🌹❤АЁЛ БАХТИ
Open in Telegram
👩💖 Аёл бахти -унинг қалбида. Психолог-коуч Фарида Муҳаммадиевадан Аёлни аслияти ва сакинатига эриштирувчи трансформацион курс ва тренинглар, медитация ва практикалар. Каналда қолинг ва ўзингиз амин бўлинг.
Show more368
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Data loading in progress...
Similar Channels
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
June '24
June '24
+19
in 0 channels
May '24
+33
in 0 channels
Get PRO
April '24
+43
in 4 channels
Get PRO
March '24
+38
in 1 channels
Get PRO
February '24
+1 342
in 2 channels
Get PRO
January '24
+119
in 2 channels
Get PRO
December '23
+230
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 27 June | +2 | |||
| 26 June | 0 | |||
| 25 June | 0 | |||
| 24 June | 0 | |||
| 23 June | 0 | |||
| 22 June | 0 | |||
| 21 June | 0 | |||
| 20 June | 0 | |||
| 19 June | 0 | |||
| 18 June | 0 | |||
| 17 June | +1 | |||
| 16 June | 0 | |||
| 15 June | +1 | |||
| 14 June | +1 | |||
| 13 June | 0 | |||
| 12 June | 0 | |||
| 11 June | 0 | |||
| 10 June | 0 | |||
| 09 June | 0 | |||
| 08 June | 0 | |||
| 07 June | +1 | |||
| 06 June | +3 | |||
| 05 June | 0 | |||
| 04 June | 0 | |||
| 03 June | +3 | |||
| 02 June | +5 | |||
| 01 June | +2 |
Channel Posts
Энди орзуларингиз рўйхатидан маълум бир орзуингизни танланг ва "ОРЗУЛАР ҲАРИТАСИ" ни яратинг. Масалан, янги орзуингиздаги уйингизни визуализация қилинг. Уйдаги ўзгаришларни қабул қилишга ҳаракат қилинг. Кун тартибингизни ўзгартиринг.
Ҳаётингизни ўзгартиришни бугундан бошланг.
@ayol_baxti_nimada
| 2 | Қуйидаги саволларга жавоб бериб, сиз ҳам ўзингизнинг ҳаётий мақсадингизни аниқлаб олинг.
1. Сиз қайси давлат, қайси шаҳар ёки қишлоқда яшайсиз?
Ўрмондами, денгиз бўйидами? Балки бир нечта яшаш жойингиз бўлишини хоҳларсиз?
Ҳаммасини жавобингизда ёзинг.
2. Сизнинг орзуингиздаги уйингиз қандай кўринишга эга?
У қасрми, квартирами ёки чодирми?
Неча қаватли ёки нечанчи қаватда жойлашган, нечта хонали, ҳовлиси қанақа?
У қандай услубда қурилган, қандай услубда жиҳозланган?
3. Атрофингизни қандай инсонлар ўраб турибди?
Катта оилангиз ёки дўстларингиз? Бизнесменлар ёки ижод кишилари?
4. Кундалик ҳаётингиз қандай ўтади?
Кун давомида нималар билан машғул бўлишингизни тўлиқ ёзинг.
5. Нима иш билан шуғулланасиз?
Ўзингиз учун ишлайсизми ёки бирор ташкилот учунми?
Иш вақтингиз аниқ соатлардан ташкил топганми ёки эркин вақт асосидами?
6. Кун давомида сизни қандай ўй-ҳаёллар чулғаб туради?
Сиз ўтаётган кунларингиздан розимисиз?
Ўзингизга ва атрофингиздагиларга нисбатан ҳис-туйғуларингизни тўлиқ ёзиб чиқинг.
7. Сиз қандай дам оласиз? Саёҳатларга борасизми, дам олиш кунларингизни оила даврасида ўтказасизми, дам олиш кунларингизда мазали таом тановул қилишни ёқтирасизми?
Балки сиз дам олиш кунлари ўз ривожингиз устида ишлашни ёқтирарсиз?
Дам олишингизнинг бир нечта вариантларини тўлиқ қилиб ёзинг.
8. Касб-ҳунарингиз нимадан иборат? Сизни эксперт даражасига кўтара оладиган фаолият тури ҳақида ёзинг.
Сизни қаерда омад қучоқ очиб кутиб олиши мумкин? Қайси касбда ривожланишни истардингиз?
9. Янги ҳаётингизда сиз қандай нопрофессионал кўникмалар ҳосил қилдингиз? Булар ижтимоий одатлар, инсонларни тушуниш, инсонлар билан очиқ ва самимий муносабатларда бўлиш ва ҳоказолар.
10. Молия. Сиз қандай қилиб бой бўлиш мумкинлигини тушуниб олдингизми? Қанча пул ишлаб топаяпсиз? Топаётган пулингизнинг қанчаси актив даромад, қанчаси пассив даромад?
11. Охирги ва энг қийини: сиздан кейин авлодларингизга нима мерос бўлиб қолади?
Сиздан кейин сизни инсонлар қандай эслашади?
Сизнинг орзуларингиз амалга ошдими? Сиз китоб ёздингиз ва бу китоб авлодларга эсталик бўлиб қоладими? Ёки сизни меҳрибон, масъулиятли инсон эди, деб эслашадими?
Энди ёзганларингизни ўқиб, тахлил қилиб чиқинг. Ёзганларингиз сизга ёқдими, маъқулми? Сиз ана шу ёзганингиздек ҳаётда яшашни хоҳлармидингиз? Ҳаётингизни реаллаштиришни тушуниб олдингизми?
Аниқки, жавобингиз "Ҳа"!
Мен ёзганларимни биринчи марта ўқиганимда, мотивациям шу даражада кўтарилдики, тинчим бузилди.
"ОРЗУЛАРИМ КУНДАЛИГИ" номли чиройли дафтар тутинг ва унга орзуларингизни ёзиб чиқинг.
@ayol_baxti_nimada | 403 |
| 3 | Яқинда бир китобни ўқидим ва биргина машқ ёрдамида шу кунгача бўлган ўзимнинг барча истакларим, эътиқодларимни янгиларига алмаштирдим.
Мен учун сир очилди.
Бу машқ оддийгина, 11 та саволдан ташкил топган.
Келинг гўзалларим, сизлар билан ўзим учун очилган сирни бўлишаман.
@ayol_baxti_nimada | 336 |
| 4 | Гўзалларим, ҳеч кимда ҳеч қандай орзу, истак йўқми?
Сизлат фақат тестлар билан чегараланиб қолаяпсиз. Тестлар сизнинг ҳозирги ҳолатингизни сизга очиб беради.
Инсон яшар экан унда орзулар, ҳаваслар, мақсадлар тўлиб ётадику!!!
Ёки каналдаги ҳамма аёллар "Комфорт зонаси" даги аёлларми?
Борига - шукр, йўғига - сабр шиоридамисиз?
Ахир Аллоҳ бандаларига фаровон ҳаёт ваъда қилган. Синовлар билан бандаларини чархлайди, пишитади.
"Сен сўра бандам - мен бераман",
"Сендан ҳаракат - мендан барокат", деган ҳақ ваъдалари бор.
Ҳаракат қилиб яхши ҳаётимизни янада яхшилашимиз мумкин!!!
Ҳаракат йўналишларини эса мен сизларга теп текинга ўргатаяпман.
Бу билимлар анча қиммат турадиган билимлар.
Бераётган маълумотларим ёқмаётган бўлса, 👎 реакция билдиринг.
@ayol_baxti_nimada | 333 |
| 5 | No text... | 1 |
| 6 | sticker.webp | 282 |
| 7 | Бугун биз Орзу ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз. Фикрлашамиз билан, орзунинг аниқ формуласи билан ишлашни ўрганамиз, орзуларимизни унга етган вақтимиздаги ҳолатида яшаб кўрамиз. Орзуларимизни амалга ошиши йўллари билан танишамиз. Катта-катта орзулар қилишимиз, ўша катта орзуларимиз амалга ошишига ишониш йўлларини амалда қўллаймиз, малака ҳосил қиламиз. Орзуларни мақсадларга айлантирамиз.
Орзуларимиз ҳаритасини яратамиз.
Ҳар бир орзуимиз устида
орзунинг амалга ошиши учун қўлланиладиган махсус формуладан фойдаланамиз.
Мақсадга айлантирилган орзу янада тезроқ амалга ошади. Бунинг учун уни визуализация қилиш керак. Визуализация сирларини ўзлаштирамиз.
"Орзулар КОЛЛАЖИ" мастер классимизда ҳар биримиз ўзимизнинг орзуларимиз коллажини яратамиз.
Ҳар қандай, хаттоки ушалмас деб ўйлаш мумкин бўлган орзулар ҳам орзу-мақсад формуласига солинса, ОРЗУЛАР КОЛЛАЖИ яратилса, албатта, ижобат бўлади.
"Дунёда ҳамма учун ҳамма нарса бор",- деган экан буюк донишманд Сенека.
Бу сўзларнинг маъноси, Аллоҳ ҳамма бандаларини бир хилда яратган, уларга бир хил имкониятлар берган. Бу имкониятлардан ким қандай фойдаланса, шунга яраша яшайди. Коинот жуда бой ва саҳий. Унда ҳамма нарса мўл - кўл. Ҳамма учун ҳамма нарса бирдек берилиши мумкин.
Фақат...
Фақат биз инсонлар бизга керак бўлган неъматларни тўғри сўрай билишимиз керак. Тўкис ҳаёт сўрасак - тўкис ҳаёт берилади. Нолийвериб, сўрашни унутсак, ҳеч нарса берилмайди, бори ҳам камайиб камайиб йўқ бўлади.
Орзуларимизга эрк беришимиз керак.
Ижобий фикрлаш ва доимо яхшиликка умид билан яшаш керак.
@ayol_baxti_nimada | 288 |
| 8 | No text... | 295 |
| 9 | Орзу - дилдаги истак, эзгу умид, интилиш.
Орзу - рангли, лекин ўлчамсиз ҳаёл, фикрлар уммони!
Орзу - инсонни ҳаракатга келтирувчи кучдир.
Қилинган ниятни, орзу-истакни онгимиз қабул қилади, у вужудимизга буйруқ беради ва вужудимизда ана шу ниятга етишиш учун ҳаракат бошланади, шу ниятга нисбатан эътибор кучаяди. Шуниси қизиқки, орзу-истак чин дилдан қанча кўп қайтарилса, унга етишишга шароит, имконият орта боради. Аксинча бўлганда эса орзу-ниятга етишиш имконияти сусайади ва аста секин бу орзу-ниятлар йўқолиб кетади.
Амалга ошмаган орзулар армонга айланади, қалб тубига тошдек чўккан армонлар инсонда ўзидан ва ўзгалардан қониқмаслик, норозилик туйғуларининг пайдо бўлишига ва ношукурликнинг кўпайишига олиб келади.
Амаллар ниятга боғлиқ, дейилади диний китобларимизда.
Ниятни гўзал қилайлик, Азизаларим!
@ayol_baxti_nimada | 273 |
| 10 | Ҳаёт, унинг қадрига етувчилар учун жуда қизиқ, жуда гўзал, жуда шириндир.
Унинг қадрига етмайдиганлар учун Ҳаёт - ғурбатхона, ташвишлар майдони, уруш- жанжаллар, хор-зорликлар маконидир.
Инсон туғилади, яшайди, авлод қолдиради. Моддий, маънавий манфаат деб куйиб пишади, елиб-югуради.
Буларнинг ҳаммаси табиат қонунларидир.
Баҳор, ёз, куз ва қиш, тонг отиши-ю, кун ботиши ҲАЁТ ЧАРХПАЛАГИни ташкил қилади. Инсон умри ана шу чархпалак ичида кечади.
Бизга берилган ноёб неъмат - онгимиз орқали фикрлаймиз. Фикрларимиз салбий бўлса, ҳаётимиз ҳам салбий воқеликлар билан тўлади, ижобий бўлса, ижобий муҳит яралади. Шунинг учун инсон ширин орзу- умидлар билан яшаши, уларга етишни ният қилиши керак. | 255 |
| 11 | No text... | 260 |
| 12 | ЖУДА ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ экан Азизаларим, сизларга ҳам илиндим.
Тун.
Қўнғироқ овози жиринглади. Аёлимнинг телефонидан чиқаётган овоз эди. Шубҳа аралаш қўлимга олсам, уйғотгич экан. "Таҳажжудда эрингни дуо қил" деган ёзувларни экранида кўрдим. Овозини ўчирдим. Аёлим сезмади. Чарчоқдан телефон овозини ҳам эшитмади бечора. Мириқиб ухлаябди.
Унга бироз тикилдим. Негадир раҳмим келди. У:
Ота уйида беками-кўст улғайган, ўйнаб-кулиб ўсган бир муслима қиз эди.
Бечора қиз асло танимаган, билмаган инсони билан бир умр яшаш мақсадида ота уйидан чиқиб келган.
Умри давомида дегани деган, айтгани айтган ҳолда ўсган қиз энди бир эрнинг уйида, эрнинг дегани деган, айтгани айтган ҳолда яшайди.
Ҳамма кўнглига қараб катта бўлган қиз энди эрининг кўнглига қараб яшарди.
Эрининг барча аччиқ-чучук гаплари, кинояю-овозаларига сукут ила сабр қилар, асло гап қайтаришга ботинмасди.
Тун-у кун қайнона-қайнотанинг хизматида елиб-югурадиган аёл.
Камига эрининг қариндош-уруғларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, уларнинг кесатиқ гапларига парво қилмасликка интиладиган бир муслима аёл.
Кун давомида тинимсиз меҳнат қилиб, яна тун ярмида ўша жаҳлдор ва қўпол эри учун ширин уйқусидан кечиб, унинг учун Аллоҳга дуо қиладиган аёл.
Шунча қийинчилигу-машаққатларга сабр қиладиган аёл.
Уст-бошидан нолимайдиган, оч қолса сабр қиладиган, эри олиб келган бир луқмага севиниб, Аллоҳга шукурлар айтадиган аёл.
Эридан барвақт туриб, обдастага сув илитиб, эрини намозга уйғотадиган аёл.
Барча ишларини якунлаб, Қуръон ўқибгина ёстиққа бош қўядиган аёл...
Унга тикилганим сари ўзимдан нафратланиб кетардим. У эса бирон марта нолимаганди. Бу эса мени виждонимни янчарди. Нақадар жоҳил ва бепарво бўлган эканмана? Расулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга қандай муомалада бўлиш меросига амал қилмай, кундузи эса яқинларимни суннатга амал қилишга чорлаган мендайин нотавон бормикин? Яна ўзимни уммат дея керилиб ҳам юрардима?!
Аёлим ширин уйқуда ухларди. Уни безовта қилмадим. Таҳорат олдим ва Таҳажжуд ўқишни бошладим. Бироз вақт ўтмай хонада қадам товушлари эшитиларди. Шошилиб босилган қадамлар таҳоратхона томон борди. Бироздан сўнг эса аёлим орқамда турган ҳолда намозда менга иқтидо қилди.
Ҳўнграб йиғлаган ҳолда намозни аранг якунладим...
- Бегим, нега мени уйғотмадингиз? -, деди у ҳижолат овозда. Бу эса мени баттар қийин аҳволга солди. Уни бағримга босганча, етказган жабр-зулумларим учун кечирим сўрардим. Бечора аёлим менинг жабримга ўрганиб ҳам қолибди, менга ҳайратомуз боқарди. У нима бўлганини тушунмасди. Мен эса намланган кўзда ёшим билан:
- Менга қандай чидаябсан, билмадим?! Аллоҳ сендан рози бўлсин!-, дедим...
Шу тундан бошлаб ҳаётим ўзгарди. Йўқ, ҳаётим эмас, мен ўзгардим. Аёлим ҳам аввалгиданда қувноқ ва бахтиёр бўлди.
"Хизматингизни қилиб тўймайман" дерди табассум билан. Ишонасизми, у қизлик уйидагиданда бахтиёр эди...
Уни кўриб эса менинг кўзларим қувнарди...
Ҳурматли эркаклар!
АЁЛИНГИЗНИ СЕВИНГ!
@ayol_baxti_nimada | 272 |
| 13 | 🍃🌸🍃 Келинг гўзалларим,
САБР ХАҚИДА оаплашамиз.
САБР - аччиқ, аммо фойда берувчи; Қаттиқ, аммо зиён - захматни даф қилувчи. Қайси бахтсиз сабр этагини тутган бўлса, у охири муродига етади; қайси бир гирифтор кўнгил сабр тугунини бўшатмаган бўлса, унинг бахт тугуни очилади.
САБР - шодликлар калитидир, бандларни ечувчидир.
САБР - ўртоқдир, сухбати зериктирарли, аммо мақсадга олиб борувчи.
САБР - улфатдир, узоқни кўзлаган, аммо охирида истакка етказувчи.
САБР - уловдир, секин юрадиган, аммо манзилга элтувчи.
САБР - туядир, оғир қадам, лекин бекатга олиб борувчи.
САБР -насихатгўй, ачитиб гапирадиган, киши табиати ундан озор чекади, лекин амал қилган охирида муродга етади.
САБР - табиб, бадхўр дори, бемор ундан азоб тортади, аммо сўнггида соғлиққа эришади.
Аллохнинг исми -сифатларидан бири хам
АС САБУР.
❤️❤️❤️
@ayol_baxti_nimada | 237 |
| 14 | No text... | 1 |
| 15 | No text... | 215 |
| 16 | АЁЛНИНГ ЯРАЛИШИ
Заминни яратган қудратли ул Зот.
Зўр ишлов берганмиш Одам Атога.
Бир жуфтлик яратай деб яна бот-бот.
Сал кечроқ жон берди Мамо Хавога...
Аллоҳниинг олдига келиб фаришта.
Деди: Аёлга нечук кўп вақт сарф этдинг?
Аллоҳим сабабин айтибди аста. Фариштам ўринли саволни бердинг...
Аслида аёлни яратиш учун.
Этибор бергайман кўп жихатига.
Аёлга бағш этиб минг эркак кучин.
Ярасин дейманда эр хизматига...
У осон ювилар охори кетмас.
Елимдай ёпишқоқ бўлиши лозим.
Икки юз харакат бил, унга етмас.
Мукаммал бўлишин хохлайман ўзим...
Жозибадор бўлсин, қадди қомати.
Ўн саккиз соатлаб ишласа ҳам кам.
Аёлга мухумдир эрнинг хизмати. Синдириб қўймасин бошга тушган ғам...
Имконият бердим Она бўлишга.
Жажжи фарзандларин боссин бағрига.
У мажбурдир қисматга аста кўнишга.
Сабр кучли даво унинг дардига...
Оёқ қўлларини оғритиб синай.
Шукр қилармикан синовларимга.
Метиндай матонат бағшида этай.
Истиғфор айтсин деб гунохларига...
Фаришта ажабланиб хайратда қолди.
Бир кунлик синовинг кўпку аёлга?
Аллоҳдан етарли жавоб ҳам олди.
Аёл ҳам берилгай ширин хаёлга...
Якунламай уни бугун ё эрта.
У менинг суюкли бандам бўлади.
Фарзандлар туғса ҳам ками уч-тўртта.
Кўрасан хали кўп умр кўради...
Фаришта аёлга бориб яқинроқ.
Тегиниб кўриб сўнг деди Аллоҳга.
Ё Роббим, бунчалар этмасанг юмшоқ.
Наҳотки бардоши етар хаётга...
Ҳа у жуда юмшоқ шу билан бирга.
Мен уни шунчалар яратдим кучли.
Келтира олмассанг сен хаёлингга.
Аёлнинг юраги муз эмас ўтли...
У нозик кўринар ниҳолдан нозик.
Япроғи ғунчадай тўкилмас асло.
Лек унинг зеҳни ҳам бургутдай тиниқ.
Ўйлашни билади йўлатмас бало...
Аёлнинг болдайин тотли забони.
Уқади, уқтира олади хали. Бекорга бермадим қирқ битта жонни.
Турмуш гўзал бўлгай аёл туфайли...
Фаришта яноғин кўриб демоқда.
Ё Роббим сен уни яратдинг носоз.
Аёлинг негадир оқиб тушмоқда.
Мукаммал қилгинда яна ҳам бир оз...
Аллоҳим фаришта сўзин тўғирлаб.
Кўрганинг шунчаки кўздаги ёши. Ёш дейсанми? деди хайратта қараб.
Ёш - аёл қувончи ҳамда бардоши...
Севса ҳам йиғлайди, кулса ҳам йиғлар.
Ёлғизлик емирса ғурури синмас. Дард, алам - барига албатта кўнар.
Аёлдан ўтганинг ёри ҳам сезмас...
Аёлда шундайин илоҳий куч бор.
Йиғлашни хоҳлаб ҳам кула олади.
Кўзига кўринса ҳам дунёлар тор.
Ўзгалар дардига малҳам бўлади...
Биргина нигоҳла ноз ила боқса.
Шохни ҳам пойига чўктиради тиз.
Камондай қошига сурмолар суртса.
Жаннатим хурлари туради ожиз...
Фаришта сўз демай сўнг ажабланди.
Нахотки аёлга шунча этибо? Аллоҳ яна чуқур тин олиб деди. Лек унинг биргина ожиз жойи бор...
Мутлақо бошқадир бор муаммоси.
Фаришта сўради: Қандайин хато.
Қадрини билмайди - унинг хатоси.
Шу учун хаёти бузилар хатто...
Эй Аллоҳ бизларни яратиб кечроқ.
Шунчалар мукаммал, шунчалар ожиз.
Қадримиз билмай хўп дил куйса бироқ. Инсоф ва хидоят сўраб ўтгаймиз.
Бергувчи ўзингсан минг шукур Аллоҳ.
Хидоят айлагин хар бир қалбларга.
Афу эт, биламан бизда кўп гунох. Эхтиёж қолмасин нокас, номардга.
Ҳожи оналар каналидан олинди.
@ayol_baxti_nimada | 305 |
| 17 | No text... | 283 |
| 18 | 6. Ота-онангиз уйида болалигингиз ҳамиша тинчликда, уруш-жанжалларсиз ўтганми?
а) Ҳа
б) Йўқ
7. Турмуш қургандан кейин инсон ўзининг (қарама-қарши жинс вакили бўлган) аввалги танишлари билан мулоқотда бўлишни тўхтатади, сизнингча-чи?
а) Ҳа
б) Йўқ
8. Базм, меҳмондорчилик, дўстлар билан учрашувларни ёқтирасизми?
а) Ҳа
б) Йўқ
9. Ота-она болалар “ҳаёти”га камроқ аралашиши керакми?
а) Ҳа
б) Йўқ
10. Инсон жуфту ҳалолини яримта гапидан нима демоқчилигини тушуниши муҳимми?
а) Ҳа
б) Йўқ
11. Сизнингча, болалар ёшликданоқ пул топиш қийинлигини билиши керакми?
а) Ҳа
б) Йўқ
12. Эр ва хотин алоҳида танишларга эга бўлиши керакми?
а) Ҳа
б) Йўқ
13. Ота-оналар болалар учун намуна, идеал бўла оладими?
а) Ҳа
б) Йўқ
14. Никоҳдан мақсад моддий фаровонликми?
а) Ҳа
б) Йўқ
15. Онангиз билан алоқангиз яхшими (эркаклар учун савол)? Отангиз билан алоқангиз яхшими (аёллар учун савол)?
а) Ҳа
б) Йўқ
16. Болаларни қаттиққўллик билан тарбиялаш тўғрими?
а) Ҳа
б) Йўқ
@ayol_baxti_nimada | 239 |
| 19 | ТЕСТ: ЖУФТИНГИЗГА ҚАНЧАЛИК МОССИЗ
Ҳаммамиз ҳам ўз жуфтимизнинг қалбига йўл топа олишни, унинг дунёқараши билан феъл-атворимиз мос келишини истаймиз. Оила қуриш арафасидаги ёшлар ва эр-хотин муносабатларидаги самимийлик нечоғлик муҳим-у, сохта муомала қанчалик хавфли? Ушбу тест сизга ришталарингиз қанчалик мустаҳкам эканини аниқлашга ёрдам беради. Бунинг учун (эркак ҳам, аёл ҳам алоҳида) тест саволларига жавоб тайёрлаб, ҳар бир “А” жавоб учун 5 балл, ҳар бир “Б” жавоб учун 0 балл қўйиши лозим.
1. Фикрингизча, эр ва хотин баравар дам олиши керакми?
а) Ҳа
б) Йўқ
2. Оила қуриш ва унинг барқарорлигидан мақсад фарзанд кўриш ва уни тарбиялашми?
а) Ҳа
б) Йўқ
3. Фарзандларни мустақил фикрлаш ва яшашга эртароқ ўргатиш керак, тўғрими?
а) Ҳа
б) Йўқ
4. Эр ва хотин бир-бирига ҳамма гап-сўзини айтиши шарт эмас, деган фикрга қўшиласизми?
а) Ҳа
б) Йўқ
5. Болалар доимо ўз ота-онасига қулоқ тутиши лозимми?
а) Ҳа
б) Йўқ
Давоми 👇 | 195 |
| 20 | Ўз устингда ва ўй-ҳаёлларинг устида ишлаш учун вақтинг йўқлиги - худди сен олис манзилга тезда боришинг кераг-у, лекин юрмай қолган автомобилга бензин қуйишга вақтинг йўқлиги кабидир.
БАРИБИР, ҚАЧОНДИР СЕН БУ ИШНИ АМАЛГА ОШИРИШИНГГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ.
Робин Шарма
@ayol_baxti_nimada | 194 |
