Nematulloh Ar-Roshidoniy
Open in Telegram
🕌Nematulloh Ar_Roshidoniy каналига Ҳуш келибсиз "Nematulloh Ar_Roshidoniy 📄Kанали фақат расмий манбалар асосида фаолият олиб боради. 🔶Uzingizni qiynagan savollarga javob olasiz... @QurbonovNematulloh ➕A'zo bo'ling👇 https://t.me/Nematulloh
Show more8 148
Subscribers
+724 hours
+127 days
-1130 days
Posts Archive
Repost from Fayzli Farg'ona
#ibrat
☝🏻Halollik
✍🏻 Shukurulloh domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi
Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 6-avgustdagi 04-07/6346-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.✅Bizni kuzating.
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Аҳзоб сурасида қайси саҳобанинг исми зикр қилинган?
«Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жуз
Қайси онамизни Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг Ўзи никоҳлаб қўйган?
«Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жуз
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари иштирок этмаган юришларга кимни фақат амир қилиб юборар эдилар?
«Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жуз
#Жума_суҳбати #сийрат
💕 МАВЛИДИ ШАРИФ ФАЗИЛАТЛАРИ
🎤 Муҳаммад Бобур домла Насриддинов - Наманган шаҳар "Саидазимхўжа" масжиди имом-хатиби
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 👌 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ҳамма нарса шу ерда қолади 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
Имом Ғаззолий насиҳатлари:
• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировнинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.
┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Абу Бакр р.а. вафот этиб, халифалик Умар р.а.га топширилди. Умар р.а. давлат ишлари билан машғул бўладилар. Ҳужжатларни бирма-бир кўздан кечириб чиққан Умар р.а. сандиқларнинг биридан бир идиш топадилар. Дирҳам билан тўла идишнинг ичида бир қоғоз ҳам бўлади. Қоғозда шундай ёзилган бўлади:
"Мен Расулуллоҳнинг халифаси Абу Бакр, хилофотим давомида давлат хазинасидан (байтулмол) менга ажратилган маошни олишга ҳаё қилдим, бир дирҳамини ҳам ишлатмадим. Чунки, менинг мақомим рисолатни ҳақ-ажр эвазига эмас, фақат ва фақат Аллоҳ розилиги учун етказган Расулнинг мақомидир. Кунимни эса ўз ғайратим билан ўтказдим. Мендан кейин бўладиган халифанинг маоши шу идишнинг ичидаги дирҳамдан тўлансин. Давлат хазинасига киритилсин!"
Ҳаёти Абу Бакр р.а. билан мусобақалашиб ўтган Умар р.а. қоғозни ўқиб ўтириб қолдилар. Йиғлаб шундай дейдилар:
— Нақадар буюксан, эй Абу Бакр! Ҳаётлигингда сендан ўзиб кетишимга фурсат бермадинг. Вафот қилиб ҳам имкон бермаяпсан...
P.S.: Бугунги кунда ҳам бизга ғам айнан шундай ҳалол раҳбарлар керак!
┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Repost from Nematulloh Ar-Roshidoniy
Н А М О З
В А Қ Т Л А Р И.
Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.
4 САНТЯБРДАН
11 СЕНТЯБРГАЧА
Бомдод 05:10
Пешин 12:45
Аср 17:10
Шом 18:55
Хуфтон 20:25
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^
https://t.me/Nematulloh
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўлимни орзу қилмасин. Яхши амалли бўлса, шояд (яхшилиги) зиёдалашса. Ёмон амалли бўлса, шояд (ёмонликларидан яхшиликка қайтиб) ризолик топса», дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Изоҳ: Мўмин киши ўзига ўзи ўлим тиламасин, чунки у яхши одам бўлса, ўлмасдан, ҳаётда бардавом бўлиб турса, яхшиликлари кўпайиб, охиратга тўплайдиган заҳиралари кўп бўлади.
Агар Аллоҳ кўрсатмасин, ёмон одам бўлса, тирик қолиши унга тавба қилиш фурсатини, яхшилар қаторига қўшилиш фурсатини берган бўлади.
Демак, ҳаётда бардавом бўлишда мўмин учун фақат яхшилик бор. Ҳатто ўша ўзи нолиётган зарарга сабр қилиши ҳам кўплаб ажр-савобларга эга бўлишига сабаб бўлади.
©
"Ҳадис ва ҳаёт"дан
#ҳикмат
🌐 ALHIDOYA.UZга 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ
🎬 Youtube 🔵Facebook 📷Instagram
🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia#ибрат_вақти
👉 Ғазаб — қисқа муддатли ақлнинг озишидир.
🔹Инсон жаҳл отига минганда, миянинг мантиқ ва қарор қабул қилиш учун масъул қисми блокланади ва одам ўзини бошқара олмай қолади.✍🏻 Ибн Сино: Буюк табиб жаҳлни нафақат руҳий нуқсон, балки танани ич-ичидан куйдирадиган, қон босимини ошириб, юракни ишдан чиқарадиган жиддий касаллик деб билган.
🔹Хулоса қилганда, ғазаб келган дақиқаларда содир бўладиган "ақлнинг озиши" — бу табиий реакция, аммо унга бўйсуниш ёки уни бошқариш инсоннинг иродасига боғлиқ.✅Бизни кузатинг.
Ҳар йили май ойида онамлар, 100 та математика, 100 та она-тили дафтар олиб қўярдилар, сервантнинг тепасида турарди…
— Эртага сентябрда мактаб бошланса, қиммат бўлиб кетади, — дердилар…
Декабрь ё январда бир қоп шакар олиб қўярдилар, мартда, мураббо, компот мавсумида шакар кўтарилиб кетади деб…
Эсими таниганимдан бери уйда 1 қоп шакар бўларди, 1 йилга етарди…
Ҳозир мактаб мавсуми яқинлашаркан шу эсимга келди. Нима демоқчиман, эркак киши пул топади, лекин уни рўзғорга тежаб, баракали қилиб сарфлаш аёлни зиммасида…
Аниқ биламан, дадам ҳеч қачон онамга "Шакар қиммат бўлиб кетади, бир қоп олиб қўяйлик", демаганлар, онам ўзлари билиб қилардилар…
Аллоҳ умрларини зиёда қилсин.
Ҳозирги айрим ёш келинларни, баъзи қайноналарни рўзғор тутишини кўриб, ачиниб кетади одам…
┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🗣Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида
🎙
Устоз Убайдуллоҳ домла Абдуллаев
#видеолавҳа
🌐 ALHIDOYA.UZга 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ
🎬 Youtube 🔵Facebook 📷Instagram
🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia