Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
Open in Telegram
-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди. -Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим... Салим АЙЮБИЙ ©Муаллифлик ҳуқуқи мавжуд, кўчиришда муаллиф ва манба келтиринг!
Show more900
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-2230 days
Posts Archive
Энди тугади болалик...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Инглизлар, руслар, араблар, турклар, ҳатто биз ўзбеклар илмий, фанний, таҳлилий ёки тарихий контентлар тайёрлашимиз мумкин. Аммо шўри қуриган бечора уйғурлар мусиқа, рақс, ейиш ва ичишдан у ёққа ўта олмайди...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Интернет саҳифаларида қуйидаги мақолани кўриб қолдим, сизга ҳам илиндим.
------
Иккита қийма шашлик баҳосига сотилган эркинлик ёхуд "Кредит гирдоби"
Яқинда бир дўстим билан гаплашиб қолдик. У давлат ишида ишлайди, ишдан кейин эса тунги соат икки-учгача "Яндекс"да таксичилик қилади. Чапдаст, ҳаракатчан, оиласини боқаман деб тиним билмайди. Суҳбат асносида у ичидаги бор дардини тўкиб солди.
"Олифтагарчилик қурсин..."
Дўстимнинг айтишича, уйидаги маиший техникалардан тортиб, қўлидаги сўнгги моделдаги iPhone-гача кредитга олинган. Ҳатто тагидаги машинаси ҳам банкники.
"Топган-тутганимиз, келиннинг ойлиги, менинг иккита ишимдан тушадиган даромад — жами 17 миллион сўм атрофида бўлади.
Лекин ойига биргина машинанинг ўзига 6,8 миллион сўм тўлайман. Маиший техникаларга 700-800 минг, коммунал тўловлар, мактаб-боғча, ейиш-ичиш... Етказолмаяпман," — дейди у кўзларида чарчоқ билан.
18 000 сўмлик "армон"
Энг юракни эзадиган жойи мана бу бўлди:
"Ўтган куни бозорда юриб, роса шашлик егим келди. Сўрасам, бир сих қийма 18 000 сўм экан. Икки сих олсам 36 000 бўлади. Чўнтагимга қараб, шуни ҳам ўзимга раво кўролмадим.
Ойига 17 миллион топиб, икки сих шашлик ейолмаяпман-а, дўстим?"
Бу шунчаки иқтисодий муаммо эмас.
Бу — тизимли кредит хато. Биз қачондан бери "одамлар нима дейди?" ёки "бировдан кам бўлмай" деб, ўз ҳаловатимизни банк фоизларига алмаштирадиган бўлдик?
Кредит — замонавий "кишан"
Дўстимдан "бу ҳақда мақола ёзайми?" деб сўраганимда, у мунгли табассум билан:
"Қўй, нима қиласан? Биз хато қилдик, сен қилма. Орамизда кимдир қарзсиз, соғлом юрсин, керак бўлса бизни кўтариб кўмадиган одам бўлсин," — деди.
Бу гап замирида катта ҳақиқат ётибди. Кредит инсонни ижоддан, эркин фикрлашдан ва ҳаёт завқидан маҳрум қилади.
У сени фақат "тўлов куни" ҳақида ўйлайдиган роботга айлантириб қўяди. Даромад қанча катта бўлмасин, агар у сеники бўлмаса, сенинг чўнтагингдан шунчаки "транзит" бўлиб ўтиб кетса — демак, сен ўз ҳаётингнинг эгаси эмассан.
Reizo Muhammadi
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) саҳифаси.
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Shunchaki maʼlumot oʻrnida.
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) sahifasi
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
https://t.me/softabobat/10667
Бир синфдошим вафот этди. Жанозага, эртасига фотиҳага тўпландик. Вақтлар орасида суҳбат очилди. Биттаси менга айтди-ки, "яқинда касалхонага кўргани боргандим, ўзимизда стенд қўйдирган экан, кўп бўлмади, мана ўтиб қолди. Бир савол-да, нега Ҳиндистонда, Туркияда, ё европада қўйдирса шифо топаверади-ю, бизда унча-мунча касалнинг охири чатоқ бўлади, нега экан-а!?" деди. "Чунки бизда супер контракт деган нарса бор, яъни, пули бор одам умуман калласи ишламасаям, фанни билмасаям, касбини тушунмасаям дўхтир бўлиши, иқтисодчи дипломини олиши, ўқитувчи бўлиб ишлаши мумкин. Расулуллоҳ алайҳиссалом «ишлар ўзи эгаларига топширилмас экан, бас, қиёматни кутаверинг» деганларини эшитганмисиз? Бу ҳадиси шарифга энди бир ярим минг бўляпти ҳолос, бунинг кучи то даври қиёматгача боқий қолади. Гап фақат дўхтир, ўқитувчи ҳақида эмас, ҳатто аравакаш ҳам, уста ҳам, қурувчиям ўзи ишини билмас экан, кимнидир туртиб юборади, мошина тормози ишламай қолади, уй бировни босиб қолади. Уларнинг қиёмати шундан бошланади. Синфдошимизнинг қиёмати уқувсиз дўхтир қўлига тушганида бошланган. Шу учун ҳар бир одам фақат билган ишини қилиши, ақли етганига қўл уриши, қўлидан келмайдиганидан ўзини тортиши керак" дедим. Эшитганлар "тўппа- тўғри" деди.
**
Ёзганларимни эса, Ўзингиз видеога боғлаб оларсиз...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Эронга америка босқинчилари қуруқликдан кирди деб хабар берилмоқда.
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Ишлар ўзгаради, режалар бузилади, тадбирлар амалдан қолади, саёҳатлар кўнгилга сиғмас бир иш бўлади, тўй-тўноқлар кейинга қолдирилади, умидлар орзуга, эртанги барномажлар саробга айланади. Ҳар ким ўзи билан ўзи оввора бўлади, осмондай сўнгсиз ҳаваслар ўрнини яшаш учун курашга бўшатиб беради. Кўнгиллар кўчалардай ҳувиллаб қолади, ҳар шахс атрофдан ҳадик олади. "Шу синовдан ўтсам бўлди, кейин ҳаммаси яхши бўлар" деб, умид қилади.
Ҳа, Аллоҳ Таъоло ҳохласа, бир дақиқада одамзотни алоҳида-алоҳида қилади, ҳоҳласа-тўплайди, ё тўпдай улоқтиради. Гўё калаванинг учи йўқолади, негизлар изланади, йўл топмоққа чора қидирилади. Аммо, якун бари-бир Аллоҳнинг айтгани бўлади. У учун эса, бандалар ўзларини ислоҳ қилиши, дуода бўлиши, сабабларини қилиши, бир-бирига далда бўлиши керак бўлади...
Бугунги ташвиш-бир синовдир, бундан ё ҳамма бир-бирининг пойидан тортиб чўкилади, ё елкама-елка туриб, биргаликда ўтилади...
Куй, қўшиқ билан бу балодан қутулиб бўлмаc, балки, Воҳидул Қаҳҳорнинг ғазабини келтирилади. Қаҳридан қўрқмоғимиз, тавба қилмоғимиз, истиғфор айтмоғимиз, Ўзига қайтмоғимиз-барчамизнинг масъулиятимиздир, чунки, ишларнинг якуни-Аллоҳнинг иродасидир-ки, албатта-албатта Унинг айтгани бўлади...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Охирги янгиликларни ўқиб туриб, саксон бешинчи йилларда домламиз айтган "яқинда коммунизм қурилади, дўконларда ҳамма нарса бўлади, ҳамма нарса бўлади-ю, ҳеч кимда пул бўлмайди" деган гаплари эсимга тушяпти. Наҳот ўша домламиз кутган коммунизм қурилган бўлса!?
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Бу воқеа Истанбулда бўлганди. Ёзайми, ё ёзмайми деб, анча иккиланишдан кейин киришдим бу ишга, чунки, воқеа иштирокчилари ҳаммалари танишларим эди. Тошкентдан қўнғироқ бўлди. Дедики, "Ока, бир яқин одамимиз Истанбулга оиласи билан ишлаш учун кетганди, ишга чақирган оғайниси телефонни ўчириб олибди. Нима қилишни билмай, отелга жойлашган, ўн кунда ҳамма пули тугабди. Бугун чиқиши керак, жой топишига, иш топишига ёрдам бериб юборсангиз" деди. "Фотиҳ ўт ўчириш" ёнидаги отелдан топдим. Жуда довдираб, йўлини йўқотиб қўйибди. Бир танишимдан жой сўрадим, олиб келаверинг деди. Бордик. Эшикдан киришимиз билан "мезбон" меҳмонларни "бошқача" кутиб олди. Ҳеч қачон кўрмагандим, қўлида сигара, чуқур тортиб, келган одамнинг юзига пуфлади. Мен урушиб кетса керак деб ўйладим. Йўқ, у психолог бўлиб кетган экан, келган одамни хотиржам, бемалол сансираб "допрос" қилди. Кимсан, нега туркияга келдинг, нима иш кўрсатгансан, қанча қарзинг бор... "Қарзим йўқ, иш кўрсатмаганман" деди. "Бу ерга одам иккита иш билан келади, ё қочиб келади, ё қарзга кириб. Олиб қочмай, менга ростини айт" деди. "Ўн беш минг қарзим бор" деди. "Э ўл, ўн беш минг пулми? Шуни уза олмадингми? Сенам эркакмисан, ўн беш мингни топа олмаган!?" деб кетди. Менинг бўлардим бўлди. Ўша ерида келганларни олиб чиқиб кетай десам, жой топиб бера олмайман, ўзим оилам билан тураман, у ерга ҳам олиб бора олмайман. Ичимда "яхши иш қилмадинг номард, ҳар қанча гапинг бўлса, ўзига айтсанг бўларди, аёли олдида яхши иш бўлмади" деб турибман. У ёғига чидаб тура олмай, чиқиб кетдим. Орадан икки соатлар ўтди. Қўнғироқ қилиб, "бўлди, жойлаб қўйдим, кўришайлик" деди. Бир жойда кўришдик, ҳаёлимда ўша иш, ўша ғам, ўша ташвиш. Ичимдан ич қиринди ўтяпти. Кейин "ўзи бунақаларга қаттиқ туриш керак, шундай қилмасангиз сизгаям иш кўрсатади" деганга ўхшаш гаплар билан ўзини оқлаб ўтиб кетди. Шу орада бир ўзбек юртдош келиб қолди. "Ака, мана кожани кўрингчи, ўзимга олдим" деб, гаплашиб қолди. Орадан беш дақиқалар ўтгандир, гап мавзуси ўзгарди. Келган одам бу одамга "менга қара, икки ярим минг долларни икки ярим йилдан бери бермайсан. Шу пулни узаман деб, икки ярим йилдан бери истанбулга келсам сени беш долларлик уйингда қоламан. Сенам эркакмисан а? Бермайсанми пулимни, шу икки ярим мингни тополмаган одам ўзингни эркакман деб юрибсанми?" деб, жуда қаттиқ уятли сўзлар билан сўкиб кетди. Энг ёмони, ўша жойда ижарачи ака билан иш битирадиган ўнтача юртдош аёллар бор эди. Аввалига танишимнинг тарафини олиб, урушай дедим. Кейин "йўқ, бу иш Аллоҳдан бўлди, ўрнида изига қайтди" деб, ўрнимдан туриб кетдим...
(Гап жуда узайиб кетди. Мавзу "жиноятга жазо ўзининг тарфидан бўлади" эди).
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
+1
Суратдаги ким, танийсизми? Аввал унинг бароқ-бароқ сочлари бўлган. Кўп рол ўйнаган, дубляжларда қатнашган, мултфилмларга овоз берган, яхши пул топган. Аммо, у бизнинг айтганимизни қилмаган. Сочига бепарво бўлган ва сочсиз қолган. Агар у Sof TIB нинг саримсоқли зайтунли ёғидан фойдаланганда, бундай бўлмасди, у эса, қулоқсизлик қилган.
Ҳуллас, кал бўлиб, Вин дизелга ўхшаб қолмай десангиз, саримсоқли зайтунли ёғдан фойдаланинг.
Савдо эса бу ерда:
t.me/Softib_softabobat
t.me/softib_maxsus
Bu Hatayda, yer qimirlaganda boʻlgan voqea. Masjid imomi xizmatga boradi. Taom pishirib, tarqatadi. Qolgani homilador ayol bilan suhbatda davom etadi...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
+1
Бугун саримсоқли маҳсулотимиздан яна бир тамоман бошқача эътирофни қабул қилиб олдик.
Биз бир дардга даво деб ишлаб чиқарамиз, Аллоҳнинг изни ила мижозларимиз минг дардга даво топишади.
Ҳозирда бу маҳсулот чегирма нархида тақдим этилмоқда.
Савдо эса бу ерда:
t.me/softib_maxsus
t.me/Softib_softabobat
Soch toʻkilishiga qarshi vositamiz– sarimsoqli zaytun yogʻi
Endi yangi quti, yangi dizayn, yangi tarkibda!
Ichida uchta tilga tarjima qilingan, umumiy toʻrtta tilda qoʻllanmasi ham bor.
SARIMSOQLI ZAYTUNLI YOGʻ.
Savdo esa bu yerda:
t.me/Softib_softabobat
t.me/softib_maxsus
Bu akamiz qandoq qilib 1 minitta 40 ming dollar ishlab topishni oʻrgatiptila, osonligini qarang.
Endi oʻsha joyyi sotvolishga 6 million 6 yuz 80 mingniyam qanoq topishiyam orgatip qoʻysala boʻldi)))
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Shu video chiqib qoldi
Taʼsirlandim
Sizga ham iftor oldi ilindim
Oxirgi daqiqalardasiz
Duo qilib ulgurib qoling
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
أرض موعود
Vaʼda qilingan yer.
Qidirib, qidirib, mana, oʻsha va'da qilingan yerni topdi. It emar ham, it tanyahy ham أرض موعود ga ketdi.
Musulmonlarga esa
IYD SYURPRIZLARI BILAN MUBORAK BOʻLSIN!!!
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Шоолим Шомансур:
Бу воқеа араб мамлакатларидан бирида содир бўлган.
Эридан учта гўдаги билан тул қолган Ҳалима исмли аёлнинг аҳволи танг бўлиб қолди. Бир амаллаб кун кўриб туришган эди. Мана, учинчи кундирки болалари туз тотгани йўқ. Саҳарда яратганга илтижо қилиб ёлворди.
-- «Эй саховатли Раззоқим! Синовларингни менга осон қил. Имонимни ва номусимни Ўзинг асра!»
Зўрға ўрнидан турди. Ухлаётган болаларининг тепасига келиб, очликдан кичрайиб, сўлиб бораётган юзларига қараб юраги эзилди, хўрлиги келди. Деворга суяниб беихтиёр деразадан ташқарига қаради. Шу вақт рўпарадаги кўча ёқасига эски бир такси келиб тўхтади. Қалбида умид учқуни порлади:
«Шу таксичидан ёрдам сўрасамчи? Мусулмондир, ахир. Аҳволимни тушунтирсам уч-тўрт тангасини аямас.»
Бор қувватини жамлаб, рўмолини бошига ташлаганча кўчага чиқди.
-Эй муҳтарам зот, мен тиланчи эмасман. Аммо уч кундан бери болаларим билан туз тотмадик. Сабрим тугади. Номусимдан айрилиб қолмасам деб қўрқаман. Бошқа сотадиган нарсам йўқ!
Ҳозирги мижози берган пулни чўнтагига соларкан, энди юришга чоғланган таксичи бу аёлнинг аянчли овозидан ғалати бўлиб кетди:
«Ёрдам бериш керак!»
Миясига келган илк фикр шу бўлди. Бу фикрнинг кетидан оқиб кела бошлаган нафс ва шайтоннинг ҳийлакор бахоналарига тутқич бермай, ҳамёнидаги анчадан бери тўплаб қўйган бир даста пулни олиб шундоғича аёлнинг қўлига тутқазди:
--«Ол буни синглим, лекин номусингни сақла» деди-ю, газни босди.
Ортидан аёлнинг:
Даргоҳи Илоҳияга тўғри етиб боргувчи «Аллоҳ сенинг хам ишингни ўнгласин!» деган, камоли мамнуният ва самимият билан айтган сўзларини ҳам эшитмади.
Таксичи уйига қайтаркан, кўзи йўлда-ю, хаёли бу ишни хотинимга қандай тушунтираман деган ўй билан машғул эди. Гап шундаки, машинасининг ҳамма баллони ишдан чиқиб эскириб қолган, ҳар куни юрагини ховучлаб юрар эди. Топганини тежаб-тергаб анчадан буён пул тўплаб юрганди. Бугун эрталаб тўртта баллон олиш ниятида шу пулларни ёнига солиб олган эди...
Начора, ғилдиракка эмас бировга насиб қилган экан...
Дарҳақиқат, салом-аликдан сўнг хотини дарров ғилдиракни сўради. Устахонага учрадим. Уч тўрт кун сабр қилинг дейишди. Яқинда яхшиларини олиб келишаркан, деб ғўлдиради эр, хотиннинг кўзларига қарамасдан...
Орадан уч тўрт кун ўтиб кечки пайт таксичи уйига қайтса, хотини унга бир қоғоз тутқазди:
-Уста шекилли, сизни сўраб келди. Эрталаб мана бу манзилга борсин, баллонларини алмаштириб бераман деб кетди. Ўша айтгани келган кўринади - деди.
Эр ҳайрон, манзил ёзилган қоғозни қўлга оларкан, рост айтяпсанми, дегандек хотинига қаради. Тамоман бегона жой! Ким бўлди экан? Ўйлаб ўйига етолмади. Таваккал, эрта тонгданоқ бораман. Нима гаплигини албатта биламан, деб кўнглига тугиб қўйди.
Эрта тонгда нонушта қилмай кўчага отланди. Манзилни топиш қийин бўлмади. Устахона экан, хўжайини бўлса керак, эшиги олдида бир киши ўтирибди. Худди хотини таърифлаган кишига ўхшайди. У ҳам таксичини кўриб қадрдонлардек пешвоз чиқди.
Устахона хўжайини ёшли кўзларини унга қадаб:
-Сен нима иш килгансанки, уч кундан бери Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тушимга кириб, сенинг номингни айтиб:
-«Шу кишининг ғилдиракларини янгилаб бер, мен сени қиёматда шафоат қилай” дейдилар! Кел, биродар, машинангни ичкарига олиб кир....
Таксичи бир лаҳза қулоқларига ишонмай, туриб қолди. Томоғига бир нарса тиқилди. Сўнгра унинг ҳам кўзларидан ёш чиқиб кетди...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) саҳифаси.
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
