cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Маҳмуджон домла 🌙

taklif murojaat uchun 992975257 @Muttaqiin_bot. Admin Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3

Show more
Advertising posts
427
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-830 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
СЕН АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ҚИММАТСАН! Саҳрода Зоҳир исмли бир бадавий яшар эди. У саҳродан Мадинага у-бу нарса олиб келиб сотар эди. Сўнгра аҳли-оиласига лозим бўлган нарсаларни Мадинадан олиб уйига қайтар эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни яхши кўрар, уни эркалаб, илтифот қилиб турар эдилар. Зоҳир қачон Мадинага келса Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга совға олиб келар эди. У саҳрога қайтаётганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни кузатиб қўйиб бирор ҳадя бериб юборар эдилар. У ҳақида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: - "Зоҳир бизнинг саҳромиз, биз эса унинг шаҳримиз", дер эдилар. Яъни, у саҳродан бизга керакли нарсаларни келтиради, биз ҳам унга шаҳардан керакли нарсаларини бериб юборамиз, демоқчи бўлар эдилар. Зоҳир жуда ҳам бадбашара эди. Аммо унинг кўксида асал каби ширин қалби бор эди. Бир куни у матоларини сотаётганида ортидан Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сездирмасдан келиб, ҳазиллашмоқчи бўлиб қучоқлаб олдилар. Шунда Зоҳир: - Ким бу, қўйиб юбор!-деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини танитиш учун ҳазиллашиб: - Қул сотиб оладиган кишиман, дедилар. Зоҳир таниб, ўзининг бадбашаралигига ишора қилиб деди: - Мен ўтмас молман-да, эй Аллоҳнинг Расули! Мени ким ҳам олар эди?! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: - Сен Аллоҳнинг ҳузурида қимматсан! Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
431Loading...
02
11689. Ота-онангни сенга қилаётган дуолари сени ҳар куни (турли бало ва зиёнлардан) қутқараётган “яширин қўл” бўлиши мумкин. 🔹Изоҳ: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо дарҳол қабул бўлади. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзанди учун қилган дуоси”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
813Loading...
03
Ғазони эгалланиши бу Тури Синони эгалланиши дегани. Бунинг маъноси эса, Мисрни вайрон қилувчи бўронлар гирдобида қолдиришдир. Бунинг маъноси эса, Мисрга келадиган энг қулай йўлни ҳозирлашдир. Фаластин бепоён ислом диёрларининг бир бўлагидир. У ислом давлатининг ўзаги ҳисобланади. Унга ҳукмрон бўлиш Қоҳира, Димашқ ва Бағдодга йўл очади. Сўнгра ҳатто Макка ва Мадинага ҳам йўл очиши мумкин. Бу заминдан бир қаричини яҳудийларга беришга рози бўлишни исломни инкор қилиш ва ғарб истилосининг табиатини англамаслик деб номласак бўлади. Мусулмонларнинг мустамлакачилар исломни парчалаш учун чизиб берган чегара ортида бўйсуниб, бош эгиб ўтиришлари уммат учун энг катта хатардир. Бугун мусулмонлар ер юзида турли рангли байроқлар остида тарқалиб кетишди. Мусулмонлар жинси, ирқи, миллати қанақа бўлмасин мустамлакачиларга қарши уруш эълон қилиши керак. Қўлларига тушган қурол билан босқинчиларга қарши туришлари лозим. Иккита жаҳон урушида мусулмонлар ёлғончи иттифоқчилар ёнида жанг қилганларини унутмасликлари керак. Мусулмонлар бу урушлардан хорлик ва хиёнатдан бошқа нарсани ўлжа қилишмади. Қуруқ қўл билан уйларига қайтишди. Мусулмонлар олдида иккита йўл турибди: 1. Уйғониш 2. Ўлиш Шайх Муҳаммад Ғаззолий © Абдулқодир Самарқандий таржималари @MubashshirAhmad
580Loading...
04
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Бир киши бор эди, унга тикан кириб кетса: “Мен аниқ биламан, сен бир гуноҳим (сабабидан)сан. Чунки Роббим азза ва жалла асло менга зулм қилмайди”, дер эди”. Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан. ....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝑴𝑬𝑯𝑹 𝑴𝑼𝑯𝑨𝑩𝑩𝑨𝑻 Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar... @Sahobalarr_hayotii
691Loading...
05
Тарих мобайнида ёзилган энг қисқа ва балоғатли мактуб: "Умар ибн Хаттобдан Миср ҳокими Амр ибн Осга: Менга етиб келишича, ҳукм мажлисларида сен суяниб ўтирар экансан. Эй Оснинг ўғли, тавозели ўтир! Акс ҳолда ҳокимликдан оламан!". @Mubashshirahmad
901Loading...
06
Ҳаким Фейсбукий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Фейсбук саҳифаларида бир-икки соатини бемалол ўтказиб, Қуръон ўқишга келганда, икки саҳифадаёқ ёпиб қўйган кишини кўрсанг билгилки, у халқ билан улфат экан, Холиқ билан эмас. Чунки у уларнинг каломи, бу эса Унинг каломидир". @MubashshirAhmad
1003Loading...
07
Ҳаж улуғ ибодат قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الحجَّاجُ والعمَّارُ وفدُ اللهِ، إن دعوه أجابهم، وإن استغفَروه غفَر لهم الراوي : أبو هريرة أخرجه ابن ماجة(2892 ) ، والطبراني في ((الأوسط)) (6311 🕋 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳожилар ва умра қилгувчилар Аллоҳ азза ва жалланинг меҳмонидирлар. Дуо қилсалар ижобат қилади, истиғфор айтсалар, уларни мағфират қилади", дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти, Ибн Можа ва Табароний "Авсат"ида келтирганлар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
901Loading...
08
#Видео #сажда 🎙Ердан баланд бирор нарсага сажда қилсам бўладими? Саидаҳмад домла Сайдаралиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
700Loading...
09
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсанг, демак тирик экансан. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсанг, демак инсонсан". @MubashshirAhmad
862Loading...
10
Ўғлим сиздек бўлмаяпти... Шайх ҳазратлари ёнига келган бир ота арз қилибди. - Ҳазрат, узр сизга ҳавас қилиб ўғлимга Муҳаммад Содиқ исмини бердим. Аммо илми, зукколиги сизчалик эмас. Нима қилсам ўғлим сиздек олим бўлади? Ҳазрат қуюқ қошларини чимириб, оҳиста жавоб берган эканлар: - Ҳеч нарса қилманг, ўғлингиз Муҳаммад Содиқ бўлиши учун унинг онаси чақалоқни бетаҳорат эмизмаган Собирахон бўлиши, отаси эса ўғли ҳақида Ўзбекистондаги олим, устозлардан дуо олиб, туни билан юз ракат намоз ўқийдиган Муҳаммад Юсуф бўлиши керак. Шунда у Муҳаммад Содиққа айланади...
2014Loading...
11
АЙТМА! Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: " Шайтон инсонга ҳар томондан ҳийла қилади. Унинг амалларини суғуриб олмагунича қўймайди. Инсон кечаси намоз ўқиса бу қилган амалини "кечги намоз жуда лаззатли-да!"-деб ўзи бошқаларга айтади. Агар рўза тутса "саҳарликка туриш жуда қийин-да!", "чанқаш жуда машаққатли-да!" - деб бошқаларга рўза эканини ўзи билдириб қўяди. Натижада риё қилгани учун амали бекор бўлади". Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar... @Sahobalarr_hayotii
1161Loading...
12
ДУО қилиб қўйгин дўстим! Бу дунёда бугун борман, эртам гумон.. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон. Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим! Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб ! Ўлим ҳиди анқиб қолди мендан ажаб... Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим! Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана? Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна? Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим! Назар солгин шам оловнинг ўйноғига! Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига! Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим! Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак... Остонамда жоним учун келган Малак .. Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
1273Loading...
13
Шу кунларда вафт этаётган мусулмон марҳумлар биринчи бўлиб Ғазодан сўралса керак. @MubashshirAhmad
750Loading...
14
КЎП ЯШАШ БИЗНИНГ ҚЎЛИМИЗДА! Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ қирқ беш ёшида вафот қилган. Аммо бизга "Саҳиҳ Муслим"ни шарҳлашга вақт топган... Торофа ибн Абд йигирма олти ёшида вафот қилган. Аммо унинг "Муаллақот"и ҳали ҳам тирик... Муҳаммад Фотиҳ Қустантинийяни қамал қилганида йигирма икки ёшда эди. Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу эса Қустантинийя деворлари остида шаҳид бўлганида ёши юздан ошган эди... Муҳаммад Қосим Нонутавий роҳимаҳуллоҳ қирқ етти ёшида вафот қилди. Ундан "Дорул улум Девбанд" мерос бўлиб қолди. Бугун бу илм даргоҳи умматга буюк олимлар тақдим қилмоқда... Абдулҳай Лакнавий роҳимаҳуллоҳ ўттиз тўққиз ёшида вафот қилди. Ундан юздан ортиқ китоблар мерос бўлиб қолди... Узоқ умр кўриш ҳақорат эмас. Қисқа умр кўриш эса нуқсон эмас. Масала, киши ўзига берилган бу умрда нима қилишидадир. Умр бу рақамлар холос. Хақиқий умримизни календарлар ёки ўлимимизга боғлиқ ҳужжатлар белгилай олмайди. Бизнинг ҳаётимизга фақатгина қандай яшаганимиз, нималар тақдим қилганимиз маъно бера олади. Дарахт меваси билан аҳамиятлидир, катталиги билан эмас. Булут ёмғири ва сояси билан аҳамиятлидир, осмонда сузиши билан эмас. Ҳақиқий умримиз кунлар сони билан эмас, тажрибалар ва ҳислар салмоғи билан қадрлидир. Узоқ яшаш бизнинг қўлимизда эмас, аммо кўп яшаш бизнинг қўлимиздадир! © Абдулқодир Самарқандий @MubashshirAhmad
911Loading...
15
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтади: "Фисқу фужур ва гуноҳлардан нафрат қилмаслик ҳам гуноҳдир. Гуноҳлардан нафрат қилиш ва уларни ёмон деб билиш – иймон ва исломнинг тақозоси. Лекин гуноҳларга мубтало одамга нисбатан қалбда хақорат бўлмаслиги лозим. Балки унга раҳм қилиш керак. Бир одам бемор бўлса ва муолажа учун шифокор олдига борса: “сен нега касал бўлдинг?” дея ундан норози бўлиш шифокорнинг иши эмас. Балки, “бу бечора дардга мубтало бўлибди”, деб касалга раҳм қилади ва муолажани бошлайди. Кейин ортидан “Аллоҳим! Унинг дардини кетказ!” дея ҳаққига дуо қилади. Гуноҳкор, фосиқ одам билан ҳам худди шундай муомала қилиниши лозим. Уларнинг фисқу фужурига ғазаб ва нафрат бўлаверсин. Лекин унинг ўзига нисбатан эмас. Балки, “Бу одам Раббимнинг яратган бандаси” деган эътибор билан унга муҳаббат қилсин ва Аллоҳ таоло уни тўғри йўлга бошласин дея дуоларида илтижо этсин. "Насиҳатлар гулдастаси" китобидан Абдугафур Искандар саҳифаларидан @MubashshirAhmad
820Loading...
16
Жамиятда фаҳш ва бузуқлик тарқаётганидан хурсанд бўлаётганларни ва хусусан, Саудия Арабистонидаги ўзгаришлардан севинаётганларни кўрсам қуйидаги оят эсимга тушади. "Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни хоҳлайди. Шаҳватларга эргашадиганлар эса, улкан оғишга мойил бўлишингизни хоҳларлар." ("Нисо" сураси, 27-оят). @MubashshirAhmad
860Loading...
17
ҚУЙИДАГИЛАРНИ ЎҚИБ ЎЗИМИЗНИ ТАФТИШ ҚИЛАЙЛИК! Имом Ғаззолий "Иҳёу улумид-дин"нинг "Касб одоблари китоби"да шундай дейдилар: "Ўлиб, ўзи билан гуноҳлари ўлган кишига жаннат бўлсин! Ўзи ўлиб, гуноҳлари юз йил ёки икки юз йил ёхуд ундан ҳам кўп ўлмаган кишига узун ва узоқ вайл бўлсин! У бу гуноҳлари туфайли қабрида азобланади ва у гуноҳлар йўқ бўлиб кетгунча саволга тутилади. Аллоҳ таоло айтади: "Ва уларнинг қилган амалларини ҳамда (қолдирган) изларини ёзиб қўюрмиз". ("Ясин" сураси, 12-оят). Яъни, ҳаётлари давомида қилган амалларини ва ўзларидан кейингилар бажариши учун жорий қилган амалларини ёзиб қўямиз". (Иқтибос тугади). Бу тўғрида шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: "Бу тоифанинг бошида ёмон ва Аллоҳ таолонинг шариатига хилоф қонунлар жорий қилган ҳукмдорлар, бузуқ ва даҳриёна асарлар ёзган ёзувчилар, фужурга чақирувчи ва унинг уруғларини инсонларда экувчилар ҳамда фосиқ ва уятсиз қўшиқ куйловчи қўшиқчилар туради". "Рисалатул мустаршидийн"нинг шарҳи"дан олинди. 171-саҳифа. Биз шу тоифалардан бирига тушиб қолмаганмизми? Шу ҳақда ўйлаб кўрайлик. @MubashshirAhmad
1141Loading...
18
#Одобимиз_асослари Абу Зуръа Розий айтадилар: "Мен Аҳмад ибн Ҳанбал олдиларида эдим. Ҳузурларида солиҳ уламолардан бири - Иброҳим ибн Таҳмон зикр қилинди. Имом Аҳмад ҳасталик туфайли суяниб ўтирган эдилар. Ўринларидан қўзғолиб, тўғри ўтириб олдилар ва: "Солиҳлар зикр қилинганда суяниб ўтирилмайди", дедилар. Манбалар: "Тазкиратул ҳуффоз", имом Заҳабий ҳамда "Ат-таҳзибут-таҳзиб", имом Ибн Ҳажар ал-Асқалоний. @MubashshirAhmad
971Loading...
19
Шундай бир вақт бор.. Ботил унда куч-қувватнинг энг чўққисига чиқади. Ҳақ эса синов ва қийинчиликнинг энг оғирларига дучор бўлади. Ана шу вақтда сабот билан туриб бериш ўзгариш нуқтаси бўлади. Шайх Муҳаммад Ғаззолий @MubashshirAhmad
770Loading...
20
Тарозу Бева бир аёл тирикчилик дардида бир дўконга сариёғ қилиб сотарди. Дўкон эгаси у эса унинг сарёғини тортмасдан олиб қолиб пулини берарди. Шу тариқа анча вақтлар ўтди. Бир куни дўкон эгасининг хаёлига нимадир келгандек бўлди-ю, аёл олиб келган сариёғни тортиб кўрди. Қараса 1 кг деб берилган сариёғ 900 гр чиқди. У дарғазаб бўлиб аёлга бақира кетди: “Сен нега мени алдамоқчи бўлдинг? 1 кг деб 900 гр сариёғ берармидинг? Худодан қўрқмайсанми?” Аёлнинг юзи уятдан қип-қизил бўлиб кетди. Сўнг дўкон эгасига аста шундай деди: “Жаноб, менинг уйимда сизникидек тарози йўқ, бир амаллаб қўлбола тарози қилиб олганман. Унинг бир палласига сиздан сотиб олган шакарни қўйиб сариёғнинг оғирлигини ўлчайман... ". Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
931Loading...
21
Тушкунликка тушманг! Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз хайрли ечим топади. Сизнинг ишингиз бор, бу дунёда ишсиз инсонлар қанча?! Гоҳида егани таомингиз бўлмай оч қоляпсизми? Бу дунёда бир қултум сувга зор кишилар борлигини унутманг. Оёғингизга янги оёқ кийим олишга имкон бўлмаяптими? Бу ҳаётда ҳатто оёғи бўлмаган кишилар борлигини эсланг. Қарзларингизни узишга қийналяпсизми? Қанчадан-қанча инсонлар қарзга ботиб қолганлигини ўйланг. Тушкунликка тушманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ берган кунга рози бўлинг. Зеро, биз яхши деб ўйлаган нарса аслида биз учун ёмон бўлиши мумкин. Машинангиз бўлиши сиз учун яхшидир, шунинг учун машина олишга жидду жаҳд билан уринаётгандирсиз. Эҳтимол, машина олишингизнинг кечикаётгани сизни автоҳалокатдан асраш учундир… Турмуш қурганингизга неча йиллар бўлган бўлса ҳам, ҳали фарзандингиз йўқ бўлса, балки, бу Аллоҳ сизни ноқобил фарзанддан асраганидир… Қанча уринсангиз ҳам, бойиб кета олмаяпсизми? Эҳтимол, сиз учун фақирлик афзалдирки, Аллоҳ таоло сизга бойлик бермаётгандир. Сиз бахтсизман, деб асло айтманг. Сиз нақадар бахтли эканингизни билмайсиз? Аввало, Аллоҳ таоло сизни инсон қилиб яратди. Оёқ остида эзилиб кетадиган чумоли қилиб яратганда ёки ҳамма ҳазар қиладиган тўнғиз қилиб яратганда нима бўларди?! Сизга берилган чексиз неъматларни эсланг. Аллоҳ таоло сизни мусулмон қилиб яратди. Бу дунёдан кофир ҳолида ўтиб кетганлар қанча?! Улар эртага қиёмат кунида «Кошки тупроқ бўлиб кетсайдим» деганда, сиз мусулмон бўлганингизга шукр қилмайсизми? Тушкунликка тушишдан фойда йўқ. Ундан кўра саждага бош қўйиб, Аллоҳдан офият сўранг! Зеро, бу ҳаётда бир марта саждага бош қўйишга қодир бўлмаган қанча инсонлар бор… Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar... @Sahobalarr_hayotii
851Loading...
22
Аллоҳга қасамки, саодат айрим одамлар ўйлайдиган ва ортидан югуриб еладиган ялтир-юлтир нарсалардагина эмас. Бу нарсалар ҳам саодат, лекин инсон бу нарсаларнинг ортидан тилини осилтириб югураверса ўз нафсини сароб олдида кўради. Имом Бутий Абдуллоҳ Ғуломов.
670Loading...
23
«Taqvoning asli va uning manbasi» Imom Butiy ✍️🎤Abdulloh G’ulomov
701Loading...
24
​​ҚАРЗНИ БЕРИШДА ДОЛЛАР КУРСИ ЎЗГАРИШИ #қарз ❓1263-CАВОЛ: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган: أما حكم القرض فهو ثبوت الملك للمستقرض في المقرض للحال، وثبوت مثله في ذمة المستقرض للمقرض للحال “Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”. Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим. “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади: إن ‌الديون ‌تقضى بأمثالها “Қарзлар ўз мислича адо этилади”. Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
841Loading...
25
#Одобимиз_асослари Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ "Саҳиҳи Муслим"га шарҳларининг Муқаддимасида (1-жуз, 39-бет) шундай дейдилар: Ҳадис ёзувчиси Аллоҳ азза ва жалла зикрини қилганда (азза ва жалла) ёки (таоло) ёки (субҳанаҳу ва таоло) ёки (таборака ва таоло) ёки (жалла зикруҳу) ёки (таборака-смуҳу) ва ёхуд (жаллат азаматуҳу) кабиларни ёзмоғи мустаҳаб бўлади. Шунингдек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикрларини қилганда, тўлиқ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) деб ёзиши керак. @MubashshirAhmad
720Loading...
26
#Одобимиз_асослари Абул Ҳасан Кархий. Буюк фақиҳ. Имом Абу Ҳозимдан кейин ҳанафийлар раислигига сазовор бўлганлар. Имом Абу Бакр Жассос ва Абул Ҳасан Қудурийлар каби машҳур фақиҳларга устозлик қилганлар. "Жомиус-сағир" ва "Жомиул-кабир"ларни шарҳлаганлар. Намоз ва рўзаси кўп обид эдилар. Умрларининг охирида фалаж бўлиб қолдилар. Шунда асҳоблари Сайфуддавла ибн Ҳамдонга нафақа қилиб туришни сўраб мактуб ёзишди. Бундан хабардор бўлган имом йиғладилар ва: "Аллоҳим, ризқимни фақат одатланган томонимдан бергин", деб дуо қилдилар. Имом раҳимаҳуллоҳ Сайфуддавланинг нафақаси келмасдан бурун вафот этдилар... Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг "Усулул ифто" китобларидан @MubashshirAhmad
751Loading...
27
Мусулмонлар инсониятга нималарни тақдим этишган? 1. Телефон аккамулятори, батарейкалари мусулмонларни ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий. 2. Wi-Fi (вай фай) тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим Зағлул. 3. Дастурлаш, программалаштириш алгоритмлари мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий. 4. Жарроҳлик иплари мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Бакр ибн Муҳаммад Закариё ар Розий. 5. Ring дастурлаш тили мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Маҳмуд Самир Фоид. 6. Тарихдаги илк астрономик обсерватория (фалакни кузатиш расадхонаси) мусулмонлар ихтиросидир. Халифа Маъмун асос солган Маъмун расадхонаси. 7. Замонавий фотокамералар кашфиётига асос бўлган камера назарияси- “қуммора” мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам. 8. Кимё (химия) илмининг асослари мусулмонлар ихтиросидир. Жобир ибн Ҳаййён ибн Абдуллоҳ Аздий. 9. Алгебра фани - алжабр илми мусулмонларнинг ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий. 10. Социология, жамиятшунослик илми мусулмонлар ихтиросидир. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун. 11. 1, 2, 3 рақамлари мусулмонлар ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий. 12. Торпеда ракетаси мусулмонларнинг ихтиросидир. Инженер Нажмиддин Ҳасан Аҳдаб. 13. Жарроҳлик амалиёти асбоб-ускуналари мусулмонларнинг ихтиросидир. Абул Қосим Халаф ибн Аббос Заҳровий. 14. Пикнометрни –нарсаларнинг зичлигини газ ҳолида, суюқ ва қаттиқ ҳолда ўлчаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги физикохимиявий ўлчов идишини мусулмонлар ихтиро қилган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний. 15. Кўзойнак мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам. 16. Фалакшунослик, астрономик соат - устурлоб (астролябия) мусулмонлар ихтиросидир. Олим Иброҳим Фазорий. 17. Тарихдаги биринчи шифохона мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший. 18. Тарихдаги биринчи жомеа - университет мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
951Loading...
28
Media files
1416Loading...
29
Юртдан кетиб қолган пайти Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан четда, муҳожиротда кўришиб қолдим. Ўша пайт мен ҳам юртимда эмасдим. Ул кишимга савол бердим: – Ҳазрат, бир неча йилдан буён бошқа ерларда юрибсиз. Нега ҳеч юртингиз ҳақида танқидий фикрларингизни айтмайсиз?! Ўзим ҳам ўша пайтлари ўз диёрим ҳақида қаттиқ гаплар айтиб турардим. Шайхнинг жавоби кучли бўлди: – Бизга буюрилган ва биз қилишимиз лозим бўлган иш - диннинг ғами. Бунақа майда ишларни эса ўз эгалари – майда одамлар қилишади! Бу гап менга тарсаки эди. Шундан кейин асосий юмушга бел боғладим. Тожикистонлик олим Акбар Тўражонзода. Bazarboy Aberkul саҳифаларидан. @MubashshirAhmad
850Loading...
30
УМРАМНИ АЛЛОҲГА СОТДИМ. Эшик тақиллади. Бир бола қўлидаги пиёлани узатди. Ифторгача бир соат бор эди.  — Опа, ойим шўрвага қўшмоқчи эканлар, - дея ҳижолатлик билан бир пиёла гуруч сўради. Бериб юбордим, лекин ичимда ғалати қизиқиш уйғонди. — Кимнинг қизисан? - дея сўрадим. Уч уй пастда бир хонадон кўчиб келганди, биринчи қаватга. Ўша ерга ишора қилиб таърифлади. Гуручни олиб хижолат чеккандан ҳамон изига қайтди. Эртаси куни ўша соатда, ўша вақтда қиз яна келди. Ўша пиёла, ўша гапларни айтди. Пул сўраса, катта идиш билан келса тиланчи дердим. Лекин пиёла ўша, сўрагани ҳам ўша гуруч. Бердим. Лекин бу сафар "мен ҳам сен билан бораман" дедим. Кўчага чиқиш таъқиқланган, тезроқ бировнинг кўзи тушмай бора қолайлик дейман ичимда.  Бордик. Изн сўраб, уйига кирдим. Аввалдан ҳам билардим, болалигимда киргандим. Ерга дастурхон тўшалган. Атрофда икки бола ўтирибди. Дастурхонга тузлама қўйилган. Тўртта қошиқ ҳам бор. Қўрқибгина менга қарашди. Онаси ошхонадан чиқиб ёнимга келди. Бир хона ва бир ётоқхонадан иборат уйда ўтириш мумкин бўлган биргина жой ҳам дастурхон боши. — Хуш келибсиз, опа - деди. Гуруч учун миннатдорчилик билирди. "Болалар сиз ўтириб туринг", дедим ва онани ташқарига имладим. — Тинчликми, опа? Бу нимаси? Икки кундан бери қизингиз мендан гуруч сўрайди. Лекин фақат шу пиёла, кейин югургилаб кетади. — Синглим, - деди хижолатомуз. - Хабарингиз бордир, биз ўтган ой бу ерга келдик. Хўжайиним вафот этгач, олдинги уйимиздан уй эгаси чиқариб юборди. Мен арзонроқ, қўлимда бор пулим билан дея шу уйни ижарага олдим. Лекин бу касаллик тарқалгач, емакхона хўжайини ҳам жавоб бериб юборганди, чўнтагимдаги пул тугаб мана шу аҳволда қолдик-да... Биринчи оқшом уй эгасига, кейин ёнидагига, бўлмади, бошқасига бордик. Бир пиёла гуруч учун ялиниб-ёлвордик. Гуручлари йўқ экан, чоғи, бўлса беришарди-ку! Кейин қизимни сизга юбордим. Сиз гуруч бергандингиз, томат қўшиб шўрва қилдим. Душанба куни бир хонадонни тозалашга бораман. Лекин бу кеча ҳам дастурхонга бир нима қўймасам, оч ухлашолмайди.  Палов пишираман дедим. Ўша эшикка қизимни синиқ умид билан юбордим. Илтимос, жахлингиз чиқмасин, сўз бераман, душанба кечаси гуручингизни қайтараман... Уйга келдим. Музлатгични очдим. Уйда нонуштадан бошлаб гўштгача нима бўлса ҳаммасини халтага солдим. Қарадим, кўчага нон сотувчи келибди, ундан нон олдим, пиде олдим.  Болалар халталарни очганини, ичида нима бўлса ҳамма нарсасини дастурхонга қўйганини кўрдиму, тезроқ уйга қайтай, дедим. Эрим билан ифтор қилдик. Аллоҳ қабул қилсин. Лекин сўрадилар, албатта: — Хотин, мен душанба куни бориб яна егулик олиб келаман. Лекин саҳарлигимизга бирор нима қолдими? — Макарон бор, ун бор, - дедим. - истасангиз тонггача сизга бўрек тайёрлайман,- дедим. Кулишдик. Бахтиёр эдик. Чунки нонимизни баҳам кўргандик. Эрим бугун эрталаб уй эгасига борибдилар. Мухтордан маълумотларни олибдилар. Бир-икки жойдан маслаҳатлашиб, сўрабдилар. Оқшомга яқин келдилар: — Биз бу йил биринчи бор умра зиёратига бормоқчи эдик. Лекин  бекор қилинди, кечиктирдик. Бордик деб қабул қиламизми? Умрамизни Аллоҳимизга сотамизми? Нима демоқчилигини англадим. Қўлларини қучиб-ўпдим: — Аллоҳ сиздан рози бўлсин!- дедим. Бир қоғоз халтага пулларни солиб, обориб опага бердим. Кўп ўтирмадим. Ичим оғриётган бўлса-да, унинг севинч кўз ёшларидан ҳаловат топдим. Осон эмас. Бунча пулни жамғариш, унга эришиш биз учун қийин бўлади. Унча пул қаерда энди, майли. Уйга келдим. Эрим жойнамозда дуо қилаётган экан. — Пешинни ўқигандингиз, бу қандай намоз дедим? — Мен Умра намозини адо этдим. Сен ҳам ўқигин-да, Аллоҳга Умрамизни қабул қилгин деб ёлворайлик...😢 ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦
1272Loading...
31
Умра сафарига йўл олдим. Аэропортда охирги йўловчиларни рўйхатдан ўтказилябди. Бир соатдан сўнг самолёт учишга хозирлик кўради. Рўйхат тугатилишини огохлантириб, йўловчиларни тезроқ рўйхатдан ўтишларига чорлов саси келишни бошлади. Шу вақт умрага кетиш учун рўйхатда турган отахон ўғли билан келиб отахонни паспорти қолиб кетганини пайқаб қолишди . Шунда ходимларга уйлари узоқлигини, бориб келишга икки соатча вақт кетишини тушунтирмоқчи бўлдилар. Ходимлар эса хеч нарса қила олишмаслигини. Рўйхатдан ўтиш хам тугаятанини , бир соатда самолёт учишини, улгира олмаслигини айтишди. Чорасиз қолган отахон қўлини осмонга чўзиб аэропортни бошига кўтариб додлашга тушди: Эй ОЛЛОХ бу нима холат , мени эсимдан чиқибди сени эсингдан чиқмасдику, мен қариган бўлсам сен қаримайдиган зотсанку , мен унитувчи бўлсам сен унитувчи зот эмассанку , мени хаёлимдан чиққан бўлса нега сен эслатмадинг деб қайта қайта такрорлаб бақириб йиғларди. Бу ноласидан хама хайрон ва энсаси қотар эди. Мен олдига бориб отахон бу қандай нола қилиш?! Ўзингизни босинг Роббингиз билан хам шундай муомала қиласизми эхтиром билан муомила қилинмайдими дедим. Отахон менга қарагиси хам келмай мени Роббим билан тек қўй Оллохим билан қўйиб қўй дегандек, мен унуттим сен унутмасдингку, мен қаридим сен қаримасдингку деб зални бошига кўтариб тўхтамай йиғларди. Олдидан ўтятганлар : ОЛЛОХ билан хам шундай муомала қиладими эси оғиб қолганми деб ўтишарди . Хатто ходимлар келиб кейинги сафарги рейсда кетишлари мумкинлигини айтиб юпатмоқчи бўлишди. Отахон эса: Эй роббим мен сени байтингни соғинган эдимку, ичим эзилиб зўрға кутятгандимку, мен ортиқ кутолмайманкуу,ичим қанчалик байтинга ошиқятганини билардингку нега унуттирасан ! деб баттар йиғларди. Хеч ким юпатолмади . Биз хамсафарлар билан регистрациядан ўтиб кетдик отахонни овози анчагача эшитилиб турарди. Самолётга чиқиш учун кутиш залида ўтирганимизда. Хурматли йўловчилар тепада хавони кескин ўзгариб кетганлиги сабабли учиш тўрт соатга кечиктирилади деган сас келди.Шу билан ўзимиз билан ўзимиз овора бўлдик. Орадан бир қанча вақт ўтиб Аллоху Акбар , Аллоху Акбар деган овоз билан отахон қўлида паспорт билан кириб келди. Унга қўшилиб биз хам кўзимизда нам билан такбирни такрорлар эдик. Отахон ёнимга яқинлашганда пешонасидан ўпдим ва дедимки : отахон роббисига шундайин ишонч билан, содиқлик билан савол беравердики ,хеч кимга қулоқ солмай уни кўриб тургандек шикоят қилди -У бутун осмондаги хавони ўзгартириб, минглаб йўловчиларни куттириб , хар қандай сабабни хам инобатга олмай режа вақтидан кечикмай учадиган учоқларни жойидан жилдирмасдан саволига жавоб бердия! Субханаллох Субханаллох!! . Аллоху Акбар !!! Биз қандайин Илохни бандасимиза !! Агар қаттиқ ишониб сўрасак албатта у жавоб берадикана. Устозлар айтишарди:Роббинг ижобат қилишни хохлайди сен сўрашни билмайсан, биз сўрашни билмаймиз! Азизларим бу УЛУҒ кунда биз хам воқеадаги отахон каби ишониб роббимиздан сўрайликки: Аввало иймонимизни саломат қилсин . Ўзи бандам десин . Бу ойдан гунохлардан пок чиқишимизни кейнги рамазонгача хам тақводан узоқлашмай етишишлигимизни насиб қилсин. Байтига ошиқ қалбларни харами ва равзаи муборакка етиштирсин , мусофирларга хам яхши ғаниматлар билан ватанга қайтишни насиб қилсин, деб қалбимизни ёриб ёриб сўрайлик. Мен шундай гунохкорман , мен сени азаматлигингни билмасдим , кўп гунох қилиб қўйдим сенга қайтдим энди мени кечиргин , саждага бошимни қўяман , сени дўзахинга чидолмайман, жаннатингдан умидим бор , тўғри гунохим катта аммо сени рахматинг хар нарсадан буюк мени кечиргин , сени кечиришингни биламан чунки мени жаннатга киришимни хохламаганингда мусулмон қилиб яратмасдинг, каломингни кўп жойида ғофурур рохимлигингни айтдинг мен буни биламан , хар сурангни бошида Рохман ва Рохиймлигингни айтдинг мен бунга ишонаман бу УЛУҒ кунинг хурмати кечир деб не керак бўлса сўрайлик беради. Омин!!!
990Loading...
32
Alloh sevadigan yoshlar Shayx Muhammad Rotib Nobulsiy Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни қўлимдан ушлаб,  «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўрурман», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, албатта, мен ҳам сизни яхши кўраман», дедим. У зот: «Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика»* дейишни тарк қилмаслигингни тавсия қиламан», дедилар». * «Аллоҳим, Сени зикр қилишда, Сенга шукр қилишда ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам бер». ✍(Абу Довуд ва Насаий ривояти). @HADISLAR_TOPLAMIII📚
1463Loading...
33
УНУТМА    Гўзаллик бир куни нобуд бўлади. Кайф-сафо ўткинчи сўзимга ишон! Тўрт оёқли от бу тобут бўлади. Бир кун минишинг бор унутма инсон. Номозингни ўқи миннат қилмасдан. Ёлғон-ғийбатларга кўнгил берма. Яша бу дунёни жаннат билмасдан. Бир кун кетишинг бор унутма инсон. Душманинг танангда суяксиз тилдир. Бойлигу савлатинг кун келиб кулдир. Қиëматда бир кун эллик минг йилдир. Бир кун туришинг бор унутма инсон. Зиëрат маконинг бўлсин қабристон. Шукр қил уйингда булса бурда нон. Касал холин сургин сен хам иссиқ жон. Бир кун синишинг бор унутма инсон…! Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
1712Loading...
34
Кафолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: - “Олтита нарсага кафолат беринглар, мен сизларга жаннат кафолатини бераман: • Гапирсаларинг рост сўзланглар; • Ваъдани устидан чиқинглар; • Омонатни адо қилинглар; • Зинодан сақланинглар; • Кўзларингни тийинглар; • Қўлларингни (ҳаромдан) тортинглар”. (Аҳмад, ибн Ҳиббон ривояти) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
1452Loading...
35
«Кўмирни минг марта ювсанг ҳам асло оқармайди. Айримларнинг қалблари ҳам шунга ўхшайди: нима қилсанг ҳам асло оқармайди».
1342Loading...
36
Аёл киши эркакнинг саломига алик олиши вожиб бўлади зеро, овозини кўтармасдан айтади. Эркак эса, ёш аёл кишининг саломига овоз чиқармасдан ўз ичида алик олади. Мансуржон қори домла. Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳни «Кароҳият» китобидан
1223Loading...
37
11657. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Довуд алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломдан: “Энг афзал тун қайси?” дея сўради. Жаброил: “Билмайман. Лекин Арш саҳар вақтида титрайди” деди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
1261Loading...
38
11659. Агар бир киши сенга бир марта хиёнат қилса, бу унинг айби, гуноҳидир. Агар иккинчи марта хиёнат қилса, энди бу сенинг айбинг, гуноҳингдир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
1231Loading...
39
Media files
1021Loading...
40
#Ибрат_бекати "Иккинчи жуфт" деб номланган ниҳоятда ибратли Миср фильми. Ушбу қисқагина кинолавҳани кўра туриб беихтиёр ёдимизга Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг буюк раҳбари Маҳатма Ганди ҳаётида содир бўлган қуйидаги ибратли воқеа тушади. Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечдию, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди. Унинг бу ишидан ҳайрон бўлган дўстлари: “нима учун бундай қилдингиз?”, деб сўрашди. Ганди жавоб бериб, деди: “кавушни топиб олган фақир киши, ҳар иккала пойини топишини ва улардан фойдаланишини хоҳладим. Чунки, бир пой кавуш унга ҳам, менга ҳам фойда бермайди. Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar... @Sahobalarr_hayotii
940Loading...
СЕН АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ҚИММАТСАН! Саҳрода Зоҳир исмли бир бадавий яшар эди. У саҳродан Мадинага у-бу нарса олиб келиб сотар эди. Сўнгра аҳли-оиласига лозим бўлган нарсаларни Мадинадан олиб уйига қайтар эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни яхши кўрар, уни эркалаб, илтифот қилиб турар эдилар. Зоҳир қачон Мадинага келса Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга совға олиб келар эди. У саҳрога қайтаётганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни кузатиб қўйиб бирор ҳадя бериб юборар эдилар. У ҳақида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: - "Зоҳир бизнинг саҳромиз, биз эса унинг шаҳримиз", дер эдилар. Яъни, у саҳродан бизга керакли нарсаларни келтиради, биз ҳам унга шаҳардан керакли нарсаларини бериб юборамиз, демоқчи бўлар эдилар. Зоҳир жуда ҳам бадбашара эди. Аммо унинг кўксида асал каби ширин қалби бор эди. Бир куни у матоларини сотаётганида ортидан Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сездирмасдан келиб, ҳазиллашмоқчи бўлиб қучоқлаб олдилар. Шунда Зоҳир: - Ким бу, қўйиб юбор!-деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини танитиш учун ҳазиллашиб: - Қул сотиб оладиган кишиман, дедилар. Зоҳир таниб, ўзининг бадбашаралигига ишора қилиб деди: - Мен ўтмас молман-да, эй Аллоҳнинг Расули! Мени ким ҳам олар эди?! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: - Сен Аллоҳнинг ҳузурида қимматсан! Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Show all...
Xatib.uz

Раҳимберди домла Раҳмоновнинг xatib.uz веб саҳифасининг телеграм канали

👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
11689. Ота-онангни сенга қилаётган дуолари сени ҳар куни (турли бало ва зиёнлардан) қутқараётган “яширин қўл” бўлиши мумкин. 🔹Изоҳ: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо дарҳол қабул бўлади. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзанди учун қилган дуоси”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Show all...
👍 2
Ғазони эгалланиши бу Тури Синони эгалланиши дегани. Бунинг маъноси эса, Мисрни вайрон қилувчи бўронлар гирдобида қолдиришдир. Бунинг маъноси эса, Мисрга келадиган энг қулай йўлни ҳозирлашдир. Фаластин бепоён ислом диёрларининг бир бўлагидир. У ислом давлатининг ўзаги ҳисобланади. Унга ҳукмрон бўлиш Қоҳира, Димашқ ва Бағдодга йўл очади. Сўнгра ҳатто Макка ва Мадинага ҳам йўл очиши мумкин. Бу заминдан бир қаричини яҳудийларга беришга рози бўлишни исломни инкор қилиш ва ғарб истилосининг табиатини англамаслик деб номласак бўлади. Мусулмонларнинг мустамлакачилар исломни парчалаш учун чизиб берган чегара ортида бўйсуниб, бош эгиб ўтиришлари уммат учун энг катта хатардир. Бугун мусулмонлар ер юзида турли рангли байроқлар остида тарқалиб кетишди. Мусулмонлар жинси, ирқи, миллати қанақа бўлмасин мустамлакачиларга қарши уруш эълон қилиши керак. Қўлларига тушган қурол билан босқинчиларга қарши туришлари лозим. Иккита жаҳон урушида мусулмонлар ёлғончи иттифоқчилар ёнида жанг қилганларини унутмасликлари керак. Мусулмонлар бу урушлардан хорлик ва хиёнатдан бошқа нарсани ўлжа қилишмади. Қуруқ қўл билан уйларига қайтишди. Мусулмонлар олдида иккита йўл турибди: 1. Уйғониш 2. Ўлиш Шайх Муҳаммад Ғаззолий © Абдулқодир Самарқандий таржималари @MubashshirAhmad
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Бир киши бор эди, унга тикан кириб кетса: “Мен аниқ биламан, сен бир гуноҳим (сабабидан)сан. Чунки Роббим азза ва жалла асло менга зулм қилмайди”, дер эди”. Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан. ....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝑴𝑬𝑯𝑹 𝑴𝑼𝑯𝑨𝑩𝑩𝑨𝑻 Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar... @Sahobalarr_hayotii
Show all...
Тарих мобайнида ёзилган энг қисқа ва балоғатли мактуб: "Умар ибн Хаттобдан Миср ҳокими Амр ибн Осга: Менга етиб келишича, ҳукм мажлисларида сен суяниб ўтирар экансан. Эй Оснинг ўғли, тавозели ўтир! Акс ҳолда ҳокимликдан оламан!". @Mubashshirahmad
Show all...
👍 1
Ҳаким Фейсбукий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Фейсбук саҳифаларида бир-икки соатини бемалол ўтказиб, Қуръон ўқишга келганда, икки саҳифадаёқ ёпиб қўйган кишини кўрсанг билгилки, у халқ билан улфат экан, Холиқ билан эмас. Чунки у уларнинг каломи, бу эса Унинг каломидир". @MubashshirAhmad
Show all...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳаж улуғ ибодат قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الحجَّاجُ والعمَّارُ وفدُ اللهِ، إن دعوه أجابهم، وإن استغفَروه غفَر لهم الراوي : أبو هريرة أخرجه ابن ماجة(2892 ) ، والطبراني في ((الأوسط)) (6311 🕋 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳожилар ва умра қилгувчилар Аллоҳ азза ва жалланинг меҳмонидирлар. Дуо қилсалар ижобат қилади, истиғфор айтсалар, уларни мағфират қилади", дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти, Ибн Можа ва Табароний "Авсат"ида келтирганлар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Show all...
👍 2
01:08
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #сажда 🎙Ердан баланд бирор нарсага сажда қилсам бўладими? Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсанг, демак тирик экансан. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсанг, демак инсонсан". @MubashshirAhmad
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ўғлим сиздек бўлмаяпти... Шайх ҳазратлари ёнига келган бир ота арз қилибди. - Ҳазрат, узр сизга ҳавас қилиб ўғлимга Муҳаммад Содиқ исмини бердим. Аммо илми, зукколиги сизчалик эмас. Нима қилсам ўғлим сиздек олим бўлади? Ҳазрат қуюқ қошларини чимириб, оҳиста жавоб берган эканлар: - Ҳеч нарса қилманг, ўғлингиз Муҳаммад Содиқ бўлиши учун унинг онаси чақалоқни бетаҳорат эмизмаган Собирахон бўлиши, отаси эса ўғли ҳақида Ўзбекистондаги олим, устозлардан дуо олиб, туни билан юз ракат намоз ўқийдиган Муҳаммад Юсуф бўлиши керак. Шунда у Муҳаммад Содиққа айланади...
Show all...
👍 4