Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
Open in Telegram
-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди. -Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим... Салим АЙЮБИЙ ©Муаллифлик ҳуқуқи мавжуд, кўчиришда муаллиф ва манба келтиринг!
Show more900
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-2230 days
Posts Archive
Celal Karatüre
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Ғарб цивилицияси кишиси денгизда балиқ ва китлардек суза олади ва бургуту бошқа қушлардек осмонда уча олади. Бу ишларни моҳирлик билан эплайди. Лекин, ер юзида инсон ўлароқ тўғри юришга унинг кучи етмайди.
Шайх Юсуф Қарзовий
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ҒАРБЛИК АЁЛ ШУНДАЙ ДЕЙДИ:
–Эрим билан бир маросимда мусулмонлар билан қолдик. Бир мунча вақт ўтгач, бизга ўтин оловида пиширилган мазали палов ва чой тортилди. Бу учрашувда самимий биродарлик ва инсонпарварлик ҳукмронлик қиларди. У ерда мени ҳеч ким камситмади, аксинча, сўзга чиқишимга рухсат берилди. Мен ифода қилган нутқларимни бир оз эслайман ва тахминан шундай дегандим: "Қуръондан бирон бир сурани билмайман ва Қуръонни ҳеч қачон ўқимаганман, кўрмаганман, лекин, бу катта китобни севаман, бу китобни албатта ўқиб кўраман" дедим. Ҳа, ҳайрон бўлманг, мен шу каби сўзларни айтгандим. Мен ўша кунгача калта юбка киярдим, Ислом, намоз, Қуръон ва ҳижоб нима эканлигини билмасдим. Ва ҳатто, Аллоҳнинг кимлигини тушунмасдим, танимасдим, Уни араблар, ўзбеклар ва чеченларнинг Худоси, деб ўйлардим. Менга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб тушунардим. Масжидлардан ҳам жуда қўрқардим, у ерга яқинлашсам, ҳеч бўлмаганда таҳқирланаман ва кўпроқ тасаввуримда улар мени калтаклаб, зинадан йиқитиб юборадилар деб ўйлардим...
Аммо, бугун ўзимни билмайдиган даражада Қуръонга ва мени кимлигимни билиб туриб, танқид қилмасдан, камситмасдан ёки ҳақорат қилмасдан қабул қилган бу одамларга қандай муҳаббатга эга бўлганлигимни ҳис қилдим. Менинг қалбимга барча мавжудотларга севги ва инсониятга муомала қилиш илиқликлари кириб келди. Агар ўша вақтда бирор киши менга нисбатан қўпол муносабатда бўлганда, жирканганда, ёки, ҳолатимни тафтиш қилганда, эҳтимол мусулмонлардан бутунлай юз ўгирган бўлардим...
Аммо ўша куни Аллоҳнинг инояти менга чексиз бўлди– мен жуда яхши, сезгир, эътиборли ва меҳрибон мусулмонларни йўлиқдим...
Робия Умму Маҳдий(қабул қилган янги исми)
Мутаржим Салим АЙЮБИЙ(Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
@SalimAyyubiy
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида, У зот ювилган сув қаерга кетган?"
Бугун улуғ олим, шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий ҳақидаги ибратли бир қиссани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Кунлардан бир куни дин шайхлари ва уламоларидан бири бошчилигида бир ҳафталик исломий анжуман уюштирилди.
Бу конференцияга шайх Шаъровий ҳам таклиф қилиндилар. Шайх Шаъровий таклифга биноан анжуманга ташриф буюриб, унинг биринчи мажлисига ҳозир бўлдилар. Анжуман бошланди. Шайх Шаъровий мажлис ҳайъатидан жой олдилар. Анжуманга раислик қилаётган киши ўзини илму маърифатда барчадан устун даражада дея мағрурланар ва бу билан ҳузурланар эди.
Мажлис асносида бунга гувоҳ бўлган имом Шаъровий изн сўраб, минбарга чиқдилар ва «Сизларга бир савол бераман:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида У зот ювилган сув қаерга кетган?» дедилар.
Мажлис аҳли кутилмаган саволдан ҳангу манг бўлиб қолди. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Барча жим, ҳеч ким гапирмайди.
Анжуман раиси ҳижолат ва саросимада қолди. «Наҳотки мен бу саволнинг жавобини билмайман?» ўйларди у. Ниҳоят, раис шайх Шаъровийга: «Бизга фурсат беринг, инша Аллоҳ, эртанги мажлисгача саволингизга жавоб топармиз» деб, бу ҳолатдан чиқди.
Мажлисга раислик қилган киши тўғри уйига борди-ю, кутубхонасига кириб, бу мушкул саволга жавоб қидира кетди. Бироқ, ҳарчанд қидирмасин, китоб титмасин, ҳеч нарса топа олмади. Ҳамма китобларини бирма-бир варақлаб чиқди, лекин бу саволга жавоб топа олмади. Ниҳоят чарчаб, варақлаб ўтирган китобининг устида ухлаб қолди.
Бир пайт тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келдилар. У зотнинг ёнларида фонус кўтарган бир киши бор эди.
Раис дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз ювилган сув қаерга кетган?» деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларида фонус кўтариб турган кишига ишора қилдилар. Фонус кўтарган киши шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув буғланиб, осмонга кўтарилган. Сўнг ёмғир бўлиб ерга ёққан. Бу ёмғирнинг ҳар бир қатраси ўрнида масжид бино қилинган». Маълум бўлишича, ер юзининг қаерида бўлмасин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сувнинг ҳар бир қатраси тушган жойда бир масжид бино қилинган экан.
Анжуман раиси уйқусидан бахтиёр ҳолда уйғонди. Энди у анжуманга ёруғ юз билан бора оладиган жавобни топган эди. У шоша-пиша анжуманга етиб бориб, шайх Шаъровийнинг оғзига термулиб, кечаги саволнинг жавобини сўрашларини кутди.
Лекин шайх ҳеч нарса бўлмагандек, мажлис ҳайъатида виқор билан ўтирардилар. Раиснинг ичи пишиб, бир амаллаб мажлиснинг охиригача чидади. Ниҳоят, тоқати тоқ бўлиб, имомга деди:
– Кеча бир савол сўраган эдингиз, жавобиини айтайми?
– Жавобини билдингми? – сўрадилар имом Шаъровий.
– Ҳа, – деди раис.
– Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув қаерга кетган экан?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув буғланиб, осмонга кўтарилган экан. Сўнг ерга ёмғир бўлиб ёққан экан. Ўша ёмғирнинг ҳар қатраси ўрнида бир масжид бино бўлган экан, – деди раис.
– Жавобни қандай қилиб билдинг? – сўрадилар имом.
– Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга келдилар, У зотдан сўрадим.
– Лекин жавобни сенга фонус кўтарган киши айтди-ку? – дедилар кулимсираб имом Шаъровий.
Раис саросима ва ҳайратдан бир зум ҳайкалдек қотиб қолди. Сўнг ўзига келиб, беихтиёр «Буни қандай билдингиз?» деди. Шунда Шаъровий ҳаммани чексиз ҳайратда қолдириб, «Фонус кўтарган мен эдим!» дедилар…
Бу қиссани ўша анжуман раисининг ўзи ҳикоя қилиб берган.
Роббим, гуноҳларим ҳар қанча улуғ бўлса ҳам, афвинг улуғроқ эканлигини билдим.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) sahifasi
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Яхшиям риё бор, бўлмаса ота-оналарини умраларга юборишмас, уларга мошина олиб беришмасмиди...
ЯХШИЯМ БОРСАН — РИЁ!!!
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
RAMAZON AKSIYASI!!!
Sof TIB ning
55000 soʻmli shampunlari 35000 soʻm,
80000 li sarimsoqli shampuni 55000 soʻm boʻlib ketdi.
Savdo esa bu yerda:
t.me/Softib_softabobat
t.me/softib_maxsus
Ҳааа аҳмоқ, аҳмоқ...
Билмайсанми, ахир бутун дунёда Рамазонда, ҳайитлар, байрамларда нарх тушурилади, ҳатто насронийлар ҳам янги йилида, пасхасида чегирма қилади...
Ўзбекистондаман деб ўйлаганда...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Бир бадавлат киши уйига мардикор олиб келибди. Қорнини яхшилаб тўйғизибди. Кейин:
– Укам, мен қачон мардикор олиб келсам, аввал овқат ейишини қарайман, сиз жуда тез овқат еркансиз, ишни ҳам тез қилсангиз керак а?, деса, мардикор:
– Ака, мен фақат овқатни тез ейман– дебди)))...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Repost from Salim AYYUBIY
+8
Бугундан бошлаб Рамазон Шариф муносабати билан Sof TIB маҳсулотларига чегирма эълон қилдик.
Тўғрироғи, янги мавсум учун янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бошлангунига қадар етганича савдога чиқариб турамиз, яъни, озроқ қолган.
Улгуриб қолинг.
Савдо эса бу ерда:
t.me/softib_maxsus
t.me/Softib_softabobat
— Янгисидан кемадими?
(Зерикиб қолманг дедим)))
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Ким масжиддан бировни тўсса, у албатта жаннатдан тўсилади. Ким ибодатли одамни кўрса юраги сиқилса, унинг ичига жин ва шайтон кириб олган бўлади. Ким мўмин одамнинг мўминлиги учун мусийбат етказишидан мамнун бўлса ё мунофиқ ва иймонида шубҳа бўлади...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
#Ҳадис
Имом Табароний Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз – пайғамбарлар жамоаси ифторни эрта қилишга ва саҳарликни кечга суришга буюрилганмиз», деганлар
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
#Ҳадис
Ибн Можа Зайд бин Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир рўзадорга ифторлик берса, унга ўша рўзадорларнинг ажрича ажр бўлади, уларнинг ажрларидан бирор нарса камаймайди», дедилар.
***
Хайрли ифторликлар!
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Барчага муборак бўлсин, рамазон шукуҳи сизни тарк этмасин.
@softabobat🍃- қалб табобати, ибрат маскани
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
https://t.me/SalimAYYUBIY
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
Kerakli maʼlumot ekan
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
#Рамазон табриги
Рамазон ойи мусулмонлар учун раҳмат, мағфират, савоб ишларда ўзаро мусобақалашиш ойидир.
Бу муддатнинг ҳар бир кундузи-ю, кечасини дунё ва охират учун фойдали, манфаатли, имкон қадар савобли ва хайрли ишларга тўла ўтказишга, абадий саодатга эришиш учун ибодатларни гўзал тарзда адо этишга Аллоҳ Таолонинг Ўзи насиб айласин.
Рамазон Карим раҳмат ойи бўлиш билан бирга гуноҳлар кечириладиган, мағфират ойи ҳамдир. Ушбу фазилатли ойда Ғаффор бўлмиш Зот барча гуноҳларимизни мағфират қилсин.
Ҳақ Таоло Қуръони Карим мутолааси ва хатми, таровеҳ намозлари, Халлоқу Оламнинг зикри ва нажот дуоларини бизга ёқимли ва фойдали қилсин.
Улуғ Рамазон ойига етказган ва ўзининг чексиз раҳмат ва марҳаматига лойиқ кўрган Аллоҳга ҳамдлар ва санолар бўлсин. Барчамизни Аллоҳ ҳидоятида собит қилсин.
Салим Айюбий-ибрат каналини кузатишда давом этинг ва ҳикматга эришинг!
Рамазон ойи муборак азиз юртдошлар!
Ҳурмат билан Салоҳиддин Тожиддин ўғли ва Салим Айюбий канали таҳририяти.
@softabobat
@SalimAYYUBIY
#Моҳи Рамазон Муборак
#Ҳадис
Рамазон ойларнинг султонидир...
Имом Табароний Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир», деганлар.
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Рамазон ҳақида фейсбук мессенжери ва телеграмдан бир неча саволлар келгани учун умумлаб шу ерда ҳам ёзиб қўйсам.
Аввало мен ҳам сиз каби иқтидо қилувчи оддий, жудаям оддий одамман.
Кейин, саудияда ой кўрилган бўлса, у бошқа минтақа, бу ер бошқа минтақа, ҳар ҳудуд алоҳида ҳисобланади.
Яна, рамазон пайшанба куни бошланадиган минтақа фақат Ўзбекистон эмас, масалан Мисрда ҳам 19 февралдан деб эълон қилинди.
Ва яна, нега Саудияда рамазон бошлангани эълон қилинди, бизда қилинмади дейилганига, чунки бизда ҳеч ким ойни кўрдим деб айтмади.
Шундай қилиб, ўзим учун– Рамазон пайшанба куни. Келаётган айёмларимиз муборак бўлсин.
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Чиқиндини светга, газни сувга, канализацияни вентиляцияга, автобусни троллейбусга улаб қўйишсин. Шунда метрога тушиб пул тўласак уйимизда свет ёнади))...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Танишларимиздан бири фиқҳ дарсида "агар намоз ўқигувчи қаъда вақтида аттаҳийят ўрнига фотиҳа сурасини ўқиб қўйса..." деган жумлани ўқиб, "наҳот шундай ҳам бўладими!?" деб, ҳайрон қолибди ва ўша куни шом намозида "валаддоооллииййн" деб, ишора саббоба қилаётганмиш)).
Яқинда "агар калит багажда қолиб, қулфланиб қолса" деган бир видео кўриб қолдим, "багажга қўйиб ҳам қулфлайдими!?" деб мен ҳам ҳайрон бўлдим ва саксон минга очдирдим))))...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
