en
Feedback
ҚУРЪОН | Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

ҚУРЪОН | Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

Open in Telegram

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов Устозимизнинг бир неча йиллар илгари ёзиб олинган Қуръон қироатларидан баҳраманд бўлинг! 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари: @nurli_yol @nurli_yol_hadis @nurli_yol_fiqh

Show more
4 467
Subscribers
No data24 hours
-147 days
+1330 days
Posts Archive
#ашуро #рўза 📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гун
#ашуро #рўза 📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (✍️Имом Муслим ривояти). ⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): 🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба ⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23 ⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58 🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба ⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24 ⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57 🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба ⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25 ⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 📚 KУНЛИК ҲАДИС

#Эслатма 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради: 📌1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol) 📌2. Кунлик Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis) 📌3. Ибодат Масалалари (t.me/nurli_yol_fiqh) 📌4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron) 📌5. Масжид (t.me/oqtepamasjid) ☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг. 🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур! © Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.

Қурбонлик нисобини хато ҳисоблаймиз. Сиз ҳам шундай хатога йўл қўймаслик учун видеони кўринг. Закот нисоби бошқа, қурбонлик ва фитр садақаси нисоби бошқа эканини биласизми? Муҳаммад Айюбхон домла. 📿 Дўст томонга | @nurli_yol

ТАКБИРИ ТАШРИҚНИ АЙТИШНИ УНУТМАНГ! الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”. Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир, ҳамду сано Аллоҳга хосдир”. Ҳукми: Фарз намозларининг саломидан кейин дарҳол мазкур такбирларни бир марта айтиш вожибдир. Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади: 15-июнь – 5 маҳал; 16-июнь – 5 маҳал; 17-июнь – 5 маҳал; 18-июнь – 5 маҳал; 19-июнь – 3 маҳал. Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 🧕 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

2024 - 1445 Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн куни 1. • 7-июнь, жума; 2. • 8-июнь, шанба; 3. • 9-июнь, якшанба; 4. • 10-июнь, душанба; 5. • 11-июнь, сешанба; 6. • 12-июнь, чоршанба; 7. • 13-июнь, пайшанба; 8. • 14-июнь, жума; 9. • 15-июнь, шанба «Арафа» куни; 10. •16-июнь, якшанба «Қурбон ҳайити» куни. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун Зулҳижжанинг ўн куничалик унга ибодат қилишдай маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса, Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир», дедилар. ✍️ Термизий ривояти. ☝️Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 📚 KУНЛИК ҲАДИС

КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ? #коин #биткоин #ноткоин ❓CАВОЛ: Динимизда Биткоин, Ноткоин ва бошқа шу каби криптавалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биткоин, Ноткоин каби криптавалюталарни ўзаро айрибошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки ушбу криптовалюталарда шариатимиз томонидан пулга қўйилган талаблар топилмайди. Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади. Бу ҳақда аввал ҳам батафсил жавоб берилган эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда фақат электрон кўринишда мавжуд бўлган "рақамли пул”лар вақт ўтиши билан шариатимизга мувофиқ товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ жавоб бера олса, шундагина улардан фойдаланишнинг ҳукми ҳам ўзгариши мумкин. Демак, криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари лозимдир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: إنَّ الحلالَ بيِّنٌ وإنَّ الحرامَ بيِّنٌ وبينهما أمورٌ مُشتبِهاتٌ لا يعلمهنَّ كثيرٌ من الناس فمنِ اتَّقى الشُّبُهاتِ استبرأ لدِينِه وعِرضِه ، ومن وقع في الشُّبهاتِ وقع في الحرامِ... 📗 “Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўсини пок сақлайди. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади...” (✍ Имом Бухорий ривояти). Криптавалюталар савдоси ҳозирга қадар Дунё мусулмон улармолари бирлашмаси, Саудия Арабистони кибор уламолари ҳайъати, Миср Араб Республикаси “Дорул ифто” фатво маркази, Иордания фатво идораси, Туркия диёнат ишлари бошқармаси фатво маркази, Ливия фатво уйи ва Фаластин фатво маркази каби нуфузли фатво уюшмалар томонидан ҳаром деб эълон қилинган. Криптавалюталардан фойдаланиш ҳукми ва унинг асослари ҳақида қуйида батафсил танишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати(Fatvouz) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

#Янгилик #Эълон Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ким умматимга дини билан алоқадор қирқта ҳадис ёдлатса, Аллоҳ таоло уни қиёмат
#Янгилик #Эълон Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ким умматимга дини билан алоқадор қирқта ҳадис ёдлатса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни фақиҳлар ва олимлар гуруҳига киритади”, деб марҳамат қилганлар. Ушбу ҳадис башоратидан умидвор салаф уламолар қирқ ҳадисни айириб тўплашга, шарҳлашга, шогирдларга ўқитишга катта эътибор беришган. Сиз ҳам 📗 КУНЛИК ҲАДИС расмий каналимизда бериб борилаётган ҳадисларни ўрганинг ва фарзандларингизга ўргатинг, яқинларингиз билан ҳам баҳам кўринг. 🤲🏻 Суннатни ўрганишда лойиҳамиз сизга кўмаклашади деган умиддамиз. Уланинг: 👇 @nurli_yol_hadis 📚 @nurli_yol_hadis 📚 @nurli_yol_hadis 📚 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• © Нурли Йўл

ШАВВОЛ ОЙИДАГИ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗА #рўза  #шаввол ❓CАВОЛ: Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.  Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 🔸  🔸  🔸 ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ВАҚТИ ВА НИЯТИ #рўза  #шаввол ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рамазон ойидан сўнг Шаввол рўзасини ҳам тутмоқчиман. Шаввол рўзасининг дуолари ва тақвими борми? 💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Тақвими ҳам дуоси ҳам йўқ. Бомдод намози вақти киришдан олдин ёпасиз, шом вақти кирганда ифтор қиласиз. Ниятини нафл рўза деб қиласиз. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/61441) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

РЎЗАНИ ОЧИБ ЮБОРСА БАХТИ ОЧИЛАДИМИ? #бидъат ❓CАВОЛ: Мен Aндижонданман. Бизда баъзилар арафа куни тушликдан кейин “Бахти кушод” яъни қизларни бахти очилади деб, қизларга рўзани очтиришади. Шу иш тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асло тўғри эмас. Бу шариатимиз кўрсатмаларига мутлақо зид. Бу одамлар орасида асоссиз шаклланган жоҳилона урф одатлардандир. Агар рўзадор рўзасини атайлаб очса қаттиқ гуноҳкор бўлади. У ўша бир куни учун кейинчалик олтмиш кун кетма-кет рўза тутиб бериши ва бир кун қазо рўза тутиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (Fatvo.uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ҲАЙИТ КУНИ РЎЗА ТУТИБ, СЎНГ ОЧИБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ? #бидъат CАВОЛ: Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар орасида ҳайит куни саҳарлик қилиб, ният қилгандан сўнг пешинга қадар очиб юбориш керак деган шаръиатимизга зид бир тушунча пайдо бўлиб қолган. Аслида Рамазон ойининг рўзаси бошидан охиригача, тўлиқ рўза тутилади. Ҳайит куни рўза тутиш ёки рўзани ният қилиб сўнг очиб юбориш мутлақо мумкин эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган). Ҳайит кунининг тонги киргандан сўнг фитр садақасини адо қилиш вожиб амал саналади. Шунингдек, тоқ равишда хурмо каби ширинлик ейиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, ҳушбўйланиш, энг яҳши кийимларини кийиш мустаҳаб, баъзи уламоларга кўра суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати(Fatvo.uz) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

#Эслатма #Рамазон 📌 Қадр кечасида қилинган садақа 84 йиллик садақадан афзал. 📌 Қадр кечасида қилинган бир ракат намоз 84 йи
#Эслатма #Рамазон 📌 Қадр кечасида қилинган садақа 84 йиллик садақадан афзал. 📌 Қадр кечасида қилинган бир ракат намоз 84 йиллик намоздан афзал. 📌 Қадр кечасида қилинган битта зикр 84 йиллик зикрдан афзал. Қанчалар буюк имконият қўлингизда, бой бериб қўйманг биродарим!!! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ! 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ! 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар. 🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал 🔸1 дақиқаси 58 кундан афзал 🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал 🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: 📗 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар". ✅  Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари: 🔹 21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси; 🔹 23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси; 🔹 25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси; 🔹 27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси; 🔹 29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

✍️ Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу айтади: 📗 “Модомики, одамлар орасида ҳадис талабида юрганлар бор экан, улар яхшиликда бардавом
✍️ Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу айтади: 📗 “Модомики, одамлар орасида ҳадис талабида юрганлар бор экан, улар яхшиликда бардавом бўладилар. Агар улар илмни ҳадиссиз талаб қилгудек бўлсалар барбод бўладилар”. Хар кунига бир суннатни ўрганиб қўйинг. Саҳиҳ ҳадислар асосида. Уланинг: 👇👇 📚 Имом Бухорий ҳадислари 📚 Имом Термизий ҳадислари 📚 Имом Муслим ҳадислари 📚 Абу Довуд ҳадислари 📗 Муттафақун алайҳ ҳадислар (Ҳадислар, шарҳлари билан...)

#Рамазон_муборак Ҳаётимизга яна бир Рамазон меҳмон. Етказган Зотга ҳамду санолар! Мезбонликни қойил қилиб мехмондўстликни кўр
#Рамазон_муборак Ҳаётимизга яна бир Рамазон меҳмон. Етказган Зотга ҳамду санолар! Мезбонликни қойил қилиб мехмондўстликни кўрсатайлик. Зеро абадий оламда бизни кутиб олиб мехмон қилувчи мезбонлардан биридир Рамазон! 📿 Дўст томонга | @nurli_yol