashni istasang - Tasbehni ko'p ayt (ya'ni, "SubhaanAlloh" zikri). Hayotdagi eng katta sirlardan biri shuki, kimni yoki nimani ko'p eslasang, shunga yaqinlashasan! ©️Farruh Soipov ♻️ Ulashing https://t.me/ziyoizlab_uz
Show all...
Bunisiga_nima_deysiz_Farruh_Soipov_2024_uqivKMg1ESs_134.mp411.86 MB
👍 5
Ана шундоқ бир кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтмоқ жуда ҳам марғуб иш. Умматларнинг айтган саловотлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилинур. Аллоҳнинг амри ила у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саловотларни эшитадилар, улардан хурсанд бўладилар. Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Шафоатларига мушарраф бўлишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтирсин! Ким Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни қўлларидан кавсар сувини ичишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтирсин! Ким суннатга амал қилишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтирсин! Ким Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтирсин! Ким жаннатда Набийимиз саллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтирсин! "Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ" (яъни, Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловот ва саломлар бўлсин! Жамшид НАЗАРОВ ️♻️ Улашинг https://t.me/ziyoizlab_uz
Show all...
ZIYO IZLAB | Расмий Канал

ZIYO IZLAB | Расмий канал Биз билан боғланиш ва саволлар учун @Ziyoizlab_admin1 Youtube:

https://youtube.com/channel/UCGazsx1qp3u2uMn56nmOEYQ

Instagram:

https://www.instagram.com/ziyoizlab_uz

Tik Tok:

https://tiktok.com/@ziyoizlab_uz

👍 3
Биргаликда саловат айтамиз Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларини хоҳламайди? Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг жаннатда қўлларидан кавсар сувини ичишни истамайди? Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг жаннатда қўшнилари бўлишни хоҳламайди? Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилишни хоҳламайди? Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом бўлишни истамайди? Буларнинг барчасини қўлга киритишимиз учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга доим саловот айтишимиз лозим бўлар экан. Аллоҳ Ўзининг муборак каломи Қуръони каримда ҳам биз бандаларига Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишимиз таълимотини бериб, шундай хитоб қилади: إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтинг!” (Аҳзоб,56) “Саловот” сўзи – дуо, раҳмат, улуғлаш ва мақташ маъноларидадир. “Салом” сўзи эса – барча бало ва офатлардан омонда бўлиш демакдир. Аллоҳ таоло томонидан бўладиган саловат ва салом – раҳмат ва мақтов маъносида. Фаришталар томонидан бўладиган саловат ва саломлар эса – истиғфор ва дуо маъносидадир. Юқорида келтирилган ояти каримада оламлар Раббиси ва яратувчиси бўлмиш Аллоҳ таолонинг шахсан Ўзи Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишга буюрмоқда. Бу эса Пайғамбаримизнинг мартабалари ҳамда у зотга нисбатан саловат ва саломларнинг ўрни нақадар олий эканидан далолатдир. Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Ким менга бир марта саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади (яъни, ўнта гуноҳини мағфират қилади)". Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд ҳолда келдилар. Биз: "Юзингизда хурсандчиликни кўряпмиз! (нима бўлди?), – дедик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менинг олдимга фаришта (Жаброил алайҳиссалом) келди ва: "Эй, Муҳаммад! Роббингиз шундай деди: "Мен сизга бир марта саловот айтган кишига ўнта саловот айтишим ва сизга бир марта салом айтган кишига ўнта салом айтишим сизни рози қилмайдими", – деб хабар берди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Қиёмат кунида умматларимнинг менга энг яқини, менга уларнинг саловотни энг кўп айтувчиларидир". Имом Саноний бу ҳадиси шарифдаги "инсонларнинг менга энг яқини" деган гапни "инсонларнинг менга турар жойи ва шафоатимга ҳақли бўлиш жиҳатидан энг яқини" деб, бошқа муҳаддис уламолар эса "жаннатдаги ўрин жиҳатидан менга энг яқини" деб шарҳлаганлар. Ҳаммамизга маълумки, қиёмат кунида ҳеч бир инсон учун шафоатчи, ёрдамчи бўлмайди. Фақатгина, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламгина Аллоҳ таолонинг розилиги билан Ўзлари хоҳлаган умматларини шафоат қиладилар. Ўша шафоатга сазовор бўладиганларнинг бир тури Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларига саловот ва саломни кўп айтувчилардир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтиб туриш – ҳар бир банданинг бурчи. Аллоҳ таоло шунга амр қилган. Аммо жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш яна ҳам зарур ва алоҳида фазилатга эгалигини ушбу ҳадисдан билиб оламиз. Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга саловотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказинглар ва мен эшитурман», дедилар». Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз менга саловотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга саловот айтишни кўпайтиринглар», дедилар. Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи. Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.
Show all...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳадис Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз сўнгида ушбу калималарни айтиб паноҳ тилар эдилар: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ан арудда ила арзалил ъумури ва аъузу бика мин фитнатид дуня ва аъузу бика мин фитнатил қобр». Mаъноси: «Эй Раббим, қўрқоқликдан ва бахилликдан, умрнинг зоэ бўлишидан, дунё фитнасидан ва қабр фитнасидан паноҳ беришингни тилайман». Имом Бухорий ривояти. ️♻️ Улашинг https://t.me/ziyoizlab_uz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган: إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ عِنْدَ الْإِقَامَةِ يُكْرَهُ لَهُ الِانْتِظَارُ قَائِمًا وَلَكِنْ يَقْعُدُ ثُمَّ يَقُومُ إذَا بَلَغَ الْمُؤَذِّنُ قَوْلَهُ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ “Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа алал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туриб, намозга шуруъ қилади.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ️♻️ Улашинг https://t.me/ziyoizlab_uz
Show all...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
-Ер сажда қилгувчиларни пешонасини унутмайди, -Тун обидларнинг инграшини унутмайди, -Яноқ тавба қилгувчиларнинг кўз-ёшларини унутмайди. -Нақадар гуноҳкор бўлишимизга қарамай Аллоҳ бизни мўмин эканимизни билади, -Умр тезда ўтади, -Шунинг учун, кўп ўйу-ҳаёлга берилма, -Ва тилингни ҳатолардан сақла. -Ҳар бир туғилган тезда ўлади, -Аллоҳ бўлса тирикдир, ҳеч ўлмайди. -Бу ҳаёттан шундай дарс олдимки: -Ҳар бир ипак кийган амир бўлиб қолмайди, -Ва ҳар бир тўшаксиз уҳлаган фақир бўлиб қолмайди. -Қанчадан-қанча ипак остидаги хор жасадларни кўрдим, -Қанчадан-қанча тўшаксиз уҳлаган амирларни кўрдим…
Show all...
👍 5🔥 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳадис Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: «Биронтангиз бир кунда мингта ҳасанот касб қила оладими?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким юзта тасбеҳ айтса, мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар». Имом Муслим ривояти. ️♻️ Улашинг https://t.me/ziyoizlab_uz
Show all...
👍 6
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР КАТЕТЕР УЛАНГАН БЕМОР ТАҲОРАТ ВА НАМОЗНИ ҚАНДАЙ БАЖАРАДИ? CАВОЛ: Сийдик учун катетер уланган одам таҳоратини қандай қилади? Намозини қандай ўқийди? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби беморнинг ҳолатига қараб ҳукмлар турлича бўлади. Агар бундай беморда сийдик тинимсиз келиб турса, бу одам соҳиби узр бўлади. Соҳиби узр – тўлиқ бир фарз намозининг вақтича ёки ундан кўпроқ вақт бетаҳоратлик етиб турган кишидир. Бу ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай дейилган: "ومن لم يَمضِ عليه وقتُ فرضٍ إلاَّ وبه حدَثٌ من استحاضةٍ أو رُعافٍ أو نحوِهما يتوضَّأُ لِوَقتِ كلِّ فرضٍ له ويُصلِّي به فيه ما شاء فرضاً ونفلاً ويَنقُضُه خروجُ الوقتِ كطلوعِ الشمس لا دخولُه كالزَّوالِ" “Кимга тўлиқ бир фарз намозининг вақти истиҳоза (касаллик қони), бурундан қон келиши ёки шуларга ўхшаш таҳоратни синдирувчи нарсалар билан ўтса, ҳар бир фарз намозининг вақти учун алоҳида таҳорат қилади ва ушбу таҳорати билан ўша намоз вақтида истаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Соҳиби узрнинг таҳоратини қуёш чиқиши каби вақтнинг чиқиши бузади. Завол каби вақтнинг кириши унинг таҳоратини бузмайди” (“Таҳорат боби”). Агар бемор мазкур таърифга тушмаса, яъни сийдиги вақти вақти билан келиб турсаю шу ўртада таҳорат қилиб намоз ўқишга имкон топса, соҳиби узр бўлмайди. Бундай беморда сийдик қопчаси ва катетери ўзи билан бирга бўлади. Намоз ўқишда ана шу сийдик қопчасини узиб туришнинг иложи бўлса, узиб қўйиб намоз ўқийди. Акс ҳолда нажосат билан намоз ўқиган бўлиб қолади. Агар узиб туришнинг иложи бўлмаса, шу ҳолатда намоз ўқийверади. “Фатово Оламгирия” китобида бундай дейилган: مريض تحته ثياب نجسة إن كان بحال لا يبسط شيء إلا ويتنجس من ساعته يصلي على حاله وکذا إذا لم ینتجس الثاني، لکن یلحقه زیادۃ مشقة بالتحویل “Беморнинг тагида нажосат мато бўлиб, ушбу мато ўрнига бошқа пок матога солинса-ю, лекин солиниши биланоқ яна нажосат бўлиб қоладиган ҳолатда бўлса, бемор шу ҳолатида(яъни шу нажосат мато устида) намоз ўқийверади. Янги солинган мато нажосат бўлмаса-ю, лекин алмаштириш сабабли беморга машаққат туғилса, бу вазиятда ҳам ўз ҳолатида намоз ўқийверади”. Саволда сўралган бемор ҳам шунга қиёсланади. Яъни беморнинг сийдик қопи ёки катетерини тозасига алмаштиргани билан яна сийдик келиб нопок бўлиб қолса, ёки беморга машаққат туғиладиган бўлса, уни узмаган ҳолатда намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ️♻️ Улашинг https://t.me/ziyoizlab_uz
Show all...
ZIYO IZLAB | Расмий Канал

ZIYO IZLAB | Расмий канал Биз билан боғланиш ва саволлар учун @Ziyoizlab_admin1 Youtube:

https://youtube.com/channel/UCGazsx1qp3u2uMn56nmOEYQ

Instagram:

https://www.instagram.com/ziyoizlab_uz

Tik Tok:

https://tiktok.com/@ziyoizlab_uz

👍 6 1
03:55
Video unavailableShow in Telegram
#Машҳур_қорилар Шайх Ҳасан Солиҳ томонидан   гўзал тиловат. Юсуф сурасидан Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг! 👇👇👇👇👇 https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi
Show all...
4.05 MB
🥰 2👍 1😢 1😍 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.