cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

𝐌𝐀'𝐑𝐈𝐅𝐀𝐓.𝐔𝐙

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Имом Заҳириддин» жомеъ масжиди имом-хатиб Ҳасанбой домланинг шахсий саҳифаси.

Show more
Advertising posts
481
Subscribers
-224 hours
-47 days
-530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Ақл Бир куни Мавлоно Румий йўлда ёшига нолойиқ бир алфозда юрган кишидан: - “Сен каттами ёки соқолинг?” - деб сўрабди. У: - “Соқолимдан йигирма ёш каттаман” - дебди. Мавлоно унга: - “Ўзингдан йигирма ёш кичик соқолинг оқарибди-ю, ўзинг ҳамон қоралигингча (яъни, ақлинг қоронғу) қолибсан?” - деган экан. Бу сўздан у қаттиқ таъсирланиб, яхшилик йўлига кирган экан. (Мавлоно Жалолиддин Румий) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 @ImomZahiriddin_masjidi
Show all...
👍 1🤔 1
ҚАРИЛИК БОШИНГА КЕЛГАН БИР ЗАМОН Туришга кучим йўқ, беҳолман ўзим, Узоғ-у яқинни кўролмас кўзим, Ўтмишда қоландек тариҳдир сўзинг, Қарилик бошинга келган бир замон! Тингламас ҳеч кимса қилган ноласи, Ўнгу сўлга боқар, йўқдир чораси, Ҳатто йўқламайди келиб боласи, Қарилик бошинга келган бир замон! Шунчаки суҳбатдош қиларсан талаб, Сен кутган кимсалар келмайди сўраб, Оғрийди жигаринг, азобланар қалб, Қарилик бошинга келган бир замон! Оёқларинг титрар, белинг букилар, Соч-соқол оқариб, тишлар тўкилар, Андоза олиниб, кафан тўқилар, Қарилик бошинга келган бир замон! Асога зор бўлиб қоласан ҳатто, Сени чорлаб турар бир парча мато, Сўзларинг ҳатодир, сукутинг ҳато, Қарилик бошинга келган бир замон! Дардкашинг бўлармиш уйда набиранг, Фарзандлар эшитмас, асаблар таранг, Не кунга қолдик-а, бизларга қаранг Қарилик бошинга келган бир замон! Оҳ! Қанча тез ўтар баҳорлар, ёзлар, Замонга мослашиб қоламиз бизлар, Дунёга сиғмасдан ўлимин кўзлар, Қарилик бошинга келган бир замон! Икки кекса, бири вафот этаркан, Бири эса, кетар вақтин кутаркан, Ёлғиз қолса бирон-бир дар етаркан, Қарилик бошинга келган бир замон! Кексаларга эмас бу айтган сўзим, Ёшлар ҳам қарийди, гувоҳдир кўзим, Бунга бир мисолдир, мана мен ўзим, Қарилик бошинга келган бир замон! Не кун келганда ҳам ўзни йўқотма, Сўзларим тинглагин, қалбингни ёпма, Гуноҳлардан сақлан, ҳаромга боқма, Қарилик бошинга келган бир замон! Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 @ImomZahiriddin_masjidi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
ҚАРИЛИК БОШИНГА КЕЛГАН БИР ЗАМОН
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🕋 Намоз вақтлари 🌙 ЗУЛХИЖЖА ойи ✨1445_2024-йил 📆 9-Июль Сешанба Кунги вақтлар⤵️ 🕰 Бомдод Азон 03:11 Tакбир 04:10 🕰Куёш чиқиши 04:54 Туш қиём 12:23 🕰Пешин Азон 12:30 Такбир 12:40 🕰 Аср Азон 17:35 Такбир 17:45 🕰 Шом Азон 19:49 🕰 Хуфтон Азон 21:20 Такбир 21:30 Маргилон вақти билан ⤴️ Уланиш учун ⤵️ Telegram | ✅YouTube
Show all...
Имом Абдурраҳмон ибн Халдун Абу Зайд Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун Хазрамий Ишбилий 732 йилда Тунисда таваллуд топган. Болалигидан Қуръон ёдлади, етти қироат ўрганди. Араб тили ва фиқҳдан таълим олди. Ўн саккиз ёшида серқирра олим бўлишга улгурди (Умар Форуқ Тибоъ, “Ибн Халдун”). Бир неча йил қози бўлиб ишлагач Андалусга йўл олди. У ерда кўп фитна-фасодларга йўлиқди, натижада Африкага қайтиб келди. Жазоирда “Ибн Салома” қалъасида ўтириб, “Тариху Ибн Халдун” асарини ёза бошлади. Ибн Халдун изтиробли даврда яшган. Ғарната салибчилар томонидан босиб олинди. Обод шаҳарлар вайрон бўлганини ўз кўзи билан кўрди. Ислом олами Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам чўкиб бораётганди. Шахсий ҳаёти ҳам захматда ўтди, лекин шунга қарамай маданиятли, зиёли бўла олди. Ибн Халдун Мағрибда, Қоҳирада, Зоҳирийлар мадрасасида мударрис бўлиб ишлади. Мисрда бир неча йил қозилик қилди, Ибн Халдун тарихни ёритиб берди. Мақризий “Тариху Ибн Халдун” ҳақида шундай деган: - “Ҳеч қачон, ҳеч қаерда бундай китоб ёзилмаган”. Ибн Халдун фалсафага қарши кураш авж олган даврда яшаган. Ақлни “метафизика” билан эмас, фойдали илм билан банд қилиш тарафдори бўлди, сеҳргарлик ва тилсимфурушликдан қайтарди. Француз географи Ив Лакост айтади: - “Бу мағриблик буюк мутафаккирнинг ўн тўртинчи асрда кўтарган масалалари бугун бизни хушёрликка ундайди, қолоқ бўлиб қолмасдан, замон билан ҳамнафас бўлишга чақиради”. (Ив Лакост “Аллома Ибн Халдун”). Ибн Халдун ҳаёти ва ижодини ўрганиш учун юзлаб асарлар ёзилди. Шулардан баъзилари қуйидагилар: Ив Лакост “Аллома Ибн Халдун”, Тоҳо Хусайн “Фалсафату Ибн Халдун ижтимаия”, Муҳаммад Маҳмуд Рабеъ “Анназариятул исламия лиибни Халдун”, Имодиддин Халил “Исломий Ибн Халдун”. Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ 78 ёшида 808 йил вафот этди. Қоҳира шимолига “Сўфийлар қабристонига” дафн қилинган. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 @ImomZahiriddin_masjidi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Имом Абдурраҳмон ибн Халдун
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🕋 Намоз вақтлари 🌙 ЗУЛХИЖЖА ойи ✨1445_2024-йил 📆 8-Июль Душанба Кунги вақтлар⤵️ 🕰 Бомдод Азон 03:10 Tакбир 04:10 🕰Куёш чиқиши 04:53 Туш қиём 12:23 🕰Пешин Азон 12:30 Такбир 12:40 🕰 Аср Азон 17:35 Такбир 17:45 🕰 Шом Азон 19:49 🕰 Хуфтон Азон 21:20 Такбир 21:30 Маргилон вақти билан ⤴️ Уланиш учун ⤵️ Telegram | ✅YouTube
Show all...
🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Буюк ўғрилик 1848 йили Британиянинг Ост-Индия компанияси Роберт Форчун исмли ботанигини Хитойга махфий топшириқ билан юборади. Ботаник Роберт Форчун инглиз разведкаси хуфияси хам хисобланган экан. У Хитойнинг ички қисмигача кириб бориб, чет элликлар учун ёпиқ бўлган чой плантацияларигача етиб боради. Форчун бу ердан ноёб чой навларининг уруғларини ўғирлаб Хиндистонга олиб келади. Орадан бир неча ўн йил ўтиб Хиндистон, яъни Британиянинг мустамлакаси чой етиштириш бўйича Хитойни қувиб ўтган эди. Форчуннинг бу ўғрилиги Британияга баъзи бир ўлкаларни босиб олишдан хам кўпроқ фойда олиб келганди. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 @ImomZahiriddin_masjidi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРЛАРИ 1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади. 2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади. 3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади. 4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди. 5. Ғийбат бардавом ёмонликдир. 6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир. 7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир. 8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир. (“Дин насиҳатдир”) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 @ImomZahiriddin_masjidi
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.