cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Achchiq_haqiqat🌶

Ta'limdagi achchiq haqiqatlar, muammolar haqida yangiliklardan xabardor bo‘lishingiz mumkin! @achchiq_haqiqatbot ushbu bot orqali hududlardagi muammolarni yuboring. Biz shaxsingizni sir saqlashga vada beramiz!

Show more
Advertising posts
2 208
Subscribers
-924 hours
-557 days
-35630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
#Тайинлов Жангиров Озодбек Жониқулович Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Булунғур тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Show all...
👍 8
03:03
Video unavailableShow in Telegram
❗️Чўкаётган Андижон таълими қачон эгасини топади?(видеотаҳлил) Кеча Андижон мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ишдан кетди. Қизиғи, мазкур бошқармада охирги тўрт йилда тўртинчи раҳбар алмашди. Канал👉 @VODIYBOZOR
Show all...
8.75 MB
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ЗОКИРОВ ОЙБЕК ОХУНДЕДА ЎҒЛИ бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган ловозимидан озод этилган. @achchiqq_haqiqat 👈
Show all...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Каримов Расулжон Рафикович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган ловозимидан озод этилди. @achchiqq_haqiqat 👈
Show all...
👍 5
Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси бошлиғига солинган жарима Суд хужжатларига кўра, Х.Бектемиров Хоразм вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси бошлиғи жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ёзма шаклда жавоб бермаганлиги ҳамда меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни хамда Меҳнат кодекси талабларига риоя қилинишида қонун бузилишларига йўл қўйган. Ҳусусан, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуни ва “Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги 858-сон Низомнинг 11-бандига кўра, барча ташкилотлар бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни бериши кўрсатилган бўлса-да, бошқарма томонидан Хива туманидаги 25-сон умумий ўрта таълим мактаб директори, Боғот туманидаги 5-сон умумий ўрта таълим мактаби директори, Хазорасп туманидаги 13-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти директори, Урганч туманидаги 23-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти директори, Қўшкўпир туманидаги 18-сон умумий ўрта таълим мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлса-да, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш Урганч шаҳар бўлимига тақдим қилмаган. Меҳнат Кодексининг 241-моддаси 2-қисмида ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги кераклиги қайд қилинган бўлса-да, бошқарманинг Ички меҳнат тартиб қоидаларнинг 4.13-бандида ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкинлиги, унинг қанча давом этиши томонларнинг келишуви асосида белгиланиши қайд қилиниб, Меҳнат кодекси талаблари бузилган. Шунингдек, бошқарма ходими Д.Р. билан тузилган меҳнат шартномаси 08.01.2024 йилдаги 015-к-сонли буйруғига асосан шу кундан бекор қилинган бўлса-да, ходим билан якуний ҳисоб-китоб 31.01.2024 йилда, Ш.С. билан тузилган меҳнат шартномаси 12.01.2024 йилдаги 021-к-сонли буйруғига асосан шу кундан бекор қилинган бўлса-да, ходим билан якуний ҳисоб-китоб 31.01.2024 йилда, Т.Д. билан тузилган меҳнат шартномаси 18.01.2024 йилдаги 029-к-сонли буйруғига асосан шу кундан бекор қилинган бўлса-да, ходим билан якуний ҳисоб-китоб 31.01.2024 йилда, Х.А. билан тузилган меҳнат шартномаси 27.02.2024 йилдаги 092-к-сонли буйруғига асосан 04.03.2024 йилдан бекор қилинган бўлса-да, ходим билан якуний ҳисоб-китоб 31.03.2024 йилда амалга оширилган. Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 172-моддасида меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши кераклиги, иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилиши белгиланган. Бектемиров Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддаси, 49-моддаси 1-қисми ва 229-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган. Суд томонидан ҳуқуқбузарга 680 минг сўм жарима жазоси солинган. 680 минг сўм жарима🙃 Б.Ахмедов @achchiqq_haqiqat 👈
Show all...
😁 6👍 5👏 2
❗️ Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Унда айтилишича, Президент мактаби тажрибаси асосида, Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида боғча ва мактабларнинг раҳбар ҳамда педагогларини ҳар 5 йилда малакасини ошириш тизими йўлга қўйилиши белгиланди. Ҳудудлардаги 11 та педагогика коллежини Малака ошириш марказлари тасарруфига ўтказиб, хориждан тренерларни жалб этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, кам қувватда ишлаётган педагогика коллежлари негизида боғча ва мактаблар, техникумлар, “Баркамол авлод” мактаби ташкил қилиниши айтилди. Ўтган йили 500 та мактабда Президент мактаби баҳолаш тизими жорий этилган эди. Бунинг самарасида улардаги ўқувчиларнинг ўзлаштириши 53 фоиздан 59 фоизга ошган. Юқори натижага эришган мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама белгиланган. Шу боис ушбу баҳолаш тизими янги ўқув йилидан яна 1 мингта мактабда қўллана бошлайди. Уларга 182 та ихтисослашган ҳамда 500 та тажрибадан ўтган мактаб бириктирилади. @achchiqq_haqiqat 👈
Show all...
👍 4
Жорий йилда 580 та мактаб, 169 та боғчанинг энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилган. Янги ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда энергия тежамкорлик бўйича қатъий талаб киритиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, иссиқ ойларда маъмурий ва тижорат объектларини совутишга қиш билан бир хил энергия сарфланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, корхона, савдо ва сервис биноларида энергия самарадорлиги бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш топширилди. Мутасаддиларга 1 мингта ижтимоий объектни куз-қиш мавсумига тайёрлаш топширилди. Жумладан, 251 та шифохона, 292 та боғча, 393 та мактаб ва интернат таъмирланади. @achchiqq_haqiqat 👈
Show all...
👍 1
Ўзбекистондаги мактабларда 1-синфга қабул 20-июндан бошланади Ота-оналар шу санадан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топшириши мумкин. Болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади.
Show all...
00:55
Video unavailableShow in Telegram
Бундан буён Туркия Республикасида мактаб таълими дарсликларида ўрта осиё атамаси ўрнига Туркистон атамаси қўлланилади!
Show all...
5.52 MB
👍 3👎 1🤔 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.