cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Санобар Меҳмоннинг *Ойдин битиклари*

Севмасимдан аввал Мажнун эдим ман, Севганимдан кейин бўлдим Санобар!..

Show more
Advertising posts
325
Subscribers
-124 hours
-107 days
-4430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

- Машаққат, бало, мусибат ортади, роҳат ва ҳузур қолмайди, ҳеч кимса қўли билан буларни олдини ололмайди. - Кейин келган насллар олдин келганларни сўкиб-ҳақоратлайдилар. - Ичкиликни давлатлар ташвиқ қилади ва ҳар хил номлар билан ичилади. - Дунё ишларига толиб, охират унутилади; Аллоҳнинг китоби билан ҳукм этмоқ айб ҳисобланади. - Бир мусулмон қўйдан-да ожиз бўлади, хўрланади ва ҳақир кўрилади. - Илм озаяди, жаҳолат, бузғунчилик ва жиноятлар ортади, одам ўлдириш оддий бир жиноят ҳисобланади. - Умматимнинг эркаклари семираб кетишади. - Миш-миш кенг ёйилади. - Ҳар ким “пул топа олмаётгани“дан ва “кун кечира олмаётгани“дан шикоят этади. - Ёлғон гувоҳлик ва ажралишлар ортади, ногаҳон ўлимлар кўпаяди. - Йиртқич ҳайвонларнинг терилари тобоқланиб, турли хил кийим ашёлари тайёрланади. - Эрталаб кийилган кийим бошқа, оқшом кийилган кийим бошқа, бўлади. Олдингизга овқатлардан бири келиб, бошқаси кетади ва Каъбага ёпинилган каби, уйларингизнинг деворлари гиламлар ила безанади. - Катта ва ҳашаматли бинолар қурилади ва бундан кўчалар тораяди. Абу Муслим саҳифасидан олинди.
Show all...
👎 2👍 1
ОХИРЗАМОН АЛОМАТЛАРИ          🕋 Қуйида Суат Арусан тўплаган пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн тўрт аср олдин марҳамат қилганлари - охирзамон аломатларига доир ҳадис маъноларини эътиборингизга ҳавола этамиз. - Инсонларнинг бошига шундай бир замон келадики, ораларида фоиз емаган қолмайди, емаса ҳам, чанги уларга урилади. - Фоизга савдо-сотиқ, порага совға дейилади, судхўрлик ортади, ҳалол-ҳаром унутилади; “Пул қаердан бўлса ҳам, келсин", дейилади. - Кўплар оз бир дунёни эвазига динини фидо этади. - Ҳийласиз иш бажариб бўлмайди, тожирлар ва ёзувчилар кўпаяди, қалам мўл бўлади. - Киши кўйлагини асраганчалик динини асрай олмайди ва камбағаллар намоз ўқимай кўяди. - Ақраболик ришталари узилади ва фақат танишларга салом берилади. - Иймонни дилда сақлаш олов қўрини қўлда тутиб туришдек қийин бўлади; мўмин эрталаб кофир бўлиб туради ва бунинг тескариси... - Ажнабийлар кўпаяди ва мусулмонлардан устун келадилар. - Бойлар тижорат учун, ҳофизлар (қорилар) риё ва кўз-кўз учун ҳажга боришади. - Даромад маълум кишилар ўртасида айланади; кам даромадлилар очлик ва қийинчиликка дуч келадилар. - Қабрлар безалади ва Қуръон даромад келтирувчи бир мато ҳолига келади... - Фитна ҳар уйга киради, тажрибасиз ёшлар бошга ўтиб оладилар. - Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади. - Уч нарса танқислашади: ҳалол пул, амалдаги суннат ва жондан яқин бир дўст. - Мол кўпайиб, сел каби оқади, мол эгаси молига сиғинади ва тужжорларнинг кўплари ҳийлакор бўлади. - Киши хотинига итоат этиб, онасига осий бўлади ва ўртоғига яқинлашиб, отасидан узоқлашади. - Кўнгиллар бир-бирини севмайдиган бўлади, динда ва дунёвий ишларда ҳар хил қарашлар ўртага чиқади, ҳатто ака-укалар динда ва мазҳабда ихтилофга тушишади. - Иймор этилган нарсалар хароб этилади, хароб бўлганлари иймор қилинади. - Катталар марҳаматсиз, кичиклар ҳурматсиз бўлади. Болаларни тарбиялаш кўппакларни тарбиялашдан ҳам қийинлашади. Инсонлар ёмонликлардан бир-бирларини сақламайдилар (қайтармайдилар) ва яхшиликка буюрмайдилар. - Вақт қисқаради. Бир йил бир ойдек, бир ой бир ҳафтадек, бир ҳафта бир кун каби ўтиб кетади, бир кун эса, худди бир япроқнинг ёниши қадар тезлашади, ҳеч нарсада барака қолмайди. Араб майдонининг чўллари наҳрларга ва яшилликларга қовушади. - Юлдузлар (фол) тасдиқланади ва тақдир ёлғонга чиқарилади. - Аллоҳ таоло очиқ-ойдин инкор этилади. - Олижаноблик, иззат-икром, жўмардлик туйғулари йўқолади ва ҳуқуклар пул эвазига сотиладиган ҳолга келади. - Миноралар кўпаяди, масжидлар безалиб-зийнатланади (черков ва синагоглар каби) ва ичларидан баланд овозлар келади. Хоинларга амин (ишончли), аминларга хоин дейилади ва “шу ерда бир амин инсон бор“ дейиш даражасида амин инсон сони камаяди. - Кишига унинг ёмонлигидан кўрқилганлиги учун лутф қилинади. - Кўринишда дўст, бироқ аслида душман бўлган инсон сони ортади. - Сўзлар ҳамиша ёлғон ва бир-бирига мухолиф бўлади. - Амир ва хизматчи кўп, дуруст иш бажарадиган оз қолади. - Қишлоқдагилар шаҳарларга оқин-оқин келишади ва кимлиги номаълум сигирбоқарлар бино қуришда бир-бирлари билан мусобақага киришиб кетадилар. - Жамоатнинг ишончи заиф, ибодати тақлид бўлади, ҳофизлар кўп, аммо олим топилмайди. - Яхшиликлар ва ёмғирлар озаяди, зилзила ва сув тошқинлари кўпаяди. - Бойларга эътибор берилади, хасислик ортади, закот оғир бир қарз ўлароқ қабул этилади. - Олимлар пул ва мол-дунё эвазига илм ўргатади, охират амали билан дунёлик талаб қилинади. - Диндан ғайрихусуслар учун таълим олинади. - Эркаклар ўзларини аёлларга, аёллар эса, эркакларга ўхшатишади. - Эркаклар билан эркаклар, аёллар билан аёллар муносабатсиз алоқалар қуришади. - Ҳар тарафда кўшиқчи ва чолғучи аёллар зуҳур этади. - Ҳукмронлик хотинларда бўлади ва зино ёйилади. - Аёллар сочларини туя ўркачлари каби қабартириб кўчаларда кезишади. - Ҳаром иш қилишни қулайлаштирадиган имконлар ортади, ёшлар гуноҳга ва ёмонликка кучли майл кўрсатадилар.
Show all...
👍 2👎 2
Мен мана шу "Аломатларнинг* жудаям кўпппппп (лари) мана шу бизнинг замонамизда содир бўлаётганидан қаттттттиқ қўрқиб кетдим...... Сиз ҳам бир солиштириб кўрингда Азизларим:
Show all...
👍 1
Баркамоллик - Санобар Меҳмоннинг қон қонига, жон жонига синггиб кетган оташ туйғу. Унинг ҳамма битиклари Адабиёт дунёсида ташриф қоғози деса бўлади. Тўғри айтади,. ҳали шу вақтгача ҳеч ким режалаштириб шоир бўлмаган. Бўлганлар ҳам "ижоди". юзаки.. Худо юқтирган шоирлар Санобар Меҳмонга ўхшаш бўлади...
Show all...
👍 5
Гоҳи дейман ўқиб, бунча табаррук? Санобар шеър ёзса, шунчалар суюк ...
Show all...
👍 7
✓ Оний лаҳзалар С И З Ш Е Ъ Р Ў Қ И Н Г... Санобар МЕҲМОНга. Дейман қалам сизни суйгучи, Ва биз шеърингизни суйгучи! Суйиб турар фаришта сизни, Нур ўпади қаламингизни. Шеър ўқийсиз, сизни қучар шон, Шеър ўқийсиз, титрайди ҳар жон, Шеър ўқийсиз, титрайди Дўрмон, Шеър ўқишда туғён экансиз. Узун шеърлар ёддан ўқиб сиз, Ҳайратни ҳам тиз чўктирасиз, Онгимизга ёриб кирасиз, Ҳар лаҳзада сурон экансиз. Шеър қўйнида инсон ва ғурур, Ҳар ошиққа салом айтар нур, Жон шунчалар топарми ҳузур, Шеърга дедим уммон экансиз. Сиз шеър ёзинг деб башар гирён , Сиз шеър ўқинг, қутлагай осмон, Умрим учун чўққи деб имон, Ишқ боғида меҳмон экансиз. Таъзим сизга, эҳтиром сизга, Шеър ёзинг-да, шеър ўқинг бизга, Асир айлаб пичирингизга, Эҳтиросда достон экансиз. Ҳиссиётлар гўё шаршара, Тиним билмай сеҳр тўкар тер. Сиз шоира Санобар МЕҲМОН, Бизга суюк сиздан етган шеър! Сизни суйдим, туғён экансиз, Сизни суйдим, сурон экансиз, Шеърни суйдим, суйдим яна мен, Бўйласам мен, осмон экансиз. Сизни қучар энг гўзал хаёл, Салом айтар янги шеър бизга. Гулланг, яшнанг, кўрманг ҳеч завол, Юрагимнинг қарсаги сизга. 15 МАРТ, 2023 йил. Муаллим А С Л И Й.
Show all...
👍 6
Мени кимдир таниса, каломимдан танийди, Кўксимга қўйилган қўл, саломимдан танийди. А С С А Л О М У А Л А Й К У М !
Show all...
✓    Оний     лаҳзалар С И З       Ш Е Ъ Р      Ў Қ И Н Г...               Санобар     МЕҲМОНга. Дейман  қалам  сизни суйгучи,  Ва  биз  шеърингизни  суйгучи! Суйиб   турар  фаришта   сизни, Нур   ўпади   қаламингизни. Шеър  ўқийсиз, сизни  қучар   шон,   Шеър  ўқийсиз,  титрайди  ҳар  жон,  Шеър  ўқийсиз,   титрайди  Дўрмон,  Шеър    ўқишда    туғён   экансиз. Узун  шеърлар   ёддан  ўқиб  сиз,  Ҳайратни   ҳам   тиз  чўктирасиз,  Онгимизга    ёриб   кирасиз, Ҳар   лаҳзада  сурон        экансиз. Шеър   қўйнида   инсон  ва   ғурур, Ҳар   ошиққа   салом  айтар   нур,  Жон   шунчалар   топарми  ҳузур, Шеърга   дедим   уммон  экансиз. Сиз  шеър  ёзинг   деб   башар   гирён ,  Сиз  шеър  ўқинг,   қутлагай   осмон, Умрим   учун   чўққи   деб    имон,  Ишқ   боғида   меҳмон  экансиз. Таъзим   сизга,  эҳтиром  сизга, Шеър   ёзинг-да,  шеър  ўқинг  бизга,   Асир   айлаб    пичирингизга, Эҳтиросда   достон       экансиз. Ҳиссиётлар   гўё   шаршара,     Тиним   билмай   сеҳр   тўкар   тер. Сиз   шоира   Санобар  МЕҲМОН,  Бизга   суюк   сиздан  етган   шеър! Сизни   суйдим,   туғён  экансиз, Сизни   суйдим,   сурон  экансиз,   Шеърни   суйдим,   суйдим   яна   мен,  Бўйласам    мен,    осмон   экансиз.  Сизни    қучар   энг   гўзал   хаёл,  Салом   айтар   янги   шеър   бизга. Гулланг,   яшнанг,   кўрманг   ҳеч   завол, Юрагимнинг   қарсаги   сизга. 15   МАРТ,   2023    йил.                                           Муаллим     А С Л И Й.
Show all...
👍 5
ОҲУВА «Оҳува» – «Оҳу вой», халқ қўшиқларининг томоққа чертиб айтиладиган бир тури. Келганим бир чангли, энсиз йўл эди, Қўлларим қуруғ-у, кўзим ҳўл эди, Юрак пойтахтимда меҳр мўл эди, Хўш, дедим, хуш ўтган чоғлар, оҳува. Дардимга сабаб йўқ бу хазон фасли, Балки, дилгир қилди одамзод насли, Ё дунё ранглари қоришди асли – Қизиллар, қоралар, оқлар, оҳува?.. Руҳимда бир ҳайрат қуюни тўзар, Боғларнинг лашкари яланғоч кезар, Жисмимда андуҳдан бир дарахт ўсар – Бағримни тешадир шохлар, оҳува. Оламда менинг ҳам куйим бўладир, Қуёшга қараган уйим бўладир, Ҳовлимда ғаройиб ўйин бўладир – Буралиб куладир токлар, оҳува. Қўл чўзиб юрагим тошин тутарман, Бу юмшоқ тошни мен кимга отарман? Беш кунлик дунёда билмай ўтарман – Телба ким, ким ўзи соғлар, оҳува! Ер юзин мунаввар этмагунча, то. Фарёдим фалакка етмагунча то, Мен ернинг юзидан кетмагунча то, Кетмас юрагимдан доғлар, оҳува! 1984 Мирзо Кенжабек Шундай Азизларим: "Оламда менинг ҳам куйим бўладир, Қуёшга қараган уйим бўладир",-негадир шу икки сатр бўғзимда бир йиғидай айланди.... Иншааллоҳ,менга ҳам бир дуо қилинг Азизларим: Оламда менинг ҳам бир куйим бўлсин, Қуёшга қараган бир уйим бўлсин ". Илоҳим,шу қуёшга қараган уйимда Сиз Азизларимга нурли ишқ дастурхонини ёзайин! Барчангизга муҳаббат,меҳр ва яхшиликлар соғиниб Сизнинг шоирангиз Санобар Меҳмон.
Show all...
👍 8